Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ишлаганни кечираман, ҳиёнат қилганни кечирмайман»ПРЕЗИДЕНТ.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍25💯4
Яхши кун.... қоракўзларим.....

1-июн — Болалар куни.
Бугун уларни эркалатиш, хоҳлаган нарсасини олиб бериш, "яна 5 дақиқа телефонда ўйнай" деган илтимосларини рад этмаслик куни...

Лекин эртага яна режим, дарс, нонушта, тартиб, телефон чекловлари билан эски ҳолатга қайтамиз 😎

Шунинг учун болажонлар, бугун имкон борича:

дадангизни пул билан алданг😜,

онангизни "ўқишимга рахна бўляпти" деб тозалашдан озод қилинг😁,

бувингизни "ширинлик еб қўйишим шарт, бугун байрам!" деб ишонтиринг😁.



😅Чунки бу сизларнинг “Расмий ҳукумат томонидан тан олинган эркалик кунингиз”!

Байрам муборак, кичкина қоракўзлар!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🤩3🕊1
#Кадровик
Олий таълим муассасаларининг Психологларига 42 кунга яна қўшимча таътиллар берилиши мумкинми?

📍 ЖАВОБ
Вазирлар Маҳкамасининг 263-сонли қарорига асосан Психологларнинг йиллик меҳнат таътили 42 кундан иборат экани белгиланган. Масалан Психолог таълим муассасасида 20 йилдан буён ишлаб келмоқда унга 8 кун қўшимча таътил қўшиб бериш мумкин. Чунки меҳнат кодексининг 220-моддасига асосан Ҳодимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.

Бундан ташқари МКсининг 401-моддасида белгиланган қўшимча таътилларни ҳам берса бўлади. МК 401-моддасида Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

Яъни агар Психолог юқорида айтганимиздек таълим муассасасида 20 йилдан буён ишлаётган ва 12 ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ фарзанднинг она (ота)си бўлса унга ВМҚ 263 бўйича 42 куни МК 220-моддаси бўйича 8 кун ва МК 401-моддаси бўйича 4 кундан иборат таътил бериш мумкин.

Бироқ таътилни ҳисоблашда шуни ёддан чиқармаслик керакки, Меҳнат кодексининг 222-моддасига асосан Барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун эллик олти календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер ака, отангиз мени ҳам ўқитганларида мен ҳам келажакда балким катта инсон бўлган бўлармидим…

—Гонзо.уз)

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍5🤩3😐2
-Халқ рози бўлиб турсинда, ишқилиб.....


Ҳайдовчилар учун жарима баллари бугундан кучга кирди

Жарима балли қўлланиладиган қоидабузарликлар рўйхати тасдиқланган:

• Автомобилни давлат рақамларисиз бошқариш — 1 балл
• Овозли сигнални ўрнатиш ёки ўзгартириш — 0,2 балл
• Тезлик:
• 20 км/соатгача — 0,5 балл
• 20 дан 40 км/соатгача — 1 балл
• 40 дан 60 км/соатгача — 1,5 балл
• 60 км/соатдан юқори — 2 балл
• Чироқнинг қизил чироғида ўтиш ёки белгиларга эътибор бермаслик — 1 балл
• Хавфли ҳайдаш хавф туғдиради — 1,5 балл
• Темир йўл кесишмасида ёки қувиб ўтиш қоидаларини бузиш — 1 балл
• Бахтсиз ҳодиса жойидан қочиб кетса — 2 балл


П/с: Аканг кучайди уже…
Акаларимиз энди баланд баланд уйлар қуришади, зўр машиналар олиб минишади…
Хуллас, давр келди!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍2🤩2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
—Муа, пуаларга эътибор берманг, қоракўзларим😄!

1-июн – Халқаро болалар куни муносабати билан Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи болажонлардан хабар олинди

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍61👌1
Имтихонлар «автомат», ёки «механикада»топширилади? Танлов ҳуқуқи кимда?

Биламизки, «права» олишда бир қанча мураккабликлар мавжуд.


Имтихонлар «автомат», ёки «механикада»топширилиши бўйича савол қийнаётир, қоракўзлар!

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 821-сон қарори

"Автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, алмаштириш ва йўқотилганда тиклаш тартиби тўғрисида" изомнинг 20-бандида белгиланган:

Имтиҳон автомобили механик (қўлда бошқариладиган) ёки автоматик узатмалар қутисига эга бўлиши мумкин,-дейилган.
Агар фуқаро автоматик узатмали машинада имтиҳон топширса, унинг ҳайдовчилик гувоҳномасида "фақат автомат узатма учун" деган чеклов қайд этилади.

❗️ Бу чеклов халқаро миқёсда ҳам эътироф этилган ва ҳайдовчилик гувоҳномасида 78-код билан белгиланади (яъни — "фақат автомат машина бошқариш мумкин" дегани)

Савол: Имтихонлар «автомат», ёки «механикада»топширилади? Механикада топшириш мажбурийми?

—Маълумки, ҳукумат қарорлари ҳамда тегишли қонун, қарорлар ижроси юзасидан адлия бошқармасида ҳам тегишлилиги бўйича назорат қилиш ваколати бор.Мазкур, ВМ қарори ижроси юзасидан вилоятдаги ҳолатни ўрганиш маъқулмиди?

—Адлия бошқармасидан расмий изоҳ кутамиз!

@Rasmiykanal_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ИИБ огоҳликка чақиряпти....

Сизда кимнингдир шахсий суратлари, ёзишмалари ёки бошқа сир тутиладиган маълумотлари борми?


“менда сенинг,суратларинг, ёзишмаларинг... хуллас сир тутилиши лозим бўлган маълумотларинг бор, уларни интернет ахборот тармоғида тарқатаман” деб қўрқитмоқдами?

Биласизми? Сиз бу ҳаракат билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 141прим 3-моддасида кўрсатилган Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш жиноятини содир этган ҳисобланасиз.

Манба:

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
#ибрат

Подшоҳдан қанча дўстингиз бор деб сўрашганида:
— Тахтдан тушганимда аниқ бўўлади, — деб жавоб қилибди.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
💯20👍9😐4🤩1
Мактаб битирувчиларига боғчада ишлашга рухсат берилади


Фақат ҳаммага ҳам эмас, махсус синфда ўқиганларга.

Ҳукумат қарорига кўра, 2024/2025-ўқув йилидан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда ҳар бир вилоятда биттадан мактабда 10-11-синф ўқувчиларини педагог касбига тизимли тайёрлаш учун педагогик синфларни тажриба-синов тариқасида ташкил этиш белгиланган.

Унга кўра, бу педагогик синфларни тамомлаган битирувчиларга шаҳодатнома билан бирга мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ёрдамчиси касби бўйича ишлаш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги сертификат берилади.


———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍5👌1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам ортдамиз" — Сенатор Ўзбекистонда одил судлов ҳолатига баҳо берди

Қашқадарё вилоятидан сенатор Абдураҳим Эркаевнинг айтишича, Ўзбекистон Жаҳон одил судлов индексида беш поғонага пастлаб 83-ўринга тушган. Фуқаролик судлови бўйича эса мамлакат 106-ўринга чиқиб, ўтган йилга нисбатан 10 поғона пастлаган.

"Африканинг айрим давлатларидан ҳам орқадамиз. Бу аҳолида суд-ҳуқуқ тизимига ишонч сўниб бораётганини кўрсатади", — деди сенатор.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9💯4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева, респект!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍23😐5🕊1
—Тинчликми, қоракўзларим?

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
😐3
"Долзарб 90 кун"ликда ўқитувчиларни таътилдан чақириб олиш масаласи.

Маълумки, 2025 йил 15 май куни Президент раҳбарлигида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ёшлар бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган “Долзарб 90 кунлик” дастури эълон қилинган эди.

Савол: Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан бу йил педагог ва раҳбар ходимлар меҳнат таътилига чиқмасин демоқда. Шу қанчалик тўғри?

—Афсуски, президентнинг мазкур топшириғини нотўғри талқин қиладиган ва педагог ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини топтайдиган раҳбарлар ҳам топилади.

Ҳеч бир топшириқда педагог ёки мактабнинг бирон раҳбарини ўз розилигисиз таътил даврида ишга жалб қилиш ҳақида қоида йўқ. Бўлган тақдирда ҳам меҳнат кодекси қоидаларига қатъий амал қилиш лозим бўлади.

Бундай вазиятда ходимни таътилдан чақириб олиш қай тарзда амалга оширилади?

Меҳнат кодексининг 232-моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Кодексда шундай тоифа вакиллари борки, бу тоифа вакилларини таътилдан чақириб олиш мумкин эмас. Кодекснинг 232-моддаси 2-қисмига асосан

- 18 ёшга тўлмаган ходимларни,
- ҳомиладор аёлларни,
- меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Кодекснинг 230-моддасига кўра ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак.

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг 14 календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт.

Яъни ходимни таътилдан чақириб олишда шунга эътибор бериш керакки, ходим меҳнат таътилининг яхлит 14 календарь кунига тенг қисмидан жорий йилда фойдаланилиши шарт.

Таътил қисмларга бўлинганда таътилнинг яхлит бир қисми 14 календарь кунидан кам бўлмаслиги керак.

Ходим таътилдан чақириб олинса таътил пули тақдири нима бўлади?

Ходим таътилдан чақириб олинса ва таътилнинг қолган қисми бошқа муддатга кўчирилса, таътилнинг кўчирилган кунларига тўғри келадиган тўланган ўртача иш ҳақи суммаси бажарилган иш ёки ишланган вақт учун ойлик иш ҳақи ҳисобига ёзилади.
Таътилнинг фойдаланилмаган қисми кунларига ҳақ тўлаш учун ўртача иш ҳақи белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
🔥3
#Кадровик
Мактабларда Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосарларининг тақдири нима бўлади?

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 7-май кунги 20-сонли, 2025-йил 7-май кунги 24-қ/қ-сонли Қарори билан Умумий ўрта таълим муассасаларидаги Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари лавозими тугатилди. Унинг ўрнига “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари” лавозими жорий қилинди. 10 266 нафар штат бирликлари Мудофаа вазирлигига белгиланган тартибда ўтказилди.

Бизга маълум бўлган ҳолатга кўра, барча директор ўринбосарларига огоҳлантириш ҳатлари берилган. Шу сабабли улар билан меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Жуда кўпчилик шу йўналишдаги директор ўринбосарлари биздан ақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари лавозимига ўтиши ёки ўтмаслиги юзасидан саволлар беришмоқда.

24-қ/қ-сонли қарорнинг 2-бандида 2025-йил 20-майгача — вазирликларнинг туман (шаҳар)лар миқёсидаги бошқарув органлари кесимида далолатномалар тузилиши, “ЧҚБТ раҳбари” лавозимига номзодларни саралаб олишга оид ташкилий масалалар белгиланиши ва вилоят миқёсидаги бошқармаларга маълумотлар киритилиши белгиланган.

Бундан келиб чиқадики, янги лавозим бўйича аввал ишлаган директор ўринбосарларининг ишини давом эттириши масаласи бўйича аниқ маълумот мавжуд эмас. “ЧҚБТ раҳбари” лавозимига номзодларни саралаб олиш билан боғлиқ бандга эътибор берсак, янги лавозим учун қайта саралов бўлиш эҳтимоли бор.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xitoyda maktabga telefon koʻtarib kelgan oʻquvchilar shu tarzda gadjetlaridan mahrum qilinar ekan.

Xitoy rivojlanmay Kampuchiya rivojlansinmi shunda?

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍17💯1🏆1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Piskent va Bo‘ka: xalq bilan muloqot


Prezident maslahatchisi o‘rinbosari, Xalq qabulxonasi rahbari U.Muhammadiev boshchiligidagi Respublika ishchi guruhi Piskent va Bo‘ka tumanlarida bo‘lib, fuqarolar bilan ochiq muloqot o‘tkazdi.


———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ish haqi, pensiya, nafaqa va stipendiyalar 10 foizga oshiriladi

Bu haqda Prezident farmoni imzolangan.

Bosh vazir o‘rinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri Jamshid Qo‘chqorov Qonunchilik palatasidagi hisobotida mazkur hujjat yaqin soatlarda e’lon qilinishini ma’lum qildi.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
🤩5
2025/07/12 19:53:54
Back to Top
HTML Embed Code: