Telegram Web Link
#ОБЪЕКТИВ

Матбуот тўхтаса, жамият жонсиз бўлади

Матбуот — демократик давлатнинг нафаси. У тўхтаса, жамият ҳам жонсиз бўлади, — деган эди Уинстон Черчилль. Дарҳақиқат, газета ўқиб турган раҳбар халқ ҳаёти билан яқиндан таниш, жамиятдаги ўзгаришларни ҳис эта оладиган масъул шахсдир.

Чунки матбуот воқеликнинг кўзгуси, жамоатчилик фикрининг минбари. Газета ўқиш бу ахборот учун эмас, фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, қарорларда аниқлик ва ҳаққонийликни таъминлаш учун зарур одатдир.

Шу боис, газета ўқиган раҳбар фикрда етакчи, амалда намуна бўлади.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
Президент: бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги эълон қилинади

👉 https://xabar.uz/0e36

📲 Саҳифаларимизга қўшилинг:
Telegram | Instagram | Youtube
2026–2028 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида “2026–2028 йилларда Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси” лойиҳаси юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов раҳбарлигида ўтказилган мазкур йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, тегишли бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари, шунингдек иқтисодий ва ижтимоий соҳалар бўйича масъуллар иштирок этди.

Таъкидланишича, вилоятни барқарор ривожлантириш мақсадида барча соҳалардаги комплекслар ҳамкорлигида вилоятни 2026–2028 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилган. У 9 та йўналиш, 28 та мақсад ва 145 та вазифани ўз ичига олган.

Ҳужжатда иқтисодий ўсишдан тортиб,  жамиятдаги ижтимоий фаолликкача бўлган барча муҳим соҳалар қамраб олинган. Хусусан, қуйидаги йўналишлар стратегиянинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди:
— барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли даромадларини ошириш;
— вилоятнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш ҳамда илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш;
— урбанизация ва ипотека дастурларини амалга ошириш, бўш ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва инфратузилмани яхшилаш;
— таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маънавий ишларни самарали ташкил этиш;
— қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш;
— ташқи ва ички туризмни ривожлантириш орқали сайёҳлар сонини ошириш;
— хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳамда сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш;
— коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимини такомиллаштириш ҳамда жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш;
— жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш.

Йиғилишда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов стратегия лойиҳасининг ҳар бир йўналиши Наманган тараққиёти учун аниқ натижа кўрсатиши зарурлигини таъкидлаб, ҳар бир мутасаддига амалий таклиф ва режаларни ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#ОБ_ҲАВО

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 15 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 23-28° бўлади.

Тоғли ҳудудларда
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 18-23° бўлади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Туризм ва матбуот – ҳамкорликдаги тараққиёт калити

“Туризм бу нафақат иқтисодий ривожланиш, балки халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро тушуниш кўпригидир”, — деган эди Франциянинг собиқ президенти Шарль де Голль.

Дарҳақиқат, бу фикр туризмнинг кенг қамровли аҳамиятини чуқур ифода этади. Туризм ривожи ва инвестицион жозибадор муҳитни тарғиб этишда матбуотнинг ўрни беқиёс. Чунки оммавий ахборот воситалари орқали мамлакатимизнинг бой тарихи, табиий гўзалликлари, маданий мероси ва қулай бизнес муҳити ҳақидаги маълумотлар кенг жамоатчиликка етказилади.

Матбуот бу фақат хабар тарқатувчи эмас, балки мамлакат нуфузини оширувчи кучли тарғибот воситасидир. Газета ва интернет саҳифаларида ҳар бир ҳудуднинг сайёҳлик салоҳияти, яратилаётган қулайликлар ва янги лойиҳалар ҳақидаги маълумотларни ёритиш орқали журналистлар хорижий сайёҳлар ва инвесторларда ишонч уйғотади. Шу тариқа ахборот воситалари туризм ривожи ва иқтисодий ўсишнинг муҳим драйверига айланади.
#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2025 йил 16 октябрь сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг:


▶️ Lotindа
▶️ Кириллда
▶️ pdf


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
2025/10/21 09:35:16
Back to Top
HTML Embed Code: