Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Менинг мактабим” лойиҳаси старт олди

2025 йил 22 октябрдан “Менинг мактабим” лойиҳасининг 1-босқичи бошланади. Бу босқичда 1-, 2- ва 4-тоифага киритилган 112 та тумандаги 4 987 та мактаб иштирок этади.

Босқичлар жадвали:
🟣 22–31 октябрь — лойиҳаларни шакллантириш;
🟣 1–10 ноябрь — лойиҳаларни саралаш;
🟣 11–20 ноябрь — овоз бериш.

Лойиҳа доирасида 5–11-синф ўқувчилари ўз мактабларига доир ғоя ва таклифларни илгари суриши ҳамда улар учун овоз бериши мумкин.

Маълумот учун:
3- ва 5-тоифага киритилган туманлар (шаҳарлар) лойиҳанинг 2-босқичида — 2025 йил декабрь ва 2026 йил январ ойларида иштирок этади.

📄 1-босқичда иштирок этаётган 112 та туман рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

➡️ Рўйхат

👉 @r_kusherbayev
👍25😢4🔥2👏2👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Аргентинада дебат пайтида номзод вафот этди

66 ёшли парламент сайлови иштирокчиси Эрнан Дамиани жонли эфирдаги дебатлар вақтида юрак хуружига учради.

Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади.

👉 @r_kusherbayev
😢167👍11🙏11👎7😱6👏2👌1
Путин Трампдан Донецк вилоятини талаб қилди — Washington Post

Washington Post нашри маълумотича, Россия президенти Владимир Путин Дональд Трамп билан суҳбат чоғида Донецк вилоятини тўлиқ Россия назоратига ўтказишни талаб қилган.

Манбага кўра, Путин бунинг эвазига Запороже ва Херсон вилоятларининг ҳали босиб олинмаган қисмларига даъволаридан воз кечишга тайёрлигини билдирган.

АҚШ президенти Трамп бу ҳақда расмий изоҳ бермаган, Украина эса ҳеч қандай ҳудудий келишувни қабул қилмаслигини билдирган.

👉 @r_kusherbayev
👍142👎67🤯19🔥8😱8😢4👏3👌1
❗️Ўзбекистондаги барча вокзал ва станция номлари давлат тилига мослаштирилади

Ҳукумат қарорига кўра, мамлакат бўйлаб жами 320 та вокзал, станция ва разъездлар номи лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилади.

Бу орқали темир йўл инфратузилмасидаги барча ёзув ва белгилар давлат тили қоидаларига тўлиқ мослаштирилади.

👉 @r_kusherbayev
👍492👏76👎26🔥21👌3
❗️АҚШда Трамп сиёсатидан норози намойишлар тўқнашувларга айланди

АҚШда Дональд Трамп сиёсатига қарши бўлган намойишлар кўплаб шаҳарларда тўқнашувларга сабаб бўлди. Полиция омонатни тиклаш учун кўзни ёшлантирувчи газ ва бўёқли қуроллардан фойдаланмоқда.

Трамп намойишларга муносабат билдириб, ижтимоий тармоқда сунъий интеллект орқали яратилган видео жойлади. Унда у жанговар самолётдан намойишчилар устига “лой сачратаётгани” акс этган.

Вице-президент Жей Ди Венс ҳам видео эълон қилди — унда тож кийган Трамп олдида демократлар тиз чўкиб тургани тасвирланган.

Намойишлар фонида АҚШда сиёсий зиддият янада кучайгани айтилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👏271👍95🔥40👎8😢7👌5😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энергетик ичимликлар — шунчаки ичимлик эмас

92 йилда туғилган йигит энергетик ичимликларни кўп истеъмол қилгани натижасида реанимацияга тушгани маълум бўлди.

Ҳануз кўпчилик бундай ҳолатларни жиддий қабул қилмаяпти. Лекин мутахассислар огоҳлантиради.

Энергетиклар юрак, қон босими ва асаб тизимига кучли таъсир кўрсатади. Кофеин ва қанд миқдори юқори бўлган ичимликлар юрак хуружи хавфини оширади.

👉 @r_kusherbayev
😱97👏28👍23😢13🤯5
❗️Сурхондарёда ҳокимлик вакили пора олаётганда қўлга тушди

Сурхондарё вилоятида қурилиш ишларини лойиҳалаштиришга ихтисослашган МЧЖ архитектори фуқаронинг ишончига кириб, нотурар бинога тегишли лойиҳа ҳужжатларини “муаммосиз ўтказиб бериш” баҳонасида 17 млн сўм талаб қилган.

ДХХ ва ички ишлар органлари ўтказган тезкор тадбирда у пулни олган пайтда далиллар билан қўлга олинди. Тадбир давомида аниқланишича, мазкур маблағнинг 1 млн сўми туман қурилиш бўлими бошлиғига берилиши керак бўлган. У ҳам пулни қабул қилаётган вақтда ушланган.

⚖️ Ҳозирда ҳар икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍116😱22👏10👎7😢4👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бурсани ичимлик суви билан таъминловчи сув омборлари қуруб қолди

Туркиянинг Бурса шаҳрини ичимлик суви билан таъминлаб турган Нилюфер ва Доганджи сув омборларида сув сатҳи 0 фоизгача тушиб кетди.

Мутахассислар бу ҳолатни жиддий экологик хавф деб баҳолаб, аҳолини сувни тежаб фойдаланишга чақирмоқда.

👉 @r_kusherbayev
😢176😱56🔥10🙏7👎4👍1
Yurtimizdagi nufuzli maktablardan bo‘lgan ‘‘BUXORO MAKTABI’’ning Yangiyo‘l filialida qabul davom etmoqda!

🤝 Xususiy maktabimiz qisqa vaqt ichida yuzlab ota-onalarning ishonchini qozona oldi.

Maktabimiz o‘quvchilarga quyidagilarni taklif qiladi:
matematika va ingliz tili fanlariga ixtisoslashuv
o‘zbek va rus sinflari
turli ixtisoslashgan va prezident maktablariga tayyorlov
mahalliy va xorij universitetlariga tayyorlov
milliy va xalqaro sertifikatlarga tayyorlov (SAT, IELTS, CEFR, MS)
kitobxonlik madaniyatini oshirish
sport to‘garaklari
qulay joylashuv
avtobus qatnovi

‘‘BUXORO MAKTABI’’ - sifatli ta’lim, kuchli nazorat va milliy qadriyatlar uyg‘unlashgan maktab!

Ro‘yxatdan o‘tish uchun:

☎️ 94 093 60 06 | 93 834 66 66

📍 Manzil: Ramadon MFY, Samarqand ko‘cha 403-uy (Agrotexnologiyalar texnikumi)

📲 Telegram |   Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37👏6👎5🔥4👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг Наньнин шаҳрида автотураргоҳлар "яшил" томлар билан қопланди

Бу янгича лойиҳа нафақат машиналарни иссиқдан ҳимоя қилади, балки қушлар ва ҳашаротлар учун табиий муҳит яратиб бермоқда.

Экологик ёндашув шаҳар инфратузилмасини нафас оладиган, табиат билан ҳамоҳанг муҳитга айлантирмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍402👏51🔥17😱5👎3
Ўзбек нони — дунёдаги энг яхши 50 та нон қаторида!

Машҳур CNN Travel портали дунёдаги 50 та энг яхши нон рўйхатини эълон қилди ва унда ўзбек нони ҳам муносиб ўринни эгаллади.

Портал таъкидлашича, ўзбек нонлари нафақат мазали, балки ўзининг гўзал безаклари билан ҳам ажралиб туради:
“Гуллар, нақшлар ва махсус штамплар билан безатилган ўзбек нонлари анъанавий тандирларда тайёрланади. Ҳар бир ҳудуд — Тошкентдан Самарқандгача — ўзига хос маза ва шаклга эга,” — деб ёзади CNN Travel.


👉 @r_kusherbayev
👏166👍33🔥26🤯1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Коррупцияни йўқотиш тепадагиларга боғлиқ” — Самарқанд ҳокими

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Азиз Бобоев йиғилишда коррупцияга қарши курашиш бўйича муҳим чақириқ билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, агар юқори лавозимдаги раҳбарлар ҳалол ишласа, пастки бўғиндагилар ҳам шундай бўлади.
“Қачон тўхтатамиз бу коррупцияни? Агар раҳбар пора олса, қолаётганлар ҳам ‘у олди-ку, мен нега олмаслигим керак?’ деб ўйлайди. Шу билан пастгача тарқалади. Ҳамма нарса тепадагиларга боғлиқ,” — деди Бобоев.


Шунингдек, у халқ ҳаммасига гувоҳ эканини таъкидлаб, мансабдорларни очиқ ва ҳалол ишлашга чақирди:

“Халқ ҳаммасини кўриб турибди — ким қандай уй солди, ким қандай машина олди. Ҳамма ўзига хулоса қилиб олсин ва бошқаларга ўрнак бўлсин.”


👉 @r_kusherbayev
👍542👏52👎14🔥14😢5😱3🤯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 «Қилаётган ишим, [босган] ҳар бир қадамим Ўзбекистонга фойда олиб келсин деб ҳаракат қилиб юрибман».

Йиғлаган, кулган ва тинимсиз ҳаракатдаги Саида Мирзиёеванинг навбатдаги видеолари эълон қилинди.

👉 @r_kusherbayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍471👎266👏21🤯9😢7🔥6👌3
❗️Россияда маст ҳолда машина ҳайдаган мигрантлар вақтинчалик яшаш рухсатномасидан маҳрум этилиши мумкин

Россия давлат думасига мазкур қонун лойиҳасини “Справедливая Россия — за правду” партияси раҳбари Сергей Миронов ҳамда депутат Федот Тумусов киритмоқчи.

Лойиҳага кўра, спиртли ичимлик таъсирида транспорт бошқарган мигрантлар вақтинчалик яшаш рухсатномасидан маҳрум этилади.

👉 @r_kusherbayev
👍108👎36🔥9👏5
❗️Чиноздаги ЙТҲ бўйича янги тафсилотлар: айбдор ЙПХ инспектори экани маълум бўлди

Чиноз туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида айбдор ҳайдовчи ҳақиқатан ҳам хизматдаги ЙПХ инспектори экани маълум бўлди.

Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов аввалроқ ҳайдовчини “собиқ инспектор” деб айтган бўлса-да, кейин маълум бўлишича, у ҳодиса вақтида ҳамон ЙПХ тизимида фаолият юритган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи Муҳаммад Одиловнинг имзоси билан берилган расмий жавоб хатда инспектор Даврон Йўлдошев ҳали ишда экани ва унинг хизматда қолиш ёки ишдан бўшатилиш масаласи суд қароридан сўнг ҳал этилиши айтилган.

Марҳум ҳайдовчининг отаси Хайрулла Убайдуллаев бу ҳолатни қаттиқ қоралаб, “ўғлим инспекторнинг хатоси туфайли ҳалок бўлди, у эса жавобгарликка тортилиши ўрнига ишини давом эттирмоқда”, — деди.

Гувоҳлар тасдиқлашича, ЙТҲ содир этилган пайтда ҳайдовчи ЙПХ формасида бўлган ва қўлида инспекторлар учун махсус таёқча ҳам бўлган.

👉 @r_kusherbayev
😱168👍37🤯23😢10👏8👎4🔥1
2025/10/24 11:24:38
Back to Top
HTML Embed Code: