Telegram Web Link
⚡️ Tibbiyot oliygohlarga imtihonlar 10-iyuldan boshlanadi!

🔥 Profi University da siz nafaqat grant yutib bepul o‘qishingiz, balki quyidagi yo‘nalishlar bo‘yicha stipendiya ham olishingiz mumkin:

🦷 Stomatologiya
🩺 Davolash ishi

❗️ Grant o‘rinlari soni cheklangan!

10-iyul kuni bo‘lib o‘tadigan imtihon uchun hoziroq ro‘yxatdan o‘ting!

📲 Ro‘yxatdan o‘tish
❗️Пенсия ёши ошириладими? Пенсия жамғармаси изоҳ берди

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш ҳақидаги хабарлар тарқалди. Пенсия жамғармаси бу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди:

«Ҳозирги кунда пенсия ёшини ошириш бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган.»

Пенсия ислоҳотлари юзасидан халқаро экспертлар томонидан берилган таклифлар ҳозирда таҳлил қилинмоқда. Уларда аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодий таъсирлар инобатга олинмоқда.

Пенсия тизимидаги ҳар қандай ўзгартиришлар фақат жамоатчилик муҳокамаси ва халқ манфаатларини ҳисобга олган ҳолда босқичма-босқич амалга оширилади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Фермерларга таҳдид қилган амалдор лавозими кўтарилди

Ургут тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Зуҳриддин Амонов Самарқанд вилояти Ветеринария бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У яқинда фермерларга видеомурожаат қилиб, режани бажармаса, ерларини хитойликларга бериб юбориш билан таҳдид қилгани ортидан жамоатчилик муҳокамасига тушган эди.

Тайинлов 2025 йил 10 июнда амалга оширилган. Амоновга бошқарманинг барча молиявий ҳужжатларига биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи берилган.

Ургут ҳокимлигининг уни озод этиш ҳақидаги қарори эса e-qaror.gov.uz платформасида “фойдаланиш чекланган” деб белгиланган.

👉 @r_kusherbayev
❗️YouTube 16 ёшгача бўлган ўсмирлар учун янги чекловларни жорий этмоқда

🗓 2024 йил 22 июлдан бошлаб YouTube мустақил равишда жонли эфир олиб бориш учун энг кам ёш чегарасини 16 ёшга кўтармоқда.

13–15 ёшли ўсмирлар энди фақат катта ёшли шахс ҳамроҳлигида стрим қилишлари мумкин.

Бошқа ҳолда:
🚫 Жонли чат, комментария ва айрим функциялар улар учун ёпилади.
🔐 YouTube бу қарорни расман изоҳламаган, бироқ бундай чора ёш фойдаланувчиларни шахсий маълумотлар тарқалиши, зарарли чат мулоқотлари ва бошқа онлайн хатарлардан ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фуқарони "аҳмоқ" деган журналист 10 суткага қамалди уни калтаклаган ИИБ ходими эса "ҳайфсан" олди

Журналист Баҳодир Ҳасановнинг маълум қилишича, 2024 йилда Самарқанд туман судида уни ИИБ ходими Ахмад Хайитбоев калтаклаб, ҳақорат қилган. Бу ҳолат журналист суд жараёнида журналистик суриштирув олиб борган пайтда юз берган.

“Мен фуқарони “аҳмоқ” деганим учун 10 сутка жазо олдим, мени калтаклаган ходим эса фақат “ҳайфсан” олиб қутулиб қолди”, — дейди Ҳасанов.

Таъкидланишича, воқеадан ярим йил ўтганига қарамай, ИИБ ходимига нисбатан жиддий чора кўрилмаган.

☝️Жамоатчилик бу ҳолат юзасидан адолатли ва ошкора текширув ўтказилишини талаб қилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда ядровий фалокат бўлса ўзбекистонликлар товон пули олади

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида “Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенцияси”га қўшилиш тўғрисидаги Қонун маъқулланди.

Ўзбекистон Вена конвенциясига қўшилганидан сўнг, ядровий қурилмаларда содир бўлиши мумкин бўлган фалокатлар оқибатида келтирилган зарарлар учун жавобгарлик ва товон пули тўлаш механизмлари халқаро меъёрлар асосида йўлга қўйилади.

Агар ядровий фалокат юз берса, Ўзбекистон фуқаролари халқаро қонунларга мувофиқ товон пули олиши кафолатланади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Мингта овоз — бир қарор!

Энди фуқаролар ҳам Кенгаш муҳокамасига масала кирита олади
.

Эндиликда фуқаролар ўз ташаббуслари билан тўғридан-тўғри маҳаллий Кенгаш муҳокамасига масала киритиш имкониятига эга:
🔹 1 000 нафар фуқаро туман ёки шаҳар Кенгашига;
🔹 5 000 нафар фуқаро вилоят ёки Тошкент шаҳар Кенгашига мурожаат йўлласа, масала мажлисда муҳокама қилинади.

Қарор лойиҳаларини тайёрлашда ННТлар, фуқаролик жамияти институтлари, олимлар ҳам жалб этилади.

☝️Бу – муҳим қарорлар халқ ичидаги эҳтиёжлардан келиб чиқиб шаклланишини ва қабул қилинишини таъминлайди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Алимент миқдорини ошириш таклиф этилди

26 июнь куни Сенат мажлисида алимент тўловлари тизимидаги муаммолар муҳокама қилинди.

Ҳозирда бир бола учун алиментнинг энг кам миқдори — 306 минг сўм,
бу эса 2025 йил учун белгиланган минимал истеъмол харажатлари (669 минг сўм)дан икки бараварга кам.

Сенатор Орзигул Мўйдинова алимент миқдорини боланинг ёши ва эҳтиёжларига қараб қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

👉 @r_kusherbayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Трастбанк”нинг маҳаллаларда илм зиёсини улашиш ташаббусидан барча бирдек мамнун бўлмоқда

2024 йилда “Трастбанк” ташаббуси билан пойтахтимиздаги “Ал-Хоразмий”, “Белтепа”, “Бешқайрағоч”, “Бўстон”, “Камолон дарвоза”, “Гулобод” маҳаллаларида шинамгина кутубхоналар ташкил этилган эди. Жорий йилда бу саъй-ҳаракатлар давом эттирилиб, Бектемир туманидаги “Ийк ота” маҳалласида ҳам кўркам кутубхона фаолияти йўлга қўйилди.

Бугун мазкур зиё масканлари китобхонлар билан гавжум. Миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналари, болалар учун қизиқарли асарлар тўплами, қолаверса, маънавий-маърифий ва тарбиявий аҳамиятга эга жами 7 мингга яқин китоблар ёшу кексада бирдек қизиқиш уйғотмоқда.

Маҳаллаларда кутубхоналар ташкил этилиши янги иш ўринлари яратилишига туртки бўлди. Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар, қолаверса, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи 7 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Хулоса ўрнида “Трастбанк”нинг маҳаллаларда илм зиёсини улашиш ташаббусидан барча бирдек мамнун бўлмоқда, тўғри бўлади. Яна батафсил видеода танишишингиз мумкин.

Видеони кўриш учун: https://www.youtube.com/watch?v=ynuhZXRvOeU

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Биз насия бозори бизнесига қарши эмасмиз, лекин уни тартибга солишни режалаштиряпмиз” — Марказий банк раиси Тимур Ишметов

2025 йил 1 январ ҳолатига кўра, насия бозори ҳажми 8,5 трлн сўмдан ошган.

👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Телеграм" орқали наркотик сотган 5 киши қўлга олинди

ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигидаги тезкор тадбирда Тошкент вилоятида “Телеграм” орқали гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган 5 нафар шахс ушланди.

Барчага нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди. Тергов ишлари давом этмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Юнус Бўронов – “Олтин қалам” миллий мукофоти соҳиби! 🏆

Журналист, @platformauzb телеграми асосчиси Юнус Бўронов ОАВ ходимлари ўртасида ўтказиладиган нуфузли "Олтин қалам" миллий мукофотининг босма ОАВ йўналиши бўйича биринчи ўринга лойиқ кўрилибди.

Юнус Бўроновни ушбу мукофот билан табриклаймиз.

👉 @r_kusherbayev
❗️Ижтимоий тармоқлар ва “Телеграм” мессенжеридаги каналларда гўёки Халқ қабулхоналари ўрнига мурожаатлар вақтинча Адлия ва Прокуратура органлари орқали қабул қилинишига оид материаллар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Дам олиш кунлари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида айрим банклар валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Рўйхат

Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган.

👉 @r_kusherbayev
❗️Хоразмда ФВВ ходимларининг порахўрлик ҳаракатларига чек қўйилди

Хоразм вилоятида Фавқулодда вазиятлар хизматида ишловчи 2 нафар ходим фуқаролардан ишга киритиш ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш баҳонасида пул талаб қилгани учун қўлга олинди.

Тупроққалъа тумани ФВВ ходими фуқарони Хоразм ФВБга ишга жойлаштириш эвазига 1500 доллар талаб қилган. У 400 доллар ва 1,3 млн сўм олган вақтда ушланган;
Шовот тумани ФВВ ходими эса ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш учун 1400 доллар ва 1,3 млн сўм олган вақтда ушланган.

Иккаласига нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан иш қўзғатилди. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
2025/06/28 05:55:30
Back to Top
HTML Embed Code: