Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Янгийўл судларида қонунлар зомбийланмоқда”

Қонун тирик одамларга хизмат қилиши керак. Аммо Янгийўлда қонун ҳатто марҳум қарорларга ҳам қайта нафас бериб, уларни ҳаётга қайтариш қобилиятига эга экан.

Ҳикоя 2022 йилнинг 27 августида бошланади.

Кадастр агентлигининг Янгийўл туман бўлими фуқаро З.Ибрагимовга нисбатан, гўё у МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган, деб QTVL-2224103929370-сонли қарор қабул қилади.

Бироқ ортидан 2022 йил 28 сентябрда ЖИБ Янгийўл туман судининг 3-1-1118-2202/263-сон қарори билан мазкур маъмурий қарор бекор қилинади.

Ҳуқуқий жиҳатдан бу — “ҳужжат қонун кучини йўқотди” дегани.

Орадан бир йил ўтиб, 2023 йил 18 сентябрда ЖИБ Янгийўл туман суди судьяси Б.Миралимовнинг 3-1-1118-2301/541-сон қарорида 2022 йилда бекор қилинган QTVL-2224103929370-сон қарор “қайта очилади” ва ундаги жарима “қисқартирилади”.

Яъни судья ҳуқуқий тарихда илк бор, йўқ қилинган ҳужжатни қайта жонлантириш феноменини амалга оширади.

Ҳуқуқшунослар бу ҳолатни ҳазил билан “ҳуқуқий спиритизм” ёки “маъмурий оккультизм” деб аташмоқда — яъни йўқ қилинган ҳужжатнинг руҳини чақириб, унга юридик ҳаракат қобилияти бериш.

2024 йил бошларида Кадастр агентлигининг Янгийўл туман бўлими раҳбарияти яна бир “илғор фикр” билан чиқади: “Бекор қилинган қарор бор-ку, шунга таяниб фуқаронинг уйини буздирсак бўлади!”

Шу тариқа, ҳуқуқий кучини йўқотган QTVL-2224103929370-сон қарор асосида фуқаролик ишлари бўйича ФИБ Янгийўл туманлараро судига даъво аризаси киритилади.

Натижада судья Д.Муродова 2024 йил 21 февралда 2-1108-2302/4724-сон ҳал қилув қарори билан Кадастр бўлими даъвосини қаноатлантиради. Яъни бекор қилинган қарорга таяниб, фуқаро З.Ибрагимовнинг уйини “ноқонуний қурилма” деб топиб, буздиришга қарор чиқаради.

Қисқаси, қонун йўқ, мантиқ йўқ, аммо ҳал қилув қарор бор!

Фуқаро З.Ибрагимов адолат излаб Тошкент вилояти судига мурожаат қилди. Бироқ апелляция инстанцияси судлов ҳайъати бу ҳолатдаги очиқ қонунбузарликка кўз юмиб ўтди.

Ачинарлиси, тафтиш (назорат) инстанцияси ишни қарийб икки ойдан бери кўришни пайсалга солмоқда.

Бу орада эса Янгийўл туман МИБ суд қарорини “ижро этаман”, деб фуқаро Ибрагимовнинг уйини бузишга ҳаракат қилмоқда. Ҳолбуки, бу қарорнинг илдизи бекор қилинган ҳужжатга бориб тақалади.

Прокуратура ҳар доимгидек фақат кузатув билан кифояланмоқда.

З.Ибрагимов иши — бу битта фуқаронинг эмас, бутун суд тизимининг ҳуқуқий тести. Натижа ачинарли: тестдан фақат қонунсизлик ўтди.

👉 @r_kusherbayev
😱207🤯72👎39😢12🔥9👌5👍3👏3
Ички ишлар органларида хизмат қилаётган барча ҳалол, фидойи ходимлар ва фахрийларни 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий табриклаймиз.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида куч-ғайрат ва сўнмас ирода тилаймиз!

👉 @r_kusherbayev
👍228👎37🔥10👏5🙏2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Хитойда янги робот-одам тақдим этилди

Booster Robotics компанияси янги авлод робот-гуманоиди — K1 моделини намойиш этди. Робот юқори даражадаги сунъий интеллект ва ҳаракатчанликка эга. Нархи — 30 мин юаньгача (тахминан $4,100) сотилади.

👉 @r_kusherbayev
👏64👎42👍5🔥3😢3😱1
❗️Шота Руставели кўчасида 3 та автобус йўналиши ҳаракати қайта тикланади

26 октябрдан бошлаб 80-, 114- ва 127-сонли автобуслар Шота Руставели кўчасидаги марказий автобус йўлаги (BRT) орқали ҳаракатни қайтадан бошлайди.

👉 @r_kusherbayev
🔥51👍28👏6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кирилл Кабанов: “Мигрантларга такси ва доставкада ишлаш таъқиқлансин!”

Россия «Инсон ҳуқуқлари» бўйича кенгаш аъзоси Кирилл Кабанов мигрантлар учун доставка ва такси соҳаларини ёпишни таклиф қилди. Унинг фикрича, бу чора ижтимоий инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимига тушадиган юкни камайтиради ҳамда мамлакатга мигрантлар оқимини қисқартиради.

“Қанча кам имконият бўлса — шунча кам таҳдид”, — деди Кабанов.


👉 @r_kusherbayev
👎344👍39🤯27👏13🔥7😱7
❗️“Хазина топилди” деган хабар ёлғон бўлиб чиқди

Қорақалпоғистонда соҳилдан хазина топилгани ҳақида тарқалган хабарга Маданий мерос агентлиги изоҳ берди.

Аниқланишича, ҳеч қандай археологик ёки маданий қимматга эга топилма аниқланмаган. Тасвирлардаги тангалар — бугунги кунда муомалада бўлган 2018 ва 2022 йилда чиқарилган 200, 500 ва 1000 сўмлик тангалар экани маълум бўлди.

👉 @r_kusherbayev
🤯78👎32😱13👍10👌4🔥2👏2🙏2
❗️Ўзбекистонда дабдабали тўй ва маъракаларга қарши “гуруҳ” тузилди

Тўй ва маросимларда исрофгарчиликка чек қўйиш, одоб-ахлоқ ва миллий қадриятларни тарғиб этиш мақсадида янги 90 кунлик дастур ишга туширилди.

Дастур Республика маънавият ва маърифат маркази, Маҳалла уюшмаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида амалга оширилади.

Асосий мақсад, “Маромийлик” маданиятини шакллантириш. Oртиқча исрофни олдини олиш. Тўй ва маъракаларни ихчам ва миллий анъаналарга мос ўтказиш.

👉 @r_kusherbayev
👍352👏34🤯20👎19🔥9😱3👌3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда тинч ва осуда ҳаёт давом этаётгани, шубҳасиз, Ички ишлар органлари ходимларининг фидокорона хизмати самарасидир. Улар — халқ фаровонлиги, тартибот ва хавфсизлик посбонлари сифатида туну кун меҳнат қилади.

Агробанк "Қаҳрамонлар" лойиҳасининг янги сонини айнан шу соҳа вакиллари учун бағишлади. Унда Хоразмлик Баҳодир Қаландаровнинг хизмат йўли ва юртга садоқати акс этган.

Видеони Агробанк YouTube саҳифасида тўлиқ томоша қилиш мумкин.

👉 @r_kusherbayev
👍65👎29🔥7😢2
Ислоҳотларнинг ҳақиқий самараси жойларда кўринади

Ижтимоий соҳада қабул қилинаётган ҳар бир қарорнинг қадри унинг инсонлар ҳаётига қай даражада ижобий таъсир кўрсатаётгани билан белгиланади. Шу мақсадда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакиллари Янгийўл туманида бўлиб, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази фаолияти билан танишди.

Учрашувда аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифати, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида фикр алмашилди.

Депутатлар Оилавий болалар уйида ҳам бўлиб, тарбияланувчиларнинг турмуш, таълим ва тарбия шароитларини ўрганди.

Мулоқотнинг асосий мақсади жойлардаги масалаларни тинглаш, улар учун амалий ечим топиш ва “инсон қадри ҳамма нарсадан устун” деган тамойилни ҳаётга татбиқ этишдан иборат бўлди.

👉@r_kusherbayev
👎46🔥5👍3😱3👏2
❗️Океанларда 170 триллион пластик бўлаклари сузиб юрибди

Лондондаги Қиролича Мария университети олимлари огоҳлантирмоқда. Дунё океанида ҳозир 170 триллионга яқин пластмасса бўлаклари мавжуд. Улар нафақат сувда, балки ҳавода, дарёларда ва ҳатто инсон танасида ҳам топилмоқда.

Олимларнинг айтишича, ҳатто агар инсоният бугун пластик ишлаб чиқаришни тўхтатса ҳам, океанлардаги чиқиндиларни йўқотиш учун 100 йилдан ортиқ вақт керак бўлади.

Пластикнинг микрозаррачалари одамда қандли диабет, юрак касалликлари ва ичак фаолияти бузилишига олиб келиши мумкин.
“Эртага ишлаб чиқаришни тўхтатсак ҳам, невараларимиз океанларни бизнинг изларимиздан тозалашга мажбур бўлади”, — деди профессор Кейт Спенсер.


👉 @r_kusherbayev
😢209🤯29🔥14👎8😱6👍5👏3👌3
❗️Дубай шаҳзодаси анъанавий лочин ови учун Навоийга келди

Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум лочин билан ов уюштириш мақсадида Ўзбекистонга келди.

Лочин ови Навоий вилоятида амалга оширилади.

👉 @r_kusherbayev
👎548👍104😢16🔥11👌9🤯8👏5
Болаликда жиноят содир этганлар энди судланмаган ҳисобланади

Энди 18 ёшга тўлгунга қадар жиноят содир этган ва унинг учун белгиланган жазони тўлиқ ўтаб бўлган шахс судланмаган ҳисобланади.

Шунингдек, вояга етмаганлар учун озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум этишнинг энг кам муддати олти ойдан бир ойгача қисқартирилди.

👉 @r_kusherbayev
👍129👎92🤯9🔥6😱4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яккасарой туманида 144 туп дарахт мораторий талаблари зид равишда кесиб ташланди

Интернет ижтимоий тармоқлари орқали 25 октябр куни тунда дарахтлар кесилаётгани ҳолати Экология вазирлиги инпекцияси томонидан ўрганилди.

Ўрганишда Тошкент шахар Яккасарой тумани Нукус кўчаси ва Бобур кўчаси кесишмасидан бошлаб, Бобур кўчаси бўйлаб автомобил йўли ёнидаги жами 144 туп дарахт (Можжевельник) кесиб кетилганлиги аниқланди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ушбу дарахтлар Тошкент шахар ҳокими ўринбосари Б.Раҳмоновнинг ўсиб турган дарахтлар ўрнига бошқа дарахтлар экиш тўғрисидаги топшириғига асосан ободонлаштириш бошқармаси томонидан тунги вақтда
кесиб ташланган.

Бу Президент Фармонига асосан жорий этилган мораторий талабларига зид ҳисобланади.

25 октябрдан дарахтлар кесилган ҳудудда манзарали дарахтлар экиш ишлари бошлаб юборилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиатга етказилган зарар 620 млн 472 минг сўмни ташкил этмоқда.

Аниқланган ҳолатлар бўйича айбдорларга тегишли жазо кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Айни вақтда прокуратура органларининг бу масалада холис ва қонуний кўмаги керак. Чунки Яккасарой тумани экология ходимлари босим остида ушбу ҳолат бўйича тезкор чора кўриш учун ўрганиш ва ҳужжатларни расмийлаштиришга йўл қўйилмаган. Шу боис, ҳолат Экология вазирлиги назоратида ўрганилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
😢239🤯59👎33😱15👍9🔥4👌3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Чустдаги заправкада портлаш оқибатида бир киши вафот этди

Наманган вилояти Чуст туманида фаолияти тўхтатилган АЁҚШда чақнаш содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса 25 октябрь куни соат 18:47 да “Бирлик” маҳалласида юз берган.

Ёқилғи сақлаш цистернасини кўчириш пайтида хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани оқибатида чақнаш рўй берган. Портлаш вақтида пайвандчи сифатида ишлаган бир ишчи ҳалок бўлган.

👉 @r_kusherbayev
😢43🔥1🤯1
2025/10/26 05:51:15
Back to Top
HTML Embed Code: