Юқоридаги рақамдан қўнғироқ бўлди.
Биттаси ўзини "Анорбанк"данман, сизнинг номнгизга 50 млн сўм кредит учун ариза берилган, тасдиқлайсизми" – деб русча гапира бошлади. Ўзбекча гапирсам, тушунмайман деди. Илова орқали Айфон-7 дан ариза берилганмуш. "Телефонингиз Айфон-7 ми" деди, "йўқ" дедим. Исмим, фамилиям ва отамнинг исмини паспортдагидек қилиб тўлиқ ва тўғри айтди, "ҳа ўшаман" дедим. "Унда аризани бекор қилиш керак, қаерда ишлайсиз?" деб қарасам турли маълумотлар сўрашни бошлади. "Боре, ўзим "Анорбанк"ка телефон қилиб аниқлаштиволаман", деб телефонни ўчирдим.
"Анорбанк"ка қўнғироқ қилдим, табиийки, у фирибгарнинг гаплари тасдиқланмади. Банкдагилар рақамни блоклаб ташлашни маслаҳат беришди. Блоклаш тугул, уни ҳаммага ошкор ҳам қиляпман, мана :)
Лекин савол: "Анорбанк"ка берган шахсий маълумотларим, хусусан, у банкнинг мижози эканим қайдан бу фирибгарларнинг қўлига тушиб қолди?
Шахсий маълумотлар – хавфсизлигимиз дегани, аммо улар жуда заиф ҳимояланган, афсуски.
Ҳушёр бўлинглар, шунақа қўнғироқлар бўлса, ўзингиз расмий сайтдаги телефон рақамларга чиқиб аниқлаштиринг, гаплашманг бу фирибгарлар билан, маълумот берманг!
@shahnozxon

Турк ватандоши Довуд Ғози Бенгли фейсбукда бизнинг пенсионерлар ҳаёти яхшироқ экани ҳақида ёзмоқда.
Пост таржимаси:
Ўзбекистонда пенсионерлар биздан кам маош олишлари мумкин. Аммо кўплаб пенсионерлар тоғлардаги термал ёки тиббиёт марказларида, дам олиш масканларида (уларни сенаторийлар деб аташади) деярли бепул дам олишади. Ёз ойларида физиотерапия олиб ҳордиқ чиқаришлари мумкин. Коммунизм давридан келаётган бу хизмат пенсионерлар учун оилавий дам олиш имкониятидир.
Гўштнинг килограмми 4-5 доллар, 85 октанли бензин 70 центга яқин, электр энергияси, сув ва табиий газ жуда арзон бўлган мамлакатда маошнинг пастлиги шароитида бундай хизматлар ҳаётни равон ва қулайроқ қилиш имконини бермоқда.
Биз эса жуда ёмон, жуда қиммат ҳаёт кечиришда давом этамиз. Миллатимиз учун ёмонлик қилмоқдалар".

“Ҳаётда муҳим вазифа зиммасига тушган аёлларни қўллаш ва уларнинг ортида суянган тоғ бўлиб туриб бериш – ҳақиқий эркакликдир” – АҚШ вице-президенти Камала Харриснинг эри шундай дебди (қойил!).
АҚШ президентлигига даъвогар кўрилаётган Камала Харриснинг эри ҳуқуқшунос Дуглас Эмхофф, агар турмуш ўртоғи сайловларда ғалаба қозонса, мамлакат тарихида илк "биринчи жентльмен" бўлади.
Бу оиланинг ўзига хос ҳаёти бор. Иккиси инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси бўлгани ҳолда Ғазо масаласида тамоман қарама-қарши позицияга эга эр-хотиннинг бир том остидаги ҳаёти қандай кечади?
Хотининг Президент офисида ишлагани учун йилига миллион доллар маош олаётган ишингдан кетиш алам қилмайдими?
Президент сайловида қатнашмоқчи бўлган аёлнинг эри ўзини қандай ҳис қилади?
Батафсил бу ерда ўқинг
https://hudud24.uz/news/kamala-kharrisning-siiosii-ambitsiialarida-khukukshunos-eri-kandai-urni-bor

Forwarded from Orif Tolib
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ehsoningizga ulugʻ ajrlar yozilsin
Xayriya mavzusida deyarli yozmayman. Lekin buni yozmasam boʻlmaydi.
Siz videoda koʻrgan yigitning onasi – ustozimiz. Yigirma yillar burun litseyda bizga dars berishgan. U paytlari Foziljon onasining ortidan chopib yurgan yoshgina bola edi.
Bugun oilaning boshiga sinov tushgan: Foziljonga 2018-yili tarqoq skleroz tashxisi qoʻyilgan. U Hindistonda operatsiya qilinishi uchun 35 ming AQSH dollari miqdorida mablagʻ kerak. Yaqinda Foziljonga yordam berish uchun telegramda @saxovat12 nomli guruh ham ochilibdi.
Baʼzan ehson niyatida yurganlar munosib odam topolmay ham qoladi. Men shu yigit chin koʻngildan qilingan ehsonga – yaxshilikka munosib ekaniga guvohlik beraman.
💳Karta raqamlari:
Bemor Foziljon Rasulov nomida (Humo)
Onasi Gulbahorxon Mamajonova nomida (Uzkard)
🟢 Manzil:
Fargʻona viloyati, Uchkoʻprik tumani, Uchkoʻprik shaharchasi, Mulkobod koʻchasi, 24-uy.
@oriftolib

9860082595808294
Bemor Foziljon Rasulov nomida (Humo)
5614682714884337
Onasi Gulbahorxon Mamajonova nomida (Uzkard)
🟢 Manzil:
Fargʻona viloyati, Uchkoʻprik tumani, Uchkoʻprik shaharchasi, Mulkobod koʻchasi, 24-uy.
@oriftolib
Бугун соат 18:00 да барчамиз биргаликда футбол бўйича миллий олиvпиа терма жамоамиз учун мухлислик қиламиз!
Биринчи ўйиндаёқ Испания билан рўбарў келиш осон эмас, бошқа томонда фахрли ҳам.
Юқоридаги суратда жамоамиз таркиби. Испания жамоаси таркиби эса қуйидагича:
Дарвозабонлар: Арнау Тенас («ПСЖ») и Хоан Гарсия («Эспанол»);
Ҳимоячилар: Эрик Гарсия, Мигел Гутьеррес (иккиси «Жирона»), Хон Пачеко («Реал Соседад»), Марк Пубил («Алмерия»), Хуан Миранда («Болоня»), Пау Кубарси («Барселона»);
Ярим ҳимоячилар: Бенят Туррентес («Реал Соседад»), Адриан Бернабе («Парма»), Пабло Барриос («Атлетико Мадрид»), Аймар Орос («Осасуна»), Алекс Баэна («Вильярреал»), Фермин Лопес («Барселона»);
Ҳужумчилар: Серхио Гомес («Манчестер Сити»), Диего Лопес («Валенсия»), Самуэл Омородион («Алавес»), Абель Руис («Брага»).
Лекин бу исмлару улар ўйнайдиган ТОП-жамолардан қатъи назар бизнинг йигитлар ҳам чакки эмас. Уларга омад тилаймиз!
Олимпиадани катта сенсация билан бошлаб берсалар ҳам ажаб эмас ҳали.

Ўзбек келаётир тарих қаъридан!
Бугун чиндан ҳам Ўзбекистон учун тарихий кун. Мустақилликка эришганимиздан кейин илк бора Олимпиадада жамоавий спорт тури бўйича иштирок этмоқдамиз.
26 июль кунги очилиш маросимидан сўнг эса бошқа спорт турлари бўйича ҳам баҳслар старт олади. Атлетларимиз 19 та спорт тури бўйича медаллар учун курашадилар.
Вакилларимизнинг юқори натижалари бутун халқимиз учун ғурур ва ифтихор бахш этиши шубҳасиз! Умид қиламизки, улар ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ёруғ юз билан ортга қайтишади!

"Президент совғалар қабул қилмайди.
Анъанага кўра, шу куни хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсий ҳамда жамоат арбобларидан ёзма табрикномалар келади."
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев 67 ёшга тўлди. Мен у кишини берилган эркинликлар учун ҳурмат қиламан. Шуниндек, давлат органларини халққа ҳисобдор қилиб, уларнинг асосий вазифаси халқни рози қилиш эканини биринчи ўринга қўйиб берганлари учун миннатдорчилик билдираман. Соғ бўлинг, умрингиз узоқ бўлсин, куч-қувват ва омад тилайман, ҳурматли Президент!

Газета.uz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни: У бу кунни қандай ўтказади?
Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 67 ёшга тўлди. Давлат раҳбари матбуот котибининг «Газета.uz'га маълум қилишича, президент бу кунни иш жойида, кечқурун эса оиласи даврасида ўтказади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндлар Бобур ҳақида фильм оляпти, номи "Буюк мўғул императори Бобур". (Пост тўлдирилди!)
Тармоқларда фильмнинг бир қанча тизерлари бор: жуда катта миқёсли лойиҳа экан. Бош ролларда Шоҳруххон, Айшвария, Ажай Девган каби юлдузлар... Шу йил премьера қилинади дейилмоқда.
Дунё яна бир марта буюк бобокалонимизни "мўғул" деб танийди, бу бошқаларнинг версияси, албатта. Лекин кучли версия бўлади. Биз эса яна томоша қилиб турамиз. Бобурни дунёга туркий деб танита оладиган ўзимизнинг версиямиз йўқ – турк биродарлар ёрдамга келишмаса, Болливуднинг бугунги даражаси билан барибир беллаша олмаймиз.
Бобур ҳақида Ўзбекистонда ишланиши мумкин бўлган фильмлар тўғрисида бир қанча хабарларни ўқидим. Лекин уларда фақат "лойиҳа муҳокама қилинди" деган гап, холос.
Миллий контент нима учун керак деганларнинг саволига жавоб: сени ўзингдан тортиб олмасликлари учун!
Тўлдирилди:
Тизер фейк бўлиб чияпти. Чунки роликдаги овозлар 2021-йилда чиққан "Империя" (The Empire) сериалидан олинган экан. Кадрлар ва постер бошқа фильмлардан жамланган. Шунингдек, Red Chillies Entertainments кинокомпанияси сайтида ҳам бу ҳақида ҳеч нима ёзилмаган, компания Шоҳруҳхонга тегишли, сайтда фақат KING деган филми 2024-йилда чиқиши ҳақида маълумот берилган. Бу маълумотларни юборган канал ўқувчисига миннатдорчилик билдираман. Лекин ўша "Империя" сериалида ҳам Бобур мўғул империяси асосчиси сифатида аллақачон тақдим этиб бўлинган ва бизнинг версиямиз ҳамон йўқлиги ҳақиқат.

Яқинда Адлия органлари томонидан “Ҳеч ким ҳужжатсиз қолмайди” номли акция ўтказилди. Қарийб 167 минг ҳужжатсиз фуқарога шахсини, мулкка эгалигини, оилавий аҳволини ва бошқа муҳим ҳолатларни қайд этувчи ҳужжатлар рксмийлаштириб берилди.
Адлия органлари ходимлари керак бўлса уйма-уй юриб ҳужжатсиз қийналаётган фуқароларнинг хонадонигача бориб уларни аниқладилар.
Бутун дунёда эса қарийб
1 млрд одамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат йўқ экан.
Бу давлат учун ҳам, фуқаролар учун ҳам талай муаммолар туғдиради.
Ҳужжатсизлик инсон тақдирини нақвдар қийинлаштиради ва ҳужжат нима учун муҳим? Мақолада бу масала реал кейслар билан тушунтирилди.
Ҳавола: https://hudud24.uz/news/kogoz-gapiradi-ioki-khuzhzhatlar-inson-khaiotida-kanchalik-mukhim

“Ўзбеклигим” подкастида Моҳира Султонова опа билан миллийлик ҳақида қизиқ суҳбат қилдик. Хусусан, миллийликнинг асосий белгиси бўлган тилимиз ҳақида, болаларга чет тилларини ўргатиш асносида она тилини сақлаб қолиш нима учун муҳимлиги тўғрисида гаплашдик.
Маълумот учун: жамоатчилик фаоли Моҳира Султонова таниқли ҳунармандлардан, миллий либосларимиз, хусусан, каштадўзлик устаси. Моҳира опа раҳбарлигидаги “Ўзбеклигим — ўзлигим” номли ННТ маърифатли лойиҳалардан бири.
ВИДЕОНИ КЎРИШ

YouTube
O'ZBEK TILIDA GAPIRISH, MILLIY G'URUR MASALASI
Shahnoza Soatova (Adliya vazirining til masalalari bo'yicha maslahatchisi, blogger)
Ushbu sahifani oʼzbek millatining goʼzal urf-odatlari, anʼanalari, milliy liboslari va millatimiz tarixini yurtimiz yoshlari orasida targʼibot qilish, yoshlarni milliy anʼanalar…

Диёрага баракалла! Кеча сўнган шаштимизни бугун кўтарди! Қизларимиз олимпиадани шов-шув билан бошлашди!
Диёра Келдиёрова Токио олимпиадаси олтин медал соҳиби, беш йилдан бери “елкаси ерга тегмаётган” япониялик дзюдочи Абе Утани 1/16 финалдаёқ мусобақадан чиқариб юбориб олимпиадада сенсация қилди!

Shahnoza Soatova blogi
Диёрага баракалла! Кеча сўнган шаштимизни бугун кўтарди! Қизларимиз олимпиадани шов-шув билан бошлашди! Диёра Келдиёрова Токио олимпиадаси олтин медал соҳиби, беш йилдан бери “елкаси ерга тегмаётган” япониялик дзюдочи Абе Утани 1/16 финалдаёқ мусобақадан…
Диёра олимпиада олтинини олди! Ўзбекистонга биринчи олтинни аёл киши олиб берди.
Тўмарислар келди!
Тўмарислар келди!
Shahnoza Soatova blogi
Диёра олимпиада олтинини олди! Ўзбекистонга биринчи олтинни аёл киши олиб берди. Тўмарислар келди!
Диёранинг ғалабаси ҳақида бироз кечроқ ёзганим сабаби немис тили бўйича бутунжаҳон олимпиадаси ғолиби Раййона Иброҳимованинг интервьюсини кўрдим. Бу қиз фақат немис тилини яхши билгани учун ғалаба қозонмаган. Дунёқараши, фикрлари, нутқи, ўзини тушунтириши — ТОП! Китобхон, фикрли, жасоратли, жуда билимли қиз экан. Ҳавас!!
Қизларимиз ҳам жисмонан, ҳам ақлан жаҳонни лол қолдиришмоқда! Улар ҳақида яна кўп яхши хабарлар эшитиш насиб қилсин!

Forwarded from Mikrofon ko‘targan ayol
Яна бир ҳаяжонли кун.
Бугун қайси спортчиларимизга мухлислик қиламиз?
13:00 дан сўнг. Дзюдо (57 кг). Шукуржон Аминова - Зулейха Дабонне (Кот д'Ивуар), (1/16 финал)
13:00 дан сўнг. Дзюдо (73 кг). Муроджон Йўлдошев - Данияр Шамшаев (Қозоғистон), (1/16 финал)
13:25. Қиличбозлик (сабля). Зайнаб Дайибекова - Ю Жинсу (Корея Республикаси), (1/16 финал)
13:40. Академик эшкак эшиш. Енгил вазнли жуфтлик (ўтиш босқичи). Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев)
14:28. Сузиш (800 метрга эркин усулда). Илья Сибирцев, (саралаш, 1-гуруҳ)
15:04. Бокс (63,5 кг). Руслан Абдуллаев - Мигель Рамирес (Мексика), (нимчорак финал)
20:06. Бокс (+92 кг). Баҳодир Жалолов - Омар Шиҳа (Норвегия), (нимчорак финал).
Манба: @olamsportcom

Хоразм қовунлари географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди. Улар чиндан ҳам ўхшаши йўқ, жуда-жуда ширин!
Суратдаги қовунларнинг сариғи — Заргулоби, яшили — Шакарпалак. Яна Гурвак, Бешак, Тириш, Қарри қиз, Гулоби каби навлари бор.

Олимпиада, умуман спорт нима учун муҳим
Бир неча кундан бери Париждаги Олимпиада бутун дунё аҳолиси каби ўзбекистонликларни ҳам ўтдан олиб сувга соляпти – ютқизган жамоамиз учун кайфиятимиз тушди, ютган қизимиз учун кўнглимиз тоғдек ўсди. Яъни бутун халқ бир бўлиб ҳамюртларимизнинг спорт натижалари учун бирлашдик, бир хил туйғулар, айни ҳисларни туйяпмиз. Аслида спорт ўйинлари, олимпиадаларнинг энг катта аҳамиятларидан бири шу – бизни бирлаштириб, якдил мушт, ягона қалб, яхлит халққа айлантиради.
Бутун дунёда спорт тинчлик элчиси деб қаралади. Психолог Эрих Фромм “Футбол – бу сублимациялашган уруш” деган эди. Ушбу қарашни умуман барча спорт турларига татбиқ қилса бўлади. Яъни илгари инсоният ўз даражаси, устунлиги, кучини урушларда кўрсатар эди. Катта қўшинлар жангими, якка рицарлар баҳсими – барчасининг тагида ким устунроқ, кучлироқ, ақллироқ эканини кўрсатиш турган. Кейин одамлар тушундики, буни урушсиз, қон тўкиш ва қурбонларсиз, спорт майдонларида ҳам камроқ талафот билан кўрсатиш мумкин экан. Бугунги кунгача ҳам аҳмоқона урушлар давом этиб келаётган бўлса-да, уларнинг салмоғи ва кўлами бундан ҳам катта ва даҳшатли бўлиши мумкин эди, агар спорт бўлмаганида.
Илм-фанга муносабатни спортга муносабат билан солиштиришяпти. Илм-фаннинг нақадар муҳимлигини ҳамма билади ва айнан спорт ғалабаларимизга келганда шуни солиштириш керак эмас деб ўйлайман. Чунки бу оламшумул ютуқларга эришган спортчиларнинг меҳнатини камситишдек бўлиб қолиши мумкин. Бундан илм-фан ютмаслиги тайин, спорт ютқизади. Ҳаммаси ўз ўрнида муҳим, керакли. Илм-фанга эътиборни ҳам алоҳида талаб қилаверамиз, албатта.
Одамлар фақат сиёсатга қизиқиб, ҳар куни ўзининг атрофидаги муаммоларнигина ўйлаб юра олмайди. Бундай яшаш чарчатади, парчалайди, синдиради. Инсоният тиллари, динлари, миллатлари ва ҳоказодан қатъи назар муштарак эканини англаб турган, урушмай беллашаётган ушбу халқаро байрамнинг аҳамиятини пасайтириб, “бу бир тийинлик ўйин, ўзимизнинг муаммоларни ўйлайлик” деганларга сал ўйлаброқ эргашинглар.
Тафаккур қилинглар, бизни бирлаштирувчи нуқталаримиз қадрли, улар қадрият. Демак, спорт ҳам қадриятдир. Умуминсоний қадрият!

Шоир Нодир Жонузоқ Диёра Келдиёрованинг тарихий ғалабасига бағишлаб шеър ёзибдилар.
ДИЁРА
Япон курашида япон қизини
Иппон усулида ютди Диёра.
Олимп китобига гўзал исмини
Олтин ҳарф билан битди Диёра.
Қалдирғоч-у, лочин кучига қаранг!
Тан берди олмон-у, йиқилди фаранг,
Косовога армон бўлди сўнгги жанг,
Барчасидан бир-бир ўтди Диёра.
Олтин олиб келди ҳаммадан олдин,
Юз олтинга тенгдир биринчи олтин!
Ниҳоят ҳис қилдик ғалаба тотин,
Зафар қадаҳини тутди Диёра.
Хушхабар шавқидан полвон элим маст,
Кураш бу – ютгай ким машқдан эринмас,
Кимнинг миси чиқса, тилла берилмас,
Олий орзусига етди Диёра.
Шоҳсупага чиқди кўзда ёш билан,
Байроқни юксалтган мағрур бош билан,
Шу тотли лаҳзани зўр бардош билан
Тер тўкиб, ой-йиллаб кутди Диёра.
Қувониб қутлади Миллат Сардори:
"Балли, эй, халқимнинг ғурури, ори!
Сен боис бахтлидир ўзбек диёри..."
Ҳаммани бахтиёр этди Диёра.
Диёримнинг олтин қизи Диёра,
Тўмариснинг ёниқ изи Диёра.
Юртимнинг юзини чароғон этган
Ўзбегимнинг ёруғ юзи Диёра!
28.07.2024
ДИЁРА
Япон курашида япон қизини
Иппон усулида ютди Диёра.
Олимп китобига гўзал исмини
Олтин ҳарф билан битди Диёра.
Қалдирғоч-у, лочин кучига қаранг!
Тан берди олмон-у, йиқилди фаранг,
Косовога армон бўлди сўнгги жанг,
Барчасидан бир-бир ўтди Диёра.
Олтин олиб келди ҳаммадан олдин,
Юз олтинга тенгдир биринчи олтин!
Ниҳоят ҳис қилдик ғалаба тотин,
Зафар қадаҳини тутди Диёра.
Хушхабар шавқидан полвон элим маст,
Кураш бу – ютгай ким машқдан эринмас,
Кимнинг миси чиқса, тилла берилмас,
Олий орзусига етди Диёра.
Шоҳсупага чиқди кўзда ёш билан,
Байроқни юксалтган мағрур бош билан,
Шу тотли лаҳзани зўр бардош билан
Тер тўкиб, ой-йиллаб кутди Диёра.
Қувониб қутлади Миллат Сардори:
"Балли, эй, халқимнинг ғурури, ори!
Сен боис бахтлидир ўзбек диёри..."
Ҳаммани бахтиёр этди Диёра.
Диёримнинг олтин қизи Диёра,
Тўмариснинг ёниқ изи Диёра.
Юртимнинг юзини чароғон этган
Ўзбегимнинг ёруғ юзи Диёра!
28.07.2024
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик футбол мухлислари Парижда машҳур. Ҳеч бўлмаса "халқ санъати" ва юксак иштиёқлари билан дунё пойтахтини лол қолдиришмоқда.
Қаерда бўлса ҳам, ўзи ҳақида нимадир айта олади ўзбек! Ҳамжиҳатлигингизга кўз тегмасин.