Telegram Web Link
❗️Тошкент вилоятида кадастр ходими пора билан қўлга тушди

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида кадастр муҳандиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, маҳаллий фуқаронинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олган 9 сотих ер майдонини расмийлаштириб бериш ва уй-жой қуришга рухсат олиб бериш эвазига 1200 доллар пора талаб қилган.

ДХХ ва ИЖҚК департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️Доллар курси пасаймоқда

Бугун тижорат банкларида 1 АҚШ доллари сотув курси 12 475 сўмгача тушди.

📉 Расмий курс ҳам эртага яна пасайиши мумкинлиги кутилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️Курьерлик фаолияти тартибга солинди!

Электрон тижоратда курьерлик хизмати қандай амалга оширилиши кераклиги белгилаб қўйилди.

🗓 2025 йил 18 июндан Адлия вазирлигида “Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат №3631).

Асосий янгиликлар:
▪️ Курьер — тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс бўлиши мумкин;
▪️ Курьер шартнома асосида тўлов қабул қилишга ҳақли, лекин чек тақдим этиши шарт;
▪️ Озиқ-овқат етказишда гигиена талаблари қатъий бўлади;
▪️ Курьер товарни очиш ёки харидор маълумотларини ошкор қилишга ҳақли эмас.

👉 @r_kusherbayev
❗️Бу ҳафта магнит бўронлари хавфи йўқ

Жорий ҳафтада аҳоли магнит бўрони қўзғалишларидан кучли таъсирланмайди.

Ҳозирда Ер атрофида яшил, хавфсиз қўзғалиш кузатилмоқда. Бу ҳолат инсон организмига жиддий таъсир қилмайди.

Баъзи кишилардаги бош оғриғи, қон босими ўзгариши каби ҳолатлар эса кўпроқ об-ҳаво ўзгарувчанлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

👉 @r_kusherbayev
Коррупцияга қарши курашиш — бу вақтинча ўтказиладиган кампания эмас, балки фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим иш ҳисобланади.

Шу мақсадда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигида Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг сайёр мажлиси ўтказилди.

Йиғилишда вилоятдаги жиноятчилик ва коррупцияга қарши амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Сўнгги вақтларда жиноятлар сони ортиб бораётгани, айниқса ёшлар, аёллар ва вояга етмаганлар ўртасидаги кўрсаткичлар кўпайгани қайд этилди. Кибержиноятлар ҳам кам эмас.

Сўнгги икки йилда вилоятда 355 та коррупция билан боғлиқ жиноят аниқланган. Асосий муаммолар бандлик, банк ва соғлиқни сақлаш соҳаларида юзага келмоқда.

Йиғилишда айрим мансабдорларнинг тадбиркорлик билан ноқонуний тарзда шуғулланаётгани ҳам танқид қилинди. Бу масалалар бўйича аниқ чоралар кўриш, муаммоларни бартараф этиш учун "йўл харитаси" қабул қилинди. Унда ҳар бир вазифа учун ижрочи ва муддат белгиланди.

Тизимли хатоларга йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий чоралар кўриш, айрим раҳбарларни эса лавозимидан озод этиш таклифи билдирилди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Доллар пасайишда давом этмоқда

2024 йил 24 июнь куни учун белгиланган долларнинг расмий курси12 410,99 сўм бўлди.

📉 Бу эса аввалги курсга нисбатан 85,95 сўмга камайишни англатади.

Валюта бозорида пасайиш тенденцияси давом этмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️11 ёшли қиз ток уриши оқибатида вафот этди — расмий маълумот

Миробод туманида 11 ёшли қизнинг ток уриши натижасида вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

2024 йил 30 май куни, тахминан соат 18:00 ларда 2014 йилда туғилган Н.А. укасининг ўйинчоғини олиб тушиш мақсадида дўкон томига нарвон орқали чиққан. Қайтиб тушаётган вақтда том яқинидаги электр симларига тегиб кетган ва ток уриши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Ҳодиса юзасидан 257-модда 2-қисм “а” банди ("Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса") билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⚠️ Ота-оналардан фарзандлари хавфсизлигини таъминлашда янада масъулиятли бўлиш сўралади.

👉 @r_kusherbayev
Экспертлар: кўчмас мулк нархи 20-30% гача ошиши эҳтимоли бор

Ҳабарларга кўра, 2025 йил 1 июлидан Ўзбекистонда уй-жой харидида эскроу ҳисобварақлар орқали тўлов тизими жорий этилади. Экспертларнинг прогнозларига таянган ҳолда, бу кўчмас мулк нархининг 20-30% гача ошишига олиб келиши мумкин.

2025 йил 1 июлдан бошлаб, Ўзбекистонда янги тизим — эскроу-счетлар жорий этилади. Бу тизимга кўра, харидор пули тўғридан-тўғри қурилувчига эмас, банк орқали махсус ҳисобга тушади ва фақат уй топширилгандан кейин девелопер бу пулни олади.

Бу харидорларни ҳимоя қилиш ва қурилиш бозорини шаффофлаштиришга хизмат қилади. Аммо ҳар қандай ислоҳотдаги каби, бу ҳам қурувчилар учун янги қийинчиликлар ва нарх ошишига олиб келади.

Россияда эскроу тизими жорий қилинганидан сўнг нархлар 2 йилда 25–35% гача ошган. Шунингдек, бозордан кичик қурилувчилар чиқиб кетган, танлов камайган.

Ўзбекистонда ҳам шунга ўхшаш сценарий кутилмоқда:
— Нархлар 20–30% гача кўтарилиши мумкин,
— 20–25% қурувчилар бозорни тарк этади,
— Кредитлар юқори (21–22%) бўлгани учун қурилиш харажатлари ортиб боради.

Экспертлар тавсияси:
Агар уй олиш режангиз бўлса - ҳозир имкониятлар охирги паллада. Кейин нархлар кўтарилиши, ипотека шароитлари ўзгариши мумкин.

Аммо эҳтиёт бўлинг - харидда фақат ишончли, тажрибали ва ҳужжатлари тўлиқ қурилувчиларни танланг.

👉 @r_kusherbayev
Маҳалла раиси ҳокимнинг ҳақорати ортидан вафот этдими?

Фурқат туманидаги маҳаллалардан бирининг раиси туман ҳокими иштирокида солиқ тушуми бўйича йиғилишда ҳоким томонидан ҳақорат қилингани сабабли буни кўтара олмай вафот этгани айтилмоқда.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг ҳолат бўйича берган раддиясида жорий йил 18 июнь куни туман ҳокимлигидаги йиғилишда маҳалла раислари иштирок этган бўлиб, йиғилиш танкидий руҳда ўтгани, бироқ ҳоким томонидан шахсга нисбатан ҳақоратли сўз  ишлатилмагани айтилган.

Йиғилишда Калдушон маҳалласи раиси Шарифжон Абдуллаев соғлиги билан боғлиқ муаммолар сабабли фаолиятини тўхтатмоқчилигини айтиб,  йиғилишни тарк этган ва ҳокимлик ташқи ҳовлисида соғлиги ёмонлашганлиги сабабли тез ёрдам чақирилган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, у вафот этган.

☝️Нега маҳалла раиси келиб-келиб шу танқидий йиғилишда ишдан бўшайман, деб зални тарк этгани қизиқ.

Ҳокимлик муносабати ушбу раисга йиғилишда ҳақиқатан ҳам қўпол муносабат қилингани ортидан ишдан бўшайман деб зални тарк этганига ишора бермоқда. Албатта маҳалла раислари ҳаёти ва тақдири қизиқ бўлган масъуллар ҳолатни ҳар томонлама текшириб чиқишлари керак, бўлади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистон инвестиция жалб қилишда Қозоғистондан ўзиб кетди

UNCTAD маълумотига кўра, 2024 йил якунида Ўзбекистон тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ТТХИ) ҳажми бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди.

Ўзбекистонга жалб қилинган инвестициялар ҳажми — 2,8 млрд доллар.

🇰🇿 Қозоғистон 30 йиллик пешқадамликдан кейин илк бор орқага сурилди — минус 2,55 млрд доллар.

Қолган давлатлар:
▪️ Туркманистон — $1,6 млрд;
▪️ Қирғизистон — $705 млн;
▪️ Тожикистон — $291 млн.

👉 @r_kusherbayev
❗️Танзила Нарбаева номидан тарқалган хабар рад этилди — Сенат баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, гўёки Anhor.uz сайтида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева томонидан “Ўзбекистон фуқароларининг махсус ҳарбий операцияда иштироки — қонуний” деган мазмундаги хабар асоссиз ва ёлғон экани маълум қилинди.

Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати бу хабарни рад этиб, у ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Президент Администрацияси раҳбари лавозими жорий этилди — Саида Мирзиёева тайинланди

Ўзбекистон Президентининг фармонига асосан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди ва Администрация раҳбари лавозими ташкил этилди.

Ушбу лавозимга Саида Шавкатовна Мирзиёева тайинланди.

👉 @r_kusherbayev
Айтишларича, Комил Алламжонов Президент Администрациясининг янги раҳбари Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинланди.

Ушбу лавозимда у инновацион иқтисодиётни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, сўз эркинлигини таъминлаш ва мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш соҳаларида экспертлик ёрдамини кўрсатади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Президент фармони билан кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра:
🔹 Бекзот Мавлонов Президент ёрдамчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у ҳуқуқий экспертиза ва таҳлил масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимидан озод этилди.
🔹 Азиз Магрупов Президентнинг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. У Президент ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Президент фармони билан бир қатор лавозимлардa ўзгаришлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, қуйидаги масъул шахслар бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимларидан озод этилди:
🔹 Саидлазиз Саидкаримов – Президент Администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи;
🔹 Уткиржон Кодиров – Президент Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материаллар тайёрлаш департаменти раҳбари;
🔹 Жахонгир Ибрагимов – Президент Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари ўринбосари.

👉 @r_kusherbayev
⛽️Пропан бир кунда 725 сўмга қимматлади

Жума кунги биржа савдоларида пропан нархи тоннаси 724,8 минг сўмга (+13,1%) қўтарилди. Бу ой бошидан бери 1 155 сўмга ёки 22,6%га ошганини англатади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистонда сунъий чегирмаларни қўллаш тақиқланади

🔹 Янги тартиб лойиҳасига кўра, акция ва чегирмаларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича қатор чекловлар жорий этилади:
▪️ Чегирма фақат охирги 30 кун ичида амалда бўлган энг паст нарх асосида белгиланиши шарт;
▪️ Акциялар тўғрисидаги маълумотлар камида 10 кун олдин солиқ органларига тақдим этилиши лозим.

👉 @r_kusherbayev
❗️Болалар омбудсмани 1-сонли тергов ҳибсхонасида бир қатор камчиликлар аниқлади

Текширув давомида ҳибсхонадаги маҳбуслар сони белгиланган меъёрдан ортиқ экани аниқланди. Бу ҳолат сақлаш шароитларига салбий таъсир қилмоқда.

Вояга етмаганлар камераларида таъмирталаб ҳолат, етарли жиҳозлар йўқлиги ва бошқа камчиликлар кузатилган.

Аниқланган муаммолар юзасидан тегишли органларга таъсир чоралари юборилади.

👉 @r_kusherbayev
2025/06/30 14:24:26
Back to Top
HTML Embed Code: