Telegram Web Link
❗️Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Брюссел шаҳрига етиб борди

Давлатимиз раҳбарини Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олди. Ташриф доирасида қатор муҳим учрашувлар ва музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍288🔥44👎16👏6🤯1😢1🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Эслатма: Тўхташ таъқиқланган ва тўхтаб туриш таъқиқланган йўл белгилари таъсир доирасида тўхташга рухсат этилади.

👉 @r_kusherbayev
👍202👎18👏8🤯5
❗️Дональд Трамп — TIME журналига берган интервьюсидан парча:

«Биби, сен бутун дунё билан урушолмайсан. Айрим урушлар бўлиши мумкин, лекин бутун дунё сенга қарши. Исроил дунё билан таққослаганда жуда кичик жой.»

«Мен Нетаньяҳуни тўхтатдим, чунки у урушни узлуксиз давом эттирарди. Бу йиллаб чўзилар эди.»

«Қатарга зарба — тактик хатолик бўлган. Жуда ёмон. Аммо у барчани бирлаштирди.»

«У тўхташига тўғри келди, чунки дунё уни тўхтатмоқчи эди.»

«Исроилга нисбатан дунёдаги муҳаббат кун сайин камайиб борарди.»

«Мен Ғазога ташриф буюришни режалаштиряпман.»

«Ғарбий соҳилни аннексия қилиш бўлмайди. Чунки мен араб мамлакатларига ваъда берганман. Ҳозир бу имконсиз. Биз араб давлатларидан катта қўллаб-қувватлаш олганмиз.»

«Агар аннексия содир бўлса, Исроил АҚШнинг тўлиқ қўллаб-қувватловидан маҳрум бўлади.»

👉 @r_kusherbayev
👍249🔥29👎13🤯5😢1👌1
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

👉 @r_kusherbayev
👎129👍39🤯10👏2😢1
❗️Ўзбекистонда яна 6 давлат фуқаролари учун расман визасиз тартиб жорий этилди

Энди Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Уммон, Саудия Арабистони ва Иордания фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, Хитой фуқаролари учун ҳам шундай тартиб жорий этилади. Бироқ, Гонконг аҳолиси бундан мустасно — улар олдингидек фақат 7 кунгача визасиз кириши мумкин бўлади.

👉 @r_kusherbayev
👍164👎45👏14🔥10😱3
👤 AloqaBank - ўзбек тилининг нуфузини ошириш йўлида!

Давлат тилини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган AloqaBank ходимлари учун бош офисида инновацион кутубхона очди. Манзилда 1500 номдаги 4500 дона энг зарур китоблар мавжуд.

Шунингдек, AloqaVentures компанияси томонидан “Tilmoch” стартапи қўллаб-қувватланиб, таҳрир ва таржима соҳасида янги имкониятлар яратилди.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏67👍17👎3
❗️Исроил Ғазо секторида БМТ фаолиятини тақиқлади

Исроил ҳукумати БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA)ни Ғазо секторида гуманитар ёрдам амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум этди.

📅 Бу қарор Халқаро жиноий суднинг 22 октябрь куни Исроилга UNRWA фаолиятига тўсқинлик қилмаслик ҳақидаги чақириғидан сўнг қабул қилинди.

Исроил расмийси:
“UNRWA энди ҳеч қачон Ғазога қадам қўймайди.”


Маълумотларга кўра, Исроил бу қарор ҳақида АҚШ маъмуриятини ҳам хабардор қилган ва агентликнинг Ғазодаги инсонпарварлик амалиётларида қатнашишига қатъиян қарши эканлигини билдирган.

UNRWA омборларида минглаб юк машиналарини тўлдиришга етадиган озиқ-овқат захиралари мавжуд. Бу захиралар Ғазо аҳолисини 3 ойгача таъминлаш имконини беради. Шунингдек, вайронагарчилик оқибатида уйсиз қолган 1,3 миллион фаластинлик учун бошпана қуриш материаллари ҳам тайёр ҳолда турибди.

Бироқ Исроил рухсат бермаётгани сабабли бу ёрдамлар ҳануз аҳолига етказилмаяпти.

👉 @r_kusherbayev
👎415🤯82😢35😱12🔥7👍4
❗️700 нафар ўзбекистонлик ҳайдовчи Дубайда таксичилик қилиши мумкин

Дубайдаги Dubai Taxi Company PJSC корхонаси раҳбарининг сўзларига кўра, дастлабки босқичда 200 нафар ўзбекистонлик фуқароларни такси ҳайдовчиси сифатида ишга қабул қилиш режалаштирилган.

Агар уларнинг меҳнат самарадорлиги юқори бўлса, яна 500 нафар ҳайдовчи жалб этилиши мумкин.

👉 @r_kusherbayev
👍285👎22👏22😢8🔥2🤯2😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎉 Mehr Go – sizni, oilangizni va rejalaringizni qadrlaydi!

Endi siz uchun yangilangan, qulay va tez ishlovchi Mehr Go ilovasi tayyor!
Hayotingizni soddalashtirish uchun atigi 3 qadam kifoya:

1️⃣ App Store yoki Play Market orqali Mehr Go ilovasini yuklab oling.
2️⃣ Telefon raqamingiz bilan ro‘yxatdan o‘ting.
3️⃣ Ibratlivaqt promokodini kiriting va buyurtma bering.

💸Har bir buyurtmadan 5% keshbekga ega bo‘ling!
Yoki shunchaki 90 290-12-22 raqamiga qo‘ng‘iroq qilib buyurtma bering.

📱 Ilovani hoziroq yuklab oling:
👉 Android uchun
👉 iOS uchun

⭐️ Mehr Go – ishonchli, xavfsiz va mehrga to‘la yo‘ldoshingiz!

📱 Telegram kanalimiz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17🔥6👌3👎1
❗️Эндиликда ННТлар ҳам “сирли мижоз” бўлиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 667-сонли қарорига кўра, нодавлат нотижорат ташкилотларига (ННТ) чакана савдо ва тиббий хизмат соҳаларида “сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини ўтказиш ҳуқуқи берилди.

бу орқали хизмат ва савдо соҳасидаги қонунбузарликлар ННТлар томонидан холис баҳоланади;
тадбирлар қонунийлик, холислик ва махфийлик асосида амалга оширилади;
агар қонунбузарлик аниқланса, тегишли органларга юборилади ва жамоатчиликка маълум қилинади;
биринчи марта аниқланса — тушунтириш, такрорий ҳолларда — текширув чоралари кўрилади.

👉 @r_kusherbayev
🔥47👎27👍19👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тунги бар олдида одамни уриб комага туширган шахс 8 йилдан ортиқ муддатга қамалди

Мирзо Улуғбек туман судида 1995 йилда Тошкентда туғилган А.Ш.га нисбатан жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилди.

⚖️ Суд А.Ш.ни қасддан оғир тан жароҳати етказиш (ЖК 104-модда 2-қисм “е” б.), фирибгарлик (ЖК 168-модда 4-қисм “а” б.), безорилик (ЖК 277-модда 3-қисм “г” б.)
жиноятларини содир этгани учун айбли деб топди.

Суд ҳукмига кўра у 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазо умумий тартибдаги колонияда ўталади.

👉 @r_kusherbayev
👍442👌37😱23🔥9👏7👎6🤯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ноқонуний ерсотарлар қўлга тушди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш соҳасида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида икки ҳолат аниқланди:

1️⃣ Бандихон туманида 1987 йилда туғилган шахс чорвачилик учун ер олмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, ҳокимлик захирасидаги 3,5 гектар ерни “танишлари орқали” расмийлаштириб бериш эвазига 1,5 млрд сўм талаб қилган.
У 110 минг доллар ва 100 млн сўм олган вақтида ушланган.

2️⃣ Қорақалпоғистонда 1983 йилда туғилган шахс 169 гектар ерни ўзига тегишли деб кўрсатиб, тадбиркорга 50 гектарини 50 минг долларга сотмоқчи бўлган.
У ҳам пулни олган пайтда қўлга олинган.

⚖️ Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍61👎6🤯5👌3
2025/10/27 02:11:52
Back to Top
HTML Embed Code: