Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир қарашда ҳаётда бунақа бўлмайди дейсиз, бошқа бир қарасангиз, типик ҳолат: қаердадир кимдир истеъдодли қизини ўқитмайман деяпти, яна қаердадир биров ўқиган қизларнинг номини туҳмат билан булғамоқчи, яна кимдир қизини ўқитиш учун дунёнинг нариги чеккасига боришга тайёр.

Турли тақдирларни бир митти фильмга, битта оддий ўзбек оиласи тимсолида жамлаб тақдим этишибди. Таъсирли! Alisher Sadullaev илинганингиз учун раҳмат.

Менга қолса ҳар куни ТВда шундай лавҳалар бириб турилишини истар эдим. Айни кечки пайт оила дастурхонга йиғилганида ё тонгги нонушта пайти.

Балки қайсидир отанинг, эрнинг, қайнонанинг... кўнгли юмшар, қайсидир қизнинг эса фазога учгудек қаноти пайдо бўлар.

@shahnozxon
🇺🇿 Ўзбек тилини ўргатувчи бепул ўқув курслари бор (маълумот учун)

Ўзбекистонда ўзбек тилини ўрганиш – давлат хизматида ишлашми ё хусусий тадбиркорликдами – муҳим, Чунки аҳолининг катта қисми ўзбек тилида гаплашади ва бу қатлам тобора жадал кенгайиб бормоқда. Мижозлар билан мулоқот қила олиш керак.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида ўзга миллат вакиллари ва ўзбек тилини ўрганувчилар учун “Ўзбек тили” курслари ташкил этилган.

❗️Ўқув машғулотлари учун ҳеч қандай тўловлар талаб қилинмайди. Ўқув курсининг афзаллиги:

🔹жонли мулоқот, анъанавий дарслар;
🔹10-12 нафарли кичик гуруҳлар;
🔹144 соатга мўлжалланган махсус ўқув дастури;
🔹барча қулайликларга эга замонавий ўқув хоналари;
🔹малакали мутахассисларнинг қизиқарли дарслари;
🔹даражали сертификат.

Тил ўрганмоқчиман, лекин имконият йўқ дейдиганларга юбориб қўямиз.

@shahnozxon
Табиий бойликларимиз авлодларимизга ҳам қолиши керак.

“Адолат” партияси табиий ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича янги ташаббусни олға суряпти.

Табиий ресурслар ҳар бир мамлакатнинг бойлиги ҳисобланади. Бизга аждодлардан қолган ерости ва ерусти бойликларини асраш — келажак авлодларга манфаатли тарзда қолдириш — вазифамиз.

Иқтисодий ўсиш ва ривожланиш мақсадида кўплаб давлатлар табиий ресурсларни жадал тасарруф этишга киришади, лекин бу жараёнда уларнинг самарасиз қазиб олиниши ва атроф-муҳитга зарар етказилиши асосий муаммолардан бирига айланяпти.

«Адолат» социал-демократик партияси ерости ва ерусти бойликларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ҳимоя қилишга қаратилган ташаббусларни сайловолди дастурига киритган (айни вақти).

Партиянинг таклифларида табиий ресурсларни самарали бошқариш, уларнинг атроф-муҳитга бўлган таъсирини баҳолаш ва жамоатчилик фикрини инобатга олиш ҳақида гап боради.

Норвегия ва Канада каби мамлакатлар қонунларида аллақачон табиий ресурсларни асраш ва келажакка етказишни назарда тутувчи нормалар кўплаб мавжуд. Бизда ҳам бунинг аллақачон мавриди келган. Шу маънода “Адолат”нинг ташаббуси жуда долзарб ва ўринли.

#sаylоv24
@shahnozxon
Халқ табобатини расмийлаштиришга эҳтиёж бор

Ҳозирги кунда кўпчилик саломатлигини тиклаш ёки касалликлардан ҳимояланиш учун халқ табобати усулларига мурожаат қиляпти. Бу соҳанинг кўплаб йиллар давомида амалиётда ишлатилгани ва табиий маҳсулотларга асослангани унинг оммалашишига сабаб бўляпти. Лекин халқ табобатида қўлланадиган усулларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда.

Шу сабабли Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Халқ табобати тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш ташаббуси билан чиқди. Қонун лойиҳаси бу соҳани замонавий тиббиёт билан уйғунлаштириб, аниқ қоидалар ва стандартларни белгилашга қаратилган. Бу халқ табобатидан фойдаланувчилар учун ишончли тизим яратиш имконини беради.

Қонун қабул қилинса, халқ табобатида шифобахш гиёҳлар ва табиий даволаш воситаларини етиштириш, ишлаб чиқариш ва қўллаш тартибга солинади. Шунингдек, мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш учун ҳам имкониятлар яратилади.

Яхши ташаббус.

@shahnozxon
Бойсундаги техноген авария ҳақида "Газета.уз"нинг репортажини кўрдим. "Газета.уз" маладес!

У, биринчи навбатда, ҳодиса жойига бориб, воқеани жойидан кўрсатиб бир қатор саволларга жавоб топиб берди, одам ҳар ҳолда билди, ваҳима ўрнини фактлар эгаллади – шунинг ўзи катта иш.

Ушбу ҳолатда маълумотларни вақтида ва холис ёритиш нимага кераклиги, профессионал, стандартлари баланд журналистика давлат учун ҳам, жамият учун ҳам фойдали эканини кўриш мумкин.

Шу билан бирга журналистлар ўзи жавоб топиб бера олмайдиган, масъуллар жавобини айтиши лозим бўлган саволлар бор:

1. Авария сабаби нима?
2. Ҳолат қачон бартараф бўлади?
2. Қандай хулосалар чиқарилди, такрорланмаслиги учун нима қилинади?
3. Мамлакатдаги бошқа турдош конлар ва муассасаларда авария ҳолатларига ҳушёрлик борасида қандай ишлар қилиняпти (чунки фалон жойда газ портлади деган хабарни эшитганлар бизники тинчмикан деб қолиши табиий)?
4. Бойсунга нима бўлади (экологик истиқбол масаласи)?

Ахборотни яшириш эмас, тўғри тақдим этишнинг фойдасини кўрдик. Одамларнинг саволларига жавоб берибгина ваҳимани йўқотиш мумкин.

"Газета.уз"га эса раҳмат!

@shahnozxon
Депутатликка кўрсатилган номзодларнинг 44,7 фоизи аёллар. Бу сайлов тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир

Марказий сайлов комиссияси Либерал-демократик, “Миллий тикланиш”, Экология, Халқ демократик, “Адолат” партиялари томонидан Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олди.

Қувонарлиси, сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар орасида аёллар сони 391 нафарни ёки 44,7 фоизни ташкил этди. Бу сайлов тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Яна бир қизиқ факт: аввалги сайловларга қараганда номзодлар ҳам анча ёшарган. Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг ўртача ёши 47,2 ёш. Улардан 44,2 фоизи 45 ёшгача бўлганлар, 44,3 фоизи – 45-60 ёшдагилардир. Номзодлар орасида энг ёши 25 ёш.

#sаylоv24
Энди дуч келган одам психологман деб тренинг ўтказа олмайди

Ўзбекистон Республикаси Сенати "Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги Қонунни маъқуллади.

Энди бундай хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан психологик ёрдам кўрсатилиши жавобгарлик келтириб чиқаради.

Шунингдек, бундай хизматларни кўрсатишда қонун талабларига риоя қилмаслик ҳам жазога тортилади.

Жарима миқдори жисмоний шахслар учун БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, юридик шахслар учун эса БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача белгиланган.

Психологик ёрдам фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган стандартлар ва услубият асосида кўрсатилиши мумкин. Юридик шахс раҳбари олий психологик маълумотга эга бўлиши, ходимлар эса, бошқа олий маълумотга эга бўлган тақдирда, "психолог" мутахассислиги бўйича қайта тайёргарликдан ўтишлари шарт.

Қонун Президент томонидан имзолангач белгиланган муддатда кучга киради.

@shahnozxon
Болаларга зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Бугун Сенатда иш қизғин-ку!

Яна бир муҳим қонун маъқулланди.

МЖтКнинг 592-моддаси ва ЖКнинг 1261-моддаси болага нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгилаш нормаси билан тўлдирилмоқда.

Шунингдек, оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги аризани суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида эмас, суд муҳокамаси пайтида бериш тартиби жорий қилинмоқда.

Маълумот учун: 2023 йил ва жорий йилнинг май ойига қадар содир этилган 894 та оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг 55,6 фоизи, яъни 506 таси тарафлар ярашганлиги муносабати билан тугатилган. Қолган 44,4 фоизи, яъни 388 таси бўйича суд томонидан тегишли жазолар тайинланган.

Яъни оилавий (маиший) зўравонлик бўйича ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат ишни судда кўриш жараёнида, суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд маслаҳатхонага киришидан олдин берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Судгача яраштирув ҳақида ариза берилгани сабаб ишни ёпиб юбориш йўқ яъни.

@shahnozxon
Тармоқда "Бўғирсоқ" эртагининг талқинлари бўляпти. Азиза ва Нурбекникини ўқинг. Мен ҳам ўз талқинимни берсам.

Юқоридаги скриндаги талқин меники. Мен чиндан ҳам "Бўғирсоқ"ни ҳаёт йўлини ўзи танлаш, қизиқ ва ёрқин яшаш, шу билан бирга ўз қарорлари ортидан келадиган риск ва масъулиятларни ҳис қилишга ўргатувчи эртак деб биламан.

Бўғирсоқ тақсимчада ётиб, совуб шунчаки ейилиб кетишни танламади, тақдирини ўзгартирмоқчи бўлди. Якун ўзгармаган бўлса-да, мазмун ўзгарди.

Бўғирсоқ эркинликни татиб кўрди, ижод қилди – ўз қўшиғини яратди ("Мен бўғирсоқ, бўғирсоқ...), қуён, бўри ва айиқни жазолади (ҳар ҳолда уларнинг ҳаётга муносабати ўзгарди).

Ва охирида бу ҳаётда ҳамиша ҳам ғолиб яшаб бўлмаслиги, мағлубият риски борлиги ва бунинг бадали жон билан тўланиши мумкинлигини кўрди, кўрсатди.

Ваҳоланки, у тақсимчада ётиб ўлимини кутиши мумкин эди. Унда "шу ўрмонда номи чиқмай ўтиб кетарди" – эртак ҳам, фалсафа ҳам, биз қилаётган талқинлар ҳам бўлмасди.

Қиссадан менинг ҳиссам: ҳаракат қилинг, ёрқин яшанг, ижод қилинг. Фақат бу дунёдан доим ҳам адолат кутманг, режаларингиз ва мақсадларингизни қураётганда шуни эътиборга олинг.

@shahnozxon
Тамаки маҳсулотларига қўшимча экологик солиқ жорий этиш таклиф қилиняпти

Тамаки чекиш нафақат инсон саломатлигига, балки атроф-муҳитга ҳам катта зарар етказишини яхши биламиз. Бу муаммога қарши курашиш ҳар бир мамлакат учун барқарор ривожланиш ва келажак авлодларга соғлом муҳит қолдиришда муҳим вазифа деб ўйлайман.

Айни борада Ўзбекистон Экологик партиясининг тамаки маҳсулотларига қўшимча экологик солиқ солиш таклифи ўз вақтидаги ва ўринли ташаббуслардан бири бўлди деб ҳисоблайман.

Чунки, фикримча, бунақа солиқнинг жорий қилиниши тамаки истеъмолини қисқартиришга ёрдам беради ва нафақат атроф-муҳитга зарарни камайтиради, балки аҳолини соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш учун рағбатлантиради.

Тадқиқотлардан ҳам маълумки, тамаки маҳсулотларига солиқларнинг оширилиши кўп мамлакатларда чекиш даражасини сезиларли камайтирган. Бундан ташқари, тамаки чекиш оқибатида юзага келадиган тиббий харажатлар ҳам камайиши мумкин.

Ўзбекистонда бундай экологик солиқ жорий этилиши, нафақат табиатни муҳофаза қилишни яхшилашга, балки соғлиқни сақлаш соҳасида давлатнинг харажатларини қисқартиришга ҳам хизмат қилади деган умиддаман.

#sаylоv24
@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Раҳматли Ҳусан Шарипов ўзбек киносидаги “бемор фантазиялар” ҳақида.

@shahnozxon
Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга депутатликка номзодларнинг қанчаси аёллар эканлигини биласизми?

Маълумотларга кўра, парламентга номзодларнинг 44,7 фоизини, маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодларнинг эса 42,5 фоизини аёллар ташкил этар экан.

Сиёсий партиялар сафидаги бу аёллар жамиятнинг турли соҳаларида етакчи ва фаол шахслар.

Фикримча, уларнинг депутатликка сайланиши ўз навбатида қонунчиликдаги янада самарали ислоҳотларни амалга оширишга ёрдам беради. Эътибор берсак, улар орасида фаол тадбиркорлар, ижтимоий ҳаракат етакчилари ва малакали мутахассислар ҳам бор.

#sаylоv24
@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Она тили ўзбекча бўлмаган журналист Никита Макаренко ток-шокда биб-бинойидек ўзбек тилида гапиряпти! Қойил қолиб айтишим мумукинки, Никитанинг ўзбекчаси сўнгги йилларда анча ривожланди — кўз ўнгимизда!

Излаган имкон топади. Курс йўқ, дарслик йўқ… йўқ-йўқ… деб ўтирмайди.

#баракалланикита

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bilganingni ulash va bepul sayohat qil 🇦🇿

WikiStipendiya va Yurturofficial.uz Ozarbayjonga bir haftalik sayohat taqdim etadi - WikiNations

Buning uchun o'zbekcha Vikipediyaga O'zbekiston haqida ma'lumot joylash kifoya.

WikiNations 25-sentyabrdan 25-oktyabrgacha davom etadi. Bilgan el kezadi, deyishgani shu. 😎

@WikiNations_bot - shu yerdan uchamiz. 🛫

#bilganingni_ulash #WikiNations #tilimiz_uchun

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари транзит бўйича янги қонун-қоидалар тезроқ кучга кириши керак

2024 йил 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ва уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида»ги ПФ-84-сон Фармони қабул қилинган эди. Фармоннинг 9-банди асосида эса транзит бўйича янги талаблар белгиланган.

Мамлакатга олиб кириладиган тамаки ва бошқа маҳсулотлар транзити бўйича замонавий ҳуқуқий база бизга жуда керак эди. Чунки бу муаммо бизни анчадан бери қийнаб келяпти. Маълум қилинишича, тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон ички бозорига ноқонуний равишда олиб киришга уринишлар энг кўп Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида қайд этилган. Масалан, 2024 йилнинг июль ойида Бухоро вилоятида Хитойга олиб кетилаётган умумий қиймати 17 миллиард 320 миллион сўмлик 866 000 қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари мусодара этилган. Сурхондарёда «Сариосиё» божхона пунктида эса Тожикистондан келган юк машинасидаги 10 млрд сўмлик 402 000 қути тамаки маҳсулотлари айланмасининг олди олинибди.

Фармонга билан тамаки маҳсулотларининг транзити учун божхона тўловларини божхона органларининг депозит ҳисобварағига ўтказиш ва қайтариш суммаларини назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган эди. Божхона қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига имзога тақдим этилибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бокс бўйича Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев "Президент совғаси" деб ёзилган автомобилда Тошкент кўчаларида соатига 110 км тезликда ҳаракатланибди. Ва буни чиройли мобилографик композиция қилиб тармоққа жойлабди (яъни тасодифан видеога тушиб қолмаган).

Биз буларни соғлом турмуш тарзи ва спортча иродаю интизомни тарғиб қилади десак, қоидабузарликни роса жозибали тарғиб қилишяпти-ку.

Ёшлар бир куни шунақа совғаларда қоида бузиш учун спорт билан шуғулланганидан шуғулланмагани яхши. Бу тўғри ибрат эмас, бу давлат ва жамиятнинг эътибори ҳамда миннатдорчилигини суиистеъмол қилишдир. Ёш болалар ўляпти шунақа ўпкасини босолмаганлар касрига.

Олимпиада чемпионимиз эса қонунан жазо олсин. Нафақат тезликни оширгани учун, қоидабузарликни тарғиб қилгани учун ҳам. "Президент совғаси" эса олиб қўйилсин, эртага шу машинада бир балони бошлаб, яхши нарсани ёмон доғга айлантирмасидан.

"Қўйе, Нортой, мен сенинг ёнингни олиб юрибмана!"🤦‍♀️

@shahnozxon
Нодавлат таълим аудити — сифатни оширишда янги механизм

Таълим сифати ҳар бир давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида ҳал қилувчи ўрин тутади. Бугунги кун талаблари ҳам ўз навбатида, таълим муассасаларининг самарадорлигини объектив баҳолаш ва сифатни оширишнинг янги механизмларини жорий қилиш зарурлигини кўрсатяпти.

Бу ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, ЎзЛиДеП таълим муассасаларини давлат ташкилотларидан мустақил ва холисона баҳолайдиган нодавлат таълим аудити тизимини жорий қилишни сайловолди дастурида илгари суряпти.

Ментмча, нодавлат таълим аудити тизими таълим муассасаларининг реал ҳолатини очиқ ва холисона баҳолаш имкониятини яратади. Бу тизим орқали таълим муассасаларининг фаолияти ҳақида турли манбалардан объектив маълумот олиш мумкин. Ушбу механизм таълим сифати ошишига ёрдам бериб, турли камчиликларни аниқлаш ва бартараф этишда муҳим восита бўлади.

Шу билан бирга, нодавлат таълим аудити таълим муассасалари ўртасида рақобат муҳитини шакллантиришга ёрдам беради. Қолаверса, мустақил баҳолаш тизими давлат муассасаларини янги ижодий ёндашувлар билан таъминлаб, уларнинг самарадорлигини оширади ва таълим сифатини яхшилашга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишга рағбатлантиради.

Партиянинг бу ташаббуси таълим соҳасида очиқлик ва самарадорликни таъминлаб, мамлакат таълим тизимидаги ривожланшга рағбат беради деб умид қиламан.

#sаylоv24
@shahnozxon
2025/07/06 20:55:20
Back to Top
HTML Embed Code: