Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Новокузнецкда банк ходималари ҳақиқий талончига ишонишмаган, текширув деб ўйлашган

Россиянинг Новокузнецк шаҳрида содир бўлган ҳодиса ижтимоий тармоқларда тарқалди. Видеода банкка кирган эркак пул талаб қилаётгани, аммо ходималар буни шунчаки текширув деб ўйлаётгани кўринади.

Суҳбатдан парча:
— Сизга ҳамма пул керак эди-ку?
— Ҳаммасини бер, ҳаммасини!
— Бизда яна пул бор.
— Керак эмас.
— Нега?

Ҳозирда полиция эркакни қидирмоқда, жиноят иши қўзғатилган.

👉 @r_kusherbayev
👍96🤯18👏11🔥7😱7👌4🙏3
❗️Германияда дунёдаги илк вертикал сузувчи қуёш станцияси ишга тушди

Германиянинг SINN Power компанияси мамлакатдаги биринчи вертикал сузувчи қуёш электр станциясини ишга туширди.

Лойиҳа Баварияда жойлашган бўлиб, унинг қуввати 1870 кВт, йиллик ишлаб чиқариши эса 2 млн кВт/соатни ташкил этади — бу юзлаб хонадонларни электр билан таъминлай олади.

Станциянинг Skipp-Float тизими қуёш панелларини вертикал жойлаштириш имконини беради. Бу усул ёруғликни яхшироқ қабул қилиб, эрталаб ва кечки пайтларда ҳам барқарор энергия ишлаб чиқаришни таъминлайди.

Шу билан бирга, тизим сув экотизимига зарар етказмайди ва сув ҳавзасининг атиги 4,65% қисмини эгаллайди.

👉 @r_kusherbayev
🔥67👍52👏20🤯1😱1
❗️Ягона намунадаги электрон гувоҳнома бериш учун ҳеч қандай йиғим ундирилмайди

2025 йил 15 октябрда Ҳукуматнинг 642-сонли қарори билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни якунлаганликни тасдиқловчи ягона электрон гувоҳнома намунаси тасдиқланди.

📄 Энди автомототранспорт ва шаҳар электр транспорти ҳайдовчиларини тайёрлашни муваффақиятли тугатганлар учун гувоҳнома имтиҳон комиссияси баённомаси асосида электрон шаклда расмийлаштирилади.

💻 Электрон гувоҳномалар eavtotalim.uz” орқали Ягона ахборот тизимида автоматик равишда шакллантирилади ва тадбиркорлик субъектларига реал вақтда тақдим этилади.

Гувоҳнома бериш учун ҳеч қандай тўлов ёки йиғим ундирилмайди.

👉 @r_kusherbayev
👍85👌7🙏4🔥3😱2😢2
❗️Хитой дунёни ҳайратда қолдирди

Хитой Тибет платосида жойлашган улкан қуёш панелли фермани ишга туширди.

Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда жойлашган бу мега-лойиҳа 420 км² майдонни тўлиқ қуёш панеллари ва шамол генераторлари билан қоплаган.

Ишлаб чиқарилган энергия 1600 км масофагача узатилади, шунингдек, мамлакатнинг 48 минг км узунликдаги юқори тезликдаги темирйўлларини электр билан таъминлайди.

The New York Times таъкидлашича, бу дунёдаги энг йирик ва инновацион “яшил энергия” лойиҳаларидан бири бўлди.

👉 @r_kusherbayev
👍292🔥83😱23😢12👎7🤯7👌3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўчага ахлат ташлаганни ақлини киритиб қўйди!

Бу ҳам жамоатчилик назоратига киради.

👉 @r_kusherbayev
👍1.11K🔥127👏79👎11👌9😱1
❗️Финландия президенти Ўзбекистонга келади

Финландия президенти Александр Стубб 30–31 октябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар, бизнес анжуман, Дипломатия университетида маъруза ва ташқи сиёсат бўйича экспертлар билан учрашувлар режалаштирилган.

Президент делегацияси таркибида парламент депутати, Ўзбекистон билан дўстлик гуруҳи раиси Вилле Скиннари ҳам иштирок этади. Унга Финландиянинг етакчи савдо-саноат компаниялари вакиллари ҳамроҳлик қилади.

📅 Қайд этиш жоиз, Финландия президентининг Ўзбекистонга охирги расмий ташрифи 1992 йилда, президент Мауно Койвисто даврида бўлган.

👉 @r_kusherbayev
👍355🔥32👎26👏8🤯5👌4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Навоий, Сурхондарё ва Тошкентда коррупция ҳолатлари фош этилди

1️⃣ Навоий вилоятида — Қизилтепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи “my.gov.uz” орқали келиб тушган мурожаат бўйича ижобий хулоса бериш эвазига 3000 доллар талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари уни пулни хизмат хонасида олган вақтда ушлади.

⚖️ Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича иш қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

2️⃣ Сурхондарё вилоятида — Жарқўрғон туман Мажбурий ижро бўлими раҳбарининг ўринбосари ва давлат ижрочиси хорижга чиқиш таъқиқини бекор қилиш ва фермер хўжалиги ерларини аукционга чиқармаслик эвазига 600 доллар ва 10 млн сўм олган.

⚖️ Уларга нисбатан 168-модданинг 3-қисми “в” банди билан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари бошланди.

3️⃣ Тошкент шаҳрида — адвокатлик бюроси адвокати ва адвокатлик ҳайъати аъзоси қамоқдаги фуқарони уй қамоғига чиқариш эвазига 14 минг доллар талаб қилган.
ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан улар пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

⚖️ Ушбу адвокатларга нисбатан 168-модданинг 3-қисми “а, в” бандлари ва 211-модданинг 2-қисми “б” банди асосида жиноят иши қўзғатилди, улар ҳам қамоққа олинди.

👉 @r_kusherbayev
🔥42👍37👎5😢5👌3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Менинг мактабим” лойиҳаси старт олди

2025 йил 22 октябрдан “Менинг мактабим” лойиҳасининг 1-босқичи бошланади. Бу босқичда 1-, 2- ва 4-тоифага киритилган 112 та тумандаги 4 987 та мактаб иштирок этади.

Босқичлар жадвали:
🟣 22–31 октябрь — лойиҳаларни шакллантириш;
🟣 1–10 ноябрь — лойиҳаларни саралаш;
🟣 11–20 ноябрь — овоз бериш.

Лойиҳа доирасида 5–11-синф ўқувчилари ўз мактабларига доир ғоя ва таклифларни илгари суриши ҳамда улар учун овоз бериши мумкин.

Маълумот учун:
3- ва 5-тоифага киритилган туманлар (шаҳарлар) лойиҳанинг 2-босқичида — 2025 йил декабрь ва 2026 йил январ ойларида иштирок этади.

📄 1-босқичда иштирок этаётган 112 та туман рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

➡️ Рўйхат

👉 @r_kusherbayev
👍22😢4🔥2👏2👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Аргентинада дебат пайтида номзод вафот этди

66 ёшли парламент сайлови иштирокчиси Эрнан Дамиани жонли эфирдаги дебатлар вақтида юрак хуружига учради.

Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади.

👉 @r_kusherbayev
😢151👍10🙏8👎5😱4👏2👌1
Путин Трампдан Донецк вилоятини талаб қилди — Washington Post

Washington Post нашри маълумотича, Россия президенти Владимир Путин Дональд Трамп билан суҳбат чоғида Донецк вилоятини тўлиқ Россия назоратига ўтказишни талаб қилган.

Манбага кўра, Путин бунинг эвазига Запороже ва Херсон вилоятларининг ҳали босиб олинмаган қисмларига даъволаридан воз кечишга тайёрлигини билдирган.

АҚШ президенти Трамп бу ҳақда расмий изоҳ бермаган, Украина эса ҳеч қандай ҳудудий келишувни қабул қилмаслигини билдирган.

👉 @r_kusherbayev
👍122👎59🤯16🔥8😱7😢4👏1👌1
❗️Ўзбекистондаги барча вокзал ва станция номлари давлат тилига мослаштирилади

Ҳукумат қарорига кўра, мамлакат бўйлаб жами 320 та вокзал, станция ва разъездлар номи лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилади.

Бу орқали темир йўл инфратузилмасидаги барча ёзув ва белгилар давлат тили қоидаларига тўлиқ мослаштирилади.

👉 @r_kusherbayev
👍425👏67👎21🔥18👌3
❗️АҚШда Трамп сиёсатидан норози намойишлар тўқнашувларга айланди

АҚШда Дональд Трамп сиёсатига қарши бўлган намойишлар кўплаб шаҳарларда тўқнашувларга сабаб бўлди. Полиция омонатни тиклаш учун кўзни ёшлантирувчи газ ва бўёқли қуроллардан фойдаланмоқда.

Трамп намойишларга муносабат билдириб, ижтимоий тармоқда сунъий интеллект орқали яратилган видео жойлади. Унда у жанговар самолётдан намойишчилар устига “лой сачратаётгани” акс этган.

Вице-президент Жей Ди Венс ҳам видео эълон қилди — унда тож кийган Трамп олдида демократлар тиз чўкиб тургани тасвирланган.

Намойишлар фонида АҚШда сиёсий зиддият янада кучайгани айтилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👏232👍81🔥34👎7😢6👌4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энергетик ичимликлар — шунчаки ичимлик эмас

92 йилда туғилган йигит энергетик ичимликларни кўп истеъмол қилгани натижасида реанимацияга тушгани маълум бўлди.

Ҳануз кўпчилик бундай ҳолатларни жиддий қабул қилмаяпти. Лекин мутахассислар огоҳлантиради.

Энергетиклар юрак, қон босими ва асаб тизимига кучли таъсир кўрсатади. Кофеин ва қанд миқдори юқори бўлган ичимликлар юрак хуружи хавфини оширади.

👉 @r_kusherbayev
😱63👏19👍10😢7🤯4
❗️Сурхондарёда ҳокимлик вакили пора олаётганда қўлга тушди

Сурхондарё вилоятида қурилиш ишларини лойиҳалаштиришга ихтисослашган МЧЖ архитектори фуқаронинг ишончига кириб, нотурар бинога тегишли лойиҳа ҳужжатларини “муаммосиз ўтказиб бериш” баҳонасида 17 млн сўм талаб қилган.

ДХХ ва ички ишлар органлари ўтказган тезкор тадбирда у пулни олган пайтда далиллар билан қўлга олинди. Тадбир давомида аниқланишича, мазкур маблағнинг 1 млн сўми туман қурилиш бўлими бошлиғига берилиши керак бўлган. У ҳам пулни қабул қилаётган вақтда ушланган.

⚖️ Ҳозирда ҳар икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍62😱10👎4👏2😢2👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бурсани ичимлик суви билан таъминловчи сув омборлари қуруб қолди

Туркиянинг Бурса шаҳрини ичимлик суви билан таъминлаб турган Нилюфер ва Доганджи сув омборларида сув сатҳи 0 фоизгача тушиб кетди.

Мутахассислар бу ҳолатни жиддий экологик хавф деб баҳолаб, аҳолини сувни тежаб фойдаланишга чақирмоқда.

👉 @r_kusherbayev
😢12😱3🔥1
2025/10/20 06:27:46
Back to Top
HTML Embed Code: