Telegram Web Link
🏦 Пул ўтказмалари учун Visa Direct'дан фойдаланувчилар учун InfinBANK'дан яхши янгилик

InfinBANK’нинг халқаро Visa карталари фойдаланувчилари чет элга пул ўтказмаларини тезроқ ва каттароқ миқдорда амалга оширишлари мумкин бўлди.

Яъни банк бу борада амалда мажуд бўлган лимитларни оширди: энди Visa Direct хизмати орқали ўтказмалар учун лимитлар кунига 7 000 AҚШ доллар ва ойига 100 000 AҚШ долларни ташкил қилади (таққослаш учун: илгари кунига 1 000 AҚШ доллари ва ойига 10 000 AҚШ доллари эди).

Яна бир фойдали таклиф — Visa Platinum Zero учун 3000$ гача ва Visa Classic Zero учун 1000$ гача маблағни комиссиясиз ўтказиш мумкин.

Visa Direct билан боғлиқ барча амалиётлар хавфсиз ҳисобланади ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради.

Хизматдан фойдаланиш учун InfinBank мобил иловасини юклаб олиш лозим.

Реклама
👍42👎12🔥5
❗️Пахтачида бир кунда 3 ўқувчи сувга чўкиб ҳалок бўлди

24 май куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 3 нафар мактаб ўқувчиси сувга чўкиб вафот этди. Икки нафари фермер даласидаги ҳовузда, бири эса ариқда ҳалок бўлган.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатни тасдиқлади. Ҳоким Қаюм Хушбақов мактаб синф раҳбарларига ўқувчиларнинг ота-оналари билан бирга эканини текшириш вазифасини топширди.

Ҳодисалар дарс вақтидан ташқари содир бўлгани айтилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
😢198😱34👍29👎16🤯2🔥1👏1
❗️Қурбон ҳайити санаси эълон қилинди

Саудия Арабистонида Зул-Ҳижжа ойининг ҳилоли кўрилди. Бу ҳаж мавсумининг бошланганини ва Қурбон ҳайити санасининг аниқ бўлганини билдиради.

Ислом оламидаги энг улуғ ва муқаддас байрамлардан бири — Қурбон ҳайити ҳар йили Зул-Ҳижжа ойининг 10-куни нишонланади. 2025 йилда мазкур айём 6 июнь, жума кунига тўғри келади.

Ўзбекистонда ҳам ҳайит шу санада нишонланиши кутилмоқда.

Арафа куни эса — 2025 йилнинг 5 июнь куни, пайшанбага тўғри келмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍254👏28🔥11🙏3👌2
❗️Янги Тошкент ва Янгийўл туманида юк станциялари қурилиши режалаштирилмоқда

Темир йўл тармоқларини ривожлантириш бўйича тақдимотда Президент Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, Янгийўл тумани ва Янги Тошкент ҳудудида йирик юк ташиш станциялари барпо этилиши мумкин. Бу ташаббус юк ташиш жараёнларини оптималлаштириш, логистика самарадорлигини ошириш ҳамда минтақавий иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшиш мақсадида амалга оширилади.
Шунингдек, тақдимотда пойтахтни айланиб ўтувчи “Озодлик – Янгиер” темир йўлини қуриш лойиҳаси ҳам кўзда тутилгани маълум қилинди. Ушбу йўл орқали юк поездлари Тошкент марказидан ўтмасдан, айланма йўл орқали тез ва самарали ҳаракатланиши таъминланади.

Лойиҳалар амалга оширилса, мамлакатнинг темир йўл инфратузилмасида катта ўзгаришлар рўй беради ҳамда логистика тизимида юк ташиш харажатлари камайиши кутилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍126👎5👌1
❗️Суд Олимжон Сулаймоновни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарди

Собиқ депутат ва ижтимоий тармоқ фаоли Олимжон Сулаймоновни ишга тиклаш ҳақидаги суд қарори Шайхонтоҳур туманлараро судида ўқилди. У 2024 йилда Тошкент вилояти Миграция агентлиги филиалидан ишдан бўшатилган эди.

Сулаймонов ишдан бўшатилганидан сўнг очлик эълон қилиб, вилоят ҳокимини турли қонунбузарликларда айблаган. Вилоят ҳокимлиги эса унинг ишдан олинишини малака етишмаслиги билан изоҳлаган.

👉 @r_kusherbayev
👏265👍78👎17🤯6😱5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги давр битирувчиларининг битирув оқшоми орзулар фестивалига айланди

Dream Park маданият ва истироҳат боғида ўтказилган битирув оқшомига яқинларим билан ташриф буюрдик.

Бундай қайноқ, ёшларнинг қувончларига тўла жойларда анча вақтдан бери иштирок этмагандим.

Pepsi компанияси томонидан ташкил этилган ушбу байрам шунчаки мактаб билан хайрлашув эмас, балки ҳақиқий ёшлик, дўстлик ва орзулар фестивали бўлди, деса ҳам бўлади.

Битирувчиларни кўриб ўзимнинг мактаб даврларим, устозларим эсимга тушди. Ўша беғубор, орзуларга тўла дамларни эсладим: битирувчи бўлганимга роппа роса йигирма йил бўлибди.

Ҳар бир даврнинг ўз битирувчилари бўлади. Шу куни биз гўзал мусиқа ва самимий ҳис-туйғуларга тўла унутилмас кечанинг гувоҳи бўлдик.

👉 @r_kusherbayev
👍76👎49🔥9
❗️Судьянинг мустақиллиги — назоратдан холи дегани эмас!

Коррупцияга шароит яратиб берувчи омил — назоратсизлик!


Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонунининг 18-моддасига кўра, Олий суд қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга. Лекин савол туғилади: Олий суд ушбу ҳуқуқдан қанчалик самарали фойдаланяпти?

Бу саволга ҳаётнинг ўзи жавоб бераяпти. Қуйидаги икки воқеа орқали...

1-мисол. Пора билан ушланган, лекин енгил жазо олган...
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди судьяси З.Нуриддинов 2500 АҚШ доллари пора билан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми бўйича фақат 15 млн сўм миқдорида жарима жазосини тайинлаган. Яъни ҳеч қандай қўшимча жазо йўқ — на мансабдан четлаштириш, на озодликдан маҳрум этиш.

2-мисол. Эҳтиётсизлик билан содир этилган жиноят учун қаттиқроқ жазо...
Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди судьяси Х.Куконбоев 207-модда 1-қисми ва 45-моддага асосан судланган шахсга 1 йилга мансабдорлик ҳуқуқидан маҳрум этиш ва 23,8 млн сўм жарима жазосини тайинлаган.

Биринчиси — қасддан ва ғаразли ният билан,
Иккинчиси — эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жиноят.
Лекин жазо қаттиқлик даражасини кўрдингизми?

Сиз “судьялар енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олган” дейишингиз мумкин. Аммо икки ҳолатда ҳам судланувчи аёл, оилали, фарзандли, соғлиқни сақлаш тизими раҳбари ва умуман олганда, жазони енгиллаштирувчи жиҳатлари деярли ўхшаш. Демак, суд амалиётида бир хил ҳолатларга нисбатан турлича ёндашув — системанинг назоратсизлиги ва турфа талқинларга очиқлигидан дарак беради.

Судья мустақил — бу шубҳасиз. Аммо мустақиллик ҳар қандай қарорни қўллаб-қувватлаш кафолати эмас. Мустақиллик — қонун ва адолат доирасида ҳаракат қилиш мажбурияти билан боғлиқ.

Шу нуқтада Олий суднинг роли жуда муҳим. Агар у судлов амалиётини таҳлил қилиб, ҳудудлардаги номутаносиб қарорлар бўйича тизимли хулосалар чиқармаса, судьялар ўз билганича “адолат” ўлчови ўрнатаверади. Натижада эса:
Судья пора билан ушланган шахсни  яъни 2500 долларлик жиноят учун фақат 15 млн жарима билан қутулиб кетади,
адолатни кўзлаган халқ эса судларга нисбатан ишончини йўқотади.

Шуни таъкидлаш жоизки "Назорат" — бу жазо эмас, масъулиятни ошириш воситаси.
Акс ҳолда, судьялар “мустақил” ниқоби остида яна $170,000 билан қўлга тушишда давом этишади.

Зариф Мирзахмедов
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ЭЗГУЛИК жамияти қошидаги Коррупциясиз ҳаёт маркази


👉 @r_kusherbayev
👍259😢22🔥7🤯4😱3👏2
❗️Гулистонда аҳоли хонадонлари марказлашган сувоқовага уланадиган бўлди

Вилоят раҳбари оқова сув иншооти фаолиятини кўздан кечирди

Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Гулистондаги 27 йилдан бери фаолият кўрсатмаган оқова сув тозалаш иншоотини кўздан кечирди.
Иншоот бир кунда 25 минг м³ сувни 90% гача тозалаш ва суғоришда фойдаланиш имконини беради.

Ҳоким 3788 та хонадонни марказлашган тармоққа улаш ҳамда ишлар сифатини ошириш бўйича масъулларга топшириқ берди.

👉 @r_kusherbayev
👍172🔥21👏9😱5🤯4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сенатда гибрид автомобилларга экологик сертификати талаб қилиниш масаласига муҳокама қилинди

Ижтимоий тармоқларда божхонада “Евро-4” талаб қилиниши кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлган эди.

Сенатор Анвар Туйчиев бу борада Экология вазирлигига сенатор сўрови юборган эди. Сўров орқали шаффофлик, адолат ва одамларни ортиқча овора қилмаслик мақсад қилинган.

Бугун Сенат мажлисида ушбу масала қайта кўрилди ва божхона вакили томонидан гибрид машиналарга сертификат талаб қилинмаслигини айтиб ўтди.

Сенат Раиси Танзила Нарбаева сенатор сўрови юборилмагунча одамлардан пул олиб юрилганини таъкидлаб, умумий гап эмас, тўлов масаласида аниқ жавоб берилишини, қонунчиликда номувофиқлик бор бўлса уни қайта кўриб чиқиш кераклигини, ҳар қандай ҳуқуқий низоли масала (коллизион) давлат ташкилотлари ва инсон ўртасида юзага келганда аҳолимиз манфаати юзасидан ҳал қилиниши лозимлигини қайд этиб ўтди.

👉 @r_kusherbayev
👍250👎38🔥12😱4😢4🤯2👏1
❗️Терговчи 20 минг доллар пора учун 12 йилга қамалди

Олмазор тумани прокуратураси терговчиси пора олгани учун судланди. У ўзини айбсиз деб ҳисоблаб, ҳодисани ДХХ томонидан уюштирилган деб таъкидлади.

Бироқ суд ишдаги аудио ва видеоёзувлар асосида терговчининг айби исботланганини таъкидлаб, 12 йил озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилди.

👉 @r_kusherbayev
🔥199👏120👍79😱24👎11😢3👌2
❗️АҚШ талабалар визаси қоидаларини янада қаттиқлаштирмоқда

🇺🇸 Оқ уй талабалар визаси учун янги суҳбатларни вақтинча тўхтатди. Энди виза ариза берувчилар ижтимоий тармоқларда текширилиши мумкин.

Яқин кунларда расмий кўрсатмалар кутилмоқда. Аввалдан белгиланган суҳбатлар ўз вақтида бўлиб ўтади.

Агар бу чекловлар амалга ошса, визаларни кўриб чиқиш жараёни анча секинлашиши мумкин.

Манба: Politico

👉 @r_kusherbayev
👎78👍47😢11🤯4🔥3
Маъмурий ишлар бўйича "шахсий айблов" жорий этиляпти!

Сенатнинг 7-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.

Бугунги кунда айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар ижтимоий аҳамиятини йўқотган ва уларнинг сони кескин камайган. Шу билан бир вақтда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир нечта моддасида айни бир маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланган. Шу боис ушбу Қонун уларни мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилганлиги қайд этилди.

Энди айрим маъмурий ишлар — масалан, тортишиб қолиш, чақимчилик, ёки бошқа катта хавф солмайдиган ҳолатлар — фақат жабрланувчи норози бўлсагина судга чиқади.

Давлат ҳар бир ишга аралашмайди. Судгача ҳал қилишга йўл очилади. Бу — инсон ҳуқуқларига ҳурмат, судларни ортиқча юкдан қутқариш ва майда келишмовчиликларни катта иш қилиб кўрсатмаслик демакдир.

Қонун билан - ижтимоий аҳамияти қолмаган, амалда учрамайдиган баъзи ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик бекор қилинади. Тамаки чекиш бўйича тартибга солинмаган жавобгарликлар умумлаштирилиб, алоҳида модда қилиб киритиляпти.

Қисқа қилиб  айтганда кам аҳамиятли ишларга жиддий чора кўрилмайди. Ҳар иш учун судга югурмайсиз.Келишмовчиликларни суд эмас, ўзингиз ҳал қилиш имкони пайдо бўляпти.

👉 @r_kusherbayev
👍148👎11👏6😱1
❗️Доллар икки кунда қарийб 110 сўмга арзонлашди

29 май куни долларнинг расмий курси 12 831,13 сўмни ташкил қилди — бу сўнгги икки кунда 110 сўмлик пасайиш демакдир.

Бундай қиймат сўнгги марта 2024 йил 5 декабрда кузатилган эди.

👉 @r_kusherbayev
👍162👏28👎4👌4😢1
❗️ИИО ва Миллий гвардия талабини бажармаганлик учун жарима оширилади

Сенат ИИО ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик ҳолатлари ортиши муносабати билан жарималарни оширишни назарда тутувчи қонунни маъқуллади.

🔸 Энди бундай ҳуқуқбузарлик учун жарима БҲМ 5–12 баравари этиб белгиланади (амалда 1 баравар).
🔸 Агар қонунбузарлик такрорланса — БҲМ 12–30 баравари ёки 15 суткагача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

2023 йилда бундай ҳолатлар сони 88,988 тани ташкил этган.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланиб, имзолаш учун президентга юборилди.

👉 @r_kusherbayev
👎735👍62🤯21😢6👏4👌3🔥1
❗️Италия бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф буюрди

Италия Республикаси бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди.

👉 @r_kusherbayev
👍392👎72🔥13🤯8😱4👌4👏1😢1
❗️Айни дақиқаларда — кучли магнит бўрони!

Айни пайтда Ер 6 баллик "қизил" хавф даражасидаги магнит бўрони таъсирида.

Бундай бўронлар бош оғриғи, тез чарчаш, уйқусизлик ва қон босими ошишига олиб келиши мумкин. Соғлиғингизга эътиборли бўлинг!

👉 @r_kusherbayev
👍56😱25🔥4😢4👌4🤯2👏1
2025/07/08 22:16:27
Back to Top
HTML Embed Code: