AVO омонати — пулингиз сиз учун ишлайди!
Ҳар бир сўмингиз даромад келтиришини хоҳлайсизми? Энди бунинг имкони бор — AVO омонати билан йиллик 25% гача даромад олинг! Фоизлар ҳар ой капитализация қилинади ва омонатга қўшилади — жамғармангиз эса ошиб бораверади.
Нега айнан AVO омонати:
✨ 25% гача йиллик даромад — пулларингиз тун-у кун ишлайди;
✨ Эркинлик — исталган пайт пул ечасиз ёки омонатни тўлдирасиз;
✨ Қулайлик — ҳаммаси онлайн, банкка бориш шарт эмас;
✨ Ишончлилик — 200 млн сўмгача бўлган омонатлар давлат томонидан кафолатланган.
👉 Минимал бошланғич сумма атиги 100 000 сўм, шунда ҳам йиллик ставка 22,52% ни ташкил этади!
Омонатни очинг, ҳисобни тўлдиринг ва пулларингиз даромад келтиришни бошлайди!
Омонат муддати — 6 ой. Йиллик ставка — 100 000 сўмдан бошлаб 22,52%, ундан кам суммага — 0,01%. Капитализация ҳисобга олинганда — йиллик даромад 24,996% гача. Маблағ муддат охиригача ечиб олинмаса, 6 ойда даромадлилик 11,8% ни ташкил қилади. Батафсил: avo.uz
Реклама

👎105👍13😢5👏1
"Юксалиш" ҳаракати: 30 фоизлик бож — товарларни сунъий қимматлаштирмоқда
“Юксалиш” ҳаракати шахсий эҳтиёж учун товар олиб киришдаги янги бож тўловлари фуқароларга қўшимча юк бўлаётганини маълум қилди.
Ҳукумат қарорига кўра, шахсий эҳтиёж учун олиб кириладиган товарлар бўйича лимитлар 2025 йил 1 майдан кучга кирган. Аммо 30% бож ставкалари бозордаги рақобатни сусайтираётгани, нархларни сунъий ошираётгани таъкидланди.
Ҳаракат фикрича, бу ҳолат йирик импортчилар мавқейини мустаҳкамлаб, кичик тадбиркорлар учун бозорга киришни қийинлаштиради.
☝️Юқори бож тўловлари фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларига путур етказмоқда. Бож сиёсати эса иқтисодий эркинлик ва адолатни таъминлашга хизмат қилиши лозим.
👉 @r_kusherbayev

“Юксалиш” ҳаракати қуйидагиларни таклиф этмоқда:
— Бож тўловлари ва лимитлар фақат қонун билан белгиланиши керак;
— Нормадан ошган товарларга пастроқ ва прогрессив ставкалар жорий этиш;
— Божхона тарифларини монополияни эмас, рақобатни ривожлантириш воситаси сифатида қўллаш;
— Рақобат етарли бўлмаган товарлар импортини енгиллаштириш;
— UzIMEI орқали 1–2 дона шахсий қурилмани бепул рўйхатдан ўтказиш.
☝️Юқори бож тўловлари фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларига путур етказмоқда. Бож сиёсати эса иқтисодий эркинлик ва адолатни таъминлашга хизмат қилиши лозим.
👉 @r_kusherbayev
👍207🔥31👏20😢5😱3🙏3
7756045.pdf
4.8 MB
❗️Ижро ҳокимиятида 2141 та штат бирлиги қисқартирилади
Президент фармонига кўра, давлат бошқарув тизимини оптималлаштириш доирасида ижро ҳокимиятида 2141 та штат бирлиги қисқартирилади.
Энг кўп қисқартиришлар қуйидаги идораларда амалга оширилади:
➖ Солиқ қўмитасида — 489 та;
➖ Сув хўжалиги вазирлигида — 224 та;
➖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигида — 218 та;
➖ Адлия вазирлигида — 197 та;
➖ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида — 176 та.
Бундан ташқари, турли қўмита, агентлик ва инспекциялардаги 16 та ўринбосар лавозими ҳам тугатилади.

👍430👎41👏17😱14👌5🤯3😢2🙏2
❗️Тошкентда учта кўча 20 октябргача қисман ёпилади
Транспорт вазирлиги маълум қилишича, пойтахтдаги қатор йўлларда таъмирлаш ишлари туфайли ҳаракат вақтинча чекланади.
Чекловлар қуйидаги манзилларга тааллуқли:
➖ Янги Ўзбекистон кўчаси — Оҳангарон шоссесидан D012 йўлигача бўлган қисм;
➖ Жасорат кўчаси (Мирзо Улуғбек тумани);
➖ Дўстлик кўчаси (Яшнобод тумани).
Таъмир ишлари доирасида йўлларга янги асфалт-бетон қоплама ётқизилади. Чекловлар 20 октябргача амал қилади.

👎78👍22👏1👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Биз бунақа ўзидан кетиб қолган раҳбарни асло кечирмаймиз” — Зокиржон Алматов
Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зокиржон Алматов Фурқат тумани ИИБ бошлиғининг мактаб директорини таҳқирлаган ҳолатига муносабат билдирди.
Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат “ўтакетган ваҳшийлик” бўлиб, бу каби раҳбарлар жавобгарликка тортилиши шарт.
Алматов бу ҳолат бутун ички ишлар тизими обрўсига соя солишини таъкидлаб, тизимда бундай шахсларга жой йўқлигини қўшимча қилди.

“Бу одам ўзини ким деб ўйлаб қолганини билмайман, лекин бундай раҳбарни ҳеч қачон кечириб бўлмайди. У қайсидир йўллар билан амалга ўтириб қолган бўлиши мумкин”, — деди Алматов.
Алматов бу ҳолат бутун ички ишлар тизими обрўсига соя солишини таъкидлаб, тизимда бундай шахсларга жой йўқлигини қўшимча қилди.
👉 @r_kusherbayev
👍467👎48👏26😢9🔥8🤯5🙏3
❗️Қозоғистонда педофиллар қамоқдан чиқишидан олти ой олдин кимёвий кастрация қилинади
Қозоғистон қонунчилигига кўра, педофилияда айбланган шахслар қамоқдан озод этилишидан олдин кимёвий кастрациядан ўтказилади.
Маълумотларга кўра, озодликка чиқишидан бир йил олдин суд томонидан уларнинг психологик ҳолати ва зўравонликка мойиллиги махсус экспертиза орқали текширилади.
Фақат руҳий касалликлардан даволанган шахслар учун бу чора қўлланилмайди.

👍416🔥44👏23👎3😱2🙏2
❗️Ўзбекистон Ички ишлар вазири Азиз Анварович Тошпўлатов мамлакат ММА ассоциацияси раиси лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда Ассоциация матбуот хизмати хабар берди.
👉 @r_kusherbayev
Бу ҳақда Ассоциация матбуот хизмати хабар берди.
👉 @r_kusherbayev
👎320👍50🤯15😱6🙏4🔥2
Сиз Ўзбекистонда ўлим жазоси тикланишига қандай қарайсиз?
Anonymous Poll
56%
Розиман
35%
Қаршиман
8%
Менга фарқи йўқ
👍466👎120🔥29🤯13😱6👏3
❗️Фуқароларни розилигисиз тасвирга олиш тақиқланади
Олий Мажлис депутатлари фуқароларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқини муҳофаза қилишга қаратилган қонунни қабул қилди.
Қонунга кўра, шахсни суратга олиш ёки унинг тасвиридан фойдаланиш учун унинг розилиги шарт. Бунда:
🔹 16 ёшга тўлмаган болалар ҳолатида розилик уларнинг ота-онаси ёки васийси томонидан берилиши лозим;
🔹 Видеокамера ўрнатиш мумкин бўлмаган жойлар ҳам аниқ белгиланди — масалан, кийим алмаштириш хоналари ва ҳожатхоналарда;
🔹 Жамоат жойларида видеокузатув ўрнатилганда, бу ҳақда кўриниб турадиган огоҳлантирув белгиси бўлиши керак.
📘 Депутатлар таъкидлашича, қонун фуқароларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини мустаҳкамлашга ва тасвир ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган.
Ҳужжат қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

👍258👎62🔥10👏4🤯1😢1👌1
❗️Рақобат қўмитаси тижорат банкларининг кредит карта амалиётларини текширмоқда
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Марказий банкка тижорат банкларининг кредит карталари бўйича амалиётларини ўрганиш ҳақида сўров юборди.
Сўнгги вақтларда айрим банклар кредит карталаридан коммунал хизматлар, таълим, тиббиёт, суғурта ёки солиқ тўловларини амалга оширишни нақд пул ечишга тенглаштириб, фоиз ёки комиссия ундирмоқда. Бу ҳолат аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган. Қўмита маълумотига кўра, ушбу амалиётлар “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг бир нечта моддаларига зид бўлиши мумкин.
Қўмита бу иш бўйича қўшимча маълумотларни кейинроқ эълон қилишини маълум қилди.

Шу сабабли Қўмита Марказий банкдан:
➖ банклар фаолиятини қайта кўриб чиқишни;
➖ истеъмолчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда фоиз сиёсати ва комиссияларни мувофиқлаштиришни;
➖ асоссиз ундирилган пулларни қайтариш чораларини кўришни сўраган.
Қўмита бу иш бўйича қўшимча маълумотларни кейинроқ эълон қилишини маълум қилди.
👉 @r_kusherbayev
👍127👏6😱2
❗️AҚШ Исроилга 21,7 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам берди — AP
Associated Press агентлиги маълумотича, Ғазо секторида уруш бошланганидан бери АҚШ Исроилга камида 21,7 миллиард доллар қийматида ҳарбий ёрдам кўрсатган.
Бу маблағ турли хил қурол-яроғ, снарядлар, ракета тизимлари ва мудофаа воситаларини ўз ичига олади.
Вашингтоннинг айтишича, ёрдам Исроилнинг “ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи”ни таъминлашга қаратилган, аммо халқаро ташкилотлар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари ҳаддан зиёд ҳарбий қўллаб-қувватлашни танқид қилмоқда.

👎457🤯59👍8😱6😢6🔥4👌4👏2
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга ташрифи давомида соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилма ва иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан танишди. Ташриф чоғида бир қатор муҳим ташаббуслар ва янги лойиҳалар ишга туширилди.
Аввало, умуммиллий “Саломатлик марафони” доирасида Нукус шаҳрининг 12 та оилавий поликлиникаси ва 3 та жамоат масканида аҳолини диагностикадан ўтказиш ишлари давом этмоқда. Беморларни йўналтириш ва рақамлаштириш тизими жорий этилиб, AI TOP-3 CDSS, MuxlisaMED AI ва AI Mammo каби сунъий интеллект ечимлари орқали тиббий ёрдам тезкор ва аниқ шаклга келтирилмоқда. Тўрт кун ичида 12 мингга яқин фуқаро кўрикдан ўтган, уларнинг 1 700 нафари чуқур текширувдан ўтиб, 116 нафари даволанишга йўналтирилган.
Саида Мирзиёева, шунингдек, Қорақалпоғистон тиббиёт институти болалар жарроҳлиги бўлимида мураккаб операцияларни бошдан кечирган кичик беморлар билан учрашди. Шу билан бирга, “Оилавий саломатлик мактаби” ва “Саломатлик волонтёрлари” лойиҳалари ишга туширилиб, ёшлар иштирокида аҳоли тиббий саводхонлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Ташриф давомида эътибор таълим тизимига ҳам қаратилди. Нукус шаҳрида 870 нафар ўқувчига мўлжалланган замонавий 55-мактаб фойдаланишга топширилди. Мактабда Рақамли авлод маркази ва болаларни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган кўплаб тўгараклар фаолият юритади. Шунингдек, Тўрткўл туманида янги 77-мактаб очилди. Бу таълим муассасалари Қорақалпоғистонда сифатли таълим ва замонавий технологияларни уйғунлаштирган янги ёндашувнинг амалий ифодасидир.
Шунингдек, Саида Мирзиёева “Жекетерек” маҳалласида тўлиқ модернизация қилинган сув тозалаш иншоотининг ишга туширилишида иштирок этди. Мазкур иншоот 71 та маҳалла, яъни 350 мингдан ортиқ аҳолини, шунингдек, мактаб ва шифохоналарни тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконини бермоқда. Лойиҳа Республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилиб, ўзбекистонлик муҳандислар томонидан амалга оширилди.
Ташриф давомида ҳудуддаги янги инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди. Сўнгги икки йил ичида Қорақалпоғистонда 64 та лойиҳа ишга туширилган бўлиб, 5 мингдан ортиқ аҳоли иш билан таъминланди. Яқин йилларда қиймати 2 миллиард долларга тенг яна 27 та лойиҳа амалга оширилиши, натижада қарийб 10 минг киши иш ўрнига эга бўлиши режалаштирилган.
Бу ташаббуслар Қорақалпоғистонни соғлом турмуш, сифатли таълим, тоза экология ва барқарор иқтисодиёт уйғунлашган замонавий ҳудудга айлантириш йўлидаги муҳим қадамлардир.

👍253🔥134👎98🤯6😱2🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Прокуратура ходимларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
ДХХ томонидан коррупцияга қарши амалга оширилган тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг икки ходими — Гулистон тумани бўлими бошлиғи ва Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор вакили 25 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга олинди.
Тергов маълумотларига кўра, улар фуқароларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини “ижобий ҳал этиш” ва солиқ текширувларини ноқонуний деб топишда ёрдам беришни ваъда қилган.
Шунингдек, аниқланишича, улар аввалроқ зарар миқдорини камайтириш эвазига 108 минг доллар пора ҳам олган.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ишлари давом этмоқда.

👍161😱34🔥12👎3🤯3
❗️Мубашшир Аҳмад 2,5 йилга қамалди
Бугун Учтепа туман суди блогер Мубашшир Аҳмад (А.Т.)ни айбдор деб топди. У миллий ва диний адоват қўзғатиш, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш ҳамда қонунга хилоф диний контент сақлаш айблари бўйича суд қилинди.
Суд ҳукмига кўра, унга 2 йил 6 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Жазо умумий тартибли колонияда ўталади.
Шу билан бирга, унинг Mubaşşir Ahmad ва Azon Global номли саҳифа ҳамда каналлари фаолияти тўхтатилиб, блокланиши белгиланди.

👎991😢268🤯71👍32😱15👏2🔥1
❗️Ўзбекистонда майнинг учун имтиёзли шартлар яратилади
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги криптоактивлар майнинги билан шуғулланувчи корхоналар учун электр энергиясига имтиёзли тарифлар жорий этишни режалаштирмоқда.
Ташаббус рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш ислоҳотларининг бир қисми ҳисобланади.
Қорақалпоғистонда эса AI лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 100 млн долларлик имтиёзлар ажратилади. Бу механизм майнинг соҳаси иштирокчиларига ҳам тааллуқли бўлади.

👎100👍47🔥11🤯4😱1🙏1