Telegram Web Link
Нақд шаклда пенсия тўлашда Face-ID тизими жорий этилди

Ўзбекистонда нақд шаклда пенсия олувчилар учун Face-ID орқали биометрик идентификация тизими жорий этилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, фуқаролар нақд пенсия олиш вақтида Face-ID орқали шахсини тасдиқлайди ва пулни қабул қилганини электрон имзо орқали расмийлаштиради.

Пенсия жамғармаси маълумотида таъкидланишича, бу янгилик орқали ҳисоботларда “тўланди” деб қайд этилиб, амалда пенсия бермаслик ёки бошқа шахсга тўлаб юбориш ҳолатларининг олди олинади.

Расмий маълумотга кўра, октябр ойидан бошлаб ҳудудларда Face-ID орқали тўлов жараёни амалга оширила бошланган.

Аввалроқ Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Отажонов ҳукуматда пенсия ёшини ошириш режаси борлигини тасдиқлаган эди.
Ижро ҳокимиятида 2141 та штат бирлиги қисқартирилади

Президент фармони билан ижро ҳокимиятининг 2141 та штат бирлиги қисқартирилади. Энг кўп қисқартиришлар Солиқ қўмитаси (498 та), Сув хўжалиги вазирлиги (224 та), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (200) ва Бандлик вазирлиги (163 та)да юз беради.

Бундан ташқари, қўмита, агентлик ҳамда инспекциялардаги 16 та ўринбосар штати тугатилди.

@komporuz
⚡️Қўмита ва агентликларда 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

Президентнинг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ–178-сонли фармонига мувофиқ, давлат бошқарув тизимидаги қўмита, агентлик ва инспекцияларда раҳбар ўринбосарлари сони қисқартирилди.

Расмий маълумотларга кўра, жами 36 нафар раҳбар ўринбосаридан 16 нафари қисқартирилди, қолган 20 нафари лавозимида қолдирилди.

❗️Қўмиталарда қисқартиришлар:

Қўмиталарда жами 11 нафар раҳбар ўринбосари бўлган бўлса, шулардан 4 нафари қисқартирилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси — 1 та қисқартирилди (3 та ўринбосардан 2 таси қолади);

Автомобиль йўллари қўмитаси — 1 та қисқартирилди (3 тадан 2 таси қолади);

Туризм қўмитаси — 1 та қисқартирилди (2 тадан 1 таси қолади);

Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси — 1 та қисқартирилди (3 тадан 2 таси қолади).

❗️ Агентликларда қисқартиришлар:

Агентликлар кесимида жами 12 нафар раҳбар ўринбосаридан 6 нафари қисқартирилди.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги — 1 та қисқартирилди (2 тадан 1 таси қолади);

Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги — 1 та қисқартирилди (2 тадан 1 таси қолади);

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш агентлиги — 1 та қисқартирилди (2 тадан 1 таси қолади);

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиёт агентлиги — 1 та қисқартирилди (2 тадан 1 таси қолади);

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги — 1 та қисқартирилди (2 тадан 1 таси қолади);

Кинематография агентлиги — 1 та қисқартирилди (2 тадан 1 таси қолади).

Инспекцияларда қисқартиришлар:

Инспекцияларда жами 13 нафар раҳбар ўринбосаридан 6 нафари қисқартирилди, 7 нафари қолдирилди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги инспекцияси — 1 та қисқартирилди (3 тадан 2 таси қолади);

Транспорт назорати инспекцияси — 2 та қисқартирилди (3 тадан 1 таси қолади);

Тоғ-кон соҳасидаги назорат инспекцияси — 1 та қисқартирилди (2 тадан 1 таси қолади);

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси — 1 та қисқартирилди (2 тадан 1 таси қолади);

Йирик солиқ тўловчилар бўйича солиқ инспекцияси — 1 та қисқартирилди (3 тадан 2 таси қолади).

Шунингдек, ижро ҳокимиятида ҳам 2141 та штат бирлиги қисқартирилади.

Фармон билан ижро ҳокимиятининг 2141 та штат бирлиги қисқартирилади. Энг кўп қисқартиришлар Солиқ қўмитаси (498 та), Сув хўжалиги вазирлиги (224 та), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (200) ва Бандлик вазирлиги (163 та)да амалга оширилади.

@komporuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРАҚҚИЁТ

Наманган — Уйғониш даври II: қишлоқ хўжалиги


Вилоятимизда икки юздан ортиқ насос станциялари фаолият юритмоқда. Шулардан 43 таси "Nammotors suv ta'minot" корхонасига давлат-хусусий шериклик асосида 10 йил муддатга бошқарувга берилган. Чортоқ туманидаги "Айқирон-1" насос станцияси ҳам шулардан бири.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРАҚҚИЁТ

Наманган — Уйғониш даври II: хусусий тадбиркорлик


Вилоятимизнинг иқтисодий ўсишида ўз ҳиссасини қўшувчи яна бир корхона ҳам айнан Норин туманида ишга туширилди.

Ушбу корхона бугунги кунда маҳаллий аҳолини балиқ етиштиришга ўргатмоқда. Натижада эса туманнинг "Хўжақўрғонча" маҳалласидаги 25 та хонадон кластер билан кооперация қилиб, ҳар бири йилига 150 миллион сўмгача даромад кўряпти.

Келгусида "Fishvel Norin" ўз фаолиятини кенгайтириб, Норин ва Учқўрғон туманларидаги 100 та оилани балиқчиликка жалб этиш режалаштирилган. Жумладан, 2 минг тонна гулмоҳидан 500 тоннаси хонадонларда етиштирилади. Натижада 300 дан зиёд киши иш билан таъминланади.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ПАХТА2025

Маҳаллий пахта нави ҳосилдорлиги кутилганидан ҳам юқори


Мингбулоқ тумани "Файзимуҳаммад ота Ч" фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Чилматов бу йил тажриба тариқасида 124 гектар пахта майдонига маҳаллий "Равнақ-1" пахта навини экди.

Натижалар кутилганидан ҳам юқори бўлди — бугунги кунга келиб ҳар гектардан 62–65 центнердан ҳосил олинмоқда. Фермернинг сўзларига кўра, ўзбек олимлари томонидан яратилган мазкур нав юқори ҳосилдорлиги, касалликларга чидамлилиги ва иқлим шароитига мослиги билан ажралиб туради.

Баҳодир Чилматов орттирилган тажрибадан келиб чиқиб, келгуси йилларда "Равнақ-1" уруғи майдонини кенгайтириш ва ҳар гектардан 75–80 центнергача ҳосил олишни режалаштирмоқда.

Бу эса, ўз навбатида, маҳаллий уруғчиликнинг хорижий навлар билан бемалол рақобатлаша олишини яққол исботлаб, пахтачиликда импорт ўрнини босувчи ёндашувга мустаҳкам замин яратмоқда.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
Ихчам_тўй_маросим_—_Ҳукумат_қарори.pdf
1.4 MB
Ҳукумат қарори билан ортиқча харажат талаб қиладиган расм-русумлар, жумладан “куёв навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди” ва мотам маросимларидаги “етти”, “пайшанба”, “якшанба”, “йигирма”, “қирқ”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” каби маросимларни ўтказиш тақиқланди.

Шунингдек, тўй, маърака ва оилавий маросимлар белгиланган чекловлар асосида ўтказилади:

— оилавий тадбирлар — 200 нафаргача;
— ош маросими — 250 нафаргача;
— қўшалоқ тўйлар — 250 нафаргача;
— қўшалоқ тўй ошлари — 300 нафаргача.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Biz bunaqa oʻzidan ketib qolgan rahbarni aslo kechirmaymiz” — Zokirjon Almatov Furqat tumani IIB boshligʻining maktab direktorini tahqirlagani haqida

Ichki ishlar vazirining maslahatchisi IIB boshligʻi qilgan ishi o‘taketgan vahshiylik ekanini aytdi. Zokirjon Almatov fikricha, u rahbar qaysidir yo‘llar bilan amalga o‘tirib qolgan.

@komporuz
Ҳоким ёрдамчиларига ёшлар билан ишлаш бўйича янги вазифа белгилаб берилди. (10.09.2025 йилдаги ПФ-163-сон)

Фармонга кўра, Ҳоким ёрдамчилари меҳнат фаолиятини олиб бориш истаги бўлган мактаб ўқувчиларини тегишли маҳалла ҳудудида жойлашган корхоналарга йўналтириб, уларнинг касб ўрганишига ва келгусида ишга жойлашишига, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур воситалар билан таъминлашга кўмаклашади.

@komporuz
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари рекорд даражага етди

Батафсил 👇👇👇
https://qalampir.uz/n/125214

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
RASMIY | LIVE | SPORT | FM | ENGLISH
Эйнштейннинг скрипкаси сотилди

Батафсил 👇👇👇
https://qalampir.uz/n/125216

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
RASMIY | LIVE | SPORT | FM | ENGLISH
#Гзета
📊 Айни пайтда газета ва журналлар учун “Обуна – 2026” мавсуми бошланган.
Босма ОАВ вакиллари кейинги йил тадоригини кўришга тушишган.
Ishonch.uz Ўзбекистоннинг асосий ўзбек босма ОАВсининг тиражи йилнинг IV чорагига келиб нечи нусхада чоп этилаётгани билан қизиқди.
Ажабланарлиси, бир вақтлар 50-100 минглаб нусхада чоп этилган нашрлар адади бугун 2 мингга ҳам етмайди. Болалар нашрларининг аҳволи эса жуда ачинарли ҳолатга келиб улгурган.
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz
#ОБ_ҲАВО

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 11 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 24-29° бўлади.

Тоғли ҳудудларда
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 18-23° бўлади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Вилоятимиздаги турли идора раҳбарлари, масъуллар, мутасаддилар ҳамда соҳаларда фаолият юритаётган устозлар матбуот билан ҳамжиҳатликда ишлашни янги босқичга олиб чиқмоқда. Улар бошқа нашрлар қаторида “Наманган ҳақиқати” орқали ҳам жамиятдаги янгиланишлар, ислоҳотлар ва фаолият самарасини очиқ ёритиш, халқ билан мулоқотни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу боис вилоятда ахборот майдонининг таъсирчанлиги, сўз маданияти ва жамоатчилик билан мулоқот сифати янги поғонага кўтарилмоқда.

Газетани мунтазам мутолаа қилаётган раҳбарлар, педагоглар ва турли касб эгалари ундан илҳом, руҳланиш ва тажриба олмоқда. Зеро, буюк мутафаккир Алишер Навоий таъбири билан айтганда: “Сўз — инсон қалбининг тарозиси, ҳақиқатнинг ойнасидир.” Ана шу ғоя таҳририят жамоаси фаолиятида бош мезон бўлиб хизмат қилади. Зеро, Сизнинг ишончингиз — бизнинг МАСЪУЛИЯТ!
«Ўзбекистон почтаси» ва солиқчилар можароси: суд қанча давом эт(а)ди?

👉 https://xabar.uz/u5gj

📲 Саҳифаларимизга қўшилинг:
Telegram | Instagram | Youtube
Ўзбекистонда режа қилинаётган пулли йўлларда 150 км/с тезликкача рухсат берилади

👉 https://xabar.uz/9muy

📲 Саҳифаларимизга қўшилинг:
Telegram | Instagram | Youtube
Ўзбекистон терма жамоасининг Уругвайга қарши таркиби эълон қилинди

👉 https://xabar.uz/ib4n

📲 Саҳифаларимизга қўшилинг:
Telegram | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дахшат
❗️Самарқандда ака-ука қиморга берилган укасини тартибга солиш мақсадида дарахтга боғлаб, уриб ўлдирди

Марҳум 29 ёшда бўлган. Ака-ука электр кабеллари билан уни бир неча марта уриб, жисмоний зарба берган. Оқибатда тан-жароҳати олган ука вафот этган. Айбланувчи акага 8 йил 6 ой, укага эса 6 йил 6 ой қамоқ жазоси белгиланди.

👉
@TezkorxabarUz_official ⚡️
2025/10/20 06:35:10
Back to Top
HTML Embed Code: