Telegram Web Link
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди ҳамда "Хотира нури" композицияси билан танишди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37🤷32👏2
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табригидан:

— Ҳужжатларнинг далолат беришича, фашизмга қарши қонли жангларда ўша пайтда 6,8 миллион нафарни ташкил этган аҳолимизнинг қарийб 2 миллион нафари иштирок этган. Шундан 540 мингга яқини ҳалок бўлган, 158 минг нафари бедарак йўқолган, 50 мингдан ортиғи концлагерларда мислсиз қийноқ ва азоблар туфайли ҳалок бўлган, 60 мингдан зиёди ногирон бўлиб қайтган.

Ўзбекистонлик аскар ва офицерлардан 214 мингга яқини жанговар орден ва медаллар билан мукофотлангани, 301 нафари Совет Иттифоқи Қаҳрамони деган юксак унвонга, 70 нафардан зиёди учала даражадаги “Слава” орденига сазовор бўлгани, ҳеч шубҳасиз, юртимиз вакиллари томонидан уруш майдонларида кўрсатилган жасорат ва матонатнинг юксак амалий эътирофидир.

Мамлакатимиз уруш йилларида фронтнинг мустаҳкам таъминот базасига айлангани, республикамиздан жанг майдонларига жуда катта миқдорда ҳарбий техника, қурол-яроғ, дори-дармон, кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилгани ўша суронли даврнинг яна бир унутилмас саҳифасини ташкил этади.

Уруш олови ичида қолган ҳудудлардан юртимизга 170 дан ортиқ завод ва фабрика кўчириб келтирилди, қисқа муддатда 280 та янги корхона бунёд этилди.

Халқимиз ғоят оғир ва мураккаб шароитда уруш ҳудудларидан ўлкамизга олиб келинган 1,5 миллионга яқин инсонни, жумладан, ота-онасидан жудо бўлган 250 минг нафар етим болани бағрига олиб, уларга меҳр-мурувват кўрсатди.

Тарих китобига муҳрланган бундай мисолларни бугун яна бир бор эсга олар эканмиз, ҳар қандай вазиятда ҳам инсоний эътиқодига содиқ қолган олижаноб ва бағрикенг халқимизнинг буюк гуманистик фазилатларига таҳсин ва тасаннолар айтамиз.

Telegram | Instagram | Facebook
👍55👏5❤‍🔥311🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тинчлик учун ташаккур... Озодлик учун ташаккур... Ҳаёт учун ташаккур! Келажагимизни ҳимоя қилганларга чуқур таъзим ва абадий хотира. Сизнинг жасоратингиз бебаҳо ва ўлмас, сиз авлодлар қалбида абадийсиз.

9 май — Хотира ва қадрлаш куни

Telegram | Instagram | Facebook
👍30😍5😱21
❗️ 2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари тизими ишга тушади — Ҳукумат қарори

Жарима баллари қайси қоидабузарликлар учун қўлланилиши билан танишинг 👆🏻

0,2 баллдан 2 баллгача бўлган жарима баллари фақат ЙПХ инспектори томонидан аниқланган қоидабузарликлар бўйича ҳисобланади. 12 ой ичида 12 балл тўплаган ҳайдовчилар 6 ойдан 3 йилгача гувоҳномасидан маҳрум бўлади.

Ҳайдовчига жарима балли ёзилганидан кейин у 6 ой давомида бошқа қоидабузарлик содир этмаса, унинг жарима балларидан 2 жарима балли чегириб ташланади.

12 ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга рағбатлантириш тариқасида кейинги даврда қоидаларни биринчи марта бузганлиги учун биринчи жарима балли ҳисобланмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍35😱19👀5🤷2🔥1
Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июнь ойида бошланади

2025/2026-ўқув йили учун Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июн ойида онлайн тарзда — my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.

Кириш имтиҳонлари 2025 йилнинг июль-август ойларида ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21
Президент фармони:

2025 йил 1 июндан
нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун уй-жой жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб, ўн йил муддатга БҲМнинг 2 150 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади;

Нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍262😱1😍1
Президент фармони:

2025 йил 1 июлдан бошлаб кўп қаватли уйлар массивларидаги тупроқ ва яшил қопламали умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан бетонлаштирганлик, қурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍572
“Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳавола: https://regulation.adliya.uz/project/6294/12680?contentLang=oz

Telegram | Instagram | Facebook
👍14
10 мингдан ортиқ обуначига эга блогерлар реклама орқали даромад топганда солиқ тўлайди

Қонун лойиҳасида инфлюенсер ва веб-сайт эгаси ўзининг аккаунти, оммавий ҳамжамияти ёки веб-сайти орқали реклама ёки даромад келтирувчи бошқа фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиқларни ўз вақтида тўлаш ҳам назарда тутилмоқда.

Атамаларга ҳам аниқлик киритилмоқда. Хусусан:

Инфлюенсер — онлайн-платформадаги ўз аккаунтида ёки оммавий ҳамжамиятда ўн мингдан ортиқ обуначига эга бўлган блогер.

Веб-сайт эгаси — веб-сайтдан фойдаланиш тартибини, шу жумладан ушбу веб-сайтда контент жойлаштириш тартибини мустақил равишда белгилайдиган жисмоний ёки юридик шахс.

Telegram | Instagram | Facebook
👍81🤓16😱6🤷42😍2👨‍💻2🎉1👀1
❗️Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси (ДСБА)да малака оширувчилар контингенти ДХРА (АРГОС) томонидан шакллантирилади

Президент фармони (05.05.2025 й. ПФ-78-сон)га кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб:

ДСБА томонидан қисқа муддатли курсларда фақатгина "Сиёсий" ва "Бошқарув" гуруҳларига мансуб давлат хизматчиларининг малакаси оширилади.

Академиянинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим дастурларида таҳсил оладиган давлат хизматчилари контингенти Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан шакллантирилади.

Агентлик Академия билан бирга:

2025 йил 1 декабргача давлат фуқаролик хизмати "Ёрдамчи" гуруҳи лавозимлари учун;
2026 йил 1 мартгача "Сиёсий" ва "Бошқарув" гуруҳлари лавозимлари учун базавий компетенциялар моделини ишлаб чиқади.

Академияда 2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматидаги раҳбарлар, раҳбарликка номзодлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар жорий этилади.

Қисқа муддатли курслар якунлари бўйича давлат хизматчиларининг олган билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41🤷54🔥3👏1🕊1
❗️Президент фармонига кўра:

2026 йил 1 январдан бошлаб Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида муддати 6 ойгача бўлган қуйидаги қайта тайёрлаш таълим дастурлари жорий этилади:

геосиёсат, глобал хавфсизлик, барқарор ривожланиш, лойиҳа бошқаруви каби йўналишларда Президент Администрацияси топшириғига мувофиқ ташкил этиладиган махсус курслар;

"Раҳбар аёллар" дастури (ташаббускор аёлларнинг раҳбарлик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида);

"Келажак лидерлари" дастури (истиқболли ёшларни давлат хизматига жалб этиш мақсадида);

"Тизимли таҳлил, стратегик режалаштириш ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш" дастури;

"Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш" дастури;

"Кадрлар захирасини шакллантириш ва инсон ресурсларини ривожлантириш" дастури;

"Давлат дастурлари ва лойиҳаларини самарали бошқариш" дастури.

❗️Қайта тайёрлаш таълим дастурларига номзодлар рўйхатини ДХРА (АРГОС) шакллантиради ҳамда ҳар йили 1 июлга қадар Академияга тақдим этиб боради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍32🤝321
❗️Президент фармонига кўра:

Эндиликда Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида ташкил этиладиган малака ошириш курслари доирасида давлат хизматчиларининг Конституция, Ўзбекистон тарихи ва маданияти, давлат тили ҳамда одоб-ахлоқ қоидалари бўйича билимлари мажбурий баҳоланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍3822🔥2
❗️Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси магистратурасига тавсия этиладиган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан дастлабки тарзда сараланади

Президент фармонига кўра:

Академияда давлат буюртмасига асосан магистратура таълим дастурларига қабул давлат органлари, хўжалик бошқарув органларининг биринчи раҳбарлари, вилоят ҳокимларининг тавсиясига асосан олий маълумотли, 2 йил бошқарув лавозимларида иш тажрибасига эга бўлган, қоида тариқасида Миллий кадрлар захирасига киритилган давлат хизматчилари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ва тадбиркорлик субъектлари ходимлари орасидан танлов ўтказиш орқали амалга оширилади.

Бунда:

давлат буюртмаси бўйича ўқитиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

тавсия этилган номзодлар ДХРА (АРГОС) томонидан дастлабки тарзда сараланади ҳамда квота бўйича ҳар бир ўринга камида 5 нафардан номзодлар рўйхатини Академияга тақдим этади;

Академия томонидан номзодлар мутахассислик фанлари ва чет тили бўйича тест синовидан ҳамда экспертлардан иборат Танлов комиссиясидан суҳбатдан ўтказилади;

тест ва суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл олган номзодлар давлат гранти ҳамда Академия Васийлик кенгаши томонидан белгиланадиган квота доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍252🤷‍♀2👨‍💻1
❗️Президент фармонига кўра:

Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига ўқишга кириш истагида бўлган номзодларнинг иқтисодий билимлари ва ҳуқуқий саводхонлиги, шунингдек, бошқарув ва лидерлик хусусиятлари, жамоа билан ишлаш, стратегик ва таҳлилий фикрлар қобилиятлари, мослашувчанлиги, ташаббускорлиги ва инновацион ёндашуви, лойиҳавий бошқарув ва нотиқлик маҳорати бўйича кўникмалари суҳбат ўтказиш орқали баҳоланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31
❗️Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси магистратурасига номзодлар квотадан ташқари қабул қилиниши мумкин

Президент фармони билан:

Академияга давлат буюртмасидан ташқари очиқ танлов асосида фақатгина тўлов-контракт асосида магистратурада кадрлар тайёрлаш ҳуқуқи берилади.

Бунда қабул квоталари Академиянинг илмий-педагогик ва моддий техник имкониятларидан келиб чиқиб, унинг Васийлик Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍23
2025/07/09 11:24:19
Back to Top
HTML Embed Code: