Telegram Web Link
❗️Тошкентда журналистлар ИИБга олиб кетилди — ИИВ ва Taftish.uz турлича изоҳ берди

23 октябрь куни Taftish.uz нашри журналистлари фуқаролар мурожаатини ўрганиш пайтида Юнусобод тумани ИИО ходимлари томонидан ИИБга олиб кетилгани ҳақида хабар тарқалди.

Нашр баёнотига кўра, журналистлар хизмат вазифасини бажараётганда техника воситаларига шикаст етказилган ва телефонлари олиб қўйилган.

ИИВнинг расмий баёнотига кўра, воқеа Юнусобод тумани прокуратураси ўтказган сайёр қабул пайтида журналистлар ва фуқаролар ўртасида жанжал чиққани билан боғлиқ.

ИИО ходимлари вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида жанжал иштирокчиларини ИИБга олиб бориб суҳбат ўтказган.

ИИВ бу ҳолатни ОАВ фаолиятига тўсқинлик сифатида талқин этиш асоссизлигини билдирди ва “журналистларга зўравонлик қилинган” каби хабарларни рад этди.

👉 @r_kusherbayev
👎354🤯62👍21😱18👏4😢3🔥1
Humans атрофида нималар бўлмоқда?

Сўнгги вақтларда Humans билан боғлиқ ишлар кўпчиликнинг диққатини тортган.

Дастлаб 2024 йилнинг сентябрида Марказий банк Humans компаниясига тегишли UPAY брендига эга Мароқанд тўлов ташкилоти фаолиятини олти ойга чеклаб қўйган эди. Натижада унинг банк ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш ва ўтказиш хизматлари чекланди.

Ўшанда Марказий банкнинг собиқ раиси Мамаризо Нурмуратов фуқароларнинг пуллари букмекерлик компанияларига ноқонуний ўтказилгани сабабли Мароқанд лицензияси вақтинча тўхтатилганини билдирган эди.

Шу йилнинг июль ойида PAYWAY тўлов ташкилоти ҳаммуассиси ва кузатув кенгаши аъзоси Беҳзод Ботиров Ўзбекистонда қимор ўйинларини ноқонуний ташкил этгани учун ҳибсга олинди.

Humans гуруҳига тегишли UPAY тўлов ташкилотининг 6,5 йилдан ортиқ вақт давомида бош директори лавозимида ишлаган ва илгари Humans топ-менежери бўлган Ботиров 4-июль куни Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди қарори билан ҳибсга олинган. У Жиноят кодексининг 278-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари — “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш"ни бузганликда айбланмоқда.

Сентябрда суд “терговдан яшириш ва далилларни йўқ қилиш хавфи борлиги"ни асос қилиб, ҳибсга олиш муддатини 2026 йилнинг февралигача узайтирди.

Ўз ўрнида Humans вакиллари, адвокатлар терговга “айбловларни рад этувчи барча ҳужжатларни” тақдим этишган бўлса-да, булар етарлича инобатга олинмаётганини билдиришмоқда. Humans тадбиркор Беҳзод Ботировнинг қамоққа олинишини “ишнинг номутаносиб ва асоссиз ҳолатлари” деб атаб, ҳуқуқий амалиётда бу турдаги иқтисодий ишлар маъмурий ёки молиявий чоралар билан ҳал қилинишини таъкидламоқда.

Биласизми, бу ишлар одил судлов тизимидаги ҳамон ечилмаётган муаммо, яъни қайси ишлар корпоратив иш доирасида, қайси бири жиноят иши доирасида кўрилиши бўйича ягона ёндошувнинг йўқлиги, айримлар учун жиноят деб каралган ишлар, бошқалар учун иқтисодий ва фуқаролик тартибидаги муносабатлар билан қарашлар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда.

Одамларни ўйлантираётган, шубҳа ва эътирозлар пайдо қилаётган масала ҳам шу - қонунлар буюртма асосида эмас, қонун талаби бўлганлиги сабабидан барчага бир хил қўлланиши керак. Бу ишга эса бизда бош прокурор бошчилигида прокуратура деган идора жавобгар.

Мазкур иш якунида қандай тугайди ҳозирча номаълум. Бироқ иш қўзғатилишига асос бўлган ҳолатлар ва кейинчалик бўладиган суд жараёнлари очиқлик принципида ўтса, жамоатчилик асл вазиятдан хабардор, ҳақиқат нима эканлигини яхшироқ билиб олган бўлар эди.

Биз воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

👉 @r_kusherbayev
👍67👏17😢7👎3🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда ИИБ ходимига 50 минг доллар пора бермоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида қимор ўйинларини ташкил этган гуруҳ фош этилди. Гуруҳ аъзоларидан бири жиноят иши қўзғатмаслик учун ИИББ раҳбарига 50 минг доллар пора таклиф қилган.

Ходим бу ҳақда расман хабар берган ва ўтказилган тезкор тадбирда пора бераётган шахс ашёвий далиллар билан ушланган.

👉 @r_kusherbayev
👍75🤯24🔥9👎8👏3😢1
❗️Трамп: Aгар Исроил Ғарбий соҳилни аннексия қилса, АҚШ қўллаб-қувватловидан маҳрум бўлади

АҚШ президенти Дональд Трамп Time журналига берган суҳбатида, агар Исроил Ғарбий соҳилни аннексия қилишга уринса, АҚШ уни қўллаб-қувватламаслигини билдирди.

«Бу бўлмайди. Мен араб мамлакатларига сўз берганман. Агар Исроил бу ишни қилса, у АҚШнинг барча қўллаб-қувватловини йўқотади», — деди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон ҳозирда араб давлатларидан катта сиёсий қўллаб-қувватлов олмоқда ва аннексия бундай мувозанатни издан чиқаради.

👉 @r_kusherbayev
👏276👍85🤯18👎16🔥3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Пора олиш эмас, бериш ҳам жиноят

Бухорода ЙПХ ходимига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди.

👉 @r_kusherbayev
👍107👎16😢11🔥7😱5
❗️Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Брюссел шаҳрига етиб борди

Давлатимиз раҳбарини Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олди. Ташриф доирасида қатор муҳим учрашувлар ва музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍285🔥44👎16👏6🤯1😢1🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Эслатма: Тўхташ таъқиқланган ва тўхтаб туриш таъқиқланган йўл белгилари таъсир доирасида тўхташга рухсат этилади.

👉 @r_kusherbayev
👍193👎17👏7🤯5
❗️Дональд Трамп — TIME журналига берган интервьюсидан парча:

«Биби, сен бутун дунё билан урушолмайсан. Айрим урушлар бўлиши мумкин, лекин бутун дунё сенга қарши. Исроил дунё билан таққослаганда жуда кичик жой.»

«Мен Нетаньяҳуни тўхтатдим, чунки у урушни узлуксиз давом эттирарди. Бу йиллаб чўзилар эди.»

«Қатарга зарба — тактик хатолик бўлган. Жуда ёмон. Аммо у барчани бирлаштирди.»

«У тўхташига тўғри келди, чунки дунё уни тўхтатмоқчи эди.»

«Исроилга нисбатан дунёдаги муҳаббат кун сайин камайиб борарди.»

«Мен Ғазога ташриф буюришни режалаштиряпман.»

«Ғарбий соҳилни аннексия қилиш бўлмайди. Чунки мен араб мамлакатларига ваъда берганман. Ҳозир бу имконсиз. Биз араб давлатларидан катта қўллаб-қувватлаш олганмиз.»

«Агар аннексия содир бўлса, Исроил АҚШнинг тўлиқ қўллаб-қувватловидан маҳрум бўлади.»

👉 @r_kusherbayev
👍242🔥28👎13🤯5😢1👌1
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

👉 @r_kusherbayev
👎124👍38🤯9👏2😢1
❗️Ўзбекистонда яна 6 давлат фуқаролари учун расман визасиз тартиб жорий этилди

Энди Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Уммон, Саудия Арабистони ва Иордания фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, Хитой фуқаролари учун ҳам шундай тартиб жорий этилади. Бироқ, Гонконг аҳолиси бундан мустасно — улар олдингидек фақат 7 кунгача визасиз кириши мумкин бўлади.

👉 @r_kusherbayev
👍158👎45👏13🔥10😱3
👤 AloqaBank - ўзбек тилининг нуфузини ошириш йўлида!

Давлат тилини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган AloqaBank ходимлари учун бош офисида инновацион кутубхона очди. Манзилда 1500 номдаги 4500 дона энг зарур китоблар мавжуд.

Шунингдек, AloqaVentures компанияси томонидан “Tilmoch” стартапи қўллаб-қувватланиб, таҳрир ва таржима соҳасида янги имкониятлар яратилди.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏64👍17👎3
❗️Исроил Ғазо секторида БМТ фаолиятини тақиқлади

Исроил ҳукумати БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA)ни Ғазо секторида гуманитар ёрдам амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум этди.

📅 Бу қарор Халқаро жиноий суднинг 22 октябрь куни Исроилга UNRWA фаолиятига тўсқинлик қилмаслик ҳақидаги чақириғидан сўнг қабул қилинди.

Исроил расмийси:
“UNRWA энди ҳеч қачон Ғазога қадам қўймайди.”


Маълумотларга кўра, Исроил бу қарор ҳақида АҚШ маъмуриятини ҳам хабардор қилган ва агентликнинг Ғазодаги инсонпарварлик амалиётларида қатнашишига қатъиян қарши эканлигини билдирган.

UNRWA омборларида минглаб юк машиналарини тўлдиришга етадиган озиқ-овқат захиралари мавжуд. Бу захиралар Ғазо аҳолисини 3 ойгача таъминлаш имконини беради. Шунингдек, вайронагарчилик оқибатида уйсиз қолган 1,3 миллион фаластинлик учун бошпана қуриш материаллари ҳам тайёр ҳолда турибди.

Бироқ Исроил рухсат бермаётгани сабабли бу ёрдамлар ҳануз аҳолига етказилмаяпти.

👉 @r_kusherbayev
👎401🤯78😢34😱12🔥7👍4
2025/10/25 17:36:22
Back to Top
HTML Embed Code: