Texnika xarid qilishga pul kerakmi?

🏦BRB mobil ilovasida istalgan maqsadlar uchun bir zumda onlayn kredit olishingiz mumkin:
 hujjatlarsiz
 navbatlarsiz
 garovsiz

Yoz chillasiga tayyorgarlikni hozirdan ko'ring!

👉 Hoziroq BRB mobil ilovasini yuklab oling!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:

давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари лавозим маошини уларнинг иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, натижадорлиги ҳамда бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ягона принцип асосида шакллантириш бўйича 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизимини тубдан такомиллаштиришга оид Президент Фармони лойиҳасини киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👫 YANGI IMKONIYATLAR ESHIGI OCHILDI!

📈Ish izlayapsizmi? Yoki sizga ishchilar kerakmi?

Endi bu muammo emas — yangi Call-markazga qo‘ng‘iroq qiling!

➡️ Biz orqali:

💠 Ish izlovchilar — o‘zlariga mos ishni topishadi
💠 Ish beruvchilar — kerakli xodimlarni tez va oson topishadi
🟢 Bepul maslahatlar va yo‘l-yo‘riqlar
🟢 Tezkor aloqa va individual tavsiyalar

🕘 Ish vaqti: Dushanba – Shanba, 9:00 – 22:00
📢 Ish ham, ishchi ham — barchasi Call-markaz orqali!
🤳 (71) 210-04-21

✔️ Bu oddiy markaz emas — bu shaharning urf-odatini biladigan Call-markaz!



👫 ОТКРЫТА ДВЕРЬ НОВЫХ ВОЗМОЖНОСТЕЙ!

📈В поиске работы? Или подбираете сотрудников?

Теперь всё просто — позвоните в наш Call-центр!

➡️ Через нас:

💠 Соискатели — находят подходящую работу
💠 Работодатели — быстро подбирают нужный персонал
🟢 Бесплатные консультации и сопровождение
🟢 Оперативная связь и персональные рекомендации

🕘 Время работы: Пн – Сб, с 9:00 до 22:00
📢 Работа и работники — всё решает один Call-центр!
🤳 (71) 210-04-21

✔️ Это не просто справочная — это Call-центр, который знает город и его людей!

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Telegram-bot
Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун қонунчиликда белгиланган ижтимоий хизматлар, ёрдамлар ва имтиёзлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга ҳам татбиқ этилади, 2026 йил 1 январдан бошлаб эса фақат Камбағал оилалар реестридаги оилаларга кўрсатилади.

Шунингдек, камбағал оилалар "қизил" ёки "сариқ" тоифадан «яшил» тоифага ўтганда улар учун қонунчиликда назарда тутилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги 12 ой муддатга сақлаб қолинади.

Маълумот учун: 2025 йил 15 майдан Камбағал оилалар реестрига киритилган ва ушбу реестрга тушиш хавфи бўлган оилаларни “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга тақсимлаш белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилдилар. Давлат раҳбарлари ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди. Шу жумладан:

Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани 2025-2029 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси";

Фан, касб-ҳунар ва олий таълим соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

2030 йилга қадар товар айирбошлашни $1 млрдга етказиш дастури;

Кемачилик ва кемасозлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;

Тошкент вилояти ва Сумгаит шаҳри, Навоий ва Габала шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги келишувлар ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади.

Бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно.


Бунда:

субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.

Telegram | Instagram | Facebook
VMQ-403 Nodavlat ta'lim 30.06.2025.pdf
1.4 MB
❗️ Ўзбекистонда нодавлат ОТМларни лицензиялаш учун қўшимча талаблар жорий этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 403-сонли қарорига мувофиқ, энди нодавлат ОТМ очмоқчи бўлган талабгор:

таълим ташкилотининг концепциясини (номи, мақоми, бошқаруви, йўналишлари, қабул параметрлари, таълим сифати, тўлов миқдори, 5 йиллик ривожланиш режаси ва бошқалар) тақдим этади;

2 млн доллар эквивалентидаги устав фондини шакллантиради;

350 минг доллар маблағни депозитга жойлаштиради;

камида 5 минг кв.м таълим биносига эга бўлиши (ёки 5 йиллик ижара шартномасига эга бўлиши) лозим;

илк 5 йилда йиллик фойданинг 80%, кейинги йилларда камида 50%ни ривожлантиришга йўналтиради.

Қарор расмий эълон қилинган санадан 3 ой ўтгач кучга киради.

Ушбу муддатгача лицензия олганлар 2026 йил 1 январгача фаолиятини янги талабларга мослаштириши шарт.

Telegram | Instagram | Facebook
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш 10 июлдан бошланади

2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади.

Субсидия олиш:
Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали
электрон тарзда my.gov.uz портали орқали амалга оширилади.

❗️Ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори қуйидаги чегараларда бўлиши зарур:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 3,12 млн сўмдан – 9,24 млн сўмгача;
Тошкент шаҳрида 3,12 млн сўмдан – 10,63 млн сўмгача.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми 15 июлдан бошланиб, 31 август куни охирига қадар давом этади.

Бунда:
1️⃣ Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июль – 3 август;
2️⃣ Саралаш босқичи — 4–18 август;
3️⃣ Тарғибот босқичи — 19–21 август;
4️⃣ Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этди.

Ўзбекистон президенти Эрон ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган келишувни қўллаб-қувватлади ҳамда дунё ҳамжамиятини яна бир бор ядро қуролидан холи ҳудудлар географиясини кенгайтиришга чақирди.

Ташкилотнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ривожланиш устувор йўналишларини илгари суриш мақсадида "Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари - 2035" концепциясини қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Президент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси бўйича тезкор ахборот алмашиш ва уларни тўсиқсиз етказиб бериш учун "яшил йўлаклар" тизимини яратиш ташаббусини илгари сурди.

Глобал иқлим кун тартибидаги масалаларда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини қайд этиб, президент чўл ҳудудларида ўрмонлар ташкил қилиш ва рекреация зоналарини барпо этиш бўйича Трансчегаравий "яшил дастур" ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/05 12:03:08
Back to Top
HTML Embed Code: