Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🆘 Muzakkira endigina 7 yoshga to'ldi

💔 U 2021 yildan beri sog‘liq uchun kurashmoqda. Tashxis – Hochki linfoma ( saratonga chalingan)bu og‘ir va kam uchraydigan bolalar saratoni.

🛏 Hozirda u na yurishga, na o‘ynashga kuchi yetadi, har oy ikki marotaba kimyoterapiya oladi. Har bir nafas og‘riq, har bir kun — imtihon.

Muzakkira qizimizni faqat Turkiyaga olib borishimiz kerak ekan (Ximyasi) saqlab qolishi mumkin. Bu chuqur tekshiruv himya terapiyasi juda qimmat: 30.000$.

Uning oilasi borini yig‘ib bo‘ldi. Endi esa YURTDOSHLARIMIZGA MUROJAAT QILMOQDA.

📞 ALOQA UCHUN:

👩 Onasi: Qobilova Shohista
📲 Tel: +885811081

💳 EHSОN UCHUN KARTA RAQAMLARI:

Uzcard 8600061099245820
Humo 9860080335107134
Viza 4073 4200 5812 0282
👤 Karta egasi: Qobilova Shohista

📎 Har qanday miqdordagi ehson – bu bolaning yashashi uchun UMMON KABI UMID!

> "Balki aynan sizning qo‘lingiz orqali Muzakkira qizim yana kulib yashashni boshlar…"
😢156🙏66👍16👌3👎2🔥2
❗️Божхона декларациясини энди мобил илова орқали тўлдириш мумкин

Божхона қўмитаси “Йўловчи-декларацияси” номли мобил иловани ишга туширди. Энди фуқаролар декларацияни онлайн ва соддалаштирилган тартибда тўлдира олади.

Илова паспорт маълумотларини автоматик тўлдиради, IMEI-кодни сканерлайди ва чегаралардаги бепул Wi-Fi орқали ишлайди.

Хизмат ҳозирча “Тошкент” халқаро аэропортида синовдан ўтмоқда, 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб барча чегара пунктларида жорий этилади.

👉 @r_kusherbayev
👍100👎18😱3😢2
2026-yil kvotasi.pdf
1.8 MB
❗️2026 йил учун докторантура ва стажёр-тадқиқотчилик квоталари тасдиқланди

Олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шакллари — стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантура учун 2026 йил қабул квоталари тасдиқланди.

📅 Ҳужжатлар қабули 2025 йил 5 ноябргача давом этади.

👉 @r_kusherbayev
👍42🙏7👎6😱2👌2😢1
❗️Мисрда Қатар делегацияси иштирокида ЙТҲ юз берди

Миср ОАВнинг хабар беришича, Ғазо бўйича музокаралар ўтказилаётган Шарм-эл-Шейх шаҳридан 50 км узоқликда содир бўлган йўл-транспорт ҳалокати натижасида Қатар делегациясининг уч нафар дипломати ҳалок бўлган, икки киши тан жароҳати олган.

Маълумотларга кўра, делегация музокаралар жойига йўл олган пайтда бошқа автомобил билан тўқнашган. Ҳалок бўлганлар орасида Абдулла бин Ғоним ал-Хайрин, Ҳасан ал-Жобир ва Сауд бин Тамир ас-Саний борлиги айтилган.

Миср расмийлари ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов бошлаган.

📰 Бироқ Times of Israel нашри билан суҳбатлашган манба бу маълумотни рад этган — унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар дипломатлар эмас, балки хавфсизлик ва протокол хизматининг ходимлари бўлган.

👉 @r_kusherbayev
👎138😱44😢23👍10👏3🤯3🙏3👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Германия “яшил келажак” сари дадил қадам ташлади

Гамбургда Европадаги энг йирик ва замонавий кўмир станцияларидан бири — Moorburg ИЭС расман ёпилди. Бу Германиянинг тоза энергияга ўтиш стратегиясидаги муҳим босқич ҳисобланади.

2045 йилгача углерод нейтраллиги — мамлакатнинг асосий мақсади. Станция ўрнида яшил водород маркази қурилади. Бу чора йилига 1,5 млн тонна СО₂ чиқиндисини камайтиради.

Moorburg ёпилиши — Германиянинг шамол, қуёш ва водород энергиясига асосланган барқарор келажакка қадамидир.

👉 @r_kusherbayev
👍303👏55🔥23😢9🤯4
❗️Исроил билан урушдан олдин ва кейин Ғазо — коинотдан кўриниш

👉 @r_kusherbayev
😢698😱79🤯37👎12👍9🙏5🔥2👏2
❗️Тошкентда прописка, деб жаримага тортишга қачон чек қўйилади?

Куни кеча Андижон вилоятидан Тошкентнинг Яшнобод туманига танишининг уйига устачилик қилишга келган бир гуруҳ юртдошларимизни жарима учун ички ишларга олиб кетаётгани устида "участкавой" билан бахслашиб қолдим.

Андижондан келган ватандошларнинг айтишича, уларнинг келганига 5-6 кун бўлган. Уч тўрт кунлик иши қолибди, битириб Андижонга қайтиб кетишаркан.

Бироқ бу орада "участкавой" келиб, вақтинча рўйхатга турмай Тошкентда юришгани учун уларни жаримага тортмоқчи.

Вой дод: бу ёқда Россияга борганларни таҳқирлаб "қул" дейишмоқда. Бу ёқда Россияга бормай ўзимизда ишлайман деса ўзимизникилар "итармоқда"!..

Анча асаббузарликдан сўнг охири ватандошларимизни ватандош "участкавой" қўйиб юборди.

Тортишганим сабаби шундаки, "участкавой" бу ўринда мансаб ваколатидан четга чиқмоқда. Лекин қани буни тан олса... Қизиғи унинг қонунчиликдаги охирги ўзгаришлардан хабари йўқ. Ёки хабари бўлса-да унга кундалик "план" қўйилган: қанчадир жарима ёзасан вассалом.

❗️Азиз ватандошлар, шу жумладан ички ишлар ходимлари! Шу ўринда сизларга эслатиб ўтмоқчиман:

Ўзбекистон фуқароларининг доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун;

доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш бир кун ичида расмийлаштирилади;

Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда, аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш тартиби бекор қилинган;

Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига рўйхатга олиш штампини босиш бекор қилинган;

Ҳарбий хизматга мажбурларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда, мудофаа ишлари бўлимларига ҳарбий ҳисобдан чиқиш ва ҳарбий ҳисобга туриш учун бориш бекор қилинган;

Ўзбекистон фуқароси давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олинган ижара шартномаси ҳақида маълумот тақдим этганда, уни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда уй-жой эгасининг розилиги талаб этилмайди.

☝️Ўзбекистон пойтахти - Тошкент бутун Ўзбекистон халқига тегишли ва у ерда яшаш ва ишлашга Президент, депутат, сенатор, вазир, ҳоким, "милиция" каби уста, таксист, нонвой, ошпаз, фаррошлик қиладиган фуқароларнинг ҳам ҳаққи бор!

Унутманг: Тошкент фақат кеча қишлоқдан чиқиб, бугун ўтмишини унутаётганларники эмас!!!

👉 @r_kusherbayev
👍918🔥112👏60👎10😢9🤯6🙏6😱5👌3
❗️Ўзбекистон Республикасининг биринчи мудофаа вазири, генерал-полковник Рустам Аҳмедов 82 ёшида вафот этди

У мустақилликнинг дастлабки йилларида мамлакат армиясини шакллантириш ва миллий мудофаа тизимини яратишда катта хизмат қилганлардан бири эди.

👉 @r_kusherbayev
👍255😢185👏30🙏12🔥8👎5🤯1
❗️Сирдарёда 398 та хусусий боғчада санитария қоидалари бузилгани аниқланди

Сирдарё вилоятида ўтказилган кенг қамровли санитария текширувлари натижасида 398 та хусусий ва оилавий боғчада қатор қоидабузарликлар аниқланди.

Асосий камчиликлар:
— 60 та боғчада ошхона таъмирталаб ҳолда;
— сув таъминотида узилишлар бор;
— қўл ювиш жойлари етарлича жиҳозланмаган;
— ходимлар тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмаган;
— ётоқ жихозлари ва хоналар эскирган.

Натижада айрим боғчаларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Масъул шахсларга нисбатан 333 млн сўмдан ортиқ жарима қўлланилди.

👉 @r_kusherbayev
😱114👍55👎21🤯14👏4😢2👌1
❗️2024 йилда энг кўп даромад олган хусусий университетлар маълум бўлди

📊 Маълумотларга кўра, 2024-йилда нодавлат олий таълим муассасалари орасида Тошкент кимё халқаро университети (TIU) рекорд натижа қайд этган — университетнинг жами даромади 1,5 трлн сўмдан ошган, соф фойдаси эса 1,4 трлн сўмдан зиёд бўлган.

🔹 Central Asian University (собиқ Akfa University) эса 2024-йилда 103,4 млрд сўм даромад қилган, аммо йилни -29 млрд сўм зарар билан якунлаган.

Мутахассислар таъкидлашича, ушбу рақамлар университетларнинг тўлиқ молиявий кўрсаткичларини ифода этмайди, чунки фойданинг маълум қисми бизнесга қайта инвестиция қилинади.

👉 @r_kusherbayev
👍92😱54👎10🔥7🤯6👌1
❗️“Метан заправкаларга лимит қўйилди” деган хабарлар рад этилди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ тарқалган маълумотни инкор этди.

Ташкилот маълумотига кўра, ҳеч қандай лимит ёки чеклов жорий этилмаган. Фақат куз-қиш мавсуми олдидан айрим газ тақсимлаш станцияларида профилактика ва таъмир ишлари амалга оширилгани сабабли қисқа вақтга газ босими пасайган.

Ҳозирда метан заправкалар бутун республика бўйича одатий тартибда ишламоқда, табиий газ етказиб бериш шартномалар асосида давом этмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍102👎71🤯3🔥2😱1
❗️Самарқандда “T-NUTS” ва “PICHOQCHI DRY FRUITS” раҳбари 6 йилга қамалди

Бугун Каттақўрғон шаҳар суди “T-NUTS” ва “PICHOQCHI DRY FRUITS” МЧЖ раҳбари Т. Абдижалилов ҳамда яна икки шахсга ҳукм эълон қилди.

Суд қароригa кўра, улар давлат маблағларини ўзлаштириш ва қалбаки ҳужжатлардан фойдаланишда айбли деб топилди. Т. Абдижалилов – 6 йил 1 ой, А. Абдумаликов ва Ш. Қўзибоев – ҳар бири 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Жиноят ишлари бўйича суд уларнинг қилмишини Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари бўйича баҳолади.

👉 @r_kusherbayev
👎168👍54🔥10😢5🤯4😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ЭНДИ КЕЧАСИ БАЛАНД МУСИҚА ҚЎЙИШ ЁКИ ЭРТА ТОНГДАН ТАЪМИРЛАШ — ТАҚИҚЛАНАДИ

Янги “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра, кечаси баланд овозда мусиқа қўйиш, айниқса уй шароитида таъмирлаш ёки девор тешиш каби ишлар билан шуғулланиш ман этилади.

👉 @r_kusherbayev
👍277👎23😱8👌7🔥5🤯3
❗️Қирғизистон пойтахти Манасга кўчирилиши мумкин

Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевнинг айтишича, бунга эҳтимол бор. Унинг сўзларига кўра, собиқ Жалолобод — ҳозирги Манас шаҳри 2026 йилда республика аҳамиятидаги учинчи шаҳарга айланиши кутилмоқда.

Ташиев бу қарорни “стратегик жиҳатдан тўғри” деб баҳолаб, Манасни Қирғизистоннинг энг замонавий ва ривожланган шаҳрига айлантириш режалаштирилаётганини билдирди.

👉 @r_kusherbayev
👍170👎27🔥10😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Уруш тугади» – Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил парламенти — Кнессетдаги чиқиши давомида уруш тугаганини эълон қилди.

«Бу мен учун катта шараф. Улуғ ва гўзал кун. Янги ибтидо», — деб ёзди Трамп Кнессетнинг меҳмонлар китобида.


👉 @r_kusherbayev
👍293👏61👎26😱8🔥6🤯4😢4👌2
Ёзишларича, Тошкент вилоятидаги “Янгийўл туман Агро пилла” МЧЖ раҳбари Р. Х. фуқаро Н.нинг ишончига кириб, корхона ихтиёридаги 94 гектар ер майдонидан 1 гектарини “юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали сотиб олишга ёрдам бераман", деб 2 000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида ушланган.

Ҳозирча унга нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўлланилгани номаълум.

Расмийлардан изоҳ кутамиз!

👉 @r_kusherbayev
👍63👏13😢9
Ўзбекистон ва БМТ: ҳамкорлик янги босқичда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон корейс маданият марказлари уюшмаси раиси Виктор Пакнинг таъкидлашича, мамлакатнинг БМТ билан ҳамкорлиги сўнгги йилларда комплекс ва самарали тус олган.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳамкорлик камбағалликка қарши кураш, яшил иқтисодиётни ривожлантириш, давлат бошқарувини рақамлаштириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби йўналишларни қамраб олмоқда.

Виктор Пак Оролбўйи ҳудуди БМТ шефлигида экологик инновациялар марказига айланганини, ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳалар амалга оширилаётганини ҳам қайд этди.

Депутатнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Афғонистон масаласида изоляция эмас, балки қўллаб-қувватлаш позициясини илгари сурмоқда ва БМТ бу масалада асосий мулоқот майдони бўлиб қолмоқда.

Шу билан бирга, у мамлакатнинг БМТ билан ҳамкорлиги нафақат халқаро нуфуз, балки халқ фаровонлиги ва барқарор келажак учун ишлаяпти, дея таъкидлади.

👉 @r_kusherbayev
👍32👎23🔥1👏1🙏1
❗️Солиқ қўмитаси 7,5 мингдан ортиқ шубҳали фаолият юритган субъектлар рўйхатини эълон қилди

Солиқ қўмитаси норасмий иқтисодий фаолият юритган ва шубҳали операциялар амалга оширган 7 522 та хўжалик субъекти рўйхатини жамоатчиликка тақдим этди.

Тадбиркорлар энди ўз бизнес ҳамкорларининг ишончлилигини онлайн тарзда текшириб олиш имкониятига эга.

Рўйхат Солиқ қўмитасининг расмий сайтида жойлаштирилган бўлиб, у мунтазам янгиланиб борилади.

👉 @r_kusherbayev
👍50👏8👎5🔥2
2025/10/19 21:27:35
Back to Top
HTML Embed Code: