Экопартия сиёсий майдонда ўзининг “сўл” позициясини қатъийлик билан давом эттирмоқда
Экологик партиясининг V Форуми бўлиб ўтди. Унда партиянинг 2020-2024-йиллар давридаги фаолияти, партиянинг Сайловолди дастури ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.
Партиянинг бўлажак сайлов учун ишлаб чиққан платформасидан мамлакатнинг барқарор ривожланишига, экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитини яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга оид муҳим ташаббус ва таклифлар ўрин олган.
Мафкураси экологизм бўлган партия сиёсий майдонда ўзининг “сўл” позициясини қатъийлик билан давом эттирган ҳолда янги Сайловолди дастурида бугунги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш, хавфсиз ва самарали бўлган яшил иқтисодиётга ўтиш, инсон ва табиат узвийлиги устувор бўлган ривожланган жамият барпо этиш ғоясини илгари суради.
Шунингдек, мамлакатнинг йўл инфратузилмаси учун ажратиладиган сумманинг муайян қисмини мажбурий равишда пиёдалар йўлакчаларини ташкил этишга йўналтириш, автомобил йўли қатнов қисми ҳисобидан скутерлар ва велосипедларда ҳаракатланиш учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида жамоат транспортидан доимий фойдаланувчи шахслар учун йўл ҳақини арзонлаштириб бориш тизимини босқичма-босқич йўлга қўйиш каби қатор таклифлар билдириляпти.
#sаylоv24
@shahnozxon

“Солиқлар ва ўлимдан қочиб бўлмайди” (с)
Акмал Мирзо, Умид Ғофуров ва Аъзам Қаҳрамонийнинг суҳбатини кўрдим. Ҳозир тармоқда айланаётган парчалар тўғри хулоса бермайди, подкастни тўлиқ кўриш керак.
Бир-икки жойда Акмал Мирзонинг нотўғри гаплари бор, лекин “чақчақлашув” фақат шу баҳслардан иборат эмас. Учовлашиб муҳим масалаларни муҳокама қилишибди.
Биринчидан, олимпиадачиларга қонунда белгилангандан ташқари қўшимча берилаётган қўша-қўша машина, уй ва ҳоказоларни регламентлаш, балки тақиқлаш керакдир, чунки ҳокимликлар шу маблағларни қаердан оляпти деган саволлар тўғри бериляпти. Бу пойгани тўхтатиш керак.
Иккинчидан, давлат қандай йўлда, қайси соҳаларни приоритетга қўйиб ривожланиши керак ва қандай нисбатда: асфальтми ё мақом фестивалими дилеммаси муҳокама қилинган.
Бу ўринда менинг фикрим: маданият вазири учун фестиваллар, ҳокимлик, “Ўзавтойўл” ёки ўша тупроқ йўлдан ҳар куни учун юрадиганлар учун асфальт муҳимроқ бўлиши табиий. Парламент ҳал қилиши керак бу дилеммани — идеалда. Амалда ҳеч бўлмаса одамларга тушунтириш керак маданиятнинг аҳамиятини.
Учинчидан, солиқлар жуда муҳим, уларни тўламаслик жиддий ҳуқуқбузарлик. Акмал Мирзо буни англамагани учун солиқ тўламаслигини бемалол айтди. Солиқни тўлаш керак, тўламаса қўрқиш керак. “Солиқлар ва ўлимдан қочиб бўлмайди” деган машойихлар. Яъни муқаррарлик маъносида.
Лекин одамлар буни англаса-англамаса солиқ тўлаяпти. Тўлаяптими, сўрайди. Савол берилади, унга жавоб берилади — диалог бўлади. Диалог бўлгани яхши, бўлмаганидан. Савол берганнинг оғзига урмаслик керак.
Подкастда таълим, лотин-кирилл алифболари, “Kun.uz” ва этика, мигрантлар (ижтимоий етимлар), аёлларга муносабат, оталар ва болалар (авлодлар) муаммоси, қишлоқ хўжалигига илм кераклиги ва ҳоказо — ўзбекистонликларнинг деярли ҳамма дардини бир-бир айтиб “йиғлашибди”. Охирига бориб “Батлда ким ютди” деган савол эсдан чиқиб кетади, аҳамияти қолмайди. Ҳаммамиз битта кемада эканимиз кўринади.
Тўлиқ суҳбатни кўринглар (3 соат!). Парчалар сизни манипуляция қилишига йўл қўйманг.
https://youtu.be/YW5BnXs-ykg?si=jdwIOqxYxNlZis2W

YouTube
Biz soliq to’lamayapmizmi? | Akmal Mirzo, Troll.uz (Umid Gafurov) Teacher Azam
Podkastimiz "Savr" hamkorligida sur'atga olindi!
https://www.instagram.com/savr.uz/
Hamkorimiz "Englify" online ingliz tili maktabi
https://englify.uz/?utm_source=youtube&utm_medium=organik&utm_campaign=nqe&utm_term=soliq
“Englify” ilovasini yuklash uchun…

"Кокеткали" атлас кўйлак ҳақида пост ёзганимда, ўзим ҳам шунақасидан тиктириб кияман дегандим, эсингларда бўлса.
Бозордан қидирдим, қадимги текис атласлар чиқмади, хитойники босиб кетибди. Бори ҳам қиммат экан. Онамга айтувдим, ўша куни ўзларию, опа-сингиллари ва қудаларини оммавий сафарбар қилдилар. Ҳаммалари уйларидаги сандиқларни очишди, бисотларини титиб менга нақд 3 кийимлик атлас мато ва мана шу тайёр атлас кўйлакни топиб беришди, омон бўлишсин.
Бугун Хонатлас куни экан, ишга кийиб келдим. Адлияда кўп қизларимиз атласда келишибди, бирам чиройли!
Атлас кийинглар, дугоналар, атроф ёрқин рангларда ёнсин, кўзлар қувнасин. 🔥🔥🔥Атлас кўйлак – қадриятимиз!

Forwarded from Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дебатларда партия раҳбарларини кўрамизми?
Сайловолди жараёнларининг муҳим босқичи бўлган дебатларга ҳам яқин қолди. Дебатлар сайловларнинг якуний натижаларига таъсир этувчи илғор ва муҳим сиёсий усул ҳисобланади. Халқимиз шу дебатларни кўриб жон куйдирадиган ҳақиқий депутатиниям, ичи "бўшроқ" популистлариниям таниб олади. Шунинг учун дебатларни ҳамма партиялар муҳим деб билиши керак.
Масалан,🟡 Экологик партия раиси Абдушукур Хамзаев дебатларни “марди-майдон” деб атапти. 🟡 «Адолат» СДП Кенгаши раиси Робахон Махмудова партия дебатларга ҳар жиҳатдан тайёрлигини таъкидлаб, платформа сайловолди дастурида кўтарилган ғоя ва таклифларнинг қанчалик керакли эканилигини очиб берувчи “ажойиб имконият” сифатида кўрган.
🟡 Халқ демократик партияси етакчиси Улуғбек Иноятов “ғоялар тўқнашуви”га ўз сўзини айта оладиган, амалдаги тажрибага эга депутатларни тайёрлаш муҳим деб ҳисоблайди. Актам Ҳайитов ишонч билан 🟡 “ЎзЛиДеП “ дебатларга анчайин яхши тайёргарлик кўрганини айтган. Алишер Қодиров ҳам бўш келмасдан 🟡 “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам ғоялари бошқалар таклиф қилаётган ғоялардан самаралироқ эканлигини кўрсатиш учун ҳар қандай рақобатга тайёрлигини таъкидлади.
Сўзда ҳамма гап айтилиб бўлибди чоғи, энди навбат амалда кўрсатиб, очиқ дебатларга киришишга.
Нима ҳам деймиз, осон эмас бу майдон ичра турмоқ...
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Сайловолди жараёнларининг муҳим босқичи бўлган дебатларга ҳам яқин қолди. Дебатлар сайловларнинг якуний натижаларига таъсир этувчи илғор ва муҳим сиёсий усул ҳисобланади. Халқимиз шу дебатларни кўриб жон куйдирадиган ҳақиқий депутатиниям, ичи "бўшроқ" популистлариниям таниб олади. Шунинг учун дебатларни ҳамма партиялар муҳим деб билиши керак.
Масалан,
Сўзда ҳамма гап айтилиб бўлибди чоғи, энди навбат амалда кўрсатиб, очиқ дебатларга киришишга.
Нима ҳам деймиз, осон эмас бу майдон ичра турмоқ...
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Андижон ва Фарғона вилоятларида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари қўлга олинибди.
Биргина Андижондаги савдо дўконларида қўлга олинган истеъмолга яроқсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг умумий баҳоси 85,3 млн. сўм. Фарғонада эса қалбаки акциз маркали жами 263 дона алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланган.
Бунча контрафакт қаердан? Наҳотки сотувга чиқаришгунича ҳеч ким кўрмай қолган?! Ҳали қўлга тушмаганлари қанча бўлса? Энг ёмони, шунча рейдларга қарамасдан, умумий статистика ошса ошадики, камаймайди.
Масалан, Фарғона вилоятида жорий йил бошидан буён 1 сентябрь ҳолатига кўра ноқонуний тамаки маҳсулотларининг улуши 18,4%, Андижон вилоятида эса 16,5%ни ташкил қилмоқда. Шунчасини фош қилишибди, баракалла. Лекин булар бозорга кириб келгунича тўхтатиб қолинса бўлармиди?

“Миллий тикланиш” партияси давлат хизматчисининг ҳалоллик текшируви институтини жорий қилиш ва давлат хизматчилари сонини мақбуллаштиришни таклиф қиляпти
“Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастуридаги ташаббуслар орасида Давлат хизматчисининг ҳалоллик текшируви институтини жорий қилиш ва давлат хизматчилари сонини мақбуллаштириш каби таклифлар бор.
Масалан, давлат хизматчисининг ҳалоллик текшируви институти давлат хизматчиларининг шахсий ва касбий ҳалоллигини текширишни ифодалайди. Партия текширувлар орқали коррупцияга қарши курашиш, давлат хизматида ахлоқ ва профессионализмни сақлашни мақсад қилганлигига урғу беряпти.
Текширувнинг натижалари очиқ ва шаффоф бўлиши, жамоатчиликка маълум қилиниши айтиляпти.
Давлат хизматчилари сонини мақбуллаштириш орқали, таъкидланишича, давлат аппаратининг самарадорлигини ошириш мақсад қилинган. Шу билан бирга, эҳтиёж йўқ ёки ортиқча бўлган кадрларни қисқартириш ҳам кўзда тутиляпти.
Маълум қилинишича, бунда муассасалар ва идоралардаги кадрлар сони оптимал даражада сақланади. Пировардида давлат ресурсларини тежаш ва ихтисослаштирилган ишларни бажаришга имконият пайдо бўлади, деб режа қилиняпти партия сайловолди дастурида.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқишга киролмадим деб хафа бўлиб юрган абитуриентлар диққатига!
Халқаро Нордик Университети “UzReport” ахборот агентлиги билан ҳамкорликда “UzReport журналистика, медиа ва коммуникациялар академияси”ни ташкил қилди. Имтиҳонлар 14 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Ҳозирда бакалавр ва магистратура босқичи учун қуйидаги йўналишларда қабул давом этяпти:
– журналист;
– муҳаррир;
– телеоператор;
– видеомуҳандислик.
Кириш имтиҳонидан ўтган барчага 35% грант берилар экан. Бундан ташқари, бакалавриат босқичига 20та, магистратура босқичига эса 10та 100%лик грантлар ажратилган.
Халқаро Нордик Университети ҳақида батафсил:
+998555084400|@nordic_chat_bot
Қабул учун рўйхатдан ўтиш
Реклама

Журналистлар энди телефон орқали аккредидациядан ўтса бўлади
Ҳа, тўғри ўқидингиз, сайлов жараёни рақамлаштирилди. Кеча МСК томонидан ОАВ вакиллари учун ташкил этилган семинарда бу ҳақда маълумот берилди.
Семинарда аралаш сайлов тизими содда тилда тушунтирилди. Журналистларга ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ҳам маълумот берилди.
Энди журналистлар бир дунё қоғоз кўтариб, эшикма-эшик аккредидациядан ўтиш учун вақт кетказмайди. “E-saylov” ахборот тизими орқали аккредитациядан ўтишлари мумкин. Бунда 3 та хужжатни платформага киритиш кифоя.
Сайлов ҳақидаги барча маълумотлар эса SMS-хабарнома тарзида юбориб турилади. Аккредитация гувоҳномаси ҳам онлайн олинар экан.
Ҳатто журналистни иш жойи тизимда my.mehnat.uz платформасидан автомат юклаб олинар экан.
Бюрократияни йўқ қилиш томон бир неча қадам олдинга силжилгани яхши янгилик.

Велосипедда ҳаракатланиш ҳам экологик, ҳам ижтимоий муаммога ечим
Экопартия 2030 йилгача йирик шаҳарларда йўловчиларнинг велосипедда ҳаракатланиш улушини 20 фоизга етказишни мақсад қиляпти экан. Бу ҳар томонлама ва ҳамма учун фойдали таклиф. Нега, деганда атмосферага чиқарилаётган заҳарли газларнинг кўп қисми автомобиллар ҳиссасига тўғри келаётган бир шароитда велосипедда ҳаракатланишни оммалаштириш давр тақозоси ҳисобланади.
Уни устига шаҳарда боргансари тирбандликлар авж оляпти. Йўлларни кенгайтириш ҳам бу учун мукаммал ечим бўлмаслигини англаб турибмиз. Ривожланган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, айрим шаҳарларда велосипедларнинг транспорт қатновидаги улуши 30 фоизгача етади.
Масалан, Копенгагенда шаҳар аҳолисининг 50 фоиздан кўпроғи асосий транспорт воситаси сифатида велосипеддан фойдаланади.
Мен партиянинг ўз ғоясидан келиб чиқиб билдирган ушбу ташаббуси эътирофга лойиқ.

Тармоқда InBazar дўконлар тармоғида раҳбариятдан то қуйи бўғингача авж олган зўравонлик ва “самосуд”лар ҳақида видеолар (1, 2, 3)тарқамоқда.
Пул бу ҳокимият деб ўйлайдиган “янги ўзбеклар”га ва умуман ҳокимиятини суиистеъмол қилувчи барчага ибрат бўлиши учун InBazar раҳбариятига қонуний чора кўрилиши керак.
Лекин жамият ҳам ўз позициясини билдириши лозим — сўзда эмас, амалда. Шахсан мен “кўча” қонунлари билан яшайдиганларнинг бизнесини қўлламайман — бу тармоқдан ҳеч нима сотиб олмайман. Худди шунингдек, маҳаллийчилик қиладиган, ўзбек тилида гаплашувчи мижозларни менсимайдиган ва ҳоказо “мафкураси қийшиқ” брендлар ва муассасаларни ҳам жамият бирлашиб жазолаши тарафдориман.
Оммавий рад этилиш ортидан келадиган имижга ва чўнтакка зарар — энг яхши тийиб турувчи восита. Пора билан ҳам, “таниш-билиш” билан ҳам қутула олмайди.

Telegram
Shokirjonov news
Буни кўрдиларингми?
Ёшларимиз сўнгги 8 йилдаги кенг кўламли ислоҳотлар давомида тадбиркорларга яратилган беқиёс шариотлар туфайли пул топиб, қутуриб, ваҳшийлашиб боришяпти.
➡️ @shokirjonov

Қорақалпоғистондаги Борса-Келмасда халқаро марафон ташкил этилди
Бугунги кунда Орол денгизидан ташқари, Қорақалпоғистондаги яна бир ҳудуд, Борса-Келмасда ҳам экологик муаммолар етарлича. Борганлар билса керак, у ер тузли кўллар кўп бўлган катта тузли чўл ҳисобланади. Марафончилар эса шу чўлнинг қордек оппоқ тузли юзасидан югуришибди.
Марафонда оддий инсонлар, спортчилар, экотуристлар билан бир қаторда, дунёга машҳур Nike компаниясининг аёллар ўртасида югуришни тарғиб қилувчи амбассадори Фараҳ Мажид ва Adidas бренди амбассадори Гани Сулаймонийлар ҳам қатнашибди. Ғоя яхши ўйланган, бундай машҳур инсонлар иштироки марафоннинг нафақат маҳаллий, балки халқаро даражаси ва аҳамиятини ҳам оширади.
Хабар берилишича, ушбу экологик тадбир Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, ProRun ташкилотчилигида ҳамда «Ўзбекнефтгаз» компанияси ҳомийлигида ўтказилган. Ва ундан кўзланган асосий мақсад, дунё ҳамжамияти эътиборини ҳудуддаги экологик катастрофага қаратиш ҳамда уни баҳамжиҳат ҳал қилиш.
Марафон ҳақида батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин.

Shahnoza Soatova blogi
Тармоқда InBazar дўконлар тармоғида раҳбариятдан то қуйи бўғингача авж олган зўравонлик ва “самосуд”лар ҳақида видеолар (1, 2, 3)тарқамоқда. Пул бу ҳокимият деб ўйлайдиган “янги ўзбеклар”га ва умуман ҳокимиятини суиистеъмол қилувчи барчага ибрат бўлиши учун…
Inbazar иши бўйича фақат айсбергнинг учини кўряпмиз. Бир савол-да, агар шу зўравонлик қилаётганлар ва қурбонлар ўрни алмашса, яъни калтакланаётганлар қўлида имконияту куч бўлиб қолса, улар қандай йўл тутар эди?
Аниқ гап айтиш қийину, лекин Inbazar истисно эмас, бу жамиятда мавжуд "мушткетди менталитети"нинг иситмаси.
Боласини урадиган ота-оналардан тортиб хотинини урадиган эрларгача. қўл остидагига зўравонлик кўрсатадиган раҳбарлардан тортиб опасини уриб ўлдирадиган укагача – ҳаммаси жисмоний куч ва зулмни муаммонинг ечими сифатида кўриш оқибати.
Яхши тарбия, яхши бошқарув, сўз ва бошқа қонуний амаллар билан таъсир кўрсатиш учун ақл ва ментал таъсир кучига эга бўлиши керак. Куч ишлатиш эса энг осон йўли. Куч билан бошқарувдан ақл билан бошқарувга ўтиш – ўсиш дегани. Менежмент бу куч эмас, илм аввало. Урмай-сўкмай тарбиялаш ва бошқариш қўлингиздан келмаса ,сиз раҳбар эмассиз. Ўзингизни бошқаролмаяпсиз-ку!

ХДП оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган фуқароларнинг тоифаларини ҳамда уларга кўрсатиладиган кўмак турларини аниқ белгилаб берадиган ижтимоий кодексни ишлаб чиқишни таклиф қиляпти.
Аҳолининг турли қатламларини, хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш долзарб масала. Партия шу мақсадда Ижтимоий кодексни ишлаб чиқиш муҳим эканини айтмоқда.
Кодексда имтиёзларга эга бўлган фуқаролардан ташқари бошқа оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган фуқаролар тоифаларини ҳамда уларга кўрсатиладиган ёрдам турларини аниқ белгилаш ташаббуси кўпгина муаммоларнинг олдини олиш билан бир қаторда мавжуд долзарб масалаларга муносиб ечим ҳам бўлади.
Ёрдам турлари ҳужжат билан аниқ белгиланиши бир қатор бетартиб вазиятларни тартибга солади, деб ўйлайман.