❗️100 млрд сўмлаб пул ажратилган алоҳида мақом берилган туман ва шаҳарлар рўйхати эълон қилинди
Давлат томонидан бир қатор туман ва шаҳарларга алоҳида мақом берилган ҳамда 100 миллиард сўм гача маблағ ажратиш белгиланди.
👉 @r_kusherbayev

👎178🔥45👍32😱9🙏4😢3
❗️Instagram’да Президентни ҳақорат қилган 18 ёшли йигитга ҳукм ўқилди
Оҳангаронда яшовчи 18 ёшли йигит Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида ҳақоратомуз изоҳ қолдиргани учун жиноий жавобгарликка тортилди.
18 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида иш кўриб чиқилди. Суд ҳужжатига кўра, айбланувчи ўзининг Instagram саҳифасида Президент сурати остида ҳақоратли изоҳ ёзган.
Лингвистик экспертиза хулосасига кўра, изоҳда давлат раҳбарининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ифодалар мавжуд бўлган.
Йигит судда айбини тан олди ва изоҳни “ўйламай ёзганини” айтди.
⚖️ Суд ҳукми билан у Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми асосида 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.

👎492👍132🔥46🤯28😢23👏2😱1
❗️Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Дональд Трампга берилмади
Бу йилги Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадога берилди.
У мамлакатда демократия ва инсон ҳуқуқлари учун олиб борган кураши учун юксак мукофотга лойиқ деб топилди.
Айни пайтда, кўпчилик кутганидек, Дональд Трамп номзоди танланмади — у Ғазо келишувидаги фаоллиги учун номзодлар орасида тилга олинган эди.

👍310👏66👎25🔥11😱5🙏4🤯2
❗️Иссиқхоналар учун ижтимоий солиқ 12% дан 1% га туширилди
Президент фармонига кўра, иссиқхона хўжаликлари учун катта имтиёз берилди.
📉 2026 йил 1 январдан 2028 йил якунигача иссиқхоналар ижтимоий солиқни 1% ставка билан тўлайди (ҳозирда — 12%).
📅 Шунингдек, 2025 йил 1 октябргача йиғилган солиқ қарзлари бўйича тўлов муддати 2028 йилгача узайтирилади, фоиз ҳисобланмайди.

👍280🔥23👏14👎8😱8🤯1
😱195🤯34👏20😢20👎1
❗️Хитойда дунёдаги энг қудратли “яшил” электр линияси қурилмоқда
Хитой 2680 км узунликдаги ва 800 кВ кучланишда ишлайдиган экологик электр линияси қурилишини бошлади.
Лойиҳа қиймати — 53 млрд юань, қурилишни China Southern Power Grid амалга оширмоқда.
2029 йилда ишга туширилиши режалаштирилган линия ҳар йили 43 млрд кВт/соат “яшил” энергия узатади — бу “Уч дара” ГЭСининг ярмига тенг.

👍133🔥7👎5😱2🙏2👌2
7759309-pages.pdf
1 MB
❗️Чет тили ўқув марказлари учун янги тизим жорий этилди
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, ўқув марказлари рейтингини шакллантириш ва рейтинг асосида рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🔹 энди чет тили ўқув марказлари фаолияти самарадорлиги, ўқувчиларнинг натижалари ва таълим сифатига қараб баҳоланади;
🔹 юқори рейтингга эга марказлар давлат томонидан қўллаб-қувватланади ва рағбатлантирилади.

👍54🔥12👎3
❗️Россия Марказий Осиёга газ экспортни оширди
2025 йилда Россия Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга газ етказиб бериш ҳажмини ўтган йилга нисбатан 15 фоизга кўпайтирди, дея хабар берди “Газпром” раҳбари Алексей Миллер Петербургдаги халқаро газ форумида.
Миллернинг сўзларига кўра, минтақада иқтисодий ўсиш суръати жадаллашмоқда ва келгуси 5–6 йил ичида у 60 фоизгача етиши мумкин. Бу эса табиий равишда энергия, хусусан, газ истеъмоли ошишига олиб келади.
“Газпром” бу эҳтиёжни қоплаш мақсадида “Сибир қудрати–2” газ қувурини асосий йўналиш сифатида кўрмоқда. Миллер бу лойиҳани “минтақага газ етказиб беришда янги босқич ва янги туртки” деб таърифлади.
Унга кўра, лойиҳа нафақат Марказий Осиё, балки Глобал Жануб давлатларида ҳам газ талабини кучайтиради.

👎118👍59🤯48👏8😢4🔥2
❗️Оташкесимдан сўнг минглаб фаластинликлар Ғазо шимолига қайтмоқда
Ғазо секторида оташкесим режими кучга киргач ва Исроил армияси қўшинларини чиқара бошлагач, ўн минглаб фаластинликлар ўз уйларига — секторнинг шимолий қисмига қайта бошлади.
Reuters’нинг ёзишича, одамлар йўлларда, қўлларида болалари ва кам таркибий буюмлари билан ҳаракатланмоқда.
Ҳозирча минтақага озиқ-овқат ва тиббий ёрдам етказиш ишлари ҳам қайта тикланмоқда.

👍361🔥113😢35👏32👎1
Саида Мирзиёева: "Ўзбекистон-Европа ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб боришига ишончим комил"
Брюсселда бўлиб ўтган Global Gateway форуми доирасида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этди.
Форум доирасида Саида Мирзиёева Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашди. Суҳбат чоғида томонлар сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда қўшма ташаббусларни муҳокама қилди. Саида Мирзиёева мулоқотдан мамнунлигини билдириб, "Ўзбекистон-Европа ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб боришига ишончим комил" - дея хабар қолдирди ўз ижтимоий тармоқларида.
Шунингдек, Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Кая Каллас билан ҳам учрашув ўтказди. Мулоқотда глобал ва минтақавий аҳамиятга эга масалалар, хусусан, Марказий Осиёдаги жараёнлар муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёева очиқ ва мазмунли суҳбат учун Каллас хонимга миннатдорлик билдирар экан, икки томонлама манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш йўлидаги кейинги қадамларни интиқлик билан кутаётганини билдирди.

👍419🔥215👎127👏11😱3🤯2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Акбар Жўраев — уч карра жаҳон чемпиони
Ўзбекистон оғир атлетикаси намойандаси Акбар Жўраев (-110 кг) Норвегияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида мутлақ чемпион бўлди!
У даст кўтаришда жаҳон рекорди ўрнатиб олтин медални қўлга киритди,
силтаб кўтаришда эса 232 кг, умумий ҳисобда 428 кг натижа билан уч карра жаҳон чемпиони бўлди.

👍539🔥103👏50🤯5👌3👎2
❗️Андижонда ҳоким ўринбосари 15 000 доллар олган вақтида ушланди
Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокимининг ўринбосари коррупция жинояти устидан қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, у туман ҳудудидаги катта йўл бўйидан 8 та дўкон қуриш учун ер ажратиш ва ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 15 минг доллар талаб қилган, шундан 200 долларни олдиндан, қолганини эса тезкор тадбир пайтида олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан тергов бошланган. Мансабдор шахсга Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 211-моддаси бўйича иш қўзғатилиб, қамоққа олинган.

👍149😱27🤯24👏6🔥5😢4👎3
❗️Фермер ва кластерларга янги имконият
Эндиликда фермер хўжаликлари, кластерлар ҳамда бошқа юридик шахс мақомидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ер участкасининг 10 фоиз қисмида исталган экин турини экишга рухсат берилди.

👍112👎15🔥12😢4👌4👏2
❗️Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатларида дипломларни ўзаро тан олишни таклиф қилди
Душанбеда бўлиб ўтган МДҲ саммитида Президент Шавкат Мирзиёев давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва дипломлар ҳамда малака дастурларини ўзаро тан олиш ташаббусини илгари сурди.
Унинг таъкидлашича, МДҲ беқарор глобал шароитда ҳам барқарор ва самарали тузилма сифатида фаолият юритмоқда.

👍519🔥97👎22👏15👌6
❗️Ўзбекистонда пулли йўлларда 150 км/соат тезликка рухсат берилади
Янги “Автомобил йўллари тўғрисида”ги қонунда пулли йўлларга оид қоидалар белгиланмоқда. Унга кўра, пулли йўлларда тезликни соатига 150 км/соатгача оширишга рухсат берилади.
Ҳисоб-китобларга кўра, 200 км масофа учун тўлов 100 минг сўм атрофида бўлиши мумкин. Пулли йўллар фақат мавжуд бепул йўлларга муқобил сифатида қурилади — яъни ҳайдовчида танлов бўлади.
Шунингдек, тез ёрдам, ички ишлар ва фавқулодда хизмат машиналари пулли йўлдан бепул фойдаланади.

👎570👍148😱35🤯16😢12👏3👌2
❗️ЕИ 2025 йилдан янги кириш-чиқиш тизимини жорий қилади
Ўзбекистон ТИВ маълум қилишича, 2025 йил 12 октябрдан Европа Иттифоқи ташқи чегараларида Ягона кириш-чиқиш тизими (EES) босқичма-босқич жорий этилади.
Янги рақамли тизим паспортга муҳр босиш амалиётини бекор қилади — эндиликда фуқароларнинг кириш ва чиқиш маълумотлари электрон шаклда қайд этилади.
Бу қоида ЕИга саёҳат қилувчи Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли бўлади.
ТИВ фуқароларни янги талабларни диққат билан ўрганишга чақирмоқда.

👍87🔥15👏12👌5🙏1