Telegram Web Link
Экологияга оид инновацион стартапларни йўлланг!

Сизда табиатни асраш, қайта тикланадиган энергия, чиқиндиларни қайта ишлаш, сув ресурсларини тежаш ёки ҳаво сифатини яхшилаш борасида инновацион ғоялар борми? Ундай бўлса, энг яхши экологик стартаплар танловида иштирок этинг ва Марказий Осиёда илк марта ўтказилаётган EcoExpo 2025 кўргазмасида қатнашиш имконини қўлга киритинг!

Стартаплар қандай йўналишда бўлиши керак?
• Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган  технологиялар;
• Чиқиндини камайтириш ёки қайта ишлашга доир лойиҳалар;
• Қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича янгиликлар;
• Табиат ресурсларини тежашга қаратилган экологик ечимлар;
• Сув ва ҳавони тозалашга доир интеллектуал ечимлар.

Қандай ёрдам берамиз?

• Ҳар бир вилоятдан камида 10 та стартапга бепул 6 квадрат метр жой ажратилади ва экологик масалаларга бағишланган тақдимотларни жойлаштиришда моддий ёрдам кўрсатилади;
• Энг яхши 5 стартап молиявий қўллаб-қувватланади;
• Мутахассислардан менторлик ёрдами;
• Экологик ҳамкорликлар учун қулай платформа.

Тақдимотларни қабул қилиш муддати: 5 июнь
Тақдимотни йўллаш учун почта: [email protected]

Атроф-муҳитни асрашга йўналтирилган инновацион  ғоянгизни биз билан бирга амалга оширинг ва энг яхши стартаперлар қаторида бўлинг!

👉 @r_kusherbayev
👍44👏7👎2🔥2🙏1👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Опен бюджет"!

Паркент
👎407🤯77😱37😢27👍11👏5🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йил 15-апрелдан 15-майга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сон қарорига мувофиқ, “Хавфсиз ва соғлом юрт” номли профилактик тадбирлар мамлакат бўйлаб ўтказилди.

Ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган ишлар натижалари расман эълон қилиниб, жамоатчиликка етказилди.

48 мингдан ортиқ шахс ҳужжатсиз транспорт бошқарганлиги аниқланди, шунингдек, 67 мингдан ортиқ транспорт воситалари жарима майдонларига жойлаштирилди,

👉 @r_kusherbayev
👍118👎39😱21🤯2🔥1👌1
❗️2025 ЙИЛ 30 ИЮНДАН РОССИЯГА КИРАЁТГАН ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН QR-КОД ТАЛАБ ЭТИЛАДИ

2025 йил 30 июндан бошлаб, визасиз Россияга кирувчи чет эл фуқаролари «Gosuslugi RuID» мобил иловасида рўйхатдан ўтиб, QR-код олиши шарт бўлади. Бу код чегарадан ўтишда тақдим этилади.

Рўйхатдан ўтиш учун:
Шахсий кабинет яратиш;
Фото ва шахсий маълумотларни юклаш;
Россияда бўлиш муддатини кўрсатиш;
Ариза сафардан камида 72 соат олдин топширилиши лозим;
Агар келиш зарурати тўсатдан юзага келса (масалан, оғир касаллик, яқин қариндош вафоти), ариза 4 соат олдин ҳам топширилиши мумкин.

Қуйидагилар рўйхатдан озод қилинади:
Беларусь фуқаролари;
6 ёшгача бўлган болалар;
Виза ёки яшаш рухсатномасига эга шахслар;
6–18 ёшли болалар учун аризани ота-онаси ёки қонуний вакили топширади.

👉 @r_kusherbayev
👎145👍37🤯5🙏2👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тожикистондан Ўзбекистонга контрабанда йўли билан олиб кирилган 26 кг 805 гр гиёҳванд моддалар (гашиш ва опий) қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда бир нечта фуқаролар — наркокурьерлар ва моддани қабул қилувчилар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍87😱19👎4👏4🔥3🤯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚀Orzuyingizdagi kasb sari ilk qadamni qayerdan boshlaysiz?
Albatta, Osiyo Xalqaro Universitetida!

🎓 2025/2026-o‘quv yili uchun qabul jarayoni boshlandi!
Va bu — oddiy qabul emas, boshqa OTMlar hali taqdim etmagan noyob imkoniyatlar sizni kutmoqda!

Sizni kutadi:


35 ta bakalavr va 14 ta magistratura, 25 ta ordinatura, 11 ta doktarantura

Grantlar va rektor stipendiyalari

Chet el amaliyotlari hamda AQSH bilan qo‘shma ta’lim imkoniyati

Ish va o‘qishni muvozanatlash imkonini beruvchi moslashuvchan dars jadvali

Karyera markazi orqali ishga joylashish bo‘yicha amaliy ko‘mak

Hoziroq
ariza topshiring va kelajagingizni mustahkamlang!

🌐 Ro'yxatdan o'tish: qabul.oxu.uz

📞Biz bilan bog'lanish: +998553050009
👎25👍18👌3🤯2🙏2🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўқитувчи 1000 эмас, 2000 доллар маош оляпти»

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган сўнгги видеоселектор йиғилишида таълим тизими, хусусан, ўқитувчиларнинг ойлик маоши масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида давлат раҳбари томонидан ўқитувчиларнинг 1000 доллар маош олиши ҳақида савол берилди. Ушбу саволга жавобан Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбари Хусниддин Мамадиев вилоятда 1000 доллар эмас, балки 2000 доллар маош олаётган ўқитувчилар ҳам борлигини маълум қилди.

Мамадиевга кўра, бу кўрсаткичга турли моддий рағбатлантиришлар, тўловли курслар ва қўшимча соатлар ҳисобига эришилаётгани таъкидланган.

👉 @r_kusherbayev
👎1.32K👍801🤯102😱33😢18👏4👌2🙏1
Forwarded from Mobiuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔠🔠🔠🔠🔠 2️⃣🔤🔤

🔥 Mazza 2.0 endi shu yerda, va siz bir oylik to'plamlarni qanday sarflashni bilmay qolyapsiz!

✔️ 150 GB internet*
✔️ 5 900 daqiqa va SMS
✔️ Cheksiz MobiMusic


⚡️*100 GB - soat 21:00 dan 08:00 gacha, ya’ni siz aloqadan haqiqatdan ham maksimal darajada foydalananadigan vaqtda!

😍 Oylik abonent to‘lovi - 59 000 so‘m.

Mobiuz bilan o‘z hayot tarzingizda yashang!

🚀Telegram | 📷Instagram | 🎬Youtube | 🤗 Ilova
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32👎12😱11🔥3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Изоҳ ўзингиздан...

👉 @r_kusherbayev
🤯346😱55👍52😢33👎23👏18🔥6
❗️Чилонзор йўналишида янги метро йўли қурилади

Чилонзор йўлининг Пушкин бекатидан Мирзо Улуғбек туманининг Феруза даҳасигача бўлган масофада ер юзаси бўйлаб, мавжуд темир йўлга параллел равишда метро йўли қурилади.

Лойиҳанинг иккинчи босқичи — Феруза даҳасидан Тошкент трактор заводи (ТТЗ) ҳудудида жойлашган Шоҳ бекатигача давом эттирилади.

👉 @r_kusherbayev
👍177👎30🔥12👌3🤯1
❗️“Довуд ота” чегара пости 2025 йил 1 сентябргача ёпилади

Қозоғистон билан чегарада жойлашган “Довуд ота” чегара постида ўтиш чеклови яна тўрт ойга — 2025 йил 1 сентябргача узайтирилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилди.

Унинг маълумот беришича, постда олиб борилаётган қурилиш ишлари туфайли Қозоғистон томони Ўзбекистонга чегарадан ўтишни вақтинча тўхтатиш таклифи билан расман мурожаат қилган ва бу ташаббус Ўзбекистон томонидан қўллаб-қувватланган.

👉 @r_kusherbayev
👎144👍38🤯8👏2
❗️Ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳарорат кўтарилиб бориши кутилмоқда

Эртадан ҳаво исиб, ҳафта ўртасида республика бўйлаб кундузги ҳарорат +35...+38°C, чўл ва жанубий ҳудудларда эса +40...+42°C гача кўтарилади.

Иш ҳафтаси охирига келиб, салқин ҳаво оқими кириб келиши натижасида ҳарорат пасайиб, +30...+32°C атрофида бўлади. Бу салқинлик билан бирга, мамлакатнинг катта қисмида кучли шамол ва чангли ҳаво кузатилиши мумкин.

22–23 май кунлари шамол айрим жойларда 20–22 м/с гача кучайиши, тоғли ва тоғ етакларида эса қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли бор.

👉 @r_kusherbayev
👍58😱28😢11👎7👏4🤯3🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️19 май куни Тошкент шаҳридаги Юнусобод деҳқон бозори ёнида ички ишлар органлари ходими пичоқлаб кетилгани ҳақида хабар тарқалди.

Хабарларга кўра, Патрул-пост хизмати (ППХ) ходими бўйин қисмидан пичоқланган ва шифохонага етказилган. Гумонланувчи шахс ҳибсга олингани маълум қилинган.

Ҳозирда Kun.uz мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот олиш учун Бош прокуратура ва Тошкент шаҳар ИИББга сўров юборган.

👉 @r_kusherbayev
😱185👍90😢39👏11🤯10👎6👌2
Rasul Kusherbayev
❗️19 май куни Тошкент шаҳридаги Юнусобод деҳқон бозори ёнида ички ишлар органлари ходими пичоқлаб кетилгани ҳақида хабар тарқалди. Хабарларга кўра, Патрул-пост хизмати (ППХ) ходими бўйин қисмидан пичоқланган ва шифохонага етказилган. Гумонланувчи шахс ҳибсга…
❗️Муносабат

2025 йил 19 май куни соат 18:30 ларда Юнусобод Деҳқон бозори ҳудудида ППХ инспектори И.Ибрагимов шубҳали фуқарони тўхтатган вақтида у томонидан пичоқли ҳужумга учраб, бўйин қисмига жароҳат олди. Ходим касалхонага ётқизилиб, ҳаёти сақлаб қолинди.

Гумондор — 1963 йилда туғилган, руҳий касаллар рўйхатида турган Хасанов Акром Турсунович экани аниқланди ва у қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-97-моддаси билан иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍234😢73👎47😱22👏6🔥2🤯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева: “Президент мақтаса – мазада. Лекин кам мақтайдиларда. Бу сафар мақтадилар, ёқди манга дедилар”, — деди у.

“Миссия” лойиҳасининг 5-сонида Саида Мирзиёеванинг кун тартиби, сафар доирасидаги учрашувлари ва меҳнати камералар кўзи орқали намоён бўлади.

👉 @r_kusherbayev
👍847👎574😱18🔥14👏9🤯6👌2
7528761.pdf
12.3 MB
❗️Энди машинадан ахлат ташлаш — қонунбузарлик!

Президент ташаббуси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритилиши кутилмоқда. Бу ўзгартишларга кўра, автомашинадан ахлат ташлаш энди фақат одобсизлик эмас, балки маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Шу билан бирга, Президент томонидан 2030 йилгача аҳолининг экологик маданиятини ошириш концепцияси ҳам тасдиқланди. Бу ҳужжат аҳолини табиатга эҳтиёткор муносабатда бўлишга чорлашга қаратилган муҳим қадамлардан биридир.

Тозалик – ҳар биримизнинг масъулиятимиз!

👉 @r_kusherbayev
👍280🔥18👏15👎10🤯1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда янги метро йўналишлари қурилади

Транспорт вазири Илхом Махкамов маълум қилишича, Тошкент шаҳар метро тизимини янада кенгайтириш мақсадида бир қатор янги йўналишлар қурилиши режалаштирилмоқда.

Жумладан, ТТЗ (Тошкент трактор заводи) даҳасигача олиб бориладиган метро йўналиши лойиҳаси бўйича қурилиш ишлари жорий йилнинг 15 июнидан бошланади. Мазкур лойиҳа 2026 йил охиригача якунланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрини Янги Тошкент билан боғлаш мақсадида "Дўстлик" бекатидан янги метро йўналиши қурилиши режалаштирилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍142👎28🔥13🤯1
❗️Ўзбекистон Баҳрайн, Кувайт ва Ўмон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

2025 йил 1 июндан бошлаб, Баҳрайн, Кувайт ва Ўмон фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби жорий этилади.

Ушбу қарорга кўра, мазкур мамлакатлар фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунгача визасиз қолиш ҳуқуқига эга бўладилар.

👉 @r_kusherbayev
👍204👎62🤯7🔥4
❗️Тошкентда каналга тушиб кетган қизни қутқараман деган эркакнинг ўзи ҳалок бўлди

Cувга сакраган 43 ёшли эркак сузишни яхши билган. Аммо канал бўйида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, хусусан, қирғоқнинг бетонлаштирилгани унинг сувдан чиқишига имкон бермаган ва у чўкиб кетган.

Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
😢374👍30👏14😱8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ банки" аёллар тадбиркорлигини фаол қўллаб-қувватламоқда

Бугун юртимизда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, тадбиркорликка кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу жараёндарда "Халқ банки" ҳам фаол иштирок этиб, аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган махсус молиявий маҳсулотларни таклиф этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, банк томонидан берилаётган ушбу кредит маблағлари хотин-қизларга ўз бизнес ғояларини амалга ошириш, кичик ва ўрта бизнесни ташкил этиш ёки фаолиятини янада кенгайтиришда катта имконият яратади.

Хусусан, банк томонидан жорий этилган “Hamroh” номли кредит маҳсулоти хотин-қизларга мўлжалланган бўлиб, соддалаштирилган тартибда ва қулай шартлар асосида ажратилади.

Бу каби имкониятлар туфайли мамлакатимизда юзлаб аёллар ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишиб, янги иш ўринлари яратишмоқда. Бу эса мамлакат иқтисодиёти ривожига аёлларнинг муносиб улуш қўшаётганлигини билдиради.

👉 @r_kusherbayev
👎117👍28🔥3👏3🤯1
2025/07/10 23:47:54
Back to Top
HTML Embed Code: