Telegram Web Link
❗️Европада шамол энергетикаси инқирози

Европада шамол электр станциялари фаолияти 2025 йилнинг дастлабки 9 ойида рекорд даражада чекланди. Сабаб — қайта тикланувчи энергия ҳажми электр тармоқлари имкониятларидан ошиб кетмоқда.

Айрим давлатларда операторлар ишлаб чиқарувчиларга “энергияни камайтиргани учун” пул тўлашга мажбур бўлмоқда. Бу эса тизимдаги жиддий муаммоларни кўрсатади.

🔹 Испания — 12,2 %;
🔹 Франция — 5,3 %;
🔹 Германия — 4,9 %;
🔹 Жанубий Швеция — 2,4 %.

Мутасаддилар таъкидлашича, Европа тармоқлари етарли даражада боғланмагани учун ортиқча энергияни бошқа давлатларга узатиш қийин.

Урсула фон дер Ляйен бу муаммоларни ҳал қилиш учун 2050 йилгача 2,7 триллион доллар сармоя талаб этилишини билдирди.

👉 @r_kusherbayev
👍90🔥16😱11👏7🤯3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Самарқандга кириш вақтинчалик чекланади

Шу йилнинг 30 октябридан 14 ноябригача Самарқандга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади. Транзит автоуловлар учун айланма йўналишлар ташкил этилади.

Бу чекловлар ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқандда ўтказилиши муносабати билан жорий этилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👎283👍60🔥5👏4👌3
❗️Трамп Зеленскийдан Донбассни топширишни талаб қилган — Financial Times

Оқ уйдаги учрашувда Доналд Трамп Украина президенти Владимир Зеленскийдан Путиннинг шартларини қабул қилишни, яъни Донбассни топширишни талаб қилган.

Акс ҳолда Украина “Россия томонидан йўқ қилиниши мумкинлигини” айтган.

Financial Times маълумотича, учрашувда баҳс чиққан — Трамп фронт хариталарини столдан улоқтириб, Путиннинг олдинги суҳбатдаги фикрларини такрорлаган.

Манбага кўра, Зеленский учрашувдан ҳафсаласи пир бўлган ҳолда чиққан, чунки Трамп унга Tomahawk ракеталарини беришдан бош тортган.

👉 @r_kusherbayev
👍187👎103🤯21😱10👏6😢6👌3
Бугун "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинган кун!
👍270🔥32👏23😢10👎7🤯5👌2
0001201604260026.pdf
1013.5 KB
❗️Россия билан "Маҳбусларни алмашиш тўғрисида"ги битим тақдири нима бўлган?

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ўзаро махбусларни алмашиш тўғрисидаги ушбу битим тақдири ҳалигача номаълум.

2016 йилдаёқ Россия ҳукумати томонидан Россия президентига киритилган битим лойиҳасида битимни амалга оширишга Россия томонидан Адлия вазирлиги, Ўзбекистон томонидан эса Бош прокуратура белгиланган.

☝️Бугун болалари Россия қамоқхоналарида ётган Ўзбекистондаги юзлаб ота-оналар фарзандларини Ўзбекистонга олиб келиш, шу ерда жазо муддатини ўташини сўраб, қайга бошларини уришни билмай юришибди.

Нима бўлгандаям битимни қабул қилиш бугун Ўзбекистон халқи учун муҳим аҳамиятга эга.

Шу боис, масъул орган - Бош прокуратурамиз бу бўйича Ўзбекистонжамоатчилиги ва халқига бирор изоҳ бериши керак.

👉 @r_kusherbayev
👍195🔥27😢8👏7🤯4👌2😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги турдаги "apk" дан огоҳ бўлинг!

👉 @r_kusherbayev
👍55🤯4🔥3
❗️Японияда тарихда илк бор аёл бош вазир тайинланди

Япония парламенти Санаэ Такаитини бош вазир этиб тасдиқлади — у бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди. Такаити Япония Либерал-демократик партияси (ЛДП) раҳбари бўлиб, Япония Инновация партияси билан коалиция тузгандан сўнг бош вазирликка сайланди.

ЛДП 26 йил давомида “Комэйто” партияси билан ҳукмронлик қилган эди, аммо Такаити раҳбар бўлгач, “Комэйто” ҳукуматдан чиқди.
У Синдзо Абэнинг шогирди ва Маргарет Тэтчернинг мухлиси сифатида танилган.

Associated Press ёзишича, айрим япониялик аёллар унинг тайинланишини гендер тенгликдаги ютуқ сифатида қабул қилмаяпти, чунки мамлакатда ҳануз патриархал меъёрлар устувор.

👉 @r_kusherbayev
👍69😱7👎5😢3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг сўнгги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси даражаси 9,4 фоизгача камайди, бироқ Фарғона водийси асосий хавф зонаси бўлиб қолмоқда - 19,3 фоиз.
Фарғонада - 30,3%, Марғилонда - 28,7%, Қўқонда - 25,2%, Наманганда - 27,5%.

2025 йилнинг тўққиз ойида мамлакат бюджети 364,2 миллиард сўмни тўлиқ ҳисоблаб чиқмаган, шундан 139,2 миллиард сўми водий ҳиссасига тўғри келади.
Яқинда Фарғонада Божхона қўмитаси томонидан ташкил этилган давра суҳбатида ушбу муаммони ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди. Якунда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш бўйича назоратни кучайтириш, идоралар ўртасида ахборот алмашиш ва мувофиқлаштириш, маълумотлар алмашиш ва маҳаллий ҳамжамиятларни жалб қилишга қаратилган "йўл харитаси" имзоланди.

Иштирокчиларнинг сўзларига кўра, "ҳар учинчи сигарет қутиси акцизсиз сотиладиган" Фарғона вилоятига алоҳида эътибор қаратилди. Органлар фаол ишлашда давом этмоқда: рейдлар ўтказилмоқда, жиноий ишлар қўзғатилмоқда, контрафакт маҳсулотларнинг йирик партиялари йўқ қилинмоқда. Экспертларнинг таъкидлашича, контрабандага қарши муваффақиятли курашиш давлат, бизнес ва жамиятнинг доимий ҳамкорлигини талаб қилади.

👉 @r_kusherbayev
👍26😱7👏2👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Канада Нетаньяхуни ҳибсга олиши мумкин

Канада Бош вазири Марк Карни агар Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу мамлакатга келса, уни ҳибсга олишини тасдиқлади.

"Bloomberg"га берган интервьюсида, аввалги бош вазир Жастин Трюдонинг “Нетаньяҳуни ҳарбий жиноятлар учун қўлга олиш” ваъдасини қўллаб-қувватлашини айтди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Халқаро жиноят суди Исроилнинг апелляциясини рад этди ва Нетаньяҳу ҳамда собиқ мудофаа вазири Йоав Галлантга нисбатан Ғазодаги геноцид ишлари бўйича ҳибс ордерини кучда қолдирди.

👉 @r_kusherbayev
👏339👍106🔥31👌3👎2
Forwarded from MehrGo yangilangan xizmatimiz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎉 Mehr Go – sizni, oilangizni va rejalaringizni qadrlaydi!

Endi siz uchun yangilangan, qulay va tez ishlovchi Mehr Go ilovasi tayyor!
Hayotingizni soddalashtirish uchun atigi 3 qadam kifoya:

1️⃣ App Store yoki Play Market orqali Mehr Go ilovasini yuklab oling.
2️⃣ Telefon raqamingiz bilan ro‘yxatdan o‘ting.
3️⃣ Ibratlivaqt promokodini kiriting va buyurtma bering.

💸Har bir buyurtmadan 5% keshbekga ega bo‘ling!

Batafsil ma'lumot 90 290-12-22
📱 Ilovani hoziroq yuklab oling:
👉 Android uchun
👉 iOS uchun
✈️ Loyiha rivoji uchun bu habarni yaqinlarga yuborib qoyamiz

⭐️ Mehr Go – ishonchli, xavfsiz va mehrga to‘la yo‘ldoshingiz!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🙏5👎2
❗️Тошкент вилоятида маҳкум 3-синф қизни зўрлагани айтилмоқда

Тошкент вилоятида манзил-колониядан қочган маҳкум 3-синфда ўқиган қизни зўрлагани ҳақида хабар тарқалди.

Расмий маълумотга кўра, 1994 йилда туғилган М.Т. номли маҳкум жиноят содир этгани учун қамоққа олинган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан иш қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълум бўлишича, у 2018 йилда номусга тегиш жинояти учун 16 йилга қамалган, кейинроқ жазо муддатининг бир қисми манзил-колонияда ўташ учун енгиллаштирилган.

Оҳангарон туманидаги корхонада ишлаш пайтида қочиб кетган ва содир этган жиноятидан сўнг тез орада қўлга олинган.

Қонунга кўра, 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан бундай жиноят содир этганлар 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

👉 @r_kusherbayev
😱152🤯84😢41👎18👍15🔥3
❗️Дунёда энг кўп китоб ўқийдиган давлатлар аниқланди

Тадқиқот натижасига кўра, дунё бўйича аҳоли энг кўп вақтни китоб ўқишга сарфлайдиган давлатлар рўйхати тузилди.

🌍 Топ-10 мамлакат:
1️⃣ АҚШ — 357 соат;
2️⃣ Ҳиндистон — 352 соат;
3️⃣ Буюк Британия — 343 соат;
4️⃣ Франция — 305 соат;
5️⃣ Италия — 278 соат;
6️⃣ Россия — 223 соат;
7️⃣ Австралия — 217 соат;
8️⃣ Испания — 187 соат;
9️⃣ Нидерландия — 187 соат;
🔟 Швейцария — 157 соат.

👉 @r_kusherbayev
👍187😢97🔥25👏17👎11
“Адолат” партияси йўлларда хавфсизликни таъминлаш бўйича таклифлар берди

Мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлар олиб борилаётганига қарамасдан, йўл-транспорт ҳодисалари сони ҳали ҳам юқори. 2024 йилда 9 364 та ҳодисада қарийб 9 минг киши жароҳат олган, 2 203 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Шу муносабат билан “Адолат” социал-демократик партияси инсон ҳаётини ҳимоя қилишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди:

Йўл-транспорт ҳодисаларида ўлим ҳолатларини камайтириш учун Vision Zero халқаро дастури жорий этиш;

Болалар хавфсизлиги учун “Мактаб атрофи – хавфсиз ҳудуд” дастури қабул қилиниб, нур қайтарувчи жилет ва рюкзаклар жорий этиш;

Қоидаларни мунтазам бузган ҳайдовчилар учун суғурта тўловларини ошириш;

Болалар ўлими билан боғлиқ ҳодисаларда жазони икки баробар оғирлаштириш;

Тезликни доимий равишда оширган ҳайдовчиларни ҳайдовчилик ҳуқуқидан 10 йилгача маҳрум этиш, маст ҳолда инсон ўлимига сабаб бўлганларни эса умрбод ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш.

Партиянинг Олий Мажлисдаги фракцияси мазкур таклифлар бўйича қонунчилик ташаббусини илгари суришни режалаштирмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍189👏25👎23🔥11😱6🤯5🙏3
❗️Асоссиз текширувлар учун 60 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди

Тошкент вилоятида 2025 йил бошидан бери 7 774 та тадбиркорлик субъекти текширилган — бу ҳар 8 нафар тадбиркордан бири дегани.
Айрим туманларда, хусусан Оҳангарон, Қуйичирчиқ ва Пискентда бу кўрсаткич янада юқори — ҳар 4–5 нафар тадбиркордан бири текширувга дуч келган.

Энг кўп текширувлар солиқ (64,1%) ва Фавқулодда вазиятлар хизмати (18,9%) томонидан ўтказилган.

Бизнес Омбудсман аралашувидан сўнг 60 нафар мансабдор — солиқ, ветеринария, экология ва қурилиш соҳаси ходимларига нисбатан маъмурий чора кўрилди.

👉 @r_kusherbayev
👍170👏20🔥9🤯4
❗️Россияда энергетик ичимликлар рекламаси учун янги чекловлар жорий этилди

2026 йил март ойидан бошлаб энергетик ичимликлар рекламасида уларнинг соғлиққа зарари ҳақидаги огоҳлантирув мажбурий бўлади. Бу ҳақда янги қонунни Россия Давлат Думаси қабул қилди.

Масалан, телевидениедаги рекламада огоҳлантирув камида 5 сония давом этиши шарт.

👉 @r_kusherbayev
👍190🔥20👏10👎5😱2
❗️Humans’нинг собиқ топ-менежери Беҳзод Ботиров ҳибсга олинди

PayWay тўлов ташкилоти ҳаммуассиси ва кузатув кенгаши аъзоси Беҳзод Ботиров Ўзбекистонда ноқонуний қимор ўйинларини ташкил этганликда айбланиб ҳибсга олинди.

Маълумотларга кўра, у Humans гуруҳига тегишли UPay тўлов ташкилотида 6,5 йил бош директор лавозимида ишлаган.

🧾 Суд қарорига кўра, Ботиров Жиноят кодексининг 278-моддаси 2-қисми (“Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш”) билан айбланмоқда.

Ҳибс қарори 4 июль куни Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди томонидан чиқарилган.

👉 @r_kusherbayev
👍110👎43🤯15🔥9😱7👏2
❗️Ўзбекистонга хорижлик сайёҳлар оқими рекорд даражага етди

2025 йилда мамлакат тарихида илк бор ташқи туризмда рекорд қайд этилди — апрелдан бошлаб ҳар ой 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда.

Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида 8,6 миллион сайёҳ келган — бу ўтган йилга нисбатан 112,5% кўп.

Энг катта ўсиш қуйидаги мамлакатлар ҳиссасига тўғри келди:
🇬🇧 Буюк Британия — 2,6 баробар;
🇶🇦 Қатар — 6,2 баробар;
🇺🇸 АҚШ — 3 баробар;
🇫🇷 Франция — 2,9 баробар;
🇷🇺 Россия — 2,1 баробар;
🇩🇪 Германия — 2,5 баробар;
🇵🇱 Польша — 6,2 баробар.

Туристик хизматлар экспорти ҳам рекорд кўрсаткичга — 3,6 миллиард долларга етди.

👉 @r_kusherbayev
👍181👏21👎11🔥2
❗️“Менинг мактабим” лойиҳасининг биринчи босқичи бошланди

22 октябрдан 2025/2026-ўқув йили учун “Менинг мактабим” лойиҳасининг 1-босқичи старт олди.

Бу босқичда 1-, 2- ва 4-тоифага киритилган 112 та тумандаги 4 987 та мактаб иштирок этмоқда.

👉Рўйхат эълон қилинган.

“Менинг мактабим” лойиҳаси доирасида ўқувчилар “Очиқ бюджет портали орқали икки усулда ўз ғояларини илгари суришлари мумкин:

1️⃣ Автоматик тарзда — порталдагинамуналар орасидан маъқул лойиҳани танлаш орқали;
2️⃣ Мустақил равишда — мавжуд намуналарда йўқ, янги лойиҳани ўзлари шакллантириш орқали.

👉 @r_kusherbayev
👍20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Томорқада боқилган африка лаққа балиғи экан.

Иқлим ўзгариши, бўлиб ҳам қишда илиқ кунларнинг келгусида кўпайиши бизда балиқчилик равнақ топиб ривожланишига олиб келади.

Иқлим ўзгаришининг минтақа учун баъзи бир фойдали томонлари ҳам бор аслида.

👉 @r_kusherbayev
👍144😱30👎18🔥13👏2
❗️Оҳангаронда маҳкум қочиб кетди, ҳибсхона ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жазони ўтаётган маҳкум қочиб кетгач, ҳибсхона ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Маълумотларга кўра, 31 ёшли маҳкум мактабдан қайтаётган 3-синф ўқувчисини зўрлаган. У аввал 14 ёшга тўлмаган қизга нисбатан жиноят содир этгани учун 16 йилга қамалган эди. Ҳозирда у қайтадан қўлга олинди ва янги жиноят иши очилди.

Жабрланувчи қиз “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари ёрдами билан ҳимояга олинди.

Шунингдек, ҳибсхона ходимларига ҳам хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш (Жиноят кодекси 214-модда) бўйича иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍61🤯46🔥13😢9👏3
2025/10/22 07:26:43
Back to Top
HTML Embed Code: