Telegram Web Link
❗️Сирдарёда қудуқдаги газдан заҳарланиш оқибатида уч киши вафот этди

Сирдарё вилоятида содир бўлган фожеа натижасида уч нафар фуқаро қудуқ ичидаги заҳарли газ таъсирида ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ота ва ўғил ҳамда уларнинг қўшниси бўлган.

Ҳодиса пайтида заҳарли газ таъсирида ҳушини йўқотган яна икки киши ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли ҳаётга қайтарилди. Айни вақтда улар шифохонада назорат остида.

Мутасадди ташкилотлар томонидан ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Эҳтимолий равишда, қудуқ ичида метан ёки бошқа турдаги заҳарли газ йиғилиб қолган бўлиши мумкин.

👉 @r_kusherbayev
😢99😱26👍21👎5🤯3🔥1
❗️Янги Наманган тумани ҳокимлиги томонидан «дастурий маҳсулот сотиб олиш» бўйича бошланғич қиймати 100 миллион сўм бўлган танлов ўтказилди.

Танловда энг яхши таклиф сифатида 99,9 млн сўм нарх таклифини билдирган «AXIOMA LINE» МЧЖ танлов ғолиби деб топилди. Иккинчи иштирокчи «G-TELL» МЧЖ эса захира ғолиби сифатида қайд этилди.

Мазкур танловда манфаатлар тўқнашуви ва ўзаро афилланганлик ҳолати мавжуд бўлиши мумкин.

Хусусан, «AXIOMA LINE» МЧЖнинг ягона таъсисчиси Миржалолзода Бобирмирзо — айни пайтда «G-TELL» МЧЖга ҳам раҳбарлик қилади.

Манба

👉 @r_kusherbayev
👍56😱38😢12👎7👏7🔥3👌2🤯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бекзод энди Хон Саройнинг Ширин Ҳаёт лойиҳасида яшайди. Қандай қилиб дейсизми? Бу жуда осон. Чунки нархлар ҳамёнбоп, лойиҳа эса мукаммал.

Лойиҳа қулайликлари:

🅿️ 2 қаватли автотураргоҳ
🏫Хусусий мактаб
🥳Болалар ўйингоҳи
🌳Эсо ҳудуд
☕️Кафе ва дўконлар


2 хонали хонадон бошланғич тўлов 110 млн сўмни ташкил этади. Қолган қисмини фоизларсиз 36 ой давомида тўлаб бориш мумкин.

Батафсил маълумот учун:
Бот орқали боғланинг

Бу имкониятни қўлдан бой берманг! Бизга қўнғироқ қилинг!
📞 712007400

🌐 Сайт | Телеграм | Реклама
👎54👍20🤯12😱3
❗️Қурилиш вазирлиги Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача мўлжалланган тасдиқланган бош режаси бўйича интерфаол харитани эълон қилди.

Харита орқали фуқаролар ва тадбиркорлар ўз кўчмас мулкларининг снос (бузиш) режасига тушган-тушмаганини онлайн тарзда текширишлари мумкин.

Харитага ҳавола:
https://shakharsozlik.uz/map

Йўриқнома:
Сайтга киринг;
Харита орқали керакли манзилни қидиринг;
Ушбу жойда қурилиш, реконструкция ёки снос режалаштирилган бўлса — маълумот чиқади.

👉 @r_kusherbayev
👎238👍53🔥10😱6👏2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон – истеъдодлар замини" ёшлар ҳаракати старт олмоқда: Футбол ва мотиватция бир майдонда

Ҳукумат ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Жорий йил июнь ойидан бошлаб Ўзбекистонда "Ўзбекистон – истеъдодлар замини" номли янги ёшлар ҳаракати фаолиятини бошлайди. Ҳаракатнинг илк йирик лойиҳаси сифатида, 5-10 июнь кунлари Миллий кутубхонаси олд майдонида кенг кўламли оммавий тадбирлар ташкил этилади.

Ушбу тадбирларнинг марказий нуқтаси 5 июнь куни Абу-Дабида бўладиган БАА-Ўзбекистон ҳамда 10 июнь кунги Ўзбекистон-Қатар ўйинлари ҳисобланади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги муваффақияти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган бу учрашувларга миллионлаб ватандошларимизнинг эътибори қаратилган.

Лойиҳа Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Барча ташкилий харажатлар Капиталбанк, Uzum ва Ucell компаниялари томонидан тўлиқ молиялаштирилаётгани эътиборга лойиқ.
Тадбирлар дастурига нафақат футбол ўйинларининг катта экранда намойиши, балки концертлар ва шоулар ҳам киритилган. Тадбирларда 100 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этиши кутилмоқда. Иштирок этиш истагида бўлганлар Телеграмдаги @land_uzbot орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Ҳаракатнинг асосий мақсади – футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаш орқали ёшларни умумий ғоя остида бирлаштириш ва уларни катта мақсадлар сари интилишга руҳлантиришдан иборат.

👉 @r_kusherbayev
👍61👎12🔥7🙏3
"Қандай қилиб қадриятларга хилоф қилмай пулни сақлаш ва кўпайтириш мумкин?

Ечим – Ислом молияси тамойиллари асосидаги инвестицион ечимлар. Ҳаммаси шаффоф, даромадлилик йилига 27% гача. Пулларингиз қарз ҳисобига эмас, балки савдода қатнашиш ҳисобига даромад келтиради. Бундай имкониятни IMAN компанияси тақдим этади. Яқинда Ўзбекистондаги биринчи Ислом молияси тамойиллари асосида ишловчи экотизимни ишга туширишди. IMANUM иловаси.

Экотизимда кундалик молиявий эҳтиёжларни қаршилайдиган 8 хизмат бор. Шулардан бири савдо айланмаси ва тижорий кўчмас мулкка инвестиция киритиш. Инвесторларнинг пуллари умумий фондга йиғилади, кейинчалик товарларнинг насия савдоси, тижорий кўчмас мулк олиш ва ижарага бериш каби турли бизнесларга йўналтирилади. Олинган фойда барча инвесторлар ўртасида тақсимланади.

Даромадлилик:
- савдо фондида – йилига 27% гача сўмда
- тижорий кўчмас мулк фондида – йилига 18% гача АҚШ долларида

Исталган пайтда қўшимча инвестиция киритиш мумкин.
Фойдани ҳар ой картага чиқариб олса бўлади.

IMAN аллақачон 55 мамлакатдан 50 000 дан ортиқ сармоядорга эга ва ҳозирда 15 миллион доллардан ортиқ маблағни бошқаради.

Барча киритиладиган пуллар ички риск резерви билан ҳимояланган.

IMANUM иловасини юклаб инвестиция киритинг ва даромад олишни бошланг.

Илова учун ҳавола | Телеграм канал

Реклама
👍118👎31🔥6👏5🤯1
❗️НАВОИЙ ШАҲРИГА ЯНГИ ПРОКУРОР ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурорининг буйруғига асосан, Адлия катта маслаҳатчиси Облақулов Бобурмирзо Саломович Навоий шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Самарқанд шаҳар прокурори лавозимида фаолият юритган.

👉 @r_kusherbayev
👎97👍29👏3🔥2
Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими янада самарали бўлиши кутилмоқда

Президент қарорига асосан, рақамли маркировка қилинган маҳсулотларнинг ҳаракат занжири тўлиқ назорат қилинади ва бу орқали яширин ишлаб чиқариш ҳамда контрафакт маҳсулотлар муомаласига чек қўйилади.

Энди тадбиркорлар маркировка кодини олгандан сўнг уни маҳсулотга жойлаш учун 90 кун кутишмайди — бу муддат бекор қилинди. Энг муҳим янгиликлардан яна бири, энди тўлов фақат код маҳсулотга қўлланганидан кейин амалга оширилади.

Шу билан бирга, маҳсулотларни агрегациялашда қўлланадиган махсус кодлар тегишли оператор томонидан бепул берилади. Мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида оператор томонидан 24/7 ишлайдиган “Call-марказ” фаолияти ҳам ташкил этилади.

2025 йил 1 июлдан бошлаб эса, импорт қилинган дори воситаларини фақат электрон ҳисобварақ-фактура орқали улгуржи ва чакана тармоққа тарқатиш белгиланяпти. Бундан ташқари, рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг улгуржи савдоси энди фақат банк ҳисобварақлари орқали, яъни нақд пулсиз амалга оширилади.

Шахсан менимча, бу ўзгаришлар рақобатни соғломлаштириш ва “соядаги иқтисодиёт”ни қисқартириш йўлида муҳим қадам. Лекин бу тизим тадбиркорлар учун оғирлик қилмаслиги, ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш сифати ҳам шунга яраша бўлиши шарт деб ўйлайман. Рақамли ислоҳот фақат қоғозда эмас, амалда ҳам ишлаши керак.

👉 @r_kusherbayev
👍75👎14👏2🤯1
Ҳаж зиёратига юборишга уринган “учарлар” ушланди – ДХХ

Сирдарё ва Фарғона вилоятларида фуқароларни “Ҳаж” зиёратига юбориш ваъдаси билан катта миқдорда пул олиб, фирибгарлик қилган шахслар қўлга олинди.

Тошкентдаги турфирма ходими икки фуқарони Саудияга юбориш учун 12 800 доллар олган вақтида ушланган. Терговда фирманинг бошқа икки ходими ҳам шубҳа остига олинган. Уларнинг икки нафари қамоққа олинган.

Фарғонада эса 1986 йилда туғилган шахс бир фуқародан “Ҳаж” учун 11 000 доллар олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Икки ҳолат бўйича ҳам жиноят ишлари қўзғатилган ва тергов ишлари давом этмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍92👎29🤯11🔥3😢3
❗️Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув нархлари оширилади

2025 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлари учун янги тарифлар амалиётга жорий этилади. Ушбу қарор Халқ депутатлари вилояти Кенгаши томонидан тасдиқланган.

Янги тарифлар:
Ичимлик суви:
Аҳоли учун: 1 м³ — 2 600 сўм;
Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун: 1 м³ — 15 000 сўм.

Оқова хизмати:
Аҳоли учун: 1 м³ — 1 300 сўм;
Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун: 1 м³ — 3 000 сўм.

Барча нархлар ҚҚСсиз белгиланган.

👉 @r_kusherbayev
👎275👍42😢10👏7😱2🔥1
Ғуломжон Муродхўжаев Наманган вилоятининг Поп тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

👉 @r_kusherbayev
👍66👎37🔥3🤯3
❗️Ўзбекистон Меҳнат кодексига ўзгартиш киритиш таклиф этилмоқда

Унга кўра, иш вақтидан ташқари иш учун тўлов 2 ҳиссадан 1,5 баробарга туширилиши ва йилига 120 соатлик чеклов бекор қилиниши мумкин. Бу таклиф Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинди.

👉 @r_kusherbayev
👎747👍61😢19🤯15👏6🔥1
❗️Ucell оммавий офертаси қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилди

Рақобат қўмитасига фуқаро мурожаатига асосан, Ucell (“COSCOM” МЧЖ) томонидан тақдим этиладиган оммавий оферта шартларида истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи бандлар мавжудлиги аниқланди.

Таҳлил натижаларига кўра, офертада фақат тўғридан-тўғри етказилган зарарлар учунгина жавобгарлик белгиланган бўлиб, маънавий зарар ва бой берилган даромад учун жавобгарлик назарда тутилмаган.

Қонунчиликка мувофиқ, хизмат лозим даражада кўрсатилмаган ҳолларда моддий ва маънавий зарарни қоплаш шарт бўлиб, бундай чекловчи шартлар ҳақиқий ҳисобланмайди.

Қўмита тавсиясига асосан, Ucell оммавий офертасига зарур ўзгартишлар киритди ва энди компания моддий ҳамда маънавий зарар учун жавобгарликни ҳам ўз зиммасига олади.

👉 @r_kusherbayev
👍200🔥17👎3👏2😱1
❗️Ўзбекистонда ядровий фалокат юз берса, халқ товон пули олади

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенцияси”га қўшилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси маъқулланди.

Унга кўра, ядровий фалокат содир бўлган тақдирда Ўзбекистон халқига товон тўлаш тизими жорий этилади. Конвенция халқаро ҳуқуқий механизмлар орқали жабрланувчиларни ҳимоя қилади, операторлар жавобгарлигини аниқ белгилайди ва молиявий кафолатларни таъминлайди.

Қонун лойиҳаси Сенатга юборилди.

👉 @r_kusherbayev
👎438👍86😱28🤯21😢4🔥3👏3👌1
❗️«Ўзгидромет» ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келишидан огоҳлантирди

28 майдан 2 июнгача ёмғир ёғиши натижасида Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи бор.

Эслатма:
Ушбу ҳудудларда яшовчи ва саёҳат қилувчи фуқаролардан эҳтиёткор бўлиш сўралади.

👉 @r_kusherbayev
👍87👎9🔥3👏2🙏1
❗️Педагог ва бошқа ходимларга устама ҳақ тўлаш тартиби

Устама ҳақ педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда билим бериш сифати асосида ҳар ойлик тартибда белгиланади.

Устама миқдори базавий тариф ставкасига нисбатан 40% гача бўлиши мумкин.

Педагоглар учун баллга қараб устама:
65–70 балл — 10%
71–75 балл — 15%
76–80 балл — 20%
81–85 балл — 25%
86–90 балл — 30%
91–95 балл — 35%
96–100 балл — 40%

Кутубхона ходимлари учун:
65–75 балл — 10%
76–85 балл — 15%
86–100 балл — 20%

Психологлар учун:
65–75 балл — 10%
76–85 балл — 15%
86–100 балл — 20%

Эслатма: Устама янги ўқув йили учун, ўтган ўқув йили якунларига асосан, Жамғарма ҳисобидан белгиланади.

👉 @r_kusherbayev
👍73👎9😱7🔥3👏1
⚡️ Tibbiyot oliygohlariga kirish uchun qaysi fanlardan imtihon topshiriladi?

Profi Universityga kirish uchun quyidagi 2 fan bo‘yicha imtihon topshiriladi:
• Biologiya — 30 ta savol × 3,9 ball = 117 ball
• Kimyo — 30 ta savol × 2,4 ball = 72 ball

Umumiy maksimal ball: 189

Minimal ballar:
• O‘tish bali — 100
Biologiya: 17 ta
Kimyo: 15 ta

• Stipendiya bilan qabul — 120
Biologiya: 21 ta
Kimyo: 16 ta

• Grant + stipendiya — 130 ball
Biologiya: 23 ta
Kimyo: 17 ta
toʻgʻri ishlash kerak.

Eng yaqin imtihon sanalari:
1-iyun — Ro‘yxatdan o‘tish yopilgan
14-iyun — Ro‘yxatdan o‘tish ochiq!

Ro‘yxatdan o‘tish → profiuniversity.uz
👍79🤯13🔥7👌7👎5
❗️Эртага 28 май — “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва йирик шаҳарлардаги автомобил ҳаракатини қисқартириш мақсадида 2025 йил 28 май куни Нукус, Тошкент ҳамда барча вилоят марказларида навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ташкил этилади.

Фуқароларга жамоат транспорти, велосипед ва пиёда ҳаракатланиш тавсия этилади.

👉 @r_kusherbayev
👍84👎16🔥3👏2😱1
2025/07/09 01:20:39
Back to Top
HTML Embed Code: