Telegram Web Link
❗️2025 йилда Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг 3 та йўналишига қабул очилади

Президент фармонига кўра, Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида:

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб "Ҳудудларни комплекс ривожлантириш", "Давлат бошқаруви" ва "Инсон ресурсларини ривожлантириш" магистратура мутахассисликлари бўйича;

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб "Давлат сиёсати" ва "Давлат молиясини бошқариш" магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

Магистратура дастурлари хориждаги нуфузли олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари ва модуллар бўйича ташкил этилади.

❗️Магистратурани давлат гранти асосида тамомлаган битирувчиларга камида 3 йил давлат органи ёки ташкилотида ишлаб бериш мажбурияти юкланади. Бунда магистратурани грант аосида тамомлаган нодавлат сектор вакилларини давлат хизматига жалб этиш Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан таъминланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍353
❗️ДСБА битирувчиларининг карьеравий ўсиши жараёнлари мониторинг қилинади

Президент фармонига кўра:

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида давлат буюртмаси бўйича таълим олган магистратура битирувчилари Президент Администрацияси томонидан лавозимларга тақсимланади.

ДХРА (АРГОС) томонидан давлат буюртмаси бўйича таълим олган магистратура битирувчиларининг карьеравий ўсиши жараёнлари мониторинг қилиб борилади. Бунда:

магистратурада ўқиш якунлари бўйича якуний ўзлаштириш кўрсаткичи 85 фоиздан юқори бўлган тингловчилар, қоида тариқасида, эгаллаб турган лавозимига нисбатан юқори лавозимга тайинланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍23👏4🤝1
❗️Президент фармонига кўра, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳузурида Таҳлил ва тадқиқот соҳасидаги компетенциялар маркази ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍8
❗️Президент фармонига кўра:

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб 6 та олий таълим ташкилотида таҳлилчиларнинг янги авлодини шакллантириш мақсадида бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍261
❗️ДСБАга ўқишга кирган тингловчиларнинг иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланади

Президент фармонига кўра:

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратура мутахассисликлари ва қайта тайёрлаш дастурига ўқишга қабул қилинган давлат органи ёки ташкилоти (устав фондида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банклар ва давлат корхоналари) ходимининг ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади.

Магистратура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари давомийлиги ва тўлов-контракт суммаларини белгилашда Академияга мустақиллик берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍35
❗️ДСБА ўқитувчилари ва ходимларининг лавозим маошлари икки бараварга оширилади

Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 июндан:

Академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, бошқарув, илмий ва ўқув-ёрдамчи ходимлари ҳамда мутахассисларининг лавозим маошларини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф жадвали бўйича тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари икки баравар миқдорда қўлланилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31😱2😍2
❗️ДСБА Васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди

Президент фармони билан, Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг 9 кишидан иборат Васийлик кенгаши аъзолари таркиби тасдиқланди.

Васийлик кенгашига Президентнинг кадрлар масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори Ғ.Мирзаев раҳбарлик қилади.

Академия ректори Васийлик кенгаши котиби ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍2042👨‍💻1
❗️Президентнинг “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади:

▪️“Эл-юрт умиди” стипендияси ғолиблари очиқ танлов асосида тест синовлари ва суҳбат ўтказиш орқали аниқланади;

▪️тест синовларида номзодларнинг интеллектуал, таҳлил қилиш ва креативлик қобилиятлари, психологик барқарорлиги баҳоланади.

Бакалавриат бўйича ҳамда магистратура ва докторантура бўйича халқаро рейтинг ташкилотларининг глобал рейтинги натижаларига кўра:

биринчи 100 таликка киритилган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари таълим дастурлари бўйича ўқиш харажатлари (tuition fee) тўлиқ қопланадиган грант асосида қабул қилинган номзодларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади;

биринчи 300 таликка киритилган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига қабул қилинган номзодларга халқаро транспорт ва тураржой харажатлари учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади;

биринчи 20 таликка киритилган хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича ўқиш харажатлари (tuition fee) камида 50 фоиз қопланадиган грант асосида қабул қилинган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблари битирувчиларига “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍231🕊1
❗️ 2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Хитойга визасиз сафар қилиш имкониятига эга.

Ўзаро Битимга мувофиқ, Томонлар давлатлари фуқаролари икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун ҳар бир алоҳида бўлиш муддати 30 кундан ошмайдиган муддатда ва ҳар қандай 180 кунлик давр ичида жами 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда виза талабларидан озод қилинади.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
👍37
❗️Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 сентябрдан
бошлаб:

вазирлик, идора, иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари орасидан мақсадли стажировкага юбориладиган номзодлар рўйхати шакллантирилади;

стажировка ташкил этиладиган хорижий ташкилотлар ва стажировка муддати буюртмачилар, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан белгиланади;

мақсадли стажировкага юбориладиган мутахассисларнинг стажировка ўташда зарур бўладиган хорижий тилни ўрганиши учун вазирлик, идора ва иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари томонидан тегишли шароитлар яратиб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍28❤‍🔥1
❗️ Депортация қилинган фуқароларга 2 йил мобайнида хорижга чиқиш паспорти берилмайди

Ҳукумат қарорига кўра, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Миграция агентлиги томонидан хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузига ва обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этган фуқароларга доир маълумотлар Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси орқали юритилади.

Ҳужжат билан реадмиссия* қилинган фуқароларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.

Бунда реадмиссия қилинган фуқароларга чет элга чиқиши учун биометрик паспорти расмийлаштириб бериладиган истисно ҳолатлар ИИВ томонидан белгиланади.

* Агар бирор ўзбекистонлик фуқаро чет элда ноқонуний қолган, визаси тугаган, депортация қилинган шахс Ўзбекистон томонидан қабул қилинади — бу жараён реадмиссия деб аталади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍242🤷2
ДХХ Call-маркази ишга тушди

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ДХХ ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Call-марказ фаолият юрита бошлади.

Call-марказга 1520 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
👍572🕊2🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда Тошкент шаҳар ирригация ва дренаж тармоқларининг янги бош режа билан уйғунлаштирилган тизими кўриб чиқилди.

Унга кўра, 2030 йилгача 100 километр каналлар реконструкция қилиниб, атрофида сайилгоҳлар ташкил этилади.

Аэрофото, геодезия ва ёғингарчилик таҳлили асосида дренаж тармоқларини янгилаш бўйича мастер-режа ишлаб чиқилган. Ўтган йили 45 та сув тошқини ҳудудлари бартараф этилган. Бу йил яна 34 та жойда шундай ишлар бажарилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍195🕊1
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари халқимизни 15 май – Халқаро оила куни билан табриклади.

Оила – жамият таянчи, маънавият бешиги ва авлодлар ўртасидаги узвийлик рамзидир. Халқимиз азал-азалдан оилага муқаддас қадрият, барқарорликнинг мустаҳкам асоси сифатида қараб келади.

Дарҳақиқат, ўзаро ҳурмат, шукроналик бор оилаларда файз бўлади. Бундай оилалар қанча кўп бўлса, маҳалла ҳам тинч ва обод бўлади. Маҳалласи тинч туманлар ва шаҳарларда, умуман, бутун мамлакатда ривожланиш бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги ҳар бир оилага тинчлик, тотувлик ва фаравонлик тилайман. Меҳр-оқибат, садоқат ҳеч бир хонадонни тарк этмасин!” – деди Президент.

Telegram | Instagram | Facebook
👍1852
Ҳозирда 60 минг ўқитувчи ҳозирда 8-12 миллион сўм маош олаяпти.

Боғча тарбиячилари ойлиги 65 фоизга ошиб, мактаб ўқитувчилари маошига тенглашди. Янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошади.

Telegram | Instagram | Facebook
😱25👍13🤷‍♀7🤓5🔥2👀1
Вилоятларда, айниқса, Наманганда ўқувчиларга автомобилни ижарага бериш авж олгани оқибатида, ҳар ойда 10-15 нафар ёшлар мажруҳ бўлиб қолаяпти. Ўлим билан тугаётган ҳолатлар ҳам кўп.

Ички ишлар бошлиқлари, вилоят, туман прокурорлари қонун устуворлигини таъминлашда сусткашликка йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш топширилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазрилигига бутун тизими билан “фавқулодда тўқсон кунлик” тартибида ишлашга ўтиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍26😱41
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қошида Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил қилинди.

Марказ болалар тарбияси ва соғлиғига салбий таъсир қиладиган ахборот маконидаги контентни таҳлил қилади. Маҳаллий ижодкорларга миллий контент яратиш бўйича буюртма беради, соҳада кадр тайёрлашни ташкил қилади. Қори Ниёзий институти марказга илмий жиҳатдан кўмаклашади.

Болалар контентини ривожлантириш марказига директор этиб таниқли режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍25🤷4🕊21
Мутасаддилар бундан буён мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг туман бўлими раҳбарларини таълим билан боғлиқ бўлмаган бирорта йиғилишга жалб қилиб бўлмаслиги ҳақида қатъий огоҳлантирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍27👀9👏7🤓21🔥1
Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.

Бу президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍6610👏21
❗️Ҳар бир тумандан камида 5 нафардан ўқитувчи хорижда малака оширади

Жорий йилнинг ўзида педагогика олийгоҳлари ва малака ошириш марказларидан камида 5 нафардан, ҳар бир тумандан шунчадан муаллимни хорижга юбориш вазифаси қўйилди.

Давлат раҳбари келгусида малака оширишга бораётганларнинг 25-30 фоизи хусусий мактаблардан бўлиши ҳақидаги таклифни маъқуллади ва мутасаддиларга буни янги ўқув йилидан бошлаб ташкил қилишга топшириқ берди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍32😱3
2025/07/09 18:49:56
Back to Top
HTML Embed Code: