Telegram Web Link
Қизларимизнинг оламшумул ғалабалари давом этмоқда!

Бухоролик мактаб битирувчиси информатика бўйича Европа олимпиадасида бронза медални қўлга киритди

Ёш истеъдодларнинг мусобақадаги иштироки ташкилотчилари Ўзбекистоннинг энг йирик уяли алоқа оператори Ucell бўлди.

Эйндховен шаҳрида (Нидерландия) информатика бўйича Европа олимпиадаси бўлиб ўтди, унда ўзбекистонлик тўрт нафар мактаб ўқувчиси иштирок этди. Республика номидан иқтидорлилар таништирилди:

• Бухоро вилоятидан Зарнигор Раҳимова;
• Тошкентдан Ойша Мирзатиллаева;
• Қорақалпоғистон Республикасидан Малика Хўжамуратова;
• Самарқанд вилоятидан Солиҳа Дагарова.

Нуфузли олимпиадада 57 мамлакатнинг 200 га яқин вакили иштирок этди.

Икки тур якунида Зарнигор Раҳимова 329 балл тўплади ва бронза медални қўлга киритди.  

“Мен 18 ёшдаман, Бухоро вилоятидаги 12-мактабда таҳсил олганман. ИТ соҳасида ривожланишимга мени информатика фанлари ўқитувчим илҳомлантирган ва албатта, қариндошларим ҳам қўллаб-қувватлашган. Халқаро олимпиадада иштирок этиб, стереотиплар таъсири остида бўлмаслик кераклигини англадим. Дастурлаш – қизлар учун эмас деган фикр ўта янглиш”.
EGOI бронза медали соҳиби Зарнигор Раҳимова


@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 5 та сиёсий партия борлиги ҳеч кимга сир эмас. “Миллий тикланиш”, ЎзЛиДеП, “Адолат”, ХДП ва Экологик партия ўзаро сиёсий рақобатдош партиялар ҳисобланади. Партияларда жами 4 млн 800 минг аъзо бор.

2019 йилги сайловларда Ўзбекистон халқи энг кўп қўллаб-қувватлаган партия ЎзЛиДеП бўлган. Ушбу марказ, ўнг-марказ ҳисобланувчи сиёсий партия либерал демократия мафкураси тарафдори. Унинг мақсади — иқтисодиётда давлат иштирокини кескин қисқартириш, аҳолига кўпроқ иш ўрни яратиш мақсадида бизнесни қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг мулки ва турар жой дахлсизлигини таъминлаш, жарималарни камайтириш, эркин ҳаёт учун шароит яратиш, қонун устуворлиги, шахсий дахлсизлик ва эркинликни таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини самарали ташкил қилиш.

Улар мамлакатда тадбиркорлар учун солиқларни пасайтириш, бизнес юритишни осонлаштириш, кўпроқ рақобат бўлиши, турли бюрократик тўсиқларни йўқотишга ҳаракат қилаётган ташаббусларни фаол илгари суришяпти.

Сўнгги сайловларда ЎзЛиДеП депутатлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 53 та ўрин эгаллади. Ҳозирги кунда партия аъзолари 1,6 млн нафарга етган.

Консерватизм мафкурасидаги “Миллий тикланиш” партияси ўз номи билан миллий қадриятларда қатъий туриш позициясига эга. Оилавий қадриятлар, тил, тарихий мерос каби масалалар партия дастурларининг энг асосий мақсадлари саналади. “Миллий тикланиш” бизнесда рақобат бўлиши билан бирга маҳаллий тадбиркорларни ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Қонунчилик палатасига партиянинг 36 нафар депутати сайланган. Унинг аъзолари сони 762 мингни ташкил қилади.

Бош мафкураси социал-демократия бўлган икки партия бўлиб, улар ХДП ва “Адолат” социал-демократик партиясидир. Сўл позициядаги Халқ демократик партияси иқтисодиёт давлат назоратида бўлиши, давлат корхоналарини кўпайтириш, бюджет даромадларини ошириш учун бизнесга имтиёзларни бекор қилиш, кўп даромадлиларга солиқни ошириш керак деган таклифларни илгари суради. Парламентда 22 нафар депутати фаолият юритадиган ушбу партия 704 минг сайловчи манфаатларини ҳимоя қилади.

“Адолат” социал-демократик партияси иқтисодиёт бироз эркин бўлсин, лекин уни давлат назорат қилсин, деган фикрда. Партия аёллар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, адолатсизликка йўл қўймаслик, коррупцияга қарши кураш тарафдори. 1,1 млн аъзоси мавжуд ушбу сиёсий партия 2019 йилги сайловларда парламентда 24 та депутатлик ўрнига эга бўлган.

Сўл позицияда бўлган Экопартия ҳаво исиши, сув танқислиги ҳамда бошқа экологик муаммолар шароитида кундан кунга кўпроқ аъзоларга эга бўлмоқда. Дарахтлар кесилиши, ҳавонинг ифлосланишига қарши кескин чоралар кўриш, қуёш панеллари, шамол электростанциялари сингари муқобил энергетикани ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилган. Экопартия иқтисодиётни давлат кучли назорат қилиши тарафдори. Қонунчилик палатасида партиянинг 15 та депутати бўлиб, аъзолари сони 638 минг нафар.

@shahnozxon
Озарбайжонлик Яйлагул Рамазонова 7 ойлик ҳомиладор бўлса ҳам олимпиадада яхши, жуда яхши иштирок этди: квалификация баҳсларида 39-ўринни эгаллади. Кеча 1/16 финалда германиялик рақибига ютқизиб қўйган бўлса ҳам, у тарихда қолди.

Олимпиаданинг аёлга хос қиёфаси

@shahnozxon
Онасини эмган боланинг эммагандан фарқи нима?

Болани она сути билан катта қилиш ҳар томонлама фойдали экани ҳақида қанча гапирсак ҳам оз. Шахсий тажрибамни айтсам.

Ўғлим, тўнғичимни кўкрак сути билан катта қилиш насиб қилмаган. Бола нимжон туғилгани учун эма олмади ва бир ҳафтада 700 гр вазн йўқотгани учун ноилож бутилкада сунъий озуқа беришга ўтдик.

Кечаси бола йиғлаб турганда озуқасини тайёрла, бирон жойга борадиган бўлсанг илиқ сув қидир (бир марта сумкамдаги термос очилиб кетиб боланинг ҳужжатлари, жумладан, метрикаси расво бўлган), кўп касал бўлиши, ичаклар фаолиятида муаммо туфайли инжиқлик, каша тугашига яқин пул қидириш, иммунитет билан муаммолар - хуллас, жуда қийналдим. Иккинчимда астойидил ният қилдим эмизаман деб. Қизим 1,5 ешгача тўлиқ кўкрак сути билан катта бўлди. Икки фарзандимнинг иммунитети, кесалликка чалиниши ва тузалиш вақти, хуллас кўп жиҳатлардан фарқ яққол. Каттам кўп касал бўлди, узоқроқ муддатда тузалади, арзимас 37,5 иситмага ҳам беҳол бўлар эди. Кичигим 38,5 иситмада ҳам ўйнаб юради, кам касал бўлади, касал бўлса ҳам уколларсиз ва антибиотиксиз тузалади. Бири 17, бири 14 га тўлди: фарқ ҳамон сезилади.

Болангизга беришингиз мумкин бўлган энг катта неъматлардан бири — она сути. Сунъий озиқланишда ҳам болалар катта бўлади. Лекин ҳаётни мураккаблаштииш ва болани узоқ вақт қийнаш нима учун керак,агар ўзингиз эмизиш имкони бўлса?!

1990 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ томонидан қабул қилинган декларация асосида ҳар йили 1–7 август кунлари Бутунжаҳон эмизиш ҳафталиги дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларида ўтказилади. Она сути билан озиқлантиришнинг афзалликлари ва фойдалари тўғрисида батафсил маълумот бериш тарғибот ҳафталигининг асосий мақсадидир. Мамлакатимизда сут ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш қонун билан тақиқланганига қарамай, она сути ўринини босувчи маҳсулотларнинг шиддатли рекламаси ва уларнинг Интернетда тарғиботи кузатилмоқда. Бинобарин, аҳолининг она сути ўринини босувчи маҳсулотларга бўлган талаби сунъий равишда ортиб бормоқда.

Бу тарғиботга ақл билан ёндашинг. Фавқулодда ҳолат бўлмаса, болангизни ўзингиз эмизиб катта қилинг, дугоналар, опа-сингиллар. Ҳар қанақасига ҳам фойдали йўли шу.

@shahnozxon
Ассалому алайкум, азиз обуначиларим!

Қисқа таътилдан сўнг қайтдим ва сизларни кўриб хурсанд бўлдим.

Очиғи, йўқ бўлиб кетганимга ҳамма канални тарк этган бўлса керак, охирги обуначим чироқни ўчириб кетаётгани устидан чиқаман-ов дегандим. Ҳайрият, мени кутадиганларим кўп экан. Барчангизга раҳмат🙏

Ўзи нега йўқ бўлиб кетдим? Таътилга кетгандим, борганим эртаси куниёқ телефоним денгизга шўнғиди ва у ҳам ўзига-ўзи таътил бериб юборди. Қулоғидан тортиб сувдан чиқариб фенда қуритдим, устага олиб бордим — фойдаси йўқ, ишламайман деб туриб олди. Шу билан ҳақиқий таътил бошланди!

Кеча уйга қайтиб қизимнинг телефонидан телеграмга кирсам — замон алғов-далғов бўлиб кетибди-ку :) ҳазил албатта. Ҳамма нарса ўз жойида, ҳаёт ўзанида оқяпти. Аслида бор ҳақиқат шу — ҳаёт давом этаверади, “бу дунёда биз бўлмасак ҳам”!

Шундай экан, вақти-вақти билан ташқи дунёдан узилиб, ички дунёга юзланиб туриш керак экан. Бошида бир-икки кун ахборот ҳумори тутади, албатта. Аммо кейин ўрганиб кетасиз ва бунинг лаззатини туяр экансиз.

Энди каналга тез-тез ёзиб туришга ҳаракат қиламан.

Барчангизга яна бир бор раҳмат, азизлар🙏🙏🙏

@shahnozxon
Танишинг! Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳидахон Юлдашева!

Чин юракдан табриклайман!

Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари тайинланди

Юлдашева Шохидахон Руфатовна Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари — вазирнинг матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш. Юлдашева Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Ш. Юлдашева адлия органлари тизимида 18 йиллик иш тажрибасига эга. Олий маълумотли юрист, фан номзоди (PhD) илмий даражасига эга, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.

Шу билан бирга Севара Ўринбаевани ҳам масъулиятли лавозимга тайинлов билан табриклайман. Телевидение мактабини кўрган профессионал журналист Севара “Адолат” МҲАМ мультимедиа марказимизни янада илғор ахборот масканига айлантиришига ишонаман.

Ўзгаришлар бари яхшиликка. Сизларга ишонаман, ҳавас қиламан ва сизлар билан бир сафда эканимдан жуда хурсандман, қизлар!

@shahnozxon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкогол ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда унинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора тадбирларини кучайтириш тўғрисидаги" 84 - сонли фармонига мувофиқ, 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон орқали тамаки маҳсулотларини транзит қилишда, ташувчилар божхона органларининг ҳисобларига акциз солиғи, ҚҚС ва божхона тўловлари миқдорида пул маблағларини депозитга қўйишлари шарт. Депозит сигареталарнинг мамлакат ташқарисига олиб чиқилганлиги тасдиқлангандан сўнг қайтарилади. Шунингдек, 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон орқали фақат қабул қилувчи давлатнинг акциз маркаси билан тамғаланган тамаки ташиш мумкин бўлади.

Ушбу чоралар контрабандачилар фаол фойдаланадиган "узилган транзит" деб номланган схемани амалга ошириш имкониятини бартараф этишга қаратилган бўлиб, ноқонуний савдога қарши самарали курашиш учун жуда зарур.

Эндиликда Фармонда кўрсатилган вазифалар юзасидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли қарор қабул қилинса, тамаки маҳсулотлари контрабандасига қарши кураш янада самарали босқичга кўтарилади. Бу нафақат давлат бюджетига тушадиган солиқ тушумларини оширишга, балки ноқонуний айланмадаги сифатсиз маҳсулотлар истеъмоли туфайли юзага келадиган саломатлик муаммоларининг олдини олишга ҳам хизмат қилади.

@shahnozxon
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси:
"ДАРАХТ ЭКИШНИ ЁН-АТРОФДАН, САДАҚАНИ ЯҚИНЛАРДАН БОШЛАШ КЕРАК!
"

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси шу кунларда ижтимоий тармоқларда “Мадина шаҳрида хурмо экиб, савоб олинг” мазмунидаги роликларга муносабат билдирди. Унда жумладан шундай дейилади:

"... ҳозирги кунда айрим ҳамюртларимизнинг бир неча минг километр масофадан туриб, Мадина шаҳрида хурмо экишга буюртма бериши, ижтимоий тармоқларда кенг ёйиши ва бу ҳолатни оммалаштириши динга ҳам, мантиққа ҳам, суннатга ҳам тўғри келмайди"

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази «Орол денгизи атрофида саксовул, қандим, черкес, қорабароқ каби чўл ўсимликлари экиб, ўрмонзорлар барпо қилиш орқали мамлакатимиздаги экологик ҳолатни яхшилаш, зарарли туз ва чанглар кўтарилишининг олдини олишга кўмаклашишлари жуда ҳам зарурдир» деб баёнот бермоқда.

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📚 Farzandingiz ertangi kunning liderlaridan biri boʼlishi xohlaysizmi?

Vosiq International School xalqaro maktabi quyidagu imkoniyatlarni sizga taqdim etadi.

Darslar oʼzbek, rus va ingliz tillarida olib boriladi. Qoʼshimcha Xorijiy til sifatida koreys tili oʼtiladi.

⚡️ Maktabning afzallik va ustunliklari:

🔹 Boshlang’ich sinflarda darslar IB PYP (International Baccalaureate) tizimi boʼyicha oʼtiladi;
🔹Malakali xorijiy pedagoglar;
🔹Doimiy amaliyot;
🔹Dunyoning yetakchi universitetlariga kirish imkoniyati;
🔹Sport, fan, raqs va texnologiyalar boʼyicha toʼgaraklar;
🔹Kuniga uch mahal ovqatlanish;
🔹Muntazam fan va xalqaro olimpiadalarida qatnashish va boshqalar.

📍Hozirgi kunda maktabning Yunusobod va Chilonzor tumanlarida oʼz filiallari mavjud. Аyni damda esa Yunusobod filialimizda qabul jarayonlari davom etmoqda. Shuningdek, Chilonzor filialimizda maktabgacha ta’lim bolalar bog’chamiz ham faoliyat yuritib kelmoqda.

📞: +99855-518-00-88
+99871-207-00-88

Website | Instagram | Telegram
Партияларга сайловда иштирок этишга рухсат берилди

Айни пайтда Марказий сайлов комиссияси мажлиси ўтказиляпти. Унда бешта сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловда иштирок этишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сайлов 27 октябрь куни ўтказилади.

#sаylоv24
@shahnozxon
Автомобиль ҳайдашни ўрганмоқчи бўлганлар шу видеони бир кўринг.
Олдинда сизни нима кутаётганини билиб оласиз.

20 йил аввал ҳайдашни ўрганганимда менинг автоустозим ҳам шу видеодаги қаҳрамонга ўхшар эди. Балки барча автоустозлар бир-бирига ўхшар. Шогирдини уришиб, вйни вақтда меҳр билан ўргатишади.

Автоустоз билан қизиқ суҳбатни тавсия қиламан, бир кўринг, ҳатто машина ҳайдашни билсангиз ҳам.

Ҳавола: https://youtu.be/nAwaJdDAq98?si=CfST2eL3gj_F4vth
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одатда, Дубай, Истанбул, Боку каби шаҳарлардан қайтиб келаётганда аёллар ўзлари билан тилла тақинчоқлар олиб келишади. Ўрнатилган тартибга кўра,
65 граммгача тилла буюмларни божсиз олиб кириш мумкин. Миқдор бундан кўпроқ бўлса-чи?

Роликда Божхона қўмитаси бунинг тартибини аниқ ва чиройли тушунтирибди. Аёллар, билиб олинг. Аэропортда сарсон бўлиб қолмайсиз.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун водий вилоятлари ноқонуний тамаки савдоси бўйича етакчи ўринларда?

Ўзбекистон бўйлаб 2024 йил июль ойи ҳолатига кўра ноқонуний тамаки маҳсулотлари контрабандаси бўйича водий вилоятлари тамаки бозоридаги 23,5 фоиз улуш билан "етакчилик" қиляпти экан. Бунда Фарғона вилояти тамаки бозорида контрабанда маҳсулотлари улуши 25,2 фоиз бўлса, Андижон вилоятиники 17,4 фоиз, Наманган вилоятиники эса энг кўпи — 38,5 фоизни ташкил этмоқда.

Лекин бу бошқа вилоятларда аҳвол яхши дегани эмас. Республиканинг бошқа нуқталарида ҳам контрабанда масаласида етарлича муаммолар бор. Бироқ, айнан водийда анчадан бери бу статистика ўзгармай келаётгани ачинарли ҳолат. Демак водийда бундай ноқонуний маҳсулотлар олди-сотдиси билан шуғулланувчи "олғир тадбиркорлар"га қарши курашни кучайтириш керак деган хулоса келиб чиқади.
Telegram асосчиси Павел Дуров Парижда қамоққа олинибди.

Унга терроризм, гиёҳвандлик, жиноий шерикчилик, фирибгарлик, пул ювиш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, телеграмда педофилияга асосланган контент таоқатилиши каби жиддий айбловлар қўйилган.

Бу айбловлар билан Дуров Францияда 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Воқев таъсири кўрина бошлади. Кутилганидек TON нархи кескин тушиб кетяпти.

Бунга боғлиқ эмаску, бошқа сабаб билан уч кун олдин Watsapp очмоқчи эдим, рақамларимга смс келмади, ҳозир яна уриниб кўрдим, ўхшамади.

Mail.agent ни ёпмай туришса бўлармиди :)

Хайрли якшанба ҳаммага!

@shahnozxon
Деярли инсон даражасида таржима қилувчи сунъий идрок дастуридан фойдаланинг!

Таржимонлар учун ҳам яхши, ҳам ёмон янгилик — янги Tilmoch дастури деярли инсон даражасида таржима қила оляпти.

Tilmoch аввалроқ тавсия қилганимиз — Tahrirchi ичидаги хизмат. У рус, инглиз, қорақалпоқ ва ўзбек тилларига сифатли таржима қила олар экан. Негизида миллионлаб таржима гаплар билан ўргатилган сунъий идрок модели ўзбек тилига махсус мосланган бўлиб, синоним ва вариантлар ҳам тақдим этишни билади. Таржима сифатини янада ошириш учун Sayqalchi функцияси мавжуд.

Агар иш жараёнингизда таржима ва матнлардан кўп фойдалансангиз, ўзимизнинг миллий Tilmoch ва Tahrirchi’мизни ишлатинг!

Tilmoch шу ерда: tahrirchi.uz/uz/translator
Канал: @tahrirchi_uz
#Muhim

📣 Журналистлар ва фаол жамоатчилик вакиллари диққатига!

Эртага, 27 август куни Адлия вазирлигида “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилади.

Унда Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раҳбарияти иштирок этиб, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб беради.

ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманига таклиф қилинади.

Қачон
27 август куни соат 11:00 да

Қаерда
Адлия вазирлиги биносида (Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 5)

Қўшимча маълумот учун: 0(371)-207-04-54

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ривожланган дунё ҳузур-ҳаловат учун фақатгина иқтисодий тўлинлик етарли эмаслигига гувоҳ бўлмоқда, демоқда Алишер Қодиров.

«Миллий тикланиш» партияси етакчиси қадриятлар қанчалик аҳамиятли эканини дунё мисолида айтиб ўтган. Унга кўра, бугун бутун дунё ўз қадриятларидан узилиб қолиш азобини яшамоқда.

«Айнан шундай муҳитда Ўзбекистон буюк давлатчилик тарихига эга бўлган ва ўзининг минг йиллаб қадриятлари, урф-одатларига эга бўлган давлат, халқ сифатида ривожланишнинг янги босқичида турибди.

Мана шу босқич мамлакатимизни яқин юз йиллар ичида қандай бўлади ва қаерда бўлади масалаларини ҳал қилиб беради. Парламент сайловлари мана шу муҳимликларни эътироф этиш ва тегишли қарорларни қабул қилишда бевосита ҳар бир фуқароларимиз иштирокини кўрсатиб беради», дейди Алишер Қодиров.

Аввал ёзганимдек, консерватизм мафкурасидаги «Миллий тикланиш» партияси ўз номи билан миллий қадриятларда қатъий туриш позициясига эга. Оилавий қадриятлар, тил, тарихий мерос каби масалалар партия дастурларининг энг асосий мақсадлари саналади. «Миллий тикланиш» бизнесда рақобат бўлиши билан бирга маҳаллий тадбиркорларни ҳимоя қилишга ҳаракат қилади.

Қонунчилик палатасига партиянинг 36 нафар депутати сайланган. Унинг аъзолари сони 762 мингни ташкил қилади.

@shahnozxon
2025/07/07 12:43:16
Back to Top
HTML Embed Code: