Telegram Web Link
Ўзбекистон павилиони “EXPO 2025” Osaka, Kansai”да олтин медальга сазовор бўлди

2025 йил 12 октябрь куни Осака шаҳридаги EXPO Hall “Shining Hat” мажмуасида “EXPO 2025" Osaka, Kansai” кўргазмасининг ёпилиш арафасида Халқаро кўргазмалар бюроси (BIE) мукофотлари топширилди.

Ўзбекистон томонидан ташкил этилган Ўзбекистон павилиони “Мавзунинг энг яхши очиб берилиши” номинациясида олтин медаль билан тақдирланди.

Бу мукофот павилоннинг “Билимлар боғи: келажак жамияти лабораторияси” консепцияси орқали миллий мерос ва инновациялар уйғунлигини муваффақиятли акс эттирганини эътироф этади.

“Биз тақдим этган ‘Билимлар боғи: келажакдаги жамият учун лаборатория’ консепциясида анъаналар ва инновациялар уйғунлиги ўз аксини топган. Гоямиз жаҳон ҳамжамиятида кенг кўламли акс-садо берди”, — деди Саида Мирзиёева воқеа ҳақида.


Аввалроқ ушбу лойиҳа “German Design Award 2025” ҳамда “Red Dot: Best of the Best” каби халқаро мукофотларни ҳам қўлга киритган эди.

👉 @r_kusherbayev
👍193👎6🔥3😢2
❗️Тошкент метросининг “Ерусти ҳалқа йўли” 1 ноябрдан қайта ишга тушади

Таъмирлаш ишлари туфайли ёпилган “Ерусти ҳалқа йўли” метроси бекатларининг очилиши 1 ноябрга қолдирилди. Илгари бекатлар 18 октябрда фаолиятни қайта бошлаши кутилганди, аммо синов жараёнларини такомиллаштириш ва келгусида поездлар тезлигини икки баробар ошириш мақсадида муддат узайтирилди.

Ҳозирча йўналишда поездлар йўловчиларсиз синов тариқасида ҳаракатланмоқда.

Йўловчилар қулайлиги учун “Технопарк” — “Қипчоқ” оралиғида бепул катта сиғимли автобуслар (метробус) қатнови ташкил этилган.

👉 @r_kusherbayev
👍60👎36😢12👌4🔥2
❗️ТАЙИНЛОВЛАР

🔹 Шавкатжон Турдимов — Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

🔹 Жаҳонгир Хаджиматов — “Кўмир таъминот” МЧЖ Тошкент вилояти филиали бошлиғи этиб тайинланди.

🔹 Нуриддин Тоғайназаров — Тошкент вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси таркибидаги минтақавий буюртмачи хизмати давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди.

👉 @r_kusherbayev
👎122👍20🔥6🤯2😱2👌2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қозоғистон полицияси робо-итларни синовдан ўтказмоқда

Қозоғистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар робо-итлардан фойдаланишни бошлади. Улар ҳозирча концертлар, аэропортлар ва одам кўп жойларда синов тариқасида ишламоқда.

Робо-итлар хавфсизликни таъминлаш, одам оқимини кузатиш ва фавқулодда ҳолатларда тезкор маълумот йиғиш учун мўлжалланган.

👉 @r_kusherbayev
👍111😢41👎12🔥11👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИБ профилактика инспектори вазирлик томонидан берилган хизмат уйини нарколабораторияга айлантирган

Тезкор кузатув натижасида у қўлга олинди. Шунингдек, унинг доимий яшаш хонадондан ҳам гиёҳвандлик моддалари топилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
😱222👏59👍30🤯25👎13🔥8👌1
⚡️Endilikda ekologik loyihalar moliyalashtiriladi

🌿Eko faol yoshlar uchun yana bir yangi imkoniyat. 2026-yildan boshlab atrof-muhitni asrash, ekologik madaniyatni oshirish va “yashil” g‘oyalarni amalda qo‘llab-quvvatlash uchun endilikda har yili 10 mlrd so‘mgacha mablag‘ ajratiladi.

Hukumat qarori bilan Yoshlar ishlari agentligi huzurida “Yashil tashabbuslarni qo‘llab-quvvatlash jamg‘armasi” tashkil etildi!

✔️Jamg‘arma tomonidan quyidagi tashabbuslar moliyalashtiradi:

1. Tabiatga mehr va ekologik madaniyatni oshiruvchi loyihalar;

2. Chiqindilarni qayta ishlash, yashil energiya va ekologik toza texnologiyalarni rivojlantirish;

3. Daraxt ekish va parvarishlash tashabbuslari;

4. Iqlim o‘zgarishi va ekologik barqarorlik bo‘yicha yoshlar g‘oyalari;

5. Eko mavzudagi video, animatsiya va media loyihalar;

6. Energiya tejamkorligi bo‘yicha tanlovlar va aksiyalar;

7. O‘rmonlarni tiklash, ekologik turizmni rivojlantirish tashabbuslari;

8. Eko-chellenjlar va energiya sarfini kamaytiruvchi mobil ilovalar yaratish.

Eng yaxshi loyihalaringizni izohlarda yozib qoldiring!

📄 Manba: Vazirlar Mahkamasining 631-sonli qarori

🕊Telegram 📱Instagram 📺YouTube 🔹 Linkedin 🌍Veb sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42👏5
❗️Тошкентга янги электробуслар келди

Хитойдан Тошкент учун 202 та замонавий Yutong электробуси олиб келинди.

Лойиҳа доирасида 2030-йилгача пойтахт жамоат транспортида электробуслар улуши 50% гача оширилиши режалаштирилган.

👉 @r_kusherbayev
👍113🔥74👎32👏12🙏4
❗️Ўзбекистонда олтин нархи яна рекорд янгилади

14 октябрь ҳолатига кўра олтин қуймалар нархи 41-марта рекорд даражага етди:

🔸5 г — 8 млн 314 минг сўм;
🔸10 г — 16 млн 628 минг сўм;
🔸20 г — 33 млн 255 минг сўм;
🔸50 г — 83 млн 138 минг сўм;
🔸100 г — 166 млн 276 минг сўм.

📈 Сўнгги 9,5 ой ичида олтин нархи 46,8% га ошган.

Биржа бозорида олтин нархи тарихий чўққига чиқди — 1 трой унция учун $4 150 дан ошди.

👉 @r_kusherbayev
👍70😱28👎17🔥1🙏1
❗️Сурхондарёда аёллар мажбурий пахта теримига жалб қилинди

Бандлик вазирлиги маълумотича, Қумқўрғон тумани ҳокими ўринбосари аёлларни пахта теримига мажбурий жалб қилгани учун жаримага тортилди.

Туман ҳокимлиги аввал аёллар “кўнгилли” қатнашганини билдирган эди, аммо текширув натижасида мажбурий меҳнат ҳолати тасдиқланди.

⚖️ Бундай ҳолат учун 20,6 млн сўмдан 41,2 млн сўмгача жарима белгиланган.

👉 @r_kusherbayev
👎164👍87😢29👏13🤯11👌3🔥1
❗️“Ватандош” картаси эгалари учун қўшимча имтиёзлар берилади

Янги қонун лойиҳасига кўра, “Ватандош” картаси эгалари ва уларнинг оила аъзоларига миграция ва фуқаролик билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишда давлат божидан озод этиш таклиф этилмоқда.

Имтиёзлар виза муддатини кўп марталик қилиб узайтириш ва рўйхатдан ўтказиш жараёнларига ҳам татбиқ этилади.

👉 @r_kusherbayev
👍57👎12👏7🔥1
❗️Рецептли дори воситаларининг ноқонуний сотилиши учун жазо кучайтирилади

Олий Мажлис депутатлари рецепт асосида бериладиган дори воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши жазо чораларини кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди.

Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дориларни рецептсиз сотганлик учун — жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Жарима миқдори 200–300 бараваргача бўлиши мумкин.

Шунингдек, маъмурий кодексга ҳам жарималар миқдорини ошириш бўйича ўзгартишлар киритиляпти.

Қонун аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ва дори воситаларининг назоратсиз сотилишига чек қўйишга хизмат қилади.

👉 @r_kusherbayev
👍83👏12👎8🔥6😱1👌1
Президент Шавкат Мирзиёев:

- Эндиликда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси бўш турган 5 минг квадратгача бўлган давлат мулкини аукционга чиқариши мумкин бўлади.

Сотувдан тушган маблағнинг 70 фоизи маҳалланинг ўзида қолади ва инфратузилмага сарфланади.
👍529👎327🔥174🙏7😱2
❗️Черногория Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз тартибни бекор қилди

9 октябрь куни Черногория ҳукумати Арманистон, Ўзбекистон ва Миср фуқароларини визадан вақтинча озод этувчи қарорни тўхтатди. Бу чора мамлакатнинг миллий виза сиёсатини Европа Иттифоқи талабларига мувофиқлаштириш мақсадида қабул қилинди.

👉 @r_kusherbayev
👎247👍70😢33😱12👏6👌3🔥2
❗️Камчаткада мигрант ўлими бўйича жиноят иши очилди

Камчатка вилоятида 75 ёшли маҳаллий фуқаро қотиллик содир этганликда гумонланиб қўлга олинди. Тергов маълумотларига кўра, у ишчи сифатида чақирган Қирғизистонлик фуқарога нисбатан зўравонлик ишлатган.

Ҳодиса жойидан марҳумнинг жасади топилган, гумонланувчи эса ҳибсга олинган ва айбини тан олган. Терговчилар ҳозирча воқеанинг барча тафсилотларини ўрганмоқда.

👉 @r_kusherbayev
😢139😱24🤯14👎7👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
U yurmaydi, oʻtirmaydi, gapirmaydi - Shohjahonga yaxshilarninng ko‘magi kerak!

Shohjahon endi 7 yoshga toʻldi. U tugʻilganidan beri kasallik bilan kurashib keladi. Tashxisi: (ДЦП) bolalar serebral mikrosefaliya (old miyani chanogʻi kichkinaligi).                        

U yurmaydi, oʻtirmaydi, gapirmaydi. Kuniga 10-15  marotaba sudorgi bo‘lishi hisobiga oʻng oyogʻi ochilmay qolgan. "Operatsiya" qildirish uchun 4 000 $ ketarkan. Oilaning ahvoli og‘irligi sababli hali bir soʻm ham yigʻa olishmabdi.                              

Koʻpchilik bilan bir bolani hayotga qaytishiga yordam berishimiz mumkin.

📞 ALOQA UCHUN: Sodikova Safargul (onasi). Tel raqami: 99 476 54 32

EHSON UCHUN KARTA RAQAMLAR:

Uzcard: 5440810378147911

Visa: 4073420081224366

Karta egasi: Sodikova Safargul
😢180🙏85👍29
❗️Россияда Михаил Ходорковский ва унинг ҳамфикрларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ФСБ маълумотига кўра, “Антивоенный комитет России” деб номланган ва Россияда фаолияти номақбул деб топилган ташкилот аъзоларига қарши зўравонлик йўли билан ҳокимиятни эгаллаш, террорчилик ташкилотини тузиш ва террорга даъват қилиш моддалари бўйича иш очилган.

Жиноят иши Ходорковскийдан ташқари собиқ бош вазир Михаил Касьянов, шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаров, сиёсатчи Леонид Гозман, галерист Марат Гельман, сиёсатчи Владимир Кара-Мурза, журналист Виктор Шендерович, собиқ депутат Дмитрий Гудков, актёр Артур Смольянинов, сиёсатшунос Екатерина Шульман ва тадбиркор Евгений Чичваркинга ҳам тааллуқли экани айтилган.

ФСБ маълумотича, “Антивоенный комитет России” 2022 йил февраль ойида ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаш ва конституциявий тузумни ўзгартириш бўлган.

Тергов органлари Ходорковский ва унинг ҳамфикрлари фаолиятини молиялаштириш ҳамда Украинадаги айрим қуролли тузилмалар билан алоқаларини текширмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👎70👍23🔥20👏8👌2😱1
2025/10/19 15:48:14
Back to Top
HTML Embed Code: