Telegram Web Link
❗️Халқаро фан олимпиадаси ғолиблари учун пул мукофоти 5 баробарга оширилди

Президент фармонига асосан, нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлган ёшлар учун бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдори 5 баробарга оширилди.

👉 @r_kusherbayev
👍196🔥26👎20👏10😢3😱2👌2🤯1
❗️Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлади — бир киши ҳалок бўлди

11 апрель куни Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги металлолом йиғиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 31 ёшли ишчи ҳалок бўлди. Kun.uz манбасига кўра, йиғилган темир-терсаклар орасидаги снаряд туширилаётган пайтда портлаб кетган.

Марҳум О.Б. оғир тан жароҳати олиб вафот этган. Интернетда тарқалган видеоларда унинг онаси ўғли оила боқувчиси бўлганини, орқасида икки нафар фарзанди етим қолганини айтиб, айбдорларга қатъий жазо қўллашни талаб қилган.

Манбаларга кўра, портлаган снаряд ва яна 30 га яқини Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидан ҳарбий хизматчилардан сотиб олинган. Воқеа жойига сапёрлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари етиб келган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳарбий прокуратура тергов олиб бормоқда. Снарядларни сотган ва сотиб олган шахслар устидан иш очилиб, айрим шахслар қамоққа олинган.

👉 @r_kusherbayev
😢211👍74🤯28😱26👎8👌5🔥3👏1
❗️​​Расмий баёнот

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ҳарбийларимиз металлоломга снаряд сотишибди, кейин у портлабди” деган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга зиддир.

Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ушбу снаряд ҳарбий қисмлар тасарруфида бўлмаган ҳудудда, маҳаллий чўпонлар томонидан ноқонуний равишда топилган ва металлоломга топширилган.

Фуқаролар бундай ҳолатларда хавфсизлик қоидаларига амал қилиб, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлари лозим.

Ҳарбий хизматчиларнинг мазкур воқеага ҳеч қандай алоқаси йўқ, уларга нисбатан жиноий жавобгарлик йўқ. Снаряд эса Ўзбекистон Қуролли Кучларида мавжуд бўлмаган, 1970 йилларда ишлатилган турга мансуб экани маълум қилинди.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мудофаа вазирлиги.

👉 @r_kusherbayev
👎217👍89🤯21😱16👏8🔥4😢1👌1
Азиз битирувчилар!

Бугун сизлар ҳаётингиздаги энг муҳим босқичлардан бирини якунлаб, катта ҳаёт сари дадил қадам ташламоқдасиз. Мактаб – илм, дўстлик ва меҳр даргоҳи – энди ёрқин хотираларга айланиш арафасида. Ҳар бирингизга янги йўлда омад, сабр-тоқат ва тинимсиз изланиш тилаймиз!

Юрагингизда доимо Ватанга, ота-онангиз ва устозларингизга садоқат бўлсин. Орзуларингизга етиш учун интилинг, ҳаракат қилинг ва ҳеч қачон тўхтаманг. Келажагингиз порлоқ, йўлингиз ёруғ бўлсин!

Битирув байрамингиз муборак бўлсин!

👉 @r_kusherbayev
👍239👏26🔥21😢9👎2🤯1🙏1
❗️Ташановнинг пости камситиш деб топилди

Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов Facebookʼдаги «Сизга ачинаман, жаноблар!» сарлавҳали пости учун судга тортилди. Миробод туманлараро суди уни Тошкент давлат юридик университети икки ўқитувчисига 50 млн сўм маънавий зарар тўлашга ва оммавий раддия беришга мажбур қилди. Суд иши ёпиқ ҳолда кўриб чиқилди.

👉 @r_kusherbayev
👎1.11K🔥289👍285🤯70😱16😢11👏4👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Кенг қамровли тарғибот ишларига қарамасдан, бугун — “Сўнгги қўнғироқ” куни соат 14:00 гача республика бўйлаб вояга етмаганлар томонидан автомобиль бошқариш билан боғлиқ 256 та ҳолат аниқланди.

Улар орасида ҳатто 5-синф ўқувчиси ҳам мавжуд

👉 @r_kusherbayev
😱175👍71🔥15🤯15👎8👏3
Shohista opaga yordam zarur! Iltimos, befarq bo‘lmang!

Assalomu alaykum, mehr-oqibatli yurtdoshlar!

Shohista opa uchinchi bosqich ko‘krak bezi saratoniga chalingan. Boquvchisi yoʻq, uch nafar yosh farzandi bor.

Biopsiya va gistologik tekshiruv natijasiga ko‘ra unga T4N2Mx (3-bosqich) ko‘krak bezi saratoni tashxisi qo‘yilgan.

U shu kungacha 10 marotaba kimyoterapiya va 25 marotaba nur terapiyasini oldi. Ayni paytda yana kimyoterapiya muolajalari davom ettirilmoqda.

Afsuski, sog‘lig‘i to‘liq tiklanmagani sababli, uni Turkiyada davolatish, yana tekshiruvlar va zarur operatsiyani o‘tkazish lozim. Buning uchun esa moddiy yordam zarur.

Shohista opaning sog‘lom hayotga qaytishi, farzandlarining bag‘rida bo‘lishi uchun bizning yordamimiz nihoyatda muhim. Alloh rozi bo‘lsin!

Karta raqami:
💳 9860160614816702
Abdullaxonov Anvarxon

Bog‘lanish uchun telefon:
📞 +998 97 538 51 52
👍102😢23🙏12🤯1
❗️Солиқ идоралари ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди — ДХХ

Давлат хавфсизлик хизмати солиқ идораларининг айрим мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Улар “Барқарорлик рейтинги” дастуридаги маълумотларни сохталаштириб, 18 та корхонага сунъий баҳолар қўйиш орқали 82 млрд сўм ҚҚСни ноқонуний равишда бюджетдан қайтаришда айбланмоқда.

Жиноят иши доирасида Солиқ қўмитаси ходимлари, хусусий корхона директори ва бошқалар терговга жалб қилинди. Уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тинтув пайтида йирик суммада пул, автомашиналар, электрон сигаретлар ва бошқа ашёвий далиллар олинган. Тергов ишлари давом этмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍290😱41👏13🔥5👎4🤯2
Экспертларнинг билдиришича, Ўзбекистонда фуқаролар ва бизнес вакилларининг тахминан 10 млрд АҚШ доллари миқдоридаги захира маблағлари бор экан. Ва ушбу маблағлар анъанавий банк айланмасидан ташқарида, қўлда сақланмоқда.

Шу боис, яқин вақт ичида кириб келиши кутилаётган Ислом молияси, Ислом банк тизими ҳақида биринчи марта эркин сухбатлашдик.

Суҳбатимиз кўпчиликка манфаатли бўлади, деган умиддамиз.

Киринг, кўринг, фикрларингизни қолдиринг!

Батафсил қуйида: 👇👇👇

https://youtu.be/WqVI0wJaYZg?si=6yJc9zhffI3pwxxu
👍158🔥28👎13🙏5😢2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда дарахт босиб қолган бир киши вафот этди

Тошкентда содир бўлган кучли шамол оқибатида дарахт икки фуқарони босиб қолди. Улардан бири оғир аҳволда шифохона қабулхонасида вафот этган. Иккинчиси реанимация бўлимида даволанмоқда.

👉 @r_kusherbayev
😱64😢40👎10👍9🤯5🙏4🔥1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафтанинг энг муҳим тадбири ҳақида қисқача

Тошкентда 21–23 май кунлари ўтган “Заковат” аренасидаги катта кўргазма ёшларга келажакни яратиш учун илҳом ва имконият эшигини очди.

“Talabe Fest” доирасида бўлиб ўтган ушбу уч кунлик форумда 700 дан ортиқ компания ва ташкилотлар битирувчи талабалар, абитуриентлар ва ёш мутахассисларга ўз иш ўринларини таклиф қилди. Бундан ташқари, стартап тақдимотлари, тренинглар ва кўнгилочар дастурлар ҳам бўлди.

Энг илҳомлантирувчи чиқишлардан бири Asaxiy.uz асосчиси Феруз Аллаевники бўлди. У 400 долларлик ғоя қандай қилиб 1,5 миллион мижозли компанияга айлангани ҳақида гапириб, ёшларни ўз ғояларига ишонишга чақирди: “Ғоя кучли бўлса, йўл очилади!”

Яна бир муҳим йўналиш - сунъий интеллектдан даромад олиш масаласи эди. Умматой Йўлдошева, Бандлик вазирлиги маслаҳатчиси, AI билан ишлаш кўникмалари, promt engeneering ва фриланс имкониятлари ҳақида тушунарли ва амалий тренинг ўтказди. Унинг сўзларига кўра, сунъий интеллект одамларни ишдан маҳрум қилмайди - у билан ишлашни ўрганиш керак.

Алоҳида эътибор эса LinkedIn платформасига қаратилди — бугунги кунда бу сизнинг меҳнат бозоридаги "визиткангиз".

“Talaba Expo–2025” кўргазмаси нафақат иш изловчилар, балки ўз бизнесини бошламоқчи бўлганлар учун ҳам илҳом манбаи бўлди.

👉 @r_kusherbayev
👍59🔥5👎3
❗️Россияда мигрантларга бир неча телефон рақами тақиқланиши мумкин

Россияда мигрантларнинг бирдан ортиқ телефон рақамига эгалик қилиши тақиқланиши мумкин. ТАСС хабарига кўра, бу қадам хавфсизликни ошириш ва хорижий фуқароларнинг алоқаларини назорат қилиш мақсадида қонун лойиҳаси сифатида таклиф қилинган.

👉 @r_kusherbayev
👎338👍64😱17👌7🤯1
❗️Тошкентда Адлия бошқармаси ходими ички ишлар органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, пул талаб қилгани учун қўлга олинди.

У лавозимга қараб 1500–2000 АҚШ доллари талаб қилган. Хоразмда у 1900 доллар ва 1,3 млн сўм олган пайтда ушланган.

Қашқадарёда эса Миллий гвардия ходими одамни ишга киритиш баҳонасида 2000 доллар олган ва ушланган. Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари асосида иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍183👏15👎12🤯9👌4🔥3😱1
❗️Президент қарорига мувофиқ, рақамли маркировка қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш учун ҳудудлараро солиқ инспекцияси ташкил этилади.

2025 йил 1 сентябрдан рақамли маркировка қоидаларини бузиш солиқ хавфи юқори деб баҳоланади;
2026 йил 1 январдан солиқ органлари ахборот тизими орқали масофавий текширувлар жорий этилади;
Бунинг учун махсус гувоҳнома талаб этилмайди, аввал огоҳлантириш берилади, такрорий бузилишда жарима қўлланилади ва 1 йил ҚҚС қайтарилмайди.

2025 йил 1 сентябрдан янги фармацевтика субъектлари учун лицензия олишда қўшимча шартлар белгиланади:
— ижара шартномаси солиқ органларида рўйхатдан ўтган бўлиши;
— тўловларни электрон шаклда қабул қилиш имкони бўлиши шарт.

👉 @r_kusherbayev
👎97👍36👏5
❗️“Mall of Uzbekistan” — миллий маҳсулотлар учун янги савдо маскани

Янги йирик савдо марказлари — “Mall of Uzbekistan” тез орада фаолият бошлайди.

Бу ерда:
Фақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган миллий маҳсулотлар сотилади;
Дўконлар тадбиркорларга минимал нархда ижарага берилади.

Тўқимачилик ва чарм-поябзал корхоналари учун имтиёзлар:
Агар ишчиларининг 15 фоизи эҳтиёжманд оилалардан бўлса,
Фойда солиғи — 2%
Ижтимоий солиқ — 1% этиб белгиланади.

Эндиликда:
Ушбу имтиёзни олиш учун 15% талаб 2 баробарга — 7.5% га камайтирилади;
Корхонада ногиронлиги бор фуқаролар ҳам эҳтиёжмандлар қаторида ҳисобга олинади.

👉 @r_kusherbayev
👍84🔥7👏4👎1🤯1👌1
❗️Президент: Мебель маҳсулотлари таннархини пасайтириш учун импорт божлари қисқартирилади

Мебель саноатида таннархнинг 50-60 фоизи импорт хомашё ҳисобига тўғри келаётгани қайд этилди. Шу муносабат билан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фурнитура, аксессуар, бўёқ, клей, ДСП каби асосий хомашёларга бож миқдорини камайтириш таклифи билан чиқишди.

Президент Шавкат Мирзиёев бу борадаги мурожаатни қўллаб-қувватлаб, шундай деди:
“Миллий маҳсулотларимиз рақобатбардош бўлиши учун бунга розилик бераман.”


Шундан келиб чиқиб, масъул мутасаддиларга 14 турдаги хомашё, фурнитура ва аксессуарлар учун 3 йил муддатга импорт божини 1 фоиз этиб белгилаш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаш топширилди.

Шунингдек, мебель ишлаб чиқаришда зарур бўлган ёғоч ва ёғоч материалларини марказлашган ҳолда олиб кириш тизими йўлга қўйилади.

👉 @r_kusherbayev
👍173👎21🤯5🔥4👏4😱3👌1
❗️Эндиликда заргарлар якка тадбиркор сифатида фаолият юритиши мумкин бўлади.

Норасмий заргарлик расталари қонунийлаштирилиб, замонавий шаклга келтирилади.

Четдан мутахассис олиб келиш харажатининг 2,5 минг долларгача қисми, камида 5 нафар шогирд тайёрлаш шарти билан қопланади. Шунингдек, нуфузли брендлар дизайни ва қолипларини олиб келиш харажатининг 30 минг долларгача қисми ҳам қоплаб берилади.

Заргарлик ускуналари ва бутловчи қисмлари импорт божидан озод қилинади.

Олтинни Навоий ва Олмалиқ комбинатларидан бўлиб тўлаш асосида харид қилиш тартиби яна 3 йилга узайтирилади.

👉 @r_kusherbayev
👍105👎11👏8🔥7
2025/07/09 12:10:52
Back to Top
HTML Embed Code: