Telegram Web Link
Ҳозиржавоб реклама

"Asaxiy-books" одатдагидек ўз репертуарида. Дуровнинг ҳибсга олиниши туфайли "1984" романига чегирма беряпти. Романда эрксизлик, жумладан, сўз эрксизлиги мавзуси тасвирланган.

Реклама – бу шунчаки махсулот сотиш учун қичқириқ эмас. Реклама – бу санъат, ижод, мафкура ва яна кўп нарса. Ушбу ҳолатда реклама орқали фикр айтиш, сиёсий ва ижтимоий позиция билдириш мумкинлиги кўрсатиляпти. Креативлик ва дадилликка қойил лекин!

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Табиатга дам беришимиз керак, демоқда Экопартия етакчиси Абдушукур Хамзаев

Сайловолди жараёнларда партиялар ўз дастур ва мақсадларини эълон қилишни бошлади. Менга айниқса Экологик партиянинг дастури қизиқ эди.

Партия етакчиси Абдушукур Хамзаев бу бўйича интервью берибди.

"Мамлакатимизда 75 фоиз энергия иссиқликдан, 10 фоизи кўмирдан олинади, яшил энергетикани ривожлантиришимиз керак", дебди Абдушукур Абдуллаев. Менимча, яшил энергетика учун яшиллик, яъни табиат, соф экология керак, "Табиатга дам беришимиз керак" деганда шуни назарда тутган бўлса керак сиёсатсчи.

Экологик партия “яшил” энергетикани ривожлантириш ва биохилмахилликни таъминлаш бўйича аниқ таклифларга эга эканини таъкидламоқда.

Сиёсатда яшилларнинг овози дадилроқ ва баландроқ янграши лозим. Акс ҳолда экологик вазият йилдан-йилга мураккаблашиб бормоқда.

#sаylоv24
@shahnozxon
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Парижда бўлиб ўтган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси вакиллари билан учрашди. Учрашувда Президент спортчиларга “Олимп узра ҳилпирар Ўзбекистон байроғи” номли китобни совға қилди.

Китобда олимпиадачиларимизнинг ёрқин иштироки ва буюк ғалабалари ҳақида ёзилган бадиий асарлар, мақолалар, постлар жамланган. Унга менинг ушбу ёзмишим ҳам киритилган экан. “Бирлашув нуқтаси” деб сарлавҳа қўйишибди.

  
Бугун сизлар каби қаҳрамонларимиз жасорати тараннум этилган ушбу китобни ҳар бирингизга эсдалик совғаси сифатида тақдим этар эканмиз, ижодкорларимизга ҳам албатта раҳмат айтамиз", деди Президент.

Фахрландим! Эътибор учун Президентимизга ҳамда нашр ташкилотчиларига миннатдорлик билдираман 🙏🙏🙏

@shahnozxon
“Ўзбек исмларининг изоҳли имло луғати” китоби чиқди!

Жуда оз ададда, аммо нашр этилди!

Китоб Адлия вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар (тўлиқ рўйхат суратда) билан биргаликда тайёрланди.

Ушбу нашр машҳур Эрнест Бегматовнинг луғатидан кейин амалга оширилган катта фундаментал нашрдир. Унга сўнгги йилларда ФҲДЁ органларида қайд қилинган 2000 дан ортиқ янги исмлар киритилган, маънолари изоҳланган, ўзбек ва инглиз тилида ёзилиши (имло) келтирилган.

Профессор Муяссар Сапарниязова (ф.ф.д) бошчилигидаги нуфузли олимлардан ташкил топган муаллифлар гуруҳида исмим қайд этилиши мен учун фахр. Ундан ҳам фахрлиси, БИЗ БУНИ УДДАЛАДИК!

Мазкур салмоқли ва тарихий ишга бош қўшган барчага, хусусан, олимларимизга ва Адлия вазирлиги раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

Нашр “Ўзбек исмларининг изоҳли имло луғати ва мобил иловаси” номли инновацион грант лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилди ва чоп этилди.

@shahnozxon
Контрабанда тамаки маҳсулотлари савдоси бўйича тартиблар қатъийлаштириляпти.

Аввал амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 2271-моддасида назарда тутилган, контрабанда сигаретлар савдоси билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан қўлланиладиган жавобгарликни белгилаш бўйича Президент томонидан киритилган мораторий ўз ниҳоясига етди.

Энди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 майдаги ЎРҚ-927-сонли қарорига мувофиқ, Солиқ кодексининг 2271-моддасига киритилган ўзгартиришлар кучга киряпти. Бунда, жумладан, рақамли маркировкаларсиз тамаки маҳсулотларини (улар контрабанда маҳсулотлари ҳисобланади) сотганлик учун жавобгарлик белгиланди. Киритилган ўзгартишларга кўра, қоидабузарлик учун, дастлаб, ҳуқуқбузарга охирги ҳисобот чорагида олган соф даромадининг 2 фоизи миқдорида жарима солинади. Агар бундай ҳуқуқбузарлик яна такрорланса, унда жарима 20% га ошади.

Яна бир эслатма шуки, сиз «Soliq» мобил иловаси ёки https://my.soliq.uz/main/ давлат солиқ электрон хизматлари портали орқали ноқонуний (контрабанда) сигареталар савдоси ҳақида хабар берсангиз, ўша қонунбузарлик учун белгиланган жариманинг 20 фоизи миқдорида сизга мукофот пули ажратилади.

Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди. Билиш эса фойда келтиради. Эслатиб қўйиш биздан.

Контрабанда маҳсулотлари савдосига бефарқ бўлмайлик. Чунки бундан ҳаммамиз бирдек ҳам тиббий ҳам иқтисодий зиён кўрамиз. Агар бунда давлат идораларига ёрдам берсак, биринчидан, кўплаб инсонларни хавфли маҳсулотлардан асраб қолган бўламиз. Иккинчидан, давлат бюджетини тўлдиришга ҳам ёрдам бериб, мактаб, боғча, касалхона, сув, йўллар каби муҳим инфратузилма объектлари қурилишига ҳисса қўшамиз.
Шу кунларда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўз жамоаси билан ахборот майдони асосий қаҳрамонларидан бирига айланди (албатта, Акмал Мирзо ва Озодбек Назарбековдан кейин)

Мен ҳам ўша "аншлаг" бўлган матбуот анжуманида қатнашдим.

28 август куни Тошкентдаги 298-мактаб спорт залида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг вазир бошлиқ раҳбарияти матбуот анжумани ўтказди. Охирги пайтлар бунақа кўп ОАВ вакиллари келган гавжум матбуот анжуманини кузатганимиз йўқ эди.

Ҳилола Умаровага ярашар экан бунақа анжуманлар. Бошдан охиригача туриб берди, вазиятни бошқарди, саволлардан қочмади, саволлар асосан муаммолар ҳақида бўлди, ўринбосарлари ҳам анча тайёрланиб келишибди.

Афсуски, халқ таълими энг муаммолли соҳаларимиздан. Ўткир саволлар кўп бўлди: ўқитувчиларнинг 1000 долларлик ойлиги, дарсликлар, таълим ходимларининг тиббий кўрикда чиқимдор бўлишию ўқитувчиларнинг "опенбюджет"га овоз йиғишга жалб қилиниши, мактаб формаси, ота-оналардан йиғиладиган пуллар, мактабларга тегишли майдонларнинг сотиб/бериб юборилиши ва яна бошқа қанча муаммолар кўтарилди. Муҳими, ҳеч бир савол жавобсиз ҳам қолмади.

Биз халқаро ва миллий таълим тестларида қуйи баллар оляпмиз, ўқитувчи ва ўқувчи/ота-она орасидаги муносабатлар муаммоли, мактаблар маҳаллий бошқарув органлари босими остида ва яна кўплаб муаммолар борки, уларни фақат мулоқот эмас, меҳнат, журъат, ҳатто фидойилик билан ҳал этиш керак. Мен Мактабгача ва мактаб таълими тизими трансформацияга учраши ва ўзгаришига ишона бошладим.

Ҳурматли Ҳилола Ўктамовна ва унинг жамоаси!

Таълим учун – келажагимиз учун қилаётган ишларингизда биздан нима ёрдам керак бўлса, тайёрмиз.

Баъзида бу ёрдамимиз бирор танқид шаклида ҳам бўлиши мумкин, тўғри тушунасиз, кулганимиздан эмас, куйганимиздан-да.

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одамийлик барибир яхши.

Раққоса қизнинг бошидаги тиллақоши ва рўмоли тушиб кетди. Юлдуз Усмонова унга далда беряпти.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўмарислар келди, Ойбарчинлар келди!

Парижда бўлиб ўтаётган Параолимпиада ўйинларида ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова 28 йиллик рекордни янгилади!

У параатлетика бўйича Т11 тоифасида узунликка сакрашда 5,22 метр натижани кўрсатди.

Кейинги уринишда ўз рекордини янгилади: 5,24 м.

Аввалги рекорд испаниялик спортчи аёлга тегишли(5,07 м) эди.

Барака топ, Ўзбекистоннинг Барчин қизи – Асила!

UPD: Асилага ҳеч ким ета олмади. Олтин медал муборак, Асилааа!!👏👏👏

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазир ўринбосари ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиниши ва унга қарши чоралар ҳақида

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўзинбосари Фарҳод Боқиев ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилиниши ҳолатлари хусусидаги саволга жавоб берди.

Вазир ўринбосари мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакли қатъиян қораланишини таъкидлаб, юз бераётган шу каби баъзи ҳолатларни фаол равишда ёритаётган блогер ва фаолларга раҳмат айтди.

Маълумот учун: ўқитувчиларнинг “опенбюджет”га овоз йиғишга жалб қилиниши ҳам мажбурий меҳнатнинг кўринишларидан.

Вазир ўринбосари ҳудудларда мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш мақсадида комплаенс назорати ишчи гуруҳлари тузилганини айтди. Ушбу гуруҳлар ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилиниши ҳолатларини аниқлаб, тегишли чораларни кўраётгани маълум қилинди.
Assalomu alaykum, azizlar!

Mustaqillik bayrami muborak bo‘lsin! Biz peshonasi yarqiragan avlodlarga nasib qilgan erk, hurlik abadiy tursin. Barcha muammolar hal bo‘ladi, agar salomatlik va erkinlik bo‘lsa. Barchangizga sog‘liq-omonlik tilayman! Mustaqilligimiz abadiy bo‘lsin!!!

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сайловолди жараёнларда партиялар ўз дастур ва мақсадларини эълон қилишда давом этмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастури ижтимоий ташаббуслар кенг ўрин олгани билан эътибор тортади.

Марказий кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов мавсумий ишчиларга пенсия тайинлашда ўргартиришлар киритиш ташаббуси ҳақида гапирган. Унга кўра, мавсумий ишчилар пенсияга чиқаётган пайтида мавсумни тўлиқ календар йили сифатида ҳисобланиши бўйича қонунчиликда ўзгартириш киритиш режалаштирилган.

«Бугунги кунда бизнинг электоримиз қариган чоғида таъминотини яхшилаш учун шундай ташаббусларни олиб чиқяпмиз», — дейди Улуғбек Иноятов.

#sаylоv24
@shahnozxon
Ўшал кун келди!

Ҳар кузда шу бўлар такрор 🙂

Ўғлим жон деб кетди мактабга, қизим эса... Бир-икки кун янги кийимларни кўрсатиш учун мактабга бориш маззамиш, кейин дарс қилиш керакмиш...

Кенжалар неча ёшга кирса ҳам, эрка бўларкан. Биринчи синфданоқ сезилган. Ўғлим шу даражада масъулиятли эдики, эрталаб мактабга кеч қолмаслик учун вақтдан ютиш мақсадида кечқурун формамни кийиб ухлайман деб жанжал қиларди😄😄

Қизим эса икки кун ўқиб келгач, "бормаймай мактабга, боғчага қайтиб обориб қўйинг" деб жанжал қилган.

Ҳозир ҳам шу: ўғлим 8 да бошланадиган дарсига 6:45 да чиқиб кетади, куни бўйи ўқув курсларида юради, уйда дарс қилади. Қизим зўрға дақиқа-дақиқасига улгуриб етиб боради дарсига. Лекин Нуриддин шунча ҳаракат билан эришган натижасига Ҳилола осонгина етади. Масалан, инглиз тили ўқув курсида ўғлим роса ўқиб левелдан левелга 85-86 балл билан ўтиб келган, Ҳилола шундай бориб 95-98 билан ўтиб кетади.

Қизим омадлироқ ҳам: нуқул яхши синф, яхши ўқитувчи, яхши одамлар учрайди йўлида. Ўғлим эса меҳнат қилиб, тўсиқлардан ўтиб, қийналиб эришиб келади натижаларига. Балки шуниси маъқулдир, ўзимдан қиёс қилсам...

Ҳар фарзанднинг ўзига хос устун ва заиф томонлари бўлар экан, истеъдод ҳам, иқтидор ҳам тенг тақсимланмасакан. Ҳар бирига алоҳида ўзига хос йўл топишинг керак.

Хуллас, таътиллар тугагани билан ҳамдардлик билдираман, ҳурматли ота-оналар. Бу ёғига бардам бўламиз 🙂

@shahnozxon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шароф Рашидовнинг ягона ўғли Илҳом Шарофович Рашидов вафот этди.

Шу муносабат билан у кишининг оила аъзолари, яқинлари, хусусан, марҳумнинг қизи – билимли, олима ва зиёли опажоним Нодира Илҳомовна Рашидовага чуқур ҳамдардлигимни изҳор қиламан.

@shahnozxon
The Mag ва 7Ladies журналларини эътиборсиз қолдирманг.

TBC Bank ўзининг янги реклама кампаниясида оддий одамларни эътибор марказига қўйибди. The Mag журналининг сўнгги сонида банкнинг оддий мижозлари бош қаҳрамонга айлангани эътиборни тортади. Журнал муқовасида машҳур инсонлар эмас, оддий банк мижозларининг сурати чиққан.

Одатда биз банк рекламаларида ялтироқ офислар ёки бахтиёр оилаларнинг сунъий тасвирларини кўрамиз. TBC Bank эса орамиздаги одамларни, уларнинг орзулари ва режаларини кўрсатишга қарор қилибди. Олқишлайман!

Журнал саҳифаларида турли ёшдаги, турли касб эгалари бўлган омонатчиларнинг ҳикоялари жойлаштирилган. Бу нафақат банк хизматларини реклама қилиш, балки жамиятда молиявий саводхонликни оширишга ҳам хизмат қилади.

Бу каби лойиҳалар одамларга ўз молиявий мақсадларига эришиш мумкинлигини кўрсатади ва жамғариш маданиятини ривожлантиради. Агар сиз ҳам бу журналга дуч келсангиз, албатта бир кўздан кечиринг. Эҳтимол, у ердаги ҳикоялардан бири сизни ҳам руҳлантириб, молиявий режалар тузишга ундар.
ХДПдан номзодларнинг қарийб 50 фоизи аёллардан иборат

Халқ демократик партиясининг ҳам ХIV қурултойи бўлиб ўтди. Унда партия Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов учун ташкил этилган бир мандатлик 75 та округдан 75 нафар номзодни илгари сурди, шунингдек, пропорционал тизим бўйича 100 кишилик партиявий рўйхат ҳам таклиф этилган.

Келтирилган маълумотга кўра, номзодларнинг 47,4 фоизи аёллардан иборат бўлиб, барча 175 нафар номзод олий маълумотга эга. Уларнинг 8 фоизини ҳуқуқшунослар, 13 фоизини иқтисодчи, 6 фоизини муҳандис, 9 фоизини тиббиёт, 31,4 фоизини педагоглар, 32,6 фоизини бошқа соҳа вакиллари ташкил этади.

Қувонарлиси, номзодларнинг 18 нафарида фан номзоди (PhD) ва 15 нафарида фан доктори (DSc) илмий даражаси мавжуд.

#sаylоv24
@shahnozxon
2025/07/06 20:18:48
Back to Top
HTML Embed Code: