Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Деновдаги “сиёсатшунос” ҳоким: мулкини ҳимоя қилган тадбиркор – сиёсатга қарши элемент!
Ҳоким Илҳом Аброров энди нафақат туманни бошқараяпти, балки сиёсий таҳлил билан ҳам шуғулланяпти шекилли. Чунки у қонуний мулки бузилишига қарши чиққан тадбиркорни сиёсатга қарши чиққанликда айблаган.
Кўринаяптики, ҳозирда ўз мулкини ҳимоя қилиш – сиёсий ҳаракат, қарши чиқиш – давлатга хиёнат, эътироз билдириш эса “ғаразли кучлар”нинг таъсиридаги иш ҳисобланаркан.
Қизиғи шундаки, тадбиркорнинг мулки қонуний, ҳужжатлари жойида. Лекин ҳокимнинг мантиғига кўра, “қонунни кўрсатиш” – сиёсатни инкор этиш!
Эндиликда тадбиркорлар нафақат бизнес режа, инвестициявий ҳисоб-китоб, балки сиёсий позицияни ҳам ишлаб чиқиши керак бўлади. Аҳир “сизнинг мулкингиз – ҳокимнинг кайфиятига боғлиқ”.
Ҳурматли тадбиркорлар, Деновда мулкка эга бўлишдан аввал, ҳоким бувадан “сиёсий содиқлик” сертификатини ҳам олишни унутманг! Акс ҳолда биринчи навбатда электр тармоқларидан узиласиз, кейин мулкингиздан айриласиз.
Зариф Мирзахмедов
Манба

👍395🤯129😢40👎20😱17🔥16👏6🙏2👌1
❗️Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсуновнинг саломатлиги яхши
“Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов айни пайтда Давлат хавфсизлик хизматининг марказий тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Портал хабарига кўра, унинг саломатлиги яхши.
20 май куни у укаси билан кўришиш имконига эга бўлган. Укаси сўзларига кўра, Турсунов терговчи ва мутасаддилар муомаласидан норози эмас.
“Домла ўзларини қўллаб-қувватлаётган ва дуо қилаётган барчага миннатдорчилик билдирдилар”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг 244¹-моддаси (жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар) ва 244³-моддаси (қонунга хилоф диний материаллар) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари давом этмоқда, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
👉 @r_kusherbayev

👍365👎179😢149🙏90🔥13😱8👏5👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ИИБ ходимини пичоқлаган гумонланувчини қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 миллион сўм билан тақдирланди
Жиноятчи томонидан ИИБ ходимига нисбатан пичоқли ҳужум уюштирилган вазиятда, уни тўхтатишда фаол иштирок этган фуқаро мардлик ва жасорат намоён этгани учун 10 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
ИИО ходимининг ҳаётига суиқасд қилган гумондорни қўлга олишда мардановор ҳаракат қилганлар тақдирланди.

👍842👎99👏50🔥10👌7😢1
❗️Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида вақтинча узилишлар бўлиши мумкин
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилишича, "Маъмурий амалиёт" комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида 2025 йил 21–22 май кунлари техник-профилактика ишлари олиб борилади. Шу сабабли, ушбу муддатда тизим фаолиятида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
Манба: ИИВ ЙҲХХ хизмати

👎65👍37🤯6👏3😱3👌3
❗️Қашқадарёда 3 нафар адвокат пора билан қўлга тушди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар қидирув-қидирув департаменти ходимлари ҳамкорлигида Қашқадарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида уч нафар адвокатнинг ноқонуний фаолияти аниқланди. Улардан бири 2 нафар фуқаронинг қамоқ жазосини енгиллаштириш учун 4 000 доллар олган пайтида, бошқаси эса фуқаролик ишини ҳал қилиш учун пул олиб, қўшимча 500 доллар билан ушланган. Учинчи адвокат тергов ишини ижобий ҳал қилишни ваъда қилиб, 4 млн сўм олган пайтида ушланган. Уларнинг ҳаракатларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

👍140🤯44👏19👎9😢5🔥4😱4
❗️Давлат oлий таълим муассасаларида янги ректорлар тайинланди
Ўзбекистондаги бир неча олий таълим муассасаларида раҳбариятда муҳим ўзгаришлар рўй берди. Қуйида тайинланган янги ректорлар ҳақида маълумот берилади:
➖ Шерзод Неъматов Қарши давлат техника университети ректори этиб тайинланди. У тайинловга қадар Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори лавозимида фаолият юритган;
➖ Батирбек Каипбергенов Нукус давлат техника университетига ректор этиб тайинланди. Ундан аввал Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаган;
➖ Дилноза Хўжаева Қўқон давлат университети ректори лавозимига тайинланди. У тайинловгача Қўқон давлат педагогика институтида ректор бўлиб ишлаган;
➖ Баҳром Тўлаганов Тошкент архитектура-қурилиш университетининг янги ректори бўлди. У бунгача ушбу университетда Стратегик ривожлантириш бўйича биринчи проректор сифатида фаолият юритган;
➖ Садоқат Сиддиқова Бухоро давлат техника университети ректори этиб тайинланди. Бунгача Бухоро муҳандислик-технология институти ректори лавозимида ишлаган.

👍86👎49😱3🙏2
"Пропан" газ, цемент, шрот ва шакар нархи арзонлади
20 май якуни бўйича биржа савдоларида суюлтирилган газ(пропан) нархи 3,3 фоизга арзонлаб тоннаси учун 5 378.5 сўмни, цемент нархи 2.5 фоизга арзонлаб тоннаси учун 613.0 сўмни, шрот 2.8 фоизга арзонлаб 4 316.5 сўмни, шакар 3.0 фоизга арзонлаб тоннаси учун 12 204.6 сўмни ташкил қилди.
Бу нархлар тез кунларда савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларида ҳам акс этиши керак.

👍182👎15👏7🤯4😱3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди мулк дахлсизлиги масаласида ижобий ўзгаришлар бўлармикан?
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси бўлиб ишлаб келган Алишер Агзамходжаев Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб тайинланди.
Маълумот учун: А.Агзамходжаев 2017-2025 йилларда Ўзбекистоннинг Туркиядаги, 2018 йилдан буён эса бир вақтнинг ўзида Болгариядаги элчиси лавозимларида ишлаган.
Қизиқ: энди Ўзбекистонда қонун устуворлиги, ҳеч бўлмаса мулк дахлсизлиги масаласида ижобий ўзгаришлар бўлармикан?
P/S: бизнингча Алишер Агзамхўжаевнинг 2019 йилдаги ушбу интервьюси ҳозирда ҳам долзарб.

👍266🔥29😢11👎7🤯4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахдаги йиғилишда қатор масъулларга огоҳлантириш берилди
Шароф Рашидов туманида Сенат раиси Танзила Нарбаева раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ вилоятдаги жиноятчилик ҳолати ва коррупция масаласини муҳокама қилди.
Масъуллар амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди ва бирма-бир рақамлар таҳлил қилинди. 2024 йилда вояга етмаганлар орасида жиноятлар 51 фоизга ошган: 43 тадан 65 тага. 42 та маҳалла ҳали-ҳамон “сариқ”, 16 таси эса “қизил” тоифада қолмоқда.
Коррупция эса кадрлардан бошланмоқда — ишга олишда “келишув”, давлат харидларида “қизил чизиқ”лардан ўтиб кетиш, манфаатлар тўқнашуви ва таниш-билиш орқали ечилаётган ишлар кескин танқид қилинди.
Мажлис якунида вазифасига масъулиятсиз қараган ички ишлар органлари раҳбарлари, шунингдек, хотин-қизлар, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ҳамда банк тизимидаги раҳбарларга нисбатан интизомий чора кўриш, зарурат туғилганда эса лавозимдан озод этиш бўйича “сигнал” берилди.

👍67👎46🔥7👏4😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда лаваш ва картошка фри сабабли 10 ойлик чақалоқ оғир жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди
Тошкентда лаваш ва картошка фри сабабли 10 ойлик чақалоқнинг чириган ичаклари олиб ташланди
Чақалоқда бир неча босқичли операция ўтказилади, жарроҳлик амалиётининг биринчи босқичида ичакнинг чириган қисми олиб ташланиб, ичак стомаси чиқариб қўйилди.
Мутасаддилар ота-оналарни чақалоқларга мўлжалланмаган озиқ-овқатларни беришдан қатъиян тийилишга чақирмоқда. Бу каби ҳолатлар болалар ҳаёти учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

😱115😢35👍32🔥8🙏3
Bir qaroringiz – kelajagingiz taqdirini belgilaydi!
Dunyo bozorida raqobatlasha oladigan mutaxassis bo'lishni xohlaysizmi?
TOBB ETÜ Tashkent sizga ta’lim va tajriba uyg‘unligida o‘qish imkoniyatini taqdim etadi.
📢TOBB ETÜ Tashkentda 2025-2026 o‘quv yili uchun qabul boshlandi!
Sizni nimalar kutmoqda !
• Xalqaro standartlarga asoslangan ta'lim
• Davlat va universitet grantlari
• 3 ta tilni mukammal bilish
• Turkiyada kooperativ ta’lim va amaliyot
• Bitirgandan so'ng xalqaro darajadagi kompaniyalarda ishlash imkoniyati
📥 Hoziroq ariza topshiring: LINK
Bog‘lanish uchun:
📞 +998 78 150 12 55
📞 +998 90 915 16 19
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Reklama

👍40👎3🔥1🤯1
❗️Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги баёноти туфайли истеъфога чиқди
Япония қишлоқ хўжалиги вазири Таку Это гуруч ҳақидаги баҳсли баёноти ортидан истеъфога чиқди. У мамлакатда гуруч нархлари ошган бир пайтда “ҳеч қачон гуруч сотиб олмагани, унга доим совға қилиб келишгани”ни айтгани жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мазкур баёнот халқ орасида танқидга учради. Айниқса, кундалик ҳаётда озиқ-овқат нархларининг ошиб бораётгани шароитида, аҳоли бу гапни масъулиятсизлик деб баҳолади.
Вазир Таку Это шундай деди:
“Мен бош вазирга истеъфо ҳақидаги аризамни тақдим этдим. Ҳозирги вақтда халқ гуруч нархининг қимматлашидан қийналаётган бир пайтда, масалага масъул бўлган вазирнинг бундай баёноти мутлақо ўринсиздир. Мен чин қалбимдан халқдан узр сўрайман.”

👍481👏78🔥19😢9🤯6🙏3👌3
Будапештдаги Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди.

👍419🔥35👎16👌4🤯3😱2
Durdona opaga yordam zarur!
Assalomu alaykum sahovatli yurtdoshlarimiz!
Durdona opa (1982 yilda tug‘ilgan) ko‘krak saraton bilan kurashmoqda.
Shu kungacha 8 kurs kimyo, 6 hafta nur va jarrohlik amaliyotini boshdan otkazdi.
Ayni kunlarda davolanishni davom ettirish uchun Turkiya davlatiga borib, qayta tekshiruv va amaliyotini otkazishga yordam zarur bo‘lmoqda ekan.
Oilaning sharoiti og‘irligi bois aziz xalqimizdan ko‘mak so‘ramoqdalar!
Bir insonning shifo topishida yordam beraylik!
Plastik karta raqami:
9860082420583203
Raxmanberdiyeva Durdona

😢92👍39🙏24👏4🔥3
❗️Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарланаётгани айтилди
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёдаги қовунлар таркибида нитрат меъёри ошгани ва одамлар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги бу маълумотларни рад этди.
Маълумотга кўра, қовунлар савдога чиқишидан олдин махсус лабораторияларда текширилади ва санитария меъёрларига мувофиқ деб топилгандагина сотилади. Ҳозиргача заҳарланиш ҳолати қайд этилмаган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги видеоларда кўрсатилган қовунлар вилоятда етиштирилган маҳсулотлар эмас. Ҳокимлик фуқароларни фақат расмий манбаларга ишонишга чақирди.

👎148👍59😱22👏3🔥2😢1