Telegram Web Link
❗️Сиртқи таълимга қабул бутунлай ёпилди. Ҳозирги сиртқи талабалар ўқишини давом эттираверади

Президент фармонига кўра, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилди. Яъни жорий йилда сиртқига ҳеч ким олинмайди. Бошқача айтганда, бир ярим ойдан кейин бошланадиган қабул жараёнларида сиртқига квота берилмайди;

мазкур талаб давлат олийгоҳлари учун ҳам, нодавлат (хусусий) олийгоҳлар учун ҳам бирдек амал қилади;

бунда сиртқи таълимга қабул барча йўналишларда тугатилади. Яъни фалон йўналишда сиртқи бор, пистон йўналишда сиртқи ёпилди, деган гап йўқ. Энди ҳеч қайси йўналишга сиртқи учун талаба қабул қилиб бўлмайди;

ҳозир ўқиётган юқори босқич талабалари ўқишини сиртқида давом эттираверади. Яъни сиртқи учун қабул тўхтатилди, сиртқига бошқа янги талаба олинмайди, аммо сиртқиларнинг ўзи ёпилгани йўқ;

сиртқининг ўрнига кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади. Бу кўпроқ масофавий таълим шакли бўлиши мумкин. Шунингдек, мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли бўйича ўқитишга рухсат берилади;

олийгоҳларда муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди. Яъни кундузгига 100 киши қабул қилса, унда муқобил таълим шаклига 50 кишидан кўп қабул қила олмайди. Бу аввалгидек, фақат квота эълон қилиш билан ўлчанмайди, балки аввал кундузгининг қабулини тугатиб, олган талабалари сонидан келиб чиқиб, кейин 50% муқобилга олиши мумкин бўлади;

магистратура босқичида муқобил таълим шаклида ўқитишга рухсат берилади. Бунгача фақат кундузгига рухсат эди. Эндиликда, масалан, магистратурада масофавий ҳам ўқитса бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍15❤‍🔥106😱6🤷‍♀1
Ғуломжон Муродхўжаев Наманган вилоятининг Поп тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари эди.

Туманнинг аввалги ҳокими Аъзамжон Султанов саломатлигига кўра вазифасидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍46👏32
Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.

Бу президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍114
Президент фармони:

2025 йил 1 июлдан бошлаб кўп қаватли уйлар массивларидаги тупроқ ва яшил қопламали умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан бетонлаштирганлик, қурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍231
Тўққизта вилоятда сел келиш хавфи эълон қилинди

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи, дам олувчи ва ҳаракатланувчи фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍15😱4
Отабек Базаров Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Ғуломжон Муродхўжаев Поп тумани ҳокими этиб тайинланганди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍38🤷52
❗️Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 6 июнь, жума куни нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг маълум қилишича, Зулҳижжа ойининг биринчи куни бугун — 28 май, чоршанбага тўғри келди.

Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.

Шунга кўра, жорий йилда Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь, жума куни нишонланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍5731❤‍🔥1🤷‍♀1
Шавкат Мирзиёев академик Азимбой Саъдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍187🕊4😱2
❗️Айрим ҳуқуқбузарликлар учун фақат жабрланувчининг аризаси асосида иш юритиш амалиёти жорий этилмоқда

Бу бўйича қонун Сенат томонидан маъқулланди.

Унга кўра, қуйидаги ҳуқуқбузарликлар учун фақат жабрланувчи аризаси асосида иш юритилади:

🔹туҳмат ва ҳақорат;
🔹шахсий ҳаёт дахлсизлигига тажовуз;
🔹енгил тан жароҳати етказиш;
🔹турар жой дахлсизлигини бузиш;
🔹моддий-маънавий зарар келтирувчи маълумотларни ошкор этиш;
🔹мулкка қасддан зарар етказиш.

Бунда агар жабрланувчи вояга етмаган, ночор ёки ҳуқуқбузарга қарам бўлса, ариза бўлмаса ҳам иш қўзғатилиши шартлиги белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍3710🤷5❤‍🔥2
2025 йил 1 июлдан фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг қуйидаги соддалаштирилган тартиби жорий этилади:

фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланганда пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмасдан проактив шаклда тайинлаш. Бунда фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсияларни рад қилиш ҳуқуқи берилади;

кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсацияларни электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинлаш;

ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида 1 йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдорини ҳар 2 йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш.

2025 йил 1 октябрдан давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ “Халқ банки” томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
28👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд — глобал Форум марказида

23-25 июнь кунлари Ўзбекистон БМТ Давлат хизмати форумига (UNPSF 2025) мезбонлик қилади.

Ушбу нуфузли тадбирда дунёнинг етакчи мутахассислари, вазирлар ва инноваторлар бир жойга жамланади.


📍23-25 июнь, ”Silk Road Samarkand”

#UNPSF2025Uzbekistan

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍842🔥1
❗️1 июлдан фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади

Унга кўра:

фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланганда, пенсиялар алоҳида мурожаат талаб этмасдан проактив шаклда тайинланади. Бунда фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсияларни рад қилиш ҳуқуқи берилади;

кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро обектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсациялар электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинланади;

ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида 1 йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдори ҳар 2 йилда проактив шаклда қайта ҳисобланади.

2025 йил 1 октябрдан давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ “Халқ банки” томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
22👍4👀1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ва Жоржа Мелони Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар.

Улар ҳузурида ташриф доирасида имзоланган, жумладан:

инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида;
стратегик аҳамиятга эга хомашё соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
миграция ва ҳаракатланиш эркинлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, маданий меросни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида;
Иқлим жамғармаси ва Италия қишлоқ хўжалиги конфедерацияси билан ҳамкорлик, "Sogesid" ва "Ansaldo" компаниялари билан "яшил" ривожланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
Тушиа, Пиза ва Турин университетлари билан шериклик тўғрисидаги икки томонлама битимларни алмашиш маросими ҳам ўтказилди.

Telegram | Instagram | Facebook
18👍16🤝32😱2😍2
Коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор

Санэпидқўмита раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабековга кўра, шу йил март ойида коронавируснинг Хитойда аниқланган NB.1.81 штамми баъзи мамлакатлар бўйлаб тарқалаётгани ҳақида маълумотлар бор. Лекин, СOVID-19 нинг янги тўлқини дунёни қамраб олмоқда, деган хабарлар асоссиз.

Ўзбекистон мисолида айтадиган бўлсак, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарор. Аҳолида коронавирус штаммига нисбатан оддий респиратор касалликларга бўлгани сингари муносабат аллақачон шаклланган. Одамларда бу хасталикка нисбатан жамоавий иммунитет вужудга келган.

Шу маънода, дунёда қайд этилаётган янги штаммлар ҳақида дарҳол шов-шувли хабарлар тарқатишга зинҳор уринмаслик керак. Хавотирга ҳеч қандай асос йўқ.

Telegram | Instagram | Facebook
👍1411🔥4🤓2😱1
Миграция агентлиги мурожаати

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда хорижда ишлаб юрган ва афсуски вафот этган ватандошларимизнинг жасадларини юртимизга олиб келиш учун блогерлар, турли шахслар пластик карта рақамларини чиқариб, пул йиғиш акцияларини ўтказаётгани кузатилмоқда.

Айрим ҳолатларда эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик қилувчи шахслар кўпаймоқда. Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг.

Бу вазиятда қонуний ва ишончли йўл — Ўзбекистон Миграция агентлигига мурожаат қилишдир. Агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобига билан юртга олиб келинади.

Мурожаат учун расмий алоқалар: (71) 202 33 55, қисқа рақам: 1282. Телеграм-бот: @huquqiy_yordam_uzbot

Telegram | Instagram | Facebook
19👍5🤝3🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Дунёда рўй бераётган воқеа, ҳодисаларга бефарқ бўлмаган инсонлар учун яхши канал тавсия қиламан.

Дунёдаги энг муҳим воқеалар, урушлар тафсилотлари ва иқтисодий кризислар, Халқаро майдонда бўлаётган сиёсий ўйинлар ва уларнинг Ўзбекистонга таьсирини ёритиб борувчи махсус Gorizont каналини кузатиб боринг. Шунингдек, каналда оригинал инсайдлар, оператив янгиликлар ва эксклюзив лавҳалар доимо бериб борилади. Барчаси битта каналда. Аьзо бўлинг!

Gorizont - Сиёсатга қизиқмайдиган халқни, халққа қизиқмайдиган сиёсатчилар бошқаради!

👉Каналга аъзо бўлиш👈
https://www.tg-me.com/gorizont_uz
14🔥4😱1🤓1👨‍💻1
❗️Ўқувчиларни мактабдан-мактабга кўчириш жараёни вақтинча тўхтатилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 26 майидан 31 июлига қадар тўхтатилиши маълум қилинади.

Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.

Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати 2025 йил 1 августдан давом эттирилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
8🔥3
❗️Халқаро фан олимпиадаси ғолибларига салкам 1 млрд сўм пул мукофоти берилади

Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 июндан нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.

Энди энг нуфузли 5 та олимпиадада (IMO — математика, IBO — биология, IChO — кимё, IPhO— физика, IOI — информатика) ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчиларга қуйидагича мукофот пуллари берилади:

1-ўрин: 937 млн 500 минг сўм (2500 баравар);
2-ўрин: 562 млн 500 минг сўм (1500 баравар);
3-ўрин: 375 млн сўм (1000 баравар).

Telegram | Instagram | Facebook
25👍71
2025 йилда муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь – жума кунига тўғри келади.

Аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини муносиб ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2025 йил 7 июнь (шанба) куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍2321
❗️Қурбон ҳайити байрами муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹 6 июнь (жума) – Қурбон ҳайити байрами куни – барча учун дам олиш куни;

🔹 7 июнь (шанба) - 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун одатий, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

🔹 8 июнь (якшанба) – дам олиш куни.

Telegram | Instagram | Facebook
👍148😱1
2025/07/08 19:07:56
Back to Top
HTML Embed Code: