❗️Расман: Фабио Каннаваро — Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Италия афсонаси Фабио Каннаваро билан шартнома имзоланганини расман маълум қилди.
Каннаваро штаби таркиби:
— Аудженио Албарелла — ёрдамчи мураббий;
— Франческо Троизе — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий;
— Антонио Кименти — дарвозабонлар мураббийи.
Италиялик мутахассислар Ўзбекистон терма жамоасини янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.
👉 @r_kusherbayev

👎391👍93😢12🔥9🤯7👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги ишончли, синовдан ўтган инглиз тили ўқув марказини биласизми?
Маълумотларга кўра, Cambridge ўқув марказининг асосий ўқувчилари тавсия орқали келади. Ушбу ўқув марказни ҳар томонлама синовдан ўтган дейиш мумкин.
Фарзандингиз ёки ўзингиз инглиз тилини ўрганмоқчи бўлсангиз, пастдаги ҳавола орқали синов дарсига рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
👉 Рўйхатдан ўтиш
📞 787777774

👎45👍26👏6🔥1
❗️Ўзбекистонда доллар курси бироз пасайди
Марказий банк 7 октябрдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди:
🇺🇸 1 доллар — 12 022,90 сўм (-37,58);
🇪🇺 1 евро — 14 025,92 сўм (-130,67);
🇷🇺 1 рубл — 144,75 сўм (-2,22).
Сўнгги кунларда сўмнинг доллар ва евро нисбатидаги курси барқарорликка яқинлашмоқда.

👍107👎17👏9🔥6😢4🙏4😱2
❗️Ўзбекистон — Марказий Осиёда сунъий интеллектни татбиқ этиш бўйича биринчи ўринда
Ўзбекистон сунъий интеллектни жорий этиш бўйича халқаро рейтингда 17 поғона юқорилаб, 188 давлат орасида 70-ўринни эгаллади. Марказий Осиё мамлакатлари орасида эса биринчи ўринда турибди.
Президент Мирзиёевга берилган маълумотга кўра, бу натижалар соҳада қўйилган илк қадамлар самараси бўлиб, кейинги босқичда ишларни янада жадаллаштириш режалаштирилган.
Президент таъкидлашича, 2030 йилгача мўлжалланган Сунъий интеллектни ривожлантириш стратегияси қабул қилинган ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурида махсус марказ фаолият бошлаган.
Шунингдек, давлат раҳбари соҳада кадрлар салоҳиятини ошириш ва илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича қўшимча вазифалар юклатди.

👍197🔥165👎31👏6😱5🤯3
❗️7 октябрдан Шота Руставели кўчасида марказий автобус йўлаги ишга тушади
Тошкентда 2025 йил 7 октябрдан бошлаб Шота Руставели кўчасида марказий автобус йўлаги фаолият бошлайди.
Биринчи босқичда 37-, 57- ва 58-сонли автобуслар ушбу йўлак орқали ҳаракатланади.
Лойиҳа автобус қатновини тезлаштириш ва ҳаракат хавфсизлигини оширишга қаратилган.
(Манба: Транспорт вазирлиги)

Йўловчилар учун муҳим:
— Автобуслар йўлнинг ўрта қисмидаги махсус йўлакда ҳаракатланади.
— Чиқиш ва тушиш — йўл ўртасидаги махсус платформаларда.
— Фақат белгиланган пиёдалар ўтиш жойларидан фойдаланинг.
— Автобус тўлиқ тўхтагандан сўнг эшикка яқинлашинг.
— Кексалар, ногиронлиги бўлганлар ва болали йўловчиларга йўл беринг.
Ҳайдовчилар учун эслатма:
— Руставели кўчасининг марказий йўлаги фақат автобуслар учун.
— Бу йўлакда бошқа транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи тақиқланади.
— Чапга бурилиш ва қайрилиш рухсат этилмайди.
Лойиҳа автобус қатновини тезлаштириш ва ҳаракат хавфсизлигини оширишга қаратилган.
(Манба: Транспорт вазирлиги)
👉 @r_kusherbayev
👍106👎20🔥6
❗️ Сенат Фарғонадаги мактаб директори воқеасини назоратга олди
Фарғона вилояти Фурқат туманида ИИБ ходимлари мактаб директори, 34 ёшли Гулираъно Қосимовани ечинтириб, дўппослашгани сўнгра ёлғон ариза ёзиб беришга мажбурлангани ҳақидаги хабар барчамизни дахшатга солмоқда.
Бунинг ортидан одамларнинг давлат идораларига бўлган ишончи янада пасайиши турган гап.
Шундай бир паллада юқори турувчи органларнинг ҳайрихоҳлиги жуда муҳим.
Олий Мажлис Сенати маълум қилишича Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ҳолат назоратга олинган.
Яна бир Сенатор Малика Кадирханова эса тизимдаги камчилик ва қонунбузилишларга қатъий баҳо берилиши лозимлигини маълум қилди.
Жамиятдаги бу каби чиркинликларга кўз юмиб бўлмайди. Шундай вақтда парламент назорати бизга керак. Қонун олдида ким бўлишидан қатъий назар ўз қилмишига яраша жазо олиши таъминланиши шарт!

👍763🤯96👏34👎22😱18🙏10🔥7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😱130😢38👍24👎11🔥9🤯5👏3🙏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Сохта ДХХ ходими қўлга олинди
Ўзини ДХХ ходими деб таништириб, ишини битказиб олишга уринган шахс қўлга тушди.
👉 @r_kusherbayev
Ўзини ДХХ ходими деб таништириб, ишини битказиб олишга уринган шахс қўлга тушди.
👉 @r_kusherbayev
👍145😱18👌11👎6🔥5😢5🙏2
❗️Эронда мажбурий ҳижоб бўйича қонун тўҳтатилди
Эронда эндиликда ҳижоб тақмаган аёлларга нисбатан жарима ёки жазо чоралари қўлланилмайди.
Мамлакатда мажбурий ҳижоб тўғрисидаги қонуннинг ижроси вақтинча тўхтатилган.

👍295👎232😢21👏18👌15🤯6😱2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Яширин камера ўрнатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Ўзгаларнинг шахсий ёки оилавий сирини билиш мақсадида яширин камера, диктофон ёки бошқа қурилма ўрнатиш учун жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Қонун лойиҳасига кўра, бундай ҳаракатлар шахснинг шаъни, қадр-қиммати ва шахсий ҳаёти дахлсизлигини бузиш сифатида баҳоланади ҳамда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

👍399👎79👏17🔥11😱5🤯2
Rasul Kusherbayev
❗️ Сенат Фарғонадаги мактаб директори воқеасини назоратга олди Фарғона вилояти Фурқат туманида ИИБ ходимлари мактаб директори, 34 ёшли Гулираъно Қосимовани ечинтириб, дўппослашгани сўнгра ёлғон ариза ёзиб беришга мажбурлангани ҳақидаги хабар барчамизни дахшатга…
❗️Расмий ахборот: Фурқат тумани ИИБ раҳбариятига оид жиноят иши Қува туман судида кўриб чиқилмоқда
Маълумотларга кўра, А.Х. (1986 йилда туғилган, Фурқат тумани ИИБ бошлиғи) ва Ж.Р. (1991 йилда туғилган, ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари) қатор оғир айбловлар билан суд олдида жавоб бермоқда.
Тергов хулосасига кўра, улар қуйидаги жиноятлар бўйича айбланмоқда:
➖ шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш;
➖ шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни ошкор қилиш;
➖ фуқаролар турар жойига ноқонуний кириш;
➖ ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилиш;
➖ тезкор-қидирув натижаларини сохталаштириш;
➖ қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш.
Қўшимча маълумотлар суд жараёни якуни бўйича тақдим этилади.

👏468👍161🔥24🙏9👌5😱1
❗️Вазир ёки ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши режа тақдим этади
Қонунчилик палатасида ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият раҳбарларининг коррупцияга қарши масъулиятини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.
Янги тартибга кўра:
— ҳокимликка номзод ҳудудни ривожлантириш дастури билан бирга коррупциянинг олдини олиш бўйича ҳаракатлар режасини тақдим этади;
— Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар эса тизимда коррупцияга қарши чоралар режасини ўз фаолият дастури билан бирга тақдим қилади.

👎102👍48🤯28👏5😱3👌2🔥1
❗️Иллинойс штати ва Чикаго шаҳри Дональд Трампни судга берди
Бунга Трампнинг штатга 300 нафар Миллий гвардия аскарини юбориш тўғрисидаги қарори сабаб бўлган.
Жавобгарлар қаторида президентнинг ўзи билан бирга Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноем ва Мудофаа вазири Пит Ҳегсет ҳам бор.

👍257👏45👌12😱10🔥7
❗️Қўрғонтепада қалбаки пул сотганлар қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.И. ва унинг шериклари ушланди.
Маълум бўлишича, улар фуқаро К.А.га 19,8 млн сўм миқдоридаги қалбаки пулларни 10 млн сўмга сотиш пайтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси — қалбаки пул ёки қимматли қоғозларни ясаш ва тарқатиш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍72👌9🤯7👎2🙏1
❗️Тошкент метро бекатида туғилган чақалоқ ва онасига метро умрбод бепул бўлади
6 октябрь куни «Ғафур Ғулом» метро бекатида туғилган бола ва унинг онасига умрбод метродан бепул фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус карта тақдим этилади.
Тошкент метрополитени маълум қилишича, бу совға метро ходимлари фидойилиги ва инсонпарварлигининг рамзи сифатида бериляпти.
Шунингдек, хизмат пайтида огоҳлик ва жасорат кўрсатган навбатчи ходима Наима Махамаджонова ҳамда бошқа метро ходимлари рағбатлантирилади.

👍705🔥130👏88👎12👌7🤯5😱5😢1🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳайдовчи кетди, юк қолди… ёки Ташқи ишлар вазирлиги қаерга қараяпти?
Сўнгги кунларда халқаро юк ташувчи ўзбекистонлик ҳайдовчилар Россияда ноҳақ жазоланмоқда.
Улар “90 кунлик муҳлатни бузган” деган баҳона билан мамлакатдан чиқариб юборилаяпти, юк ортилган машиналар эса жарима майдонларида қолмоқда. Бу ҳолат фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилишдаги сусткашликни кўрсатмоқда. Ҳайдовчи — меҳнат қилмоқда, тадбиркор — иш яратмоқда. Улар давлат ҳимоясига лойиқ.
Аммо Ташқи ишлар вазирлиги бу масалада ҳали жим.
Агар вазирлик ҳақиқатан ҳам фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи институт бўлса — энди ноталар, расмий талаблар ва амалий ечимлар вақти келди.
Акс ҳолда, савол очиқ қолади:
— Ҳайдовчи кетди, юк қолди, нуфуз қаерда?

🔥228👍101🤯41😱16👏9👎3👌3
❗️Энди таксидан кўра автобусда манзилга тезроқ борасиз
Бугундан бошлаб Тошкентнинг Шота Руставели кўчасида янги автобус йўлаги фаолияти йўлга қўйилди. Эндиликда ушбу йўлак бўйлаб 38-, 57- ва 58-йўналишлар ҳаракатланмоқда.
Янги йўл туфайли автобуслар енгил автомобиль ва таксилардан ҳам тезроқ манзилга етиши мумкин.
📸 Расмлар Ishonch.uz мухбири томонидан олинган.

👍338🔥38👏33👎28