Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Баҳодир Ялангтўш»дан кейин навбат «Махтумқули»га етди. Ўзбек киноижодкорлари туркман шоири ҳақида фильм суратга олмоқда.

Режиссёр Музаффархон Эркинов «Махтумқули» фильмининг Туркманистон чўлларидаги саҳналари суратга олиб бўлинганини маълум қилди. Эндиликда яна бир қанча ҳудудларда, жумладан, тоғлар ва павильонда тасвирга олиш ишлари бўлиб ўтади.

Мазкур фильм Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ва Туркманфильм ҳамкорлигида суратга олинмоқда.
Бири текин музқаймоқ еяпти, рекламага чиқяпти, яна бирови чириган ўрикдан норози – амалдорларнинг "янгича пиари" нима учун "янгича қовун"га айланиб кетяпти?

Биринчидан, тарқалган видеолар орқали айримларнинг қонунчиликдан хабардор эмаслиги, айримлар эса билса ҳам амал қилмаслиги кўринди

Иккинчидан, айрим PR-хизматларнинг профессионаллиги етишмаслиги намоён бўлди. АОКА шунча суҳбат қилади, тасдиқлайди, тренинглар ўтказади – лекин туширилаётган қовунлару уларни суваш учун берилаётган муносабатлардаги аргументлар – янги" даража"!

Қачон камерани ёқиш ва ўчиришни билмайдиган, PR-контент тарқатишдан олдин етти ўлчаб бир кесмайдиган, жамоатчилик кайфияти, берилажак саволару муносабатларни охиригача ҳисоб-китоб қила олмайдиган "пиарчилар" ҳар қандай раҳбарнинг бошига бало.

Балки видеоларни айнан матбуот хизматлари тарқатмаётгандир. Лекин раҳбарнинг ўзида ҳам ахборот ҳушёрлиги бўлиши лозим. Бу АОКАнинг ва АРГОСнинг масаласи.

Музқаймоққа пул тўламайдиган вазирлару қўпол муомала қилаётган ҳокимлар одамларга ёқмайди! Чунки булар нотўғри ишлар. Оддий одамлар қандай яшайди? Дўконга кириб чириган ўрикни отадими? Ёки музқаймоқни текинга ейдими? Йўқ, албатта! Улар ўзига ўхшаган самимий, очиқкўнгил ва хушмуомала раҳбарларни кўришни истайди.

Тарқалган видеолар эса қайсидир маънода жамоатчилик учун триггер бўлди – яраларини янгилади.

Хулоса қилиш керак. Тўғри хулоса!

@shahnozxon
Энергетика вазирлиги:

"Яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт·соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас".

200кВТ лимит оширилмайди, демак.

@shahnozxon
Чақалоқ Ямални чўмилтираётган Месси

Сурат 2007 йили олинган. Ўшанда "Барселона" футболчилари маҳаллий Diario Sport газетаси учун хайрия календарига суратга тушишган. Барса юлдузлари билан суратга тушиш учун чақалоқлар ва уларнинг ота-оналари ўртасида лотерея ўтказилган – Ямалнинг оиласи унда ғолиб бўлган!

Тақдир тақозосини қарангки, кеча ушбу икки юлдуз муҳим голларни уриб ўз жамоаларини қитъалар чемпионатлари финалига олиб чиқишди.

"Ер думалоқ" дермиди)

@shahnozxon
Бугун каналимда футбол мавзуси трендда. Лекин буниси негативроқ хабар.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари аъзоси Ҳожимат Эркиновнинг турмуш ўртоғи уни фарзанди учун алиментни тўлиқ тўламаётганликда айбламоқда.

Можаро ҳақидаги Kun.uz мақоласида айтилишича, алимент белгиланаётганда "Пахтакор" жамоасида ўйнаётган Ҳожимат Эркинов негадир "вақтинча ишсиз" деб 1 млн 50 минг сўм алимент чиқариб берилган.

Кейинчалик Эркинов ўзи алимент миқдорини суд қарорида белгиланганидан кўпроқ қилиб тўлай бошлаган ва ўтган вақт мобайнида бир фарзанди учун жами 86 млн 736 минг сўм тўлабди. Фақат...

Қонунга кўра Эркинов барча даромадининг 1/4 қисмини алиментга тўлаши керак. Лекин у даромадининг Абу-Даби шаҳридаги «Ал-Ваҳда» футбол клубидан олаётган қисмини очиқламаяпти ва у маошдан алимент тўламаяпти экан. МИБ унинг даромадларини халқаро ҳужжатларга мувофиқ аниқлашга киришибди.

Алимент шунақа нарса, юлдуз бўлсанг ҳам, осмонингдан ерга тушириб, болангнинг ҳақини ундириб берувчи тартиб.

Лекин мен бу борада умуман судлашмай, ўз ташаббуси билан фарзандларига йиллаб алимент тўлаб келаётган оталарни ҳам биламан.

Фарзанднинг собиғи бўлмайди. У фалончининг боласи бўлиб қолаверади. Демак, фалончининг даромади ва шароитига мос шароитлар унда ҳам бўлиши адолатдандур.


@shahnozxon
Урушни қоралайдиган, тинчликпарвар ва бетараф Ўзбекистонга уруш тарғиботчиси "Любэ" келяпти!

Сентябрга режалаштирилган концертини бекор қилиш учун фаоллар #LyubeKerakmas хештеги билан виртуал норозилик изҳорини бошлашди. Мен ҳам "Любэ" керак эмас" дейман.

Агар жамиятимизда ватанпарварлик ва жанговарлик руҳини кўтариш керак бўлса, ўзимизнинг санъаткорлар буни қилсин. Урушаётган томонлардан бирининг Мудофаа вазирлиги жамоатчилик кенгаши аъзоси бўлган Росторгуев Тошкентда концерт бериши бизнинг бетарафлигимизга жиддий саволлар туғдириши мумкин.

Бу ёқда яна бир жиддий савол туғдирадиган ҳолат: ёлланиб "Вагнер" таркибида Украинада жанг қилган Ўзбекистон фуқаросига суд белгиланган беш йилдан ўн йилгача жазо ўрнига 2,5 йил ахлоқ тузатиш берибди. Энди бу кенг жамоатчиликка ошкор бўлди, жазони енгиллатишга нима сабаб бўлганини суд тушунтирмаса, одамларда чатоқ хулосалар пайдо бўляпти.

Хуллас, #LyubeKerakmas. Бойкотга қўшилинг, қирғинбарот ҳайбаракаллачиларининг тегирмонига сув қуйманг.

@shahnozxon
Тошкентда бир ваҳший, ёвуз махлуқ уч яшар болага 12 марта пичоқ уриб ўлдирибди!😭

Депутат Алишер Қодиров ваҳший жиноятлар учун ўлим жазосини тиклаш лозимлигига ишора қиляпти

Бу таклиф кўплаб мудҳиш ва ортга қайтариб бўлмас оқибатларни келтириб чиқаришидан ташқари самарасиз ҳам. Эҳтиросга берилиб, битта муаммони бартараф этиш учун бошқа муаммони таклиф қилмасдан, сабабларга қараган маъқул.

Гўдакни ўлдирган ёвуз ва унга шерик бўлган боланинг онаси ҳам наркоман экан. Мана бу ерда эса рулдаги потенциал қотил наркоманлар.

Ҳар йили 26 июнь куни наркотикларга қарши курашяпмиз деб божхоначилар ёқаётган наркотиклардан бошқа наркоманияга қарши кураш ҳақида нималарни биламиз?

Таблеткачилар, "кладчиклар", гиёҳванд моддалар учун криптовалютада тўланаётган пуллар – бу жиноятчилик умуман янги босқичга чиқиб кетди. Биз эса фақат гулхан билан унга қарши курашаётгандекмиз.

Балки Парламент наркомания ва наркотик моддалар савдосига қарши кураш қандай бораётганини танқидий кўриб чиқар. Гиёҳванд моддалар савдоси ва истеъмоли учун жавобгарликни кучайтиришни сўрармиз ҳеч йўқ.

Автотеррорист ғилдираги остида, канализация қудуғида, наркоманннинг қўлида нобуд бўлаётган болажонлар –
бевақт ўлаётган фаришталар бизни кечирмаса керак! 😭

@shahnozxon
Бозорбой ҳужжатли бўлди, Бозорбой энди мактабга бора олади!

Ижтимоий тармоқларда "Минг сўмдан, акажонлар" дея трендга чиққан 8 ёшли Бозорбой ва унинг 11 ёшли акаси ҳамда 10 ёшли опасида шу кунгача туғилганлик гувоҳномаси бўлмаган.

Бундан бир йил аввал болажоннинг кўчада тиланчилик қилиб юрганида олинган видео ижтимоий тармоқларда вирусдек тарқалди ва резонанс уйғотди. Унинг сўзлари ҳатто қўшиққа айланиб кетди, ўзи рекламаларга чиқа бошлади. Лекин ҳар қандай тренд каби маълум вақтдан сўнг бунинг ҳам чўғи сўнди, одамлар ўз ташвишлари билан бўлиб кетишди.

Адлия органлари ходимлари уйма-уй юриб аҳолининг муаммоларини ўрганаётганда Тошкент шаҳар Бектемир туманида яшовчи Бозорбой яшайдиган ҳовлига ҳам киришибди ва оилада тарбияланаётган уч нафар фарзандларнинг ҳужжати йўқлиги аниқланибди.

Ҳужжат йўқлиги сабабли болалар мактабга ҳам боришмас экан.

Туман ФҲДЁ бўлими томонидан оиланинг ҳар уч фарзандига тугилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштирилиб, яшаш манзилига олиб бориб берилди.

Энди болалар сентябрдан мактабга чиқиши мумкин.

Албатта, зарур чоралар кўрилиб, оиладан бошқа масъул ташкилотлар (Болалар омбудсмани, Мактабгача ва мактаб таълими, ҳокимлик ва ҳк) хабар олиб, уларнинг таълим олиш ҳуқуқи амалга ошишига ёрдам беришади деган умиддаман (балки аллақачон шундай қилишаётгандир ҳам).

@shahnozxon
Ҳабикатура йиғлатди!😭

Хатирчи туманида пиёдалар йўлагидан ўтаётган қизчани уриб юборган ҳайдовчи бир йилда 12 марта қоидабузарлик қилган экан! 13-мартасида бир гўдакнинг ҳаётига нуқта қўйди.

Автоҳалокатлар ўлим сабаблари орасида касалликлардан кейинги биринчи ўринда туради.

Ҳар 100 минг кишидан 12 таси автоҳалокатдан ўлади (ЖССТ статистикаси). Бу шуни англатадики, кишининг қотиллик, дўппослаш, қуролли ҳужум, умуман, баданга ҳар қандай кўринишдаги шикаст етказилиш орқасидан ўлишидан кўра машина остида қолиб вафот этиш эҳтимоллиги жуда юқори.

Ҳуқуқшунос Муроджон Нажмиддинов автоҳалокатлар сабабларини ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилиб ва уларни бартараф этиш учун яхши таклифлар келтирибди.

Ўқиб кўринглар, мулоҳаза учун анча мавзу ўртага ташланган.

Мақолани ўқиб турганимда чиққан
Хабикатуранинг юқоридаги иши эса аниқ мўлжалга урди!

@shahnozxon
Бош прокуратура яширин иқтисодиётга қарши курашиш мақсадида Телеграм бот ишга туширди

Бош прокуратура аҳолидан ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги шикоятлар ва мурожаатларни, яширин иқтисодиёт муаммоларини ҳал қилиш бўйича таклифларни битта бот орқали қабул қилади.

Бундан ташқари солиқ маъмурчилиги, текширувлар, тўловлар ва имтиёзлар, рақамлаштириш ҳамда маъмурий фаолият соҳасидаги муаммолар ҳақида ўзингизни қизиқтирган саволларни ҳам беришингиз ва хабарлар юборишингиз мумкин.

Шунингдек, бот қишлоқ хўжалиги, саноат, фармацевтика, қурилиш, кўчмас мулк, улгуржи савдо, умумий овқатланиш, спиртли ичимликлар савдоси, транспорт ва бошқа соҳалардаги яшириш иқтисодиётга оид мурожаатларни ҳам қабул қилади. Бюджетга катта зарар бериб, ҳақиқий бош оғриққа айланган ноқонуний тамаки маҳсулотлари контрабандаси бўйича ўзингиз гувоҳ бўлган қонунбузарликлар ҳақидаги хабарларни ҳам шу ерга юборишингиз мумкин.

Апрель ойи охирида ҳукуматда яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича қарор лойиҳаси муҳокама қилинаётгани маълум бўлган эди. Энди шу муҳокамалар бўйича ягона бот ишга туширилди. Аслида яширин иқтисодиёт муаммоларини ҳал қилиш учун барчамиз бирга курашишимиз керак. Чунки бундан ҳаммамиз зарар кўряпмиз. Ботдан фойдаланиб сиз ҳам яширин иқтисодиётга қарши курашга қўшилинг.


Бот манзили: https://www.tg-me.com/YashirinIqtisodiyotTakliflarBot
Китоб ҳақида сифатли суҳбат тавсия қиламан.

"Минг китоб" лойиҳаси миллий тафаккурини ўстириш ва Ўзбекистон болаларининг янада ақллироқ бўлиши учун қилинаётган улкан иш, ҳатто тарихий лойиҳа дейиш мумкин. Лойиҳанинг жамоатчилик вакиллари, зиёлилар ташаббуси билан илгари сурилгани ҳам алоҳида эътиборли.

Ўзбек тили фақат адабиёт тили эмас, илм тили ҳам. Бу тилда тор соҳаларнинг мураккаб тушунчаларини ҳам ифодалаш мумкин. Нафақат таржимонлар, балки ўз соҳасининг етук мутахассислари, олимлар ва ношиларни жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган "Минг китоб" буни исботлайди, мен ишонаман.

Жаҳоннинг энг яхши 1000 та (ва ундан ортиқ) китобларини ўзбек тилига таржима қилиш ҳақида суҳбатни томоша қилинг (ёки эшитсангиз ҳам бўлади). Нафақат лойиҳа ҳақида, умуман, китоблар ҳақида ҳам дилбар ва маърифатли мулоҳазалар билан бир ярим соат қандай ўтганини сезмай қоласиз. Меҳриноз, Хуршид ва Муҳрим бир тўлқинда мазза қилиб гаплашишибди.

Ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=kFswUGogfiU&ab_channel=1000kitob

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳафта теле "Заковат"да бизнинг жамоамиз чиқади! Ўтказиб юборманглар.

Келаётган жума соат 22:10 да "Миллий" ТВ да Бобур Ёқубов жамоаси ўйини намойиш этилади: албатта томоша қилинг – афсусланмайсиз. Жуда қизиқ ўйин бўлди.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туризм соҳасида тадбиркорлик билан шуғилланадиган Назира Аманова Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан ўз лойиҳасини амалга ошириш учун грант ютиб олди!

Ҳар сафар ўзбек аёлларининг муваффақияти ҳақида эшитганимда, ўзгача фаҳр ҳиссини туяман. Ушбу ютуқ ҳақида эшитганимда ҳам айни шу фахр ҳисси туфайли дарров сизлар билан бўлишгим келди. Токи Назира каби аёлларимиз муваффақияти бошқаларга ҳам юқсин, мотивация уйғотсин ва йўлнинг бошида турганларда ишончни янада мустаҳкамласин.

Айтганча, payme йўлга қўйган #AyolTadbirkorligiTarafida лойиҳасида Назира Амановага ўхшаган муваффақиятли аёлларимизнинг тажрибалари ҳақида ҳикоялар кўп. Барчага тавсия қиламан: https://growth.payme.uz/blogs
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оёқда ва қўлда бир вақтнинг ўзида 8 та портрет чизган йигит ўз рекордини янгилади!

Бу сафар #qonimdagalaba челленжи учун у футбол бўйича миллий олимпия терма жамоамизнинг
11 нафар аъзоси портретини бир вақтнинг ўзида чизибди. Қойил!!!

Маълумот учун: ижтимоий тармоқларда миллий олимпия терма жамоамизни Париж - 2024 Олимпиада ўйинларида қўллаш учун @qonimdagalaba хештеги остида челленж давом этяпти. Унда тармоқ фойдаланувчилари Констанинг "Мен ўзбекман, қонимда ғалаба" қўшиғи (Миллий олимпиа терма жамоамизнинг мадҳияси) остида мотивацион видеороликлар олиб тармоққа жойлашяпти. Ҳар ким қўлидан келганча олимпиадада ўзимизникиларни қўллашга киришди. Қизиқ роликлар олишяпти Сиз ҳам четда қолманг.

@shahnozxon
Ўзбекистон Халқаро биология олимпиадасидан четлатилибди.

Сабаб сифатида академик ҳалоллик тамойили бузилганлиги кўрсатилмоқда.

Маълум қилинишича, Халқаро Биология Олимпиадасининг асосий тили инглиз тили бўлишига қарамай, иштирокчилар топшириқларни ўз она тилида бажариш имкониятига эга бўлиши таъминланган.

2024 йилнинг 7-14 июль кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган олимпиадада бир нафар ўзбекистонлик ўқувчининг тест топшириқларини таржима қилиш жараёнида махсус белгилар қўйилганлиги қайд этилган.

Айтишларича, лицей ўқувчисига ўқитувчиси ёрдам бермоқчи бўлган ва бу фош бўлиб қолган. Натижада Ўзбекистон 2024-йилги Халқаро Биология Олимпиадасидан четлатилиб, олимпиадада иштирок этган барча ўқувчиларнинг натижалари бекор қилинди.

Таълимда ва илмда ҳалоллик биз учун қадриятлар тизимидан тушиб кетаётгани жуда ачинарли. Мактабда кўчирмакашлик, олимпиадаларда турли четдан ёрдамлар, ўқишга киришда айланма йўллар, илмий ишларда плагиат. Биз бу муаммога қарши жиддий курашмаймиз. Оқлаб бўлмас ва шармандали даражада тоқатлимиз.

Плагиатни эса катта юлдузлару журналистлар чиқиб "олса олаверсин, бу халқ мулки" деб оқлаб-ёқлаб беришяпти, ахлоқсизликни ахлоқ қилиб кўрсатишяпти. Бу бир-икки қўшиқ ёки шеър эмас, миллат келажаги масаласи эканини тушунишмаяпти. Афсуски, уларнинг жамоатчилик фикрига таъсири олдида биз ожизмиз.

Аслида эса интеллектуал фирибгарлик, кўчирмакашлик ва текинхўрлик худди коррупция ёки йўл ҳаракати қоидаларини бузишдан кам аҳамиятли иллатлар эмас.

Мана жазоси халқаро миқёсда шармандагарчилик бўляпти.

Олимпиадаларда ҳалол ишлагани билан натижаси бекор бўлиб кетган болаларга ачиндим.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун эсингларда а?

Соат 22:10 да “Milliy TV” да “Заковат”, Бобур Ёқубов жамоаси. Бизнинг жамоа! Албатта кўринглар.

@shahnozxon
Санъатда этика масаласи

Интернетда бир видеодан парча кўриб қолдим. Сергелида уч фарзанди билан ўзини 9-қаватдан ташлаган аёл воқеаси видеофильм қилинибди. Парчада айнан ўша болаларни битта-битта деразадан улоқтириш саҳнаси акс этган 🤦‍♀️🤦‍♀️🤦‍♀️

Даҳшат! Санъатда ҳам этика деган нарса бор. Лекин унга тупуриб қўйилибди. Чинакамига ўша ҳолатни тафсилотлари билан айнан саҳналаштиришдан мақсад нима? У мақсад агар эзгу бўлган деб ишонтирмоқчи бўлишса, ишонмадим, рости.

Ҳамманинг фикри ҳар хил. Миллион одам тўғри хулоса чиқаргани билан биттаси нотўғри хулоса чиқариб шу ишни такрорласа, зўр режиссура, олий даражадаги ижрою бошқа баҳоналар бир пул бўлади битта бевақт кетган инсон ҳаёти олдида.

Мисол келтираман.

Италияда ёш, чиройли қиз черковнинг абортни қоралашига ва жамиятга алоҳида шахслар томонидан ситам ўтказилишига норозилик сифатида
ўзини деразадан ташлайди. У сўнгги йўлга дабдаба билан кузатилади. Бу ТВда намойиш этилади. Шундан
кейин италиялик қизчалар ўртасида биноларнинг деразасидан ва томдан
ташлаб ўзини ўлдириш кўпаяди. Бу “қора серия”ни тўхтатиш учун давлат барча
чораларни синаб кўради. Аммо самара бермайди.
Кунлардан бирида ўзини ўлдиришга ҳаракат қилган қизлардан бири ўлмай қолади. Ундан нега бундай қилганини сўрашганда, қизча:
“Ахир, кўмиш маросимлари қандай чиройли” дейди!

Яъни ўз жонига қасд қилишни ортиқча тафсилотлар билан намойиш қилиш беихтиёр унинг романтизациясига олиб келиши, кимлардадир ҳавас уйғониб қолиши мумкин. Муаммонинг илдизларини муҳокама қилиш керак, албатта. Бироқ даҳшат тафсилотларини экранлаштириш хавфли.

Қолаверса, ўша оила аъзолари, марҳумларнинг яқинлари ҳақида ҳам ўйлаш керак — инсонийлик нуқтаи назаридан. Даҳшатни айнан саҳналаштириб инсонларни яна ўша дақиқаларни яшаб ўтишга мажбур қилиш, мажруҳ қалбига озор етказиш — бу ваҳшийликку!

Санъат ўзини ўзи тозалаши керак. Этика керак, мактаб керак. Устозлар, бир қаранглар шунга, илтимос!

@shahnozxon
2025/07/07 23:22:55
Back to Top
HTML Embed Code: