Telegram Web Link
Президентнинг тегишли фармонлари билан:

Жасур Шавкатович Салихов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори лавозимига;

Гулноза Сайдиғанихўжаевна Исмаилова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍46🤷6🤷‍♀1👀1
❗️ДСБАда илк бор Инсон ресурсларини ривожлантириш факультети ташкил этилади

Янгитдан ташкил этилган Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси магистратурасида “Давлат бошқаруви”, “Давлат сиёсати”, “Ҳудудларни комплекс ривожлантириш” ва “Давлат молиясини бошқариш” йўналишларида чуқурлаштирилган билимлар берилади.

Шунингдек, Академияда “Инсон ресурсларини ривожлантириш” йўналишида илк бор HR соҳасидаги малакали мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилади.

Ушбу йўналишлар бўйича ўқиш муддати 18 ой этиб белгиланмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍625🔥5👏1
Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилиб, Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозими киритилди, ушбу лавозимга полковник Зуфар Курбанов тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31🤷4😱1🕊1😍1
❗️ Банклар, тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида содир этилган кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни улар ҳисобидан ундириш тартиби жорий этилади.

Жиноят қонунчилиги билан ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ҳамда пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият учун белгиланган жазо чоралари кучайтирилади.

Жиноят содир этишда ахборот технологияларидан фойдаланиш жавобгарлик ҳамда жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистонда кибержиноятларга қарши курашиш йўналишида ваколатли орган этиб белгиланди.

Кибержиноятни содир этишда ўз номидаги банк картаси, банк ҳисобрақами, SIM картаси ҳамда электрон ҳамёнидан фойдаланишга йўл қўйган шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍28🔥5😱21
Тошкент вилоятидаги 37 та йўл қисмларидаги айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобилларнинг рухсат этилган тезлиги 100 км/соатдан 80 км/соатгача пасайтирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍16🤷8😱41
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилди

Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (таълим ташкилотлари) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади.

Шунингдек, Агентлик таълим ташкилотлари битирувчиларининг замонавий меҳнат бозори талабларига мослигини ўрганиш мақсадида Умуммиллий иш берувчилар сўровномасини ташкил қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍32🤷4👨‍💻2👀21
❗️Сиртқи таълимга қабул бутунлай ёпилди. Ҳозирги сиртқи талабалар ўқишини давом эттираверади

Президент фармонига кўра, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилди. Яъни жорий йилда сиртқига ҳеч ким олинмайди. Бошқача айтганда, бир ярим ойдан кейин бошланадиган қабул жараёнларида сиртқига квота берилмайди;

мазкур талаб давлат олийгоҳлари учун ҳам, нодавлат (хусусий) олийгоҳлар учун ҳам бирдек амал қилади;

бунда сиртқи таълимга қабул барча йўналишларда тугатилади. Яъни фалон йўналишда сиртқи бор, пистон йўналишда сиртқи ёпилди, деган гап йўқ. Энди ҳеч қайси йўналишга сиртқи учун талаба қабул қилиб бўлмайди;

ҳозир ўқиётган юқори босқич талабалари ўқишини сиртқида давом эттираверади. Яъни сиртқи учун қабул тўхтатилди, сиртқига бошқа янги талаба олинмайди, аммо сиртқиларнинг ўзи ёпилгани йўқ;

сиртқининг ўрнига кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади. Бу кўпроқ масофавий таълим шакли бўлиши мумкин. Шунингдек, мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли бўйича ўқитишга рухсат берилади;

олийгоҳларда муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди. Яъни кундузгига 100 киши қабул қилса, унда муқобил таълим шаклига 50 кишидан кўп қабул қила олмайди. Бу аввалгидек, фақат квота эълон қилиш билан ўлчанмайди, балки аввал кундузгининг қабулини тугатиб, олган талабалари сонидан келиб чиқиб, кейин 50% муқобилга олиши мумкин бўлади;

магистратура босқичида муқобил таълим шаклида ўқитишга рухсат берилади. Бунгача фақат кундузгига рухсат эди. Эндиликда, масалан, магистратурада масофавий ҳам ўқитса бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍86😱10👏3🤷3👀21🤝1
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази лойиҳа офиси негизида Президент Администрацияси ҳузурида ташкил этилади. Агентлик ўз фаолияти доирасида Президентга ҳисобдор бўлади.

Агентлик директорининг мақоми Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тенглаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41😱5🤷3🎉2
Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар иқтисодиётимизга ҳар йили 1 миллиард доллар зарар келтириши ҳисоб-китоб қилинган. Тез ёрдамдаги жами чақирувларнинг тўртдан бири сурункали касалликлари бор беморларга тўғри келмоқда.

Масалан, Фарғонадаги 12 та маҳаллада ўтказилган ўрганишда ҳар 10 нафар бемордан 8 нафари оилавий шифокорни четлаб ўтиб, шифохонага ёки хусусий клиникага бораётганини айтган. Хоразмда эса беморлар оилавий шифокорни эмас, тез ёрдамни афзал кўряпти. Содда қилиб айтганда, тез ёрдам худди поликлиникадек бўлиб қолган.

Андижон, Наманган ва Самарқанд шаҳрида поликлиника шифокори кунига 50-60 нафар беморни қабул қилаяпти. Бу ҳеч қандай тиббий стандартларга тўғри келмайди.

Бухорода оилавий шифокорлар профилактика, скрининг ва даволаш билан шуғулланиш ўрнига беморни шифохонага йўналтирувчи “диспетчер” бўлиб қолгани қайд этилди.

Бу масалаларни на соғлиқни сақлаш масъуллари, на ҳокимлар ўйлаб кўрмагани қайд этилди, президент раислигида ўтаётган йиғилишда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍49😱32😍1👨‍💻1
❗️ Йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Д.Султанов, Ф.Шарипов лавозимидан озод этилди, вазир ўринбосари О.Омонов 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍26❤‍🔥11😱1🤓1
❗️ССВ тизимининг қуйи бўғинида 0,5 ёки 0,25 ставка бўлмайдиПрезидент

Эндиликда тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи икки томонлама шартнома тузилади. Аҳоли оилавий шифокорни эркин танлайди, бу жараёнларга хусусий оилавий шифокорлар ҳам жалб этилади.

Тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакети тасдиқланади ва пакет доирасида тиббий хизмат ва дори воситалари тўлиқ бюджетдан қопланади.

Шунингдек, поликлиникада акушер-гинекологлар 2 баробар кўпаяди. Ҳар 3 минг бола учун 1 тадан педиатр штати янгидан қўшилади.

Бундан буён бирламчи бўғинда ярим ёки 0,25 ставка бўлмайди. Барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍57😱3❤‍🔥22👨‍💻2
Президент:

Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз. Бу орқали биз шунчаки ойликни эмас – инсон қадрини оширган бўламиз. Лекин, натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29👀12😱1
❗️Ногиронликни белгилашда ВКК – врачлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилиши белгиланди. Эндиликда ногиронлик оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.

Мутасаддиларга бу тизимни 1 июндан Тошкент шаҳри ва Навоийда, 1 сентябргача қолган ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍421
❗️Тиббиёт соҳасини баҳолаш миллий маркази ташкил қилинади. Ушбу марказга халқаро тан олинган хорижий ташкилот жалб қилинади. Давлат ва хусусий клиникалар эса аккредитациядан ўтади.

Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш вазифаси давлат ва хусусий тиббиёт олийгоҳлари, ихтисослашган марказлар ва вилоят муассасаларига берилади.

Мутасаддиларга шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ягона малака талабларини ишлаб чиқиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31
Президент фармони билан:

Адхам Юсупович Худойқулов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👏22👍8🤷2
Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, президент Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39🕊5🤷3😱2🤩1💯1
Эъзоза Каримова мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Университетнинг аввалги ректори Абдуғаффор Қирғизбоев эса Наманган давлат университети ректори этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍49👏6🤷‍♀21🤓1🤷1
Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик бўйича баёнот берди

Ўзбекистон томони Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кескинлашиб бораётган вазият ривожини хавотир билан кузатмоқда. Иккала томонни вазминликка чақирамиз, тинчлик ва барқарорлик манфаатлари асосида ҳаракат қилиш, вазиятнинг янада ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида дипломатик мулоқотга устувор аҳамият қаратиш зарур деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистон мазкур можарони деэскалация қилиш ва тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган ҳар қандай халқаро ёки минтақавий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Ташқи ишлар вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
👍22👀8
2025/07/12 03:10:50
Back to Top
HTML Embed Code: