Telegram Web Link
Qaror_bojxona.pdf
1.4 MB
2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг қуйидаги нормалари белгиланди:

ҳаво транспортида — 1000 доллар (амалда 2000 доллар);

темир йўл ва дарё транспортида — 500 доллар (амалда 1000 доллар);

автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали — 300 доллар;

халқаро курьерлик жўнатмалари орқали — 200 доллар (амалда бир чоракда 1000 доллар);

халқаро почта жўнатмалари орқали — 100 доллар (ўзгармаган).

Бундан ташқари, божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак.

Telegram | Instagram | Facebook
👍35😱91
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларида давлат компенсацияси жорий этилади

2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реэстрига киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга:

⁃ электр энергияси истеъмоли бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;

⁃ табиий газ истеъмоли бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади:

⁃ Реестрларга киритилган оилаларга; 

⁃ “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида реестрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга.

Telegram | Instagram | Facebook
👍253😱2👀2
Ўзбекистон тарихчилар жамиятининг Хоразм бўлими фаолияти давлат бюджетидан таъминланиши белгиланди.

Мутасаддиларга чет элдан тажрибали археологларни жалб қилиб, тарихий обидаларни аниқлаш ва тиклаш бўйича амалий ишларни бошлаш топширилди.

Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудудидаги 8 та қадимий қалъаларни ўзаро боғловчи тўрт кунлик “Қалъа тур” маршрути ишлаб чиқилади. Ушбу қалъалар атрофида мастер-режа асосида хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍1721😍1👨‍💻1
❗️Хорижда ўзбек ресторанларини ташкил қилишда рўйхатдан ўтиш, рухсатнома ва фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади — Президент

Telegram | Instagram | Facebook
👍158
❗️Франкфурт, Урумчи, Пекин, Абу-Дабидан Хоразмга тўғридан-тўғри рейс ҳамда туристик мавсумда Истанбулдан Урганчга кунлик қатнов йўлга қўйилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
👍44
Шавкат Мирзиёев:

Тошкент-Урганч авиа йўналишида бир ҳафта олдин чипта қолмайди, нархи қиммат.


хусусий авиакомпаниялар жалб қилиниб, Тошкентдан Урганчга қатновлар сони 2 карра оширилади.

Барча резидент компанияларга ички рейсларни субсидиялаш бўйича қарор ишлаб чиқилади.

дам олиш кунлари поездлар таркибига қўшимча вагон улаб, йўловчи ташиш 1,5 баробарга кўпайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍61👀4
❗️Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +39 даражагача кўтарилади

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари ҳаво +35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +39 даражагача исийди.

Ҳарорат фони ойнинг биринчи ўн кунликнинг охирида бироз пасаяди, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кейинчалик ҳарорат кечалари 17-22 даражадан 10-15 даражагача, кундуз кунлари 32-37 даражадан 25-30 даражагача ўзгариб туради.

Умуман олганда, жорий май ойида ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан 1-2 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍24🔥3😱31
❗️Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик янада жадаллаштирилади

Фармон (ПФ-74-сон, 30.04.2025 й.) билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Унга кўра, айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

бир қатор давлат иштирокидаги корхоналарнинг махсус (эксклюзив) ҳуқуқлари бекор қилинади;

божхона йиғимларининг фискал мақсадларда ундирилмаслиги таъминланади;

озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мувофиқлигини декларациялаш тартиби жорий этилади;

республика ҳудудида маиший электр приборларининг энергия самарадорлик талаби халқаро меъёрларга мувофиқлаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍314😱2🕊2
❗️Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 13 майдан бошланади

Юртимиздан Саудия Арабистонига 28 майга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.

9 та ҳудудий аэропортдан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилади:

● Тошкент;
● Бухоро;
● Наманган;
● Самарқанд;
● Қарши;
● Термиз;
● Урганч;
● Нукус;
● Навоий.

Telegram | Instagram | Facebook
👍601😱1
Кармана туманида икки нафар ёшлар етакчиси автоҳалокат натижасида вафот этди, бир нафар ходим шифохонага ётқизилди

Навоий вилояти Кармана тумани “Фарҳод” маҳалласи ёшлар етакчиси Улуғбек Облақулов ва ушбу туманнинг “Баҳром” маҳалласи ёшлар етакчиси Муҳриддин Баҳронов автоҳалокат натижасида вафот этди.

Кармана тумани Ёшлар ишлари бўлими шўба мутахассиси Валижон Касимов шифокорлар назоратида қолмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев марҳумларнинг оила-аъзоларига таъзия билдирди. Уларнинг ота-онаси ва яқинларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍28😱27🕊12🤝4🔥2❤‍🔥11😍1
❗️Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:

9 май (жума) — Хотира ва қадрлаш куни;

10 май (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

11 май (якшанба) — дам олиш куни.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29🤷12🤷‍♀10
ЎзЛиДеп ва “Миллий тикланиш” партияларининг Қонунчилик палатасидаги фракциялари “Тараққиёт блоки”ни ташкил этиш юзасидан битим имзоладилар.

“Тараққиёт блоки” 93 нафар депутатни бирлаштириб, парламентдаги кўпчиликни ташкил этади ва етакчи сиёсий кучга айланади.

“Тараққиёт блоки” Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги ислоҳотларни эътироф этган ҳолда бу борадаги ишларни изчил ва қатъий давом эттириш мамлакатни юксалтиришнинг ягона тўғри йўли, деб ҳисоблайди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍15🤷8😱7❤‍🔥211
"Work and travel" дастурларида иштирок этувчи талабалар учун ссуда ажратилади

Ҳукумат қарори билан 2025 йил 15 майдан "Work and travel" халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади.

Мазкур давлатларга Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия киритилган.

Ҳар йили 2 000 нафаргача талаба ёшларга БҲМнинг 40 баравари (15 млн) миқдорида ссуда ажратилади.

Ссуда ажратиш ҳақидаги аризалар давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.

Талаба ажратилган ссудани хорижий давлатдан келганидан сўнг 1 ой муддатда қайтариш мажбуриятини олади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍224❤‍🔥2👨‍💻1
❗️Ер участкасини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда – муддати ўтган қарздорлик унинг мавжудлиги тўғрисида ваколатли органлар томонидан огоҳлантириш берилган санадан бошлаб 6 ой ичида бартараф этилмаганда ер участкаларига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши белгиланди.

Президент томонидан тегишли Қонун имзоланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21😱51
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади

Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.

Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍241
“Эл-юрт умиди” фондини Президент ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси этиб, Давлат бошқаруви академиясини Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Улар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан бирга кадрлар тайёрлаш кластерига айлантирилади.

Халқаро рейтингларда “ТОП-100” талик университетларга грант асосида ўқишга кирган номзодларга “Эл-юрт умиди” стипендияси имтиҳонларсиз ажратилади. “ТОП-300” таликда бўлган университетларга грантга кирганларга халқаро транспорт ва турар жой харажатлари имтиҳонларсиз қоплаб берилади. “ТОП-20” таликдаги университетлар бакалавриатига 50 фоиз грант асосида қабул қилинган Президент мактаблари битирувчиларига стипендиялар танловларсиз ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍232😱2
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида энди давлат хизматчилари учун 3 та дастур – малака ошириш, қайта тайёрлаш ва магистратура йўлга қўйилади. Барча узоқ ва ўрта муддатли ўқувлар хорижий ҳамкорлар билан қўшма таълим дастурлари ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг таянч тавсиялари асосида ташкил этилади.

Магистратурада “Давлат бошқаруви”, “Давлат сиёсати”, “Ҳудудларни комплекс ривожлантириш”, “Инсон ресурсларини ривожлантириш” ва “Давлат молиясини бошқариш” йўналишларида 18 ойгача муддатда чуқурлаштирилган билимлар берилади. Давлат буюртмасидан ташқари тўлов-контракт шаклида ҳам талабгорлар қабул қилинади.

Академияда таълим дастурлари ва илмий тадқиқотлар сифатини ошириш бўйича тавсиялар бериш, нуфузли хорижий илмий-таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш учун Халқаро академик маслаҳат кенгаши тузилади.

Шунингдек, академия ҳузурида 4 та янги марказ ташкил этилмоқда. Мисол учун, Давлат бошқаруви муаммоларини илмий-амалий тадқиқ этиш маркази давлат хизмати самарадорлигини ошириш, хусусий сектордаги илғор амалиётларни давлат бошқарувида жорий қилишга қаратилган тавсиялар бериб боради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍47
Президентнинг тегишли фармонлари билан:

Жасур Шавкатович Салихов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори лавозимига;

Гулноза Сайдиғанихўжаевна Исмаилова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍46🤷6🤷‍♀1👀1
❗️ДСБАда илк бор Инсон ресурсларини ривожлантириш факультети ташкил этилади

Янгитдан ташкил этилган Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси магистратурасида “Давлат бошқаруви”, “Давлат сиёсати”, “Ҳудудларни комплекс ривожлантириш” ва “Давлат молиясини бошқариш” йўналишларида чуқурлаштирилган билимлар берилади.

Шунингдек, Академияда “Инсон ресурсларини ривожлантириш” йўналишида илк бор HR соҳасидаги малакали мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилади.

Ушбу йўналишлар бўйича ўқиш муддати 18 ой этиб белгиланмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍625🔥5👏1
Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилиб, Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозими киритилди, ушбу лавозимга полковник Зуфар Курбанов тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31🤷4😱1🕊1😍1
2025/07/09 22:26:33
Back to Top
HTML Embed Code: