Telegram Web Link
Матбуот котибларининг иш самарадорлиги баҳоланди

АОКА томонидан 2024 йил декабрь ойига қадар фаолият юритиб келган республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 150 нафар матбуот котиби иш самарадорлиги баҳоланди.

2024 йил якунлари бўйича Агентлик томонидан баҳоланган жами 150 та ташкилот ва идоранинг 45 нафар матбуот котиби (30%)нинг иш натижалари юқори, 59 нафари (39,4%)ники ўрта даражада баҳоланган бўлса, 38 нафари (25,4%)ники қониқарли, 8 нафари (5,2%)нинг фаолияти паст даражада, деб топилди.

Рейтингда марказий ташкилотлар орасида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (90), Марказий сайлов комиссияси (88), Марказий банк (87,5), Бизнес-омбудсман (87), Олий Суд (86) ва Бош прокуратура (83) энг юқори натижаларни қайд этган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍28😱3👏2👀211
Президент фармони:

2025 йил 1 июндан
нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун уй-жой жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб, ўн йил муддатга БҲМнинг 2 150 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади;

Нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍462
Президент фармони:

2025 йил 1 июлдан бошлаб кўп қаватли уйлар массивларидаги тупроқ ва яшил қопламали умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан бетонлаштирганлик, қурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍49💯7😱1👀1
❗️Транспорт воситаларини пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди

Қонунчиликда қуйидагилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда:

ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги;

йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилишганлиги;

йўналишли транспорт
воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги. Бу БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга, агар ҳуқуқбузарлик 1 йил давомида такрор содир этилса, БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍326🔥2😱2
❗️1 майдан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими жорий этилиши мумкин

Агар ҳайдовчи бир йил ичида 12 балл тўпласа, маъмурий жавобгарликка тортилади. Барча жарима баллари “E-jarimaball” электрон тизими орқали автоматик ҳисобланади.

Ҳайдовчи 6 ой мобайнида қоидабузарлик қилмаса, унинг 2 балли бекор қилинади. Агар 8 балл тўпласа, SMS орқали огоҳлантирилади. Ҳайдовчи жарима баллари натижасидан норози бўлса, суд орқали шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Telegram | Instagram | Facebook
👍27👏13😱10🤷8🤓7👨‍💻5👀4😘21
Ўзбекистон Республикаси Ахборот кодекси қабул қилиниши кутилмоқда

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да Ўзбекистон Республикаси Ахборот кодексини қабул қилиш ҳақида ҳам сўз боради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍19😱611
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва фейкдир.

Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда. Расмий манбалар бундай чоралар жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Фақат расмий ва тасдиқланган манбаларга ишонишингизни сўраб қоламиз.

ТИВ Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook
👍281
Таиландга киришнинг янги тартиби жорий этилди

Унга кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб Таиландга кирувчи барча чет эл фуқаролари Таиландга кириш картасини (Thailand Digital Arrival Card, TDAC) мамлакатга етиб келиш санасидан 3 кун олдин махсус платформа орқали олишлари шарт.

Шахсий маълумотлар юклангандан сўнг, Таиланд иммиграция идоралари электрон почтага хат юборади ва уни мамлакатга киришда кўрсатиш талаб этилади.

Шу муносабат билан, Таиландга боришни режалаштирган Ўзбекистон фуқароларида Қиролликнинг мазкур қарорини ҳисобга олишларини сўраб қоламиз, дейилади ТИВ хабарида.

Telegram | Instagram | Facebook
👍16
“Янги Ўзбекистон” университети фаолияти янада такомиллаштирилади — Президент қарори

Қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

энг иқтидорли ёшлар ва юқори салоҳиятли профессор-ўқитувчиларнинг илмий мактабларини шакллантириш;

халқаро стандартлар ва илғор тажриба асосида тиббиёт соҳасида таълим, амалиёт ҳамда илмий тадқиқот фаолияти уйғунлигини таъминлаш, соҳа учун рақобатбардош ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш.

Университет ҳузурида Илғор билим ва тажрибалар трансфери маркази ташкил этилади.

2025/2026 ўқув йилидан Университетнинг магистратура мутахассисликлари талабаларига Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан таълимнинг бакалавриaт босқичига жорий қилинган давлат грантини ажратиш тартиби жорий этилади.

2027 йил 1 декабргача Университет учун олиб келинадиган ва муқобили Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилма, дастурий ва техник воситалар, бутловчи қисмлар божхона тўловларидан (ҚҚС, акциз солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍191
Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи чорагида ўртача ойлик иш ҳақи 5,8 млн сўмни ташкил этди.

Ўтган йилга нисбатан ўсиш — 18%.

Ҳудудлар кесимида:
• Тошкент шаҳри: 9,88 млн сўм
• Навоий вилояти: 7,33 млн сўм
• Тошкент вилояти: 5,43 млн сўм

Энг кам иш ҳақи Қашқадарёда — 4,08 млн сўм.

Соҳалар кесимида:
• Ахборот ва алоқа соҳасида иш ҳақи 14,81 млн сўм (+26,8%).
• Санъат ва дам олиш соҳасида — 4,83 млн сўм (+20,2%).
• Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда энг паст иш ҳақи қайд этилди — 3,62 млн сўм (+11,1%).

Telegram | Instagram | Facebook
🤷67😱23👍21👀12🤩4🤷‍♀3👨‍💻3🤓21
❗️Президент фармони билан прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари секторлар фаолияти бўйича юклатилган вазифалардан озод этилади.

Секторлар ишига Бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари масъул этиб белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍51🤝6🤷5
Педагог кадрларни тайёрлаш фақат кундузги ва кечки таълим шакли бўйича ташкил этилиб, сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
👍49🔥6❤‍🔥2👏1
Камбағал оила фарзандлари мактабдаги узайтирилган кун гуруҳлари учун тўловдан озод қилинади, аъло баҳога ўқиганлар оромгоҳларда бепул дам олиши мумкин бўлади. Камбағал оиладан чиққан аълочи талаба-қизларга базавий стипендиянинг 2 баравари миқдорида махсус стипендия тўланади.

Ногиронлиги бор инсонларни ишга олган енгил саноат корхоналарига солиқ имтиёзлари бериш, бундай ходимлар учун ижтимоий солиқ ставкасини пасайтириш, тадбиркорларга Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан 500 миллион сўмгача субсидия ажратиш каби рағбатлар кўзда тутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍68😱62🤝1
❗️Рухсатсиз Ҳаж ибодатини адо этишга уринган шахслар катта миқдорда жаримага тортилади ва 10 йилгача Саудия Арабистонига киритилмайди

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги рухсатсиз Ҳаж зиёратига борган кишилар ва уларга ёрдам берувчиларга нисбатан жазо чоралари жорий этилганини маълум қилди. Унга кўра, ушбу тартиб зулқаъда ойининг 1-кунидан зулҳижжа ойининг 14-кунига қадар (1 майдан 13 июнгача) амал қилади.

Жазолар қуйидагича:

1️⃣ Рухсатномасиз Ҳаж ибодатини адо этишга уринаётган шахслар, шунингдек, белгиланган муддат давомида Макка шаҳри ва муқаддас жойларга киришга ёки у ерда қолишга ҳаракат қилган Ҳаж визаси йўқ шахслар 20 минг Саудия риялигача (5 минг 330 доллар) жаримага тортилади.

2️⃣ Рухсатномасиз Ҳаж ибодатини адо этишга уринган шахслар учун ташриф визаси олишга ёрдам берган, шунингдек, уларни мамлакат ичида олиб юрган, бошпана берган ёки яширинишга кўмаклашган шахсларга 100 минг риялгача (26,7 минг доллар) жарима солинади. Бунда ёрдам кўрсатилган ҳар бир шахс учун жарима миқдори алоҳида ҳисобланади.

3️⃣ Рухсатсиз Ҳаж ибодатини адо этишга уринган шахслар ўз мамлакатларига депортация қилинади ва 10 йил давомида Саудия Арабистонига кириши тақиқланади.

4️⃣ Ҳаж визаси йўқ шахсларни Макка шаҳри ва муқаддас жойларга ташиш учун фойдаланилган қуруқликдаги транспорт воситалари суд қарори билан мусодара қилиниши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
👍23😱5🤷4🤷‍♀3
Эртадан — 1 майдан электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
😱49👀6🤷5👍3🔥2
Урганч шаҳридаги Ал-Хоразмий шаҳарчасида Ал-Хоразмий номидаги университет ва ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади.

Университетда 3 та: математика ва информатика факультети, аэрокосмик технологиялар муҳандислиги факультети ҳамда сунъий интеллект факультети бўлади. Уларда иқтисодиёт, ахборот технологиялари, саноат, хавфсизлик, энергетика ва экология каби соҳалар учун мутахассислар тайёрланади. Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида, кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.

Ўқув жараёнлари “Янги Ўзбекистон” университетининг тажрибаси асосида, БАА, Хитой, Буюк Британия каби давлатларнинг нуфузли олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Қабулни 2025-2026 ўқув йилидан бошлаш режалаштирилган. Жами талабалар сони 4-6 минг атрофида бўлиши кўзда тутилган.

Мактабга эса 4-синф битирувчилари танлаб олинади. Таълимнинг якунловчи 2 йили муҳандисликка бошланғич тайёргарликка қаратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍431
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради.

Ташриф дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ишга туширилган янги объектлар, йирик транспорт инфратузилмаси ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш ва бошқа тадбирлар ўрин олган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29🔥1
АҚШ расмийлари Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг 131 нафар фуқаросини депортация қилиш бўйича операцияни ташкил этгани ва молиялаштиргани учун миннатдорлик билдирди. Ички хавфсизлик вазирлигининг таъкидлашича, операция «АҚШ иттифоқчилари учун стандартни белгилайди».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ икки томонлама келишувлар доирасида АҚШ ҳудудида қонуний асосларсиз бўлиб турган ва депортация қилинадиган хорижликлар рўйхатига киритилган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш мақсадида Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича махсус чартер рейси ташкил этилиши маълум қилинганди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍32😱5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим муассасаси очиш учун лицензия бериш тартиби тўлиқ қайта кўриб чиқиладивазир

Telegram | Instagram | Facebook
👏28👍10😱2🤷1
2025/07/10 15:22:05
Back to Top
HTML Embed Code: