Telegram Web Link
❗️Президент фармони билан:

Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Унга кўра:

Давлат фуқаролик хизматчиларига 7 та поғонадан иборат малака даражалари берилади.

Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари учун малака даражасида бўлиш муддати қуйидагича белгиланди:

6-даражали хизматчи — 2 йил;
5-даражали хизматчи — 3 йил;
4-даражали хизматчи — 3 йил;
3-даражали хизматчи — 4 йил;
2-даражали хизматчи — 4 йил;
1-даражали хизматчи” ва ундан юқори малака даражаларида бўлиш муддати белгиланмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат фуқаролик хизмати малака даражаларининг бошқа органларнинг унвон ва мартаба даражаларига нисбати

Президент фармони билан давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини берувчилар рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра:

Олий даражали маслаҳатчи, 3-, 2- ва 1-даражали маслаҳатчи малака даражалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.

Шунингдек, берилган малака даражаси давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат гувоҳномасида кўрсатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏠 Bugun uydamisiz?

Uy yumushlarini biz bilan hal eting.

Mening Buyurtmam ilovasida usta, bog'bon, elektrik, santexnik va boshqa ko'plab mutaxassislarni tez va oson topishingiz mumkin.

Ilovani yuklab oling, o’zingizga yaqin mutaxassisni 👨🏻‍🔧 tanlang va buyurtma bering.

Batafsil ma'lumot 📞 1254 raqamida

Xizmat bormi? - Biz tayyor!
❗️1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга ошириладиПрезидент фармони

Фармонга кўра:

▪️2025 йил 1 июлдан
пенсия ва нафақалар, кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

▪️2025 йил 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, талабалар ва ўқувчилар стипендиялари 10 фоизга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳаллангиздаги қуйидаги “еттилик” ходимларидан қайси бири ўз иш фаолияти билан сизда ижобий таассурот қолдирмоқда?
Anonymous Poll
18%
Маҳалла раиси
15%
Ҳоким ёрдамчиси
11%
Ёшлар етакчиси
29%
Хотин-қизлар фаоли
5%
Профилактика инспектори
18%
Ижтимоий ходим
4%
Солиқ инспектори
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда тарихий Форум бошланди

Дунёнинг турли минтақаларидан юқори мартабали меҳмонлар иштирокида 23–25 июнь кунлари Ўзбекистон илк бор БМТнинг Давлат хизмати форуми — UNPSF 2025’га мезбонлик қилмоқда.

▪️YouTube

Telegram | Instagram | Facebook
Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 475 сўмгача тушиб кетди.

Расмий курс эртага ҳам сезиларли даражада пасайиши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев БМТнинг Давлат хизмати бўйича Форуми иштирокчиларига табрик йўллади

“Сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат хизматини чинакамига инклюзив халқ хизматига айлантириш бўйича тизимли ислоҳотларни олиб бормоқдамиз. Жумладан, халқаро экспертлар билан биргаликда “Давлат фуқаролик хизмати” тўғрисидаги қонун тайёрланди.

Ислоҳотларнинг ҳар бир хонадонга қадар кириб бориши учун “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилди, манзилли кўмак ва ижтимоий ҳимоя институти кучайтирилди, хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 35 фоизга етиб, мамлакатимиз бу борада минтақада етакчи ўринни эгаллади.

Давлат хизмати ва бошқаруви жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш натижасида Ўзбекистон БМТнинг электрон ҳукуматлар ривожланиш даражаси бўйича глобал рейтингида 24 поғонага, Сунъий интеллектга тайёрлик бўйича халқаро индексда сўнгги бир йил ичида 17 поғонага кўтарилди.

Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш мақсадида замон талабларига мос иқтидорли мутахассисларни жалб қилиш ва профессионал давлат хизматчилари корпусини шакллантириш бўйича кадрлар тайёрлаш кластерини ташкил этдик.

Институционал салоҳиятни ошириш ва инсон капиталига сармоя киритишга кўмаклашиш учун халқаро тажриба асосида эндаумент имкониятларидан фойдаланиш йўлга қўйилмоқда. Шу боис, сизларни Ўзбекистонда давлат хизматида рақамли трансформация бўйича Глобал билим марказини очиш, халқаро Ёш етакчилар мактабини ташкил этиш каби глобал ташаббусларимизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз”, дейилади табрикда.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 24-25 июнь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Бекзот Мардонович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан;

Уткиржон Ғайратович Кодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимидан;

Жахонгир Жовахирлаевич Ибрагимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Махмуд Истамов адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар (2024 йилдан) Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони раҳбари лавозимида фаолият кўрсатган.

Telegram | Instagram | Facebook
2025/07/06 06:41:58
Back to Top
HTML Embed Code: