Telegram Web Link
❗️Ўзбекистон захиралари рекорд даражага етди

2025 йил 1 октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 54,99 млрд долларни ташкил этди — бу мамлакат тарихидаги энг юқори кўрсаткич.

Жаҳон бозорида олтин нархларининг 50 фоизга ошиши мазкур ўсишга асосий омил бўлди.

Иқтисодчи Отабек Бакиров:
“Осмонга сакраётган олтин сабаб захиралар 55 млрд долларга етди, аммо бу ўсиш хавотирли ҳам”


Бакировнинг таъкидлашича, Ўзбекистон захираларининг кескин ошиши асосан олтин нархларининг рекорд даражада ўсиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, у бундай тез ўсиш иқтисодий мувозанат учун хавфли сигнал бўлиши мумкинлигини қайд этди.

👉 @r_kusherbayev
👎116😱45👍34🔥9👏5
❗️Саудия Арабистони барча виза эгалари учун умра зиёратига рухсат берди

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги мамлакатга кириш учун амал қилувчи исталган виза эгалари — жумладан туристик, оилавий, ишчи ва транзит визалар билан — эндиликда Умра зиёратини адо этишлари мумкинлигини маълум қилди.

Вазирликка кўра, янги тартиб барча хорижий зиёратчилар учун диний маросимларни осонлаштириш ҳамда мамлакатда диний туризмни ривожлантиришни мақсад қилган. Шу билан бирга, бу қарор Саудия Арабистонининг «Vision 2030» миллий стратегияси доирасида қабул қилинган бўлиб, у мамлакат иқтисодиётида туризм соҳасининг улушини оширишни кўзлайди.

👉 @r_kusherbayev
👍268👎12🔥5👏5😱3🤯2🙏1
❗️Трамп: Исроил ва ҲАМАС келишувнинг биринчи босқичини имзолади

АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилишича, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишув режасининг биринчи босқичи имзоланди. Унинг таъкидлашича, бу Ғазодаги урушни тўхтатиш сари катта қадам ҳисобланади.

Исроил ҲАМАС билан келишув доирасида қўшинларини келишилган чизиқлар ортига олиб чиқади.

ҲАМАС урушни тўхтатиш ва Исроил қўшинларини Ғазодан чиқаришни назарда тутувчи келишувга эришилганини тасдиқлади ҳамда Трамп ва кафил давлатларни унинг ижросини таъминлашга чақирди.

Times of Israel ёзишича, ҲАМАС шанба куни барча тирик гаровдагиларни озод қилади, улар эвазига 2 мингга яқин фаластинлик маҳбуслар алмаштирилади (AFP).

👉 @r_kusherbayev
👍203🙏18👏11😢2👎1🔥1
Президент Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни электротехника саноатини ривожлантириш ва экспортни ошириш масалалари бўйича тақдимот билан танишди.

📈 Сўнгги йилларда соҳада ишлаб чиқариш ҳажми 16,3% га ўсиб, 34 трлн сўмга етди, экспорт эса 970 млн долларни ташкил этди.

Ўзбекистон стандартлар институти Халқаро электротехника комиссиясига аъзо бўлди — эндиликда миллий сертификатлар 53 давлатда тан олинади.

Шунингдек, маҳаллий маҳсулотларга “CE” белгиси берилиши орқали Европага экспорт ҳажми икки баробарга ошиши кутилмоқда.

Президент соҳадаги лойиҳаларни жадаллаштириш ва янги бозорларга чиқиш бўйича аниқ топшириқлар берди.

👉 @r_kusherbayev
👍215👎14🔥6😱2😢2🙏1👌1
❗️Адвокатлар пора билан қўлга тушди

1️⃣ Тошкент шаҳридаги адвокат Пискентлик фуқарога ёрдам бериш баҳонасида 3700 доллар олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланди. У ишни “танишлари орқали енгил ҳал қилиш”ни ваъда қилган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

2️⃣ Сурхондарё вилоятидаги адвокат ҳам шунга ўхшаш ҳолатда фуқародан 60 миллион сўм олган вақтида қўлга тушди. У ҳам судда енгил жазо тайинлатишни ваъда қилган.

Иккаласига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, улар қамоққа олинди.

👉 @r_kusherbayev
👍95👏22😱14🔥8🤯7👎6🙏2
Xorijiy til sertifikatlar qaror 2025.pdf
1.3 MB
❗️Ўстама тўланадиган cертификатлар рўйхати янгиланди

Ўстама тўланадиган миллий ва халқаро сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Янги қарорга кўра:
Cambridge Assessment English номи ўзгартирилди, Aptis ва TELC қўшилди;
TOEFL iTP ва MCE рўйхатдан чиқарилди;
Ўқитувчилар учун B2 даражали сертификат мажбурий бўлади;
Айрим TESOL ва TEFL сертификатлари энди имтиёз бермайди;
Умумтаълим фанлари бўйича халқаро сертификатлар рўйхати кенгайтирилди.

👉 @r_kusherbayev
👍42👎17🔥5👌1
❗️Тошкент вилоятида ҳокимлик ходими пора билан қўлга тушди

ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ўтказган тадбирда Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсулти 1500 доллар олган вақтида ушланди. У хонадонни фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Маълум бўлишича, у аввал ҳам бир неча маротаба судланган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍119🤯18😱12🔥4👎3👏3😢3🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди ҳам кўзни очмайсизми юртдошим!

Россияга соғлом кетиб, тобутда юртига қайтган йигит қиссаси...

Батафсил ушбу видеода.

#бизқулэмасмиз

👉 @r_kusherbayev
😢251🤯24👍6👎5🔥4👏1
АҚШ фуқаролари сунъий интеллект ёрдамида судда ғалаба қозона бошладиNBC News

Телеканал хабарига кўра, америкалик Линн Уайт аввал адвокат билан судда ютқазган, аммо апелляцияда сунъий интеллект ёрдамидан фойдаланган ва ишни ютиб чиққан.

У шу орқали уйини сақлаб қолиш ҳамда қарз миқдорини камайтиришга муваффақ бўлган. Экспертлар буни ҳуқуқ соҳасида янги давр бошланиши деб баҳоламоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍271👏40👎16🔥15🤯5😱4🙏1
❗️Хитой дунёдаги энг йирик сузувчи шамол турбинасини ишга туширди

Хитой қайта тикланадиган энергия соҳасида навбатдаги ютуққа эришди — мамлакатда дунёдаги энг йирик сузувчи шамол турбинаси йиғилди.
🔹 Қуввати: 16 мегаватт
🔹 Қанот майдони: 7 та футбол майдонига тенг
🔹 Жойлашган ҳудуд: Гуансси-Жуанг автоном вилояти, Бейхай шаҳри.

Турбина 50 метрдан чуқур сувда синовдан ўтказилади ва кейин электр тармоғига уланади. У йилига 44,7 миллион кВт/соат энергия ишлаб чиқаради — бу тахминан 4 мингта уй хўжалигини энергия билан таъминлай олади.

Барча қисмлар, жумладан турбина редуктори ва балласт бошқарув тизими, Хитойда ишлаб чиқарилган. Бу мамлакатнинг технологиялик мустақилликка интилишини кўрсатади.

Турбина динамик балласт тизими билан жиҳозланган бўлиб, шамол ва тўлқинларга мос равишда сув оқимини тартибга солади. Бу унинг барқарорлигини оширади ва мураккаб денгиз шароитида иш самарадорлигини таъминлайди.

👉 @r_kusherbayev
👍161😱16👌10🔥8👎6👏5
Вазирлар_Маҳкамасининг_2025_йил_8_октябрдаги_632_сон_қарори.pdf
1.2 MB
❗️"2+6" дастури орқали ёшларга хорижий тил ўқиш харажатлари учун субсидия берилади

Ҳукуматнинг 632-сон қарорига кўра, энди ёшлар хорижий тилларни ўқиш учун давлатдан молиявий ёрдам олади.

Сертификатга эга бўлган ёшлар аввалги 2 ойлик ўқиш ҳақини ўзлари тўлайди, кейинги 6 ой давомида уларнинг харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан субсидия билан қопланади.

Субсидия миқдори:
Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 2 бараваригача;
Вилоят марказларида — 1,5 бараваригача;
Туман ва шаҳарларда — 1 бараваригача.

2025–2026 йилларда 20 минггача ёш, 2031 йилгача ҳар йили шунча ёш субсидия олади.

Фақат электрон платформада рўйхатдан ўтган ва дарсларда қатнашиш электрон назоратига уланган ўқув марказлар орқали амалга оширилади.

👉 @r_kusherbayev
👍50👎12😱6🔥3👌3
❗️Ўзбекистон Трамп воситачилигида эришилган Ғазо келишувини олқишлади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президенти Доналд Трампнинг бевосита кўмагида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод этиш бўйича эришилган келишувни қўллаб-қувватлади.

ТИВ Миср, Қатар ва Туркиянинг мазкур жараёндаги мувофиқлаштирилган ҳаракатларини юқори баҳолади.

Баёнотда таъкидланишича, бу саъй-ҳаракатлар зўравонликни тўхтатиш, гуманитар инқирозни енгиллаштириш ва сиёсий мулоқотни тиклашга замин яратади.

Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари асосида Яқин Шарқда адолатли тинчликни қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади.

ТИВ таъкидича, ўт очишни тўхтатиш вақтинчалик эмас, балки узоқ муддатли тинчлик ва ўзаро ишонч сари муҳим қадам бўлиши керак.

👉 @r_kusherbayev
👍113👎37👏15🔥1
Ижодкор халқ ҳаммасини кўриб турибди.

Эркин Хушматов ижодидан.

👉 @r_kusherbayev
👍756😢421🔥58👏26👎11👌7🤯4😱1
❗️Европарламент Россияга нисбатан янги қатъий чораларни талаб қилди

Европарламент Европа Иттифоқи мамлакатларини Россия самолётларини ўз ҳаво ҳудудида уриб туширишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.

Ҳужжатда ЕИ давлатларига Россия ҳарбий авиатехникасига нисбатан “қатъий жавоб чоралари”ни кўриш тавсия этилган.

Шунингдек, Европарламент Россиянинг музлатилган активларини (280 млрд евро атрофида) Украинага кредит бериш учун гаров сифатида ишлатиш таклифини илгари сурган.

Резолюция мажбурий кучга эга эмас, аммо у Европа Иттифоқи мамлакатларига Россияга нисбатан янги босим чораларини кўриб чиқиш учун сиёсий сигнал сифатида қабул қилинмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍200👎82👏12🔥7🤯2
❗️ҲАМАС Ғазодаги уруш тугаганини эълон қилди

Ғазодаги ҲАМАС музокаралар гуруҳи раҳбари Халил ал-Хайя ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим кучга кирганини эълон қилди, деб хабар берди Reuters.

Ал-Хайянинг телемурожаат билан чиққан баёнотида айтилишича, ҲАМАС Ғазодаги уруш узил-кесил якунлангани ҳақида АҚШ ва воситачилардан кафолат олган.

«Биз бугун уруш тугагани ва доимий оташкесим бошланганини эълон қиламиз. Келишув икки йўналишда ҳам Рафаҳ чегара ўтиш жойини очишни назарда тутади. Келишув доирасида Исроил барча фаластинлик маҳбус аёллар ва болаларни озод қилади»,

деди ал-Хайя.

👉 @r_kusherbayev
👍474🔥51👏43🙏19😢7😱3👎1
❗️Ўзбекистонда илк атом электр станцияси қурилиши бошланмоқда

Душанбедаги “Марказий Осиё — Россия” саммитида Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилишича, яқин кунларда Жиззах вилоятида атом электр станциясининг илк реактор қурилишига старт берилади.

Давлат раҳбари таъкидлашича, Марказий Осиё мамлакатларининг Россия билан энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги минтақада барқарорлик ва изчил тараққиёт омили бўлиб қолади.

“Росатом” маълумотига кўра, кам қувватли АЭС қурилишида муҳим босқич бошланган — реактор биноси учун котлован қазиш ишлари амалга оширилмоқда.

Лойиҳа ҳужжатлари 2025 йил охирига қадар тўлиқ ишлаб чиқилиб, буюртмачига тақдим этилиши белгиланган.

👉 @r_kusherbayev
👎288👍256👏24🔥21😱10😢10👌9🤯4
❗️Исроил қўшинлари Ғазодан олиб чиқилишига тайёргарлик кўряпти

Исроил армияси яқин кунлар ичида Ғазодаги қўшинларини тўлиқ олиб чиқишга тайёргарлик кўриш доирасида ўз ҳарбий позицияларини йиғиштиришни бошлади.

Шундай пайтда минглаб захирадаги ҳарбийлар хизматдан озод қилинмоқда.

Бу қатор ҳаракатлар — келишувнинг амалга оширилиши ва минтақадаги хавфсизликни тиклашга бўлган қадамлар қаторига киради.

Бу каби ўзгаришлар минтақадаги вазиятнинг тўхтаб, гуманитар ёрдам ва алмашинув жараёнларига йўл очиши кутилаяпти.

👉 @r_kusherbayev
👍354🔥38👏18👎2👌1
❗️Хорижий ва нодавлат ОТМлар учун давлат гранти имтиҳони рухсатномалари эълон қилинди

2025 йил 11 октябр (шанба) куни бўлиб ўтадиган имтиҳон учун рухсатномалар эълон қилинди.

Талабгорлар ўз рухсатномаларини my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали юклаб олишлари мумкин.

Рухсатномада тест ўтказиладиган сана, манзил ва вақт кўрсатилган бўлиб, белгиланган вақтдан кечикмасдан келиш талаб этилади.

🕗 Имтиҳон 1-сменада ўтказилади. Кириш вақти — соат 7:30 дан 8:30 гача, кеч келганлар синовга киритилмайди.

Талабгорлар бинога паспорт ёки ID-карта билан кирадилар.

Имтиҳонга электрон қурилмалар, сумка, китоб, овқат, ичимлик ва бошқа ортиқча буюмларни олиб келиш тақиқланади.

👉 @r_kusherbayev
🔥20👍5👎4👏2
❗️Жиззах вилояти Фориш туманида 37 нафар болалар боғчадаги овқатдан заҳарланди

9 октябрь куни Фориш туманидаги 1-, 3-, 5- ва 7-сонли давлат боғчаларининг 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 37 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага мурожаат қилди.

Болаларда иситма, қорин оғриғи, ич кетиш ва ҳолсизлик белгилари кузатилган. Тиббий текширувлар натижасида уларга “ўткир диарея” ташхиси қўйилди.

Эпидемиологик суриштирувга кўра, заҳарланиш 8 октябрь куни боғчаларда берилган биокефир, сир ва сариёғ маҳсулотларидан кейин содир бўлган. Санитария талабларига риоя қилинмагани — яъни овқат маҳсулотларини ташиш ва сақлашда қоидалар бузилгани аниқланган.

⚖️ Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👎149🤯72😢31😱12👍7👏2🔥1
2025/10/22 09:25:28
Back to Top
HTML Embed Code: