Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Заковат” телеўйинида қатнашиб тураман. Ҳадемай ёзги мавсум ўйинлари бошланади ва унда бизнинг жамоа ҳам иштирок этади. Ўйинлар намойиши бошланса, каналимда эълон қиламан, албатта.

Ёзги мавсумдан бир янгилик жорий қилиняпти: ҳар ўйинда бошловчи томонидан мухлислар учун алоҳида 2 та савол ўқиб борилади. Ушбу 2 саволга энг биринчи бўлиб тўғри жавоб жўнатган томошабин 4 млн сўм пул мукофотига эга бўлади.

Мухлислар ҳар иккала саволнинг жавобини битта хабарда @zakovattanlov_bot телеграм ботига жўнатишлари керак. Батафсил маълумотлар Zakovat klubi каналида.

Топширинглар! Мантиқий саволлар нафақат интеллектингизни, кайфиятингизни ҳам кўтаради.
Forwarded from Muhrim / Муҳрим
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбек Алишер Навоийсидек бой ва олижаноб маданиятга эга ўлкага ким ҳам гўзаллик ва қалб ҳақида гапириб ўтирган бўларди?!”, - деяпти АҚШ президенти Рональд Рейган 1988 йили Москва давлат университетидаги нутқида (нутқ матни). Навоийни тўғри айтишга алоҳида тайёргарлик кўргандек.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мен Ўзбекистонликман – қонимда ғалаба»

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун яратилган мотивацион видеоклип тизери тақдим этилди.

Тарихда биринчи бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Uzbekistan's club» ташаббуси билан «Мен Ўзбекистонликман – қонимда ғалаба» шиори остида жамоа мадҳияси учун мотивацион видеоролик суратга олиниб, унинг тизери намойиш қилинди.

Видеоролик 30 июнда премьера қилинади.

Ғалабани фақат терма жамоага ташлаб қўймай, бутун халқ бўлиб биргаликда таъминлайлик. Ўзбекистон олимпия терма жамоасини биргаликда қўллаймиз!

@shahnozxon
Бекободда ИИБ биносида ўлган Дилмурод Юсупалиев воқеаси ҳақида бирданига учта журналистик суриштирув эълон қилинди (Kun.uz, Gazeta.uz, BBC-uzbek). Учовини кетма-кет кўриб юрагим сиқилиб қолди.

29 млн лик қарз устида бошланган жанжал бугун ўнлаб оилалар ва юзлаб инсонларнинг тақдирига, миллионлаб фуқароларнинг эса фикрига салбий таъсир қиляпти. Нафақат Ички ишлар, балки суд тизимига ҳам саволлар пайдо қилмоқда.

Фожиа бошланган нуқта — суд залида суд қарорига нисбатан отахоннинг ва ака-укаларнинг норозилик билдириши нуқтаси жуда аҳамиятли.

Аввал 5 йилу 1 ой берилган жазо шунча аппеляция ва кассациядан кейин 7 йилу 1 ойга кўпайяпти. Видеода кўринишича, норози томон – отахон туриб судьяга қароринг адолатсиз деганига нисбатан тартиб сақловчининг хатти-ҳаракати зиддиятнинг бошланиши бўляпти ва ҳолат фожиа билан якунланяпти.

Суд қарорига нисбатан бирон сўз айтолмайман. Бироқ судья ва залдаги тартиб сақловчилар аввал 5 йил бўлган жазоси 7 йилга кўпайган томоннинг ҳис-туйғуларини тушунишганида, бироз босиқроқ бўлишганида балки бу фожиа рўй бермас эди.

Энг даҳшатлиси, ака-укаларнинг ИИБ биносига олиб кирганда рўй берган ҳолат. BBC суриштирувида эълон қилинган экспертиза хулосасида "ичак жароҳати, қорин бўшлиғи жароҳати" деб ёзилган экан. Демак, марҳум жиддий жароҳатлар олган, ИИБга олиб келинганда соғлиғи ўз-ўзидан "ёмонлашиб" қолмаган.

ИИВ баёнотида "Ички ишлар органлари билан боғлиқ ҳолатда одам вафот этиши, юзага келган вазиятдан қатъий назар фавқулодда ҳолат сифатида кўрилади" дейилган. Фавқулодда дегани – бу одатдан ташқари, ниҳоятда кам учрайдиган, кутилмаганда юз берадиган дегани. Бироқ Ички ишлар биноларидан инсонлар ўлиги чиқаетган ҳолатлар биринчиси эмас, неча марта такрорланяпти. Бу жамиятда тарангликни оширади. Бунинг оқибатларини бугун бир бегуноҳнинг ўлимига сабаб бўлганлар ҳис қилмаса, тушунмаса ҳам, тизим раҳбарияти тушунади ва зарур бўлганидан ҳам ортиқроқ чоралар кўриб ҳолатни ўзгартиради деб умид қиламан.

Айбдорлар ҲАММАСИ адолатли жазо олишини сўрайман!

Такрор-такрор рўй бераётган бундай ҳолатларга чек қўйиш учун бевосита айбдорларнинг жазоланиши ўзи етарли эмас, бошқа даражада жиддийроқ чоралар керак.

Марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлигимни билдираман!

@shahnozxon
“Куюнчак ва олижаноб журналистларимиз, фаол блогерларимиз ўзларининг қатъий позицияси, ҳаққоний сўзи билан ҳаётимиздаги ўткир муаммоларни ҳал этиш, ислоҳотларимизнинг самарасини ошириш, юртдошларимизнинг фикрини, дунёқарашини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси миллий медиа воситаларимиз “тўртинчи ҳокимият” даражасига яқинлашиб бораётганидан далолат беради. Шу билан бирга, бундай юксак маррага етиш осон эмаслиги, бу йўлда тўсиқ ва қийинчиликлар бўлиши табиийдир.

Лекин, қанчалик қийин бўлмасин, бу борадаги ишларимизни қатъият билан давом эттирамиз”

Ўзбекистон Республикаси президанти Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва ОАВ ходимларига байрам табригидан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"ТАРАҚҚИЙ"ДАН "KUN.UZ"ГАЧА!

Ўзбекистонда 100 йиллик ОАВ тарихи ҳақида ҳужжатли фильм тайёрланди.

Ушбу фильм "Миллий хотира" лойиҳасидаги илк салмоқли иш. Уни яратишда "Ўзархив" агентлиги архивларида сақланаётган ноёб материалларидан фойдаланилди. "Адолат" МҲАМ журналистлари матбуот, радио, телевидение, интернет ОАВ тарихини креатив ва ифодали ёритишди. Баҳодир Каримов, Анваржон Абдувалиев, Муҳрим Аъзамхўжаев каби экспертларнинг фикрлари ва хотиралари алоҳида салмоқ берди.

Соҳанинг тамал тошини қўйган ва бугунги кунгача меҳнат қилган барча устозларнинг хизматларини эътироф этган ҳолда ҳужжатли фильмни тақдим этамиз (хатолари учун олдиндан узр сўраймиз).

Мана бу ҳаволада байрамга туҳфа сифатида тайёрлаган ҳужжатли фильмимизни томоша қилинг, баҳоланг.

https://www.youtube.com/watch?v=Xr7JKbglLHI

Эътиборингиз учун аввалдан раҳмат!

Касб байрамингиз муборак бўлсин, ҳамксблар!

@shahnozxon
Туркий жой номлари нимага ўзгартириляпти?

Ёзувчи Раҳимжон Раҳмат фейсбукда ўз қишлоғи – Фарғона вилоят Данғара туманидаги"Қирқлар" номини ҳимоя қилиб қатор постлар ёзди. Айтишича, қишлоқ номини Шодликми Ҳикматми шунга ўхшаш форсий-арабий номга ўзгартиришмоқчи экан.

Бўзни Бўстон, Тўйтепани Нурафшон қилдигу энди Қизилтоғни Красногорск дейишганига хафа бўлиб юрибмиз. Аслида булар моҳиятан бир иш – туркий номларни бошқа тилдагисига алмаштириш.

Жой номларида тушунарсиз, ҳатто уятли сўзлар билан омоним бўлиб қолганлари бор, буни тузатиш керак. Лекин бу тушунарсиз туркий сўзни форсий-арабий номга алмаштириш шаклида бўлмаслиги лозим. Балки алмаштириш эҳтиёжи мавжуд эмасдир, таҳрирлаш кифоядир. "Қорёғди"ни "Қори ёғди" деганимиздек.

Жой номлари – тарихий хотира ва жипслаштирувчи миллий нуқталардир. Туғилган жойимизни айтганимиздаёқ ватанимиз қаерлиги аниқ бўлиши керак.

Қирқлар – туркий уруғлардан бирининг номи. Бир қишлоқ одам ўзининг онгли умри давомида шу ном билан туғилган жойини, яъни ўзлигининг бир қисмини идентификация қилади. Қонунда ҳам географик жой номларини ўзгартиришда маҳаллий аҳолининг фикри билан ҳисоблашиш кераклиги қайд этилган. Маҳаллий аҳоли эса агар жуда катта зарурат бўлмаса, ўз қичик ватани номини ўзгартирмайди.

Тил ҳақида жонкуярлик тарихий илдизларга ҳурмат ва бунинг аҳамиятини тушуниш билан қилиниши керак. "Тушунарсиз, ёқимсиз – ўзгартирамиз" қабилидаги иш тарихий хотирамиз ва миллий ўзига хослигимизни супуриб ташлаши мумкин.

Кейин "Ўзбекистонданман" деса "Пакистан?" деганлардан хафа бўлмайлик-да. Туркий сўзлар форсий ва арабийдан жуда фарқли, айтганингиз заҳоти ўзига хос бир ўлка ҳақида ишора беради.

Мен келиб чиқиши арабий-форсий бўлса-да тилимизга ўрнашиб кетган сўзларни ўзбекча сўзлар деб ҳисоблайман (ўзи объектив, илмий жиҳатдан ҳам шундай). Бироқ асл туркий жой номларининг ўзгартирилиши фавқулодда ҳолат деб қаралиши ва жуда катта сабаб келтирилиши керак. Илмий ёндашув ҳам.

Бу "Қирқлар" қишлоғи номини сақлаб қолиш учунгина ёзилган пост эмас. Раҳимжон Раҳмат ака ном ҳимоясида охиригача туради, биламан. Гап умуман жой номларини ўзгартиришда кузатилаётган "ҳадаҳа"чилик, шошқалоқлик ва илмсиз ёндашув ҳақида.

@shahnozxon
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИГА СУҲБАТ АСОСИДА КИРИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?


Тошкент давлат юридик университетининг Наманган ва Самарқанд академик лицейлари ташкил этилди

Академик лицейларда қуйидаги имкониятлар мавжуд:
- Битирувчилар “Юриспруденция” йўналишидаги олий таълим муассасаларига тест синовларисиз суҳбат асосида кириш
- инновацион технологиялар асосида малакали педагоглардан таълим олиш
- хорижий тилларни чуқурроқ ўрганиш
- ТДЮУдаги дарс жараёнида иштирок этиш
- ҳуқуқий танловлар ва фан олимпиадаларда иштирок этиш

Ўқиш муддати – 2 йил

Ўқиш ўзбек ва рус тилларида олиб борилади

2024/2025 ўқув йили учун ҳужжатлар 20 июндан 10 июлга қадар (шу куни ҳам) онлайн шаклда litsey.uzbmb.uz орқали қабул қилинади

Академик лицейга кириш имтиҳонлари икки босқичда амалга оширилади:
I босқич:
“Ҳуқуқ” бўйича 20 та тест саволи – 3.1 балл
“Чет тили” бўйича 20 та тест саволи – 2.1 балл


II босқич:
“IQ” (мантиқий фикрлаш даражасини аниқлаш) бўйича 20 та тест саволи – 1.1 балл

Қабул квотаси 156 та

Академик лицейга умумий ўрта таълим мактабининг 9 синфини тамомлаган ўқувчилар қабул қилинади

ШОШИЛИНГ, бундай имкониятни бой берманг!
17 яшар ўғлим бугун душнинг шлангини сантехник чақирмай, ўзи алмаштирди. Мен хурсааанд, пост ёзаман десам арзимас иш, ёзманг деб ёздирмади. Куни бўйи сабр қилиб юрдиму лекин барибир мана ёзяпман))

Кечагина иштонини алмаштиролмай юрган бир парча гўштнинг бугун нақд душнинг шлангини алмаштирадиган даражага етганини кўриш учун 17 йил умрим кетди, бунинг шодлигини бола қайданам билсин😇

Эртага ўзи болалик бўлса, биринчи табассумию биринчи сўзигача пост қилганида гаплашаман😄🤲

Ота-оналаримизни бир йўқлаб қўямиз!

@shahnozxon
Машина, уй олди-сотдиси учун эр ёки хотин нотариусга бормаса ҳам бўлади, шунингдек, авто-ишончнома ва таржима ҳужжатларни шаҳодатлашни ҳам онлайн ҳал қилиш мумкин (янгилик ва қулайлик!)

Нотариал идорага бормасдан амалга ошириладиган нотариал ҳаракат турлари кўпайди


Эндиликда қуйидагиларни "E-notarius.uz" ахборот портали орқали видеоконференцияда (онлайн) нотариал расмийлаштириш мумкин:

эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни, шу жумладан кўчмас мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиш учун хотин (эр)нинг розилик аризасини;

автомототрнаспорт воситасини тасарруф этиш (сотиш, ҳадя, қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш ва бошқа турдаги тасарруф қилиш) ишончномасини;

ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлашни.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек тилидаги "Wikipedia" мақолалар сони бўйича 300 минглик маррадан ўтиб, қардош туркий халқлар орасида турк ва татар тилларидан кейин учинчи, дунё бўйича 40-ўринга кўтарилди! Бу катта натижа.

Uzwiki чиларни ушбу забт этилган марра билани табриклайман ва кейинги катта мақcадларига етиши учун куч-қувват ва омад тилайман.

Дунё бўйича викистатистикада 2-ўринда турган Сибу тили мен учун ҳайратли кашфиёт бўлди. Википедиянинг айтишича, 16 миллион одам гаплашадиган ушбу тил бўйича атиги 5 та вики-админ ва нақд 35 минг таҳрирчи бор экан! Бир куни ўзбек тили ҳам шу даражага кўтарилганида кимдир ҳайратга тушиб Википедиядан буюк ва муҳташам тилимиз ҳақида маълумот қидириб топиб ўқишига ишонаман!

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизнинг ҳам кўчада байрам!👏👏

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси илк бор Олимпиада ўйинларида қатнашади. Ушбу тарихий ҳодиса арафасида терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун мотивацион ролик ишлаб чиқилди.

"Мен Ўзбекистонликман – қонимда ғалаба" номли ролик термамизмизни ўйинга, жамиятимизни эса уларни биргалашиб қўллашга рағбатлантиради. Ғалабага бутун халқ бир бўлиб етишамиз, насиб. Бунинг учун футболга ишқибозлик ўзи етарли эмас, ҳамжиҳатлик, яхлитлик ва оғзибирчилик билан жамоамизни қўллаймиз!

@shahnozxon
Твиттерга кирсам, баҳс авжида: мавзу Олимпиада ғолибларига бериладиган мукофот пуллари. Кимдир рози, кимдир норози. “Солиқ тўловчи сифатида норозиман” деган фикрлар кўп айтилибди. Спорт нимага керак, ундан кўра таълим, соғлиқни сақлашга шу пуллар йўналтирилсин деганлар ҳам бор.

Азиза бу ҳақида
пост ёзди.

Аслида мукофот номаълум истиқбол эмас, аниқ натижа
— ғалаба учун тўланаётгани биланоқ эътиборли. Лекин бошқа аргументлар ҳам, контраргументлар ҳам бор.

Мукофот миқдори ҳам алоҳида мавзу ва у асослаб берилиши керак.

Хуллас, мақола ёздим.
Бу ерда батафсил ўқишингиз мумкин.

@shahnozxon
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Шошилинч

‼️ТДЮУ ҳузуридаги Академик лицейларга  қабул тугашига 6 кун қолди

🗓 ТДЮУ ҳузуридаги Академик лицейларга ҳужжат топшириш давом этмоқда. Ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати – 10 июль (шу куни ҳам).

⚠️ Маълумот учун:  ТДЮУ ҳузуридаги Академик лицейларга 2024/2025 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг litsey.uzbmb.uz платформаси орқали қабул қилинади.
Олимлар ислом санъатининг дунёга ёйилишига ҳисса қўшади

Ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” Форумида 500 дан ортиқ етук олимлар, фан арбоблари, экспертлар, ёш тадқиқотчилар, шунингдек, диний соҳа вакилларининг 50 дан ортиқ маърузалари тингланди, 600 га яқин таклиф ва мулоҳазалари билдирилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга «Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори» мавзусидаги республика форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ қабул қилинди.

Анжуман якунида Ўзбекистондаги Ислом цивилизация марказининг илмий-маърифий фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг таркибидаги музей экспозицияси билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Илмий кенгашни ташкил этиш бўйича форум иштирокчилари томонидан қарор қабул қилинди.
Ангидон.
Навоий вилояти.
Даҳшат гўзал!!

P.S. Тасвирларни навоийлик Самандардан олдим. Боргим келяпти энди)

@shahnozxon
Фарғона водийсида ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси бўйича вазият жуда ёмон

Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси Ўзбекистон иқтисодиётига анча йиллардан бери зиён келтириб келади. Масалан, 2023 йилнинг ўзида давлат бюджети бундан 1 триллион сўм зарар кўрди. Статистикага эътибор берсак, ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосида мана бир неча йиллардан бери Фарғона водийси "илғор" ҳисобланади.

Бунда Наманган (47,8) биринчи, Фарғона (35,4) иккинчи, Қўқон (31,9) учинчи бўлса, Андижон (19,1) рўйхат охирида. Бу рақамлар шуни англатадики, Фарғона водийсида ноқонуний тамаки бозорининг умумий улуши бутун Ўзбекистон бўйича жами ҳажмнинг 30,1 фоизини ташкил қилади. Бу жуда катта рақам!

Бу аянчли ҳолатлар Ўзбекистонда қачон барҳам топади? Нимага Фарғона водийси бунда етакчи? Демак, бундайларга жазо ўта кескин бўлиши ва биз оддий фуқаролар ҳам қўл қовуштириб ўтирмаслигимиз керак. Қонунбузарликни кўрдикми, дарров тегишли жойларга хабар беришимиз лозим.
2025/07/09 01:34:37
Back to Top
HTML Embed Code: