This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ростан ҳам, нимага фақат зўравонликдан жабрланганлар билан шуғулланамизу зўравонга эътибор бермаймиз? Ҳимоя ордерлари, жавобгарликка тортишлар иш бермаётганининг сабаби ҳам шудир балки?
Президент Шавкат Мирзиёев масъулларга “Зўравон билан қандай ишлашни ўйланглар” деб топшириқ берди.
Менимча, зўравонни ҳам мажбурий тарзда камида психологик даволаниш курсидан ўтказиш керак (пулини ўзига тўлаттириб).
@shahnozxon

Июнь ойидан бошлаб контрабанда билан савдо қилувчи тадбиркорларга жазо чоралари кучайтирилди
Июнь ойининг бешинчи санасидан бошлаб Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони кучга кирди.
Фармон контрабанда бозорига қарши жиддий курашни назарда тутади.
Хусусан, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси тугатилиб, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилди. Ушбу инспекцияга контрабандага қарши курашда жиддий ваколатлар берилди.
Шунингдек, биринчи июндан бошлаб Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори ҳам кучга кирди.
Унга кўра:
— 2022 йил 1 январдан бошлаб рақамли маркировкаланган маҳсулотларни чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат-касса машинаси, виртуал касса ва 2D-сканерлардан мажбурий фойдаланиши керак;
— Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни савдо қилувчи корхоналар "Asl belgisi" миллий ахборот тизимига уланиши шарт.
Юқоридаги икки ҳужжат контрабандага қарши курашда жиддий қадам ҳисобланади. Биринчидан, ноқонуний маҳсулотлар айланмасига қарши энди бутун бошли ташкилот курашса, иккинчидан, маҳсулотнинг қанчалик қонуний эканлигини шунчаки маркировкаси орқали оддий истеъмолчи ҳам текшириб олиши мумкин бўлмоқда.
Сўнгги йиллардаги энг катта контрабанда бозорига айланган тамаки маҳсулотлари савдосига қарши курашда таъсирчан чоралар вақти келганди. Аҳамиятли томони, энди фуқароларнинг ҳам бу курашда жонбозлик кўрсатишига шароит яратилди. Натижалар узоқ куттирмайди деб умид қиламан.

Криптовалюта ва миллий қонунчилик
Telegram да “Notcoin” йиғиб, уни 800 минг сўмга сотган 24 ёшли талаба йигит 10 суткага қамалиши – бу ягона ҳолат эмас экан. Сўнгги уч ҳафта давомида 8 киши шу йўналишда маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ўрта асрларда Жанубий Американинг “олтин давлати” – Эльдорадо ҳақидаги афсоналар испан конкистадорларининг кўнглига васваса солгани сингари бугун аксариятнинг ўй-хаёлини “Notcoin”, “Hamster Kombat” ва бошқа иловаларда “танга” тўплаш ва уни яхшигина пулга сотиш банд қилган.
Маълумот учун: агар маъмурий жавогарликдан кейин такрор содир этилса, жиноий жавобгарлик ва 5 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача😳😳😳 келтиб чиқарар экан.
Тармоқда бу соҳадаги жазоларни либераллаштириш, криптовалютани легаллаштириш, рағбатлантириш кераклиги ҳақида муҳокамаларга кўзим тушди. Лекин қонун муҳокамалардан қатъи назар ишлайверади. Шу сабабли айрим нормаларни билиб қўйган яхши.
Ҳуқуқшунос ва қалами ўткир публицист Муроджон Нажмиддинов мавзуни яхши тушунтирибди. Бир қараб қўйинглар.
Мақолани бу ерда ўқиш мумкин.

Номақбул баёнот берадиган
чет элликларнинг Ўзбекистонга кириши тақиқланади – лойиҳа!
Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи ҳамда Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқаролари (ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар) мамлакатда бўлиши номақбул деб топилади.
Бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, бундай шахсларга беш йил давомида Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш тақиқланади.
Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда яшаш ва бўлиш ҳуқуқи бекор қилиниб, мазкур шахс депортация қилинади.

Forwarded from Mikrofon ko‘targan ayol
"Болам нафас ололмай ётибди, улар менга пул таклиф қилишяпти"
Наманган вилояти Поп тумани Чоркесар қишлоғидан она Вазира Нишонова мурожаат қиляпти. Вазиятни бошқа бир танишим тасдиқлагани учун эълон қиляпман.
Вазира опанинг айтишича, икки кун олдин ўғли Турсунқулов Маъсудбекни чалажон ҳолда "томдан тушиб кетган" деган гап билан шифохонага олиб келишган. "Мия чаноқ синган, икки томонлама қон қуйилиш" деб ташхис қўйишган, бола зудлик билан операция қилинган. Боланинг шу ҳолатга келишига сабабчи бўлган фуқаролар - ёшлар терговга тортилмай, эркин юришибди. Жанжал ўтган йили 3-мактабни битирган болалар билан бу йил 12-мактабни битирган болалар ўртасидан чиққан. Беш киши Маъсудбекни ўласи қилиб урган, биляьрд таёқчаси, кока-кола шишаси билан бошини ёришган, орқа томондан сакраб, миясининг суюқлиги чиққунча калтаклашган. Вазира опа тегишли идораларга телефон қилган, милиция иш очган. Лекин бугунга келиб, болани уришда қатнашган 5 кишилик гуруҳ (Б. Я., М.Х., Б.Н., Ж.Ҳ, Б.А.)нинг фақат биттасига айб юкланиб, қолганлари чиқиб кетган. Айтишларича, ўша гумонланаётган бола - оддий оиланинг боласи бўлгани учунгина тергов изоляторида қолган. Қолганлар ва жанжалда асосий фигурант деб айтилаётган Билолнинг ота-онаси эса боласи жон олиб-жон бераётган Вазира опага ишни босди-босди қилиш учун пул таклиф қилишган. "Қўлингдан нима келса қил" деб Маъсудбекнинг қариндошлари билан жанжаллашган.
Вазира опа аслида йигитчанинг иккинчи онаси. Маъсудбекнинг туққан онаси 2 ёшида саратондан вафот этган. Йигитча айни вақтда икки дунё ўртасида турибди... Бунинг устига, фарзандининг аҳволини кўриб, отаси инфаркт бўлган, у ҳам ўз ҳушида эмас, битта реанимацияда ота ва бола ётишибди.
Онаизорнинг истаги қонун йўли билан иш тўғри ўрганилишини, ҳар бир айбдор жазоланишини истайди.
Вазиятни менга қандай етказишган бўлса, шуни ёздим. Ҳуқуқ-тартибот органларидан вазият тўлиқ ва адолатли текширилишини сўраб қоламан. Нафақат Поп туманининг тегишли идоралари, балки марказий идоралар даражасида назорат ўрнатилиши шарт.
@qurbonova_a

Ассалому алайкум, азизлар. Қурбон ҳайит айёмингиз муборак бўлсин. Ушбу байрам умумхалқ миллий байрамларимиз қаторига киритилган, ҳаммамиз учун эзгу ва қадрли айёмлардандир. Шу куни узрлар сўраймих, гиналарни унутамиз, ярашамиз, қадрдонлашамиз, савобу яхшиликлар қиламиз, яхшироқ инсон бўламиз.
Яратгандан ҳар бир кунимиз шундай эзгуликларга тўлиқ, юртимиз тинч-омон, элимиз оғзибир ва ҳамжиҳат бўлишини сўрайман. Ҳар бир хонадонга тинчлик, ҳар бир ватандошга ҳаловат ва фаровонлик тилайман. Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.
Табрик бироз кечиккани учун узр, эрталабдан келди-кетди билан энди қўлим тегди🙏🙏
@shahnozxon
Яратгандан ҳар бир кунимиз шундай эзгуликларга тўлиқ, юртимиз тинч-омон, элимиз оғзибир ва ҳамжиҳат бўлишини сўрайман. Ҳар бир хонадонга тинчлик, ҳар бир ватандошга ҳаловат ва фаровонлик тилайман. Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.
@shahnozxon
Тармоқда шов-шув: машҳур инстаблогер аёлнинг эрига қимматбаҳо машина совға қилгани муҳокамада, асосан эркак хотинида совға олганига урғу қаратилган, “алфонс” ва ҳк гаплар.
Шов-шув сабаб аёлнинг саҳифасини қараб чиқдим. Бир йил аввал биринчи эри мулкни бўлишишни даъво қилиб судга ариза берган экан. Ўшанда аёл жаҳлда видеочиқиш қилиб собиқ эрининг мулкка амалда улуши қўшилмагани, барчасини отаси олиб бергани, унга 4 та уй совға қилгани, онаси 150 минг долларни қарзга бериб кейин кечиб юборганини айтган.
Ютубда бундан уч йил аввалги интервьюда шу аёл отаси 15 йил туман ҳокими лавозимида ишлаганини гапирган экан.
Ҳоким бува, бир нечта фарзандлари бор, улардан ҳали биттасига 4 та уй совға қилганини биляпмиз, энди у фарзанд қимматбаҳо совғаларни севган эркагига қиляпти.
Биз эса…
Биз эса тармоқда қашқадарёлик аёл ва қорақалпоғистонлик қизчалар даволаниши учун хайрия пул йиғяпмиз.
Аслида эркакнинг хотинидан совға олгани эмас, собиқ (марҳум) ҳокимбуванинг шунча мулки келиб чиқиши тарихи бизни кўпроқ ўйлантириши ва савол туғдириши керак эмасми? Қурилмаган касалхоналар, келтирилмаган сўнгги ускуналар, вақтида берилмаган дорилар сабаб касаллар тармоқда ёрдам сўрайверади, биз эса…

Twitter (X) фойдаланувчиси АҚШдаги автожарималар ҳақида ёзмоқда:
“Икки йил олдин Америкага келган ҳожи акамиз борлар. Қизлари ўн йилдан бери шу ерда ( Америка фуқароси). Шу қизининг бир ойлик суғурта полиси 1900$. Сабаби , маркет стоянкасидан чиқаетганда бир кишини туртиб юборган мошинада ва суғурта компанияси жабрланувчига 6000$ тўлов қилган.
Суғурта бу аёлни хавфли ҳайдовчи туркумига киритган. Машинани қизининг номидан ўзини номига ўтказганида ҳам ҳожи акани ўзига 900$ суғурта тўлови чиқди. Права янги ҳам қизи билан адрес битта эканига.
Ўзбекистонда кунда бола мошин тагига қолиб ўлади, инсонларни мошин уриб кетади.
Ҳайдовчи жарима, озодликни чеклаш жаа борса камроқ муддатга қамалиб қайтади лекин праваси доим тоза бўлади, худди янгидай туради, унинг хавфли ҳайдовчилигини билиш учун яна кимдир ўлиши керак. Ўқитишда коррупция бор деб нималардир қилинди лекин бу чоралар эмас.
Чора права олишгамас правадан фойдаланишга қатьий бўлиши керак. Тизимли жарима ишга тушмаса миллионта камера қўйилсаям, бу ўлимларнинг олдини олиб бўлмайди.
Жарима баллари ишга тушиши , Суғурта ва милиция баённомаларининг базаси битта бўлиши, ҳайдовчи баенномага ўзгарувчан суғурта тўлаши керак. Кўп қоида бузган кўп тўлайди, аксинча, камроқ қоида бузганни суғурта тўлови йиллар давомида камайиб кетаверади.
Кўп қоида бузадиган, тезликни кўп оширадиган, қизилга ўтадиган, қарама қарши йўналишга чиқадиган ҳайдовчилар нафақат жарима тўлаши, балки жарима жарима баллари механизми асосида праваси бекор бўлиши ва суд томонидан унга йил давомида ҳайдаш тақиқи бўлиши керак (полосани босганга ҳам жарима қилгунча жарима балларини жорий қилиш керак).
Жияним Нью Йоркда 15 кун суғурта полиси сиз мошина ҳайдаганида праваси бекор бўлди. Мошини стоянкада. Фақат адвокат хизматини ўзи 1000$ га тушяпти камида, ҳали суд жаримаси бор ва бундан кейин йиллар давомида унинг суғурта полиси ҳечам арзон бўлмайди.
Тизим керак, ўртоқлар, фақат жаримани йиғишга қизиқманглар. Бизлар учун кимлардир велосипедни ихтиро қилган, шунчаки ўша тизимни олиб фойдаланиш керак, жаа катта ақл керакмас.
Инсонлар, айниқса, болалар ўляпти. Мамлакатнинг энг катта бойлиги бу инсонлар айниқса болалардир.
Мактаб ва боғчалар олдида кўнгилли волонтерлар (маьлум ҳақ берса ҳам бўлади) хизматидан фойдаланиш керак. Улар эрталаб ва дарс тугаганидан кейин светофор ва пиедалар йўлагидан болаларнинг ўтишига ердам қилади. Светофор ишлаяпти, ҳамма тўхтаган. Лекин нимча кийган, қўлида стоп белгиси бор аёл болаларни йўлакдан ўтказяпти. Бу бутун Америка мактаблари олдида бор ва мактаб зоналари олдида тезлик ҳам 20 мил”.
Тред тугади. Жуда жўяли таклифлар (аслида бошқаларда ишлаб турган самарали тизим). Бизда ҳам жорий этишга нима ҳалақит беради? Албатта, ҳеч нима.

Шуҳрат ака – профессионал! Бугун ўзбек журналистикасида ТОП кадрлардан. Шу сабабли аканинг шахсий блоги ҳам мазмунли, маълумотлар ва фикрлари асосли.
"Олтин қалам – 2024" соҳиби журналист Шуҳрат Шокиржоновнинг Телеграм каналини ўқишни сизга ҳам тавсия этаман.
👉 @shokirjonov — Kun.uz журналисти Шуҳрат Шокиржонов томонидан юритилади.
Каналда сиёсий-ижтимоий ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга журналист нигоҳи акс этган.
Энг муҳими — мухлисларнинг мурожаатлари ҳам бериб борилади ва кўпинча мурожатлар ижобий ечим топади. Ёритилаётган мавзулар остида шарҳ қолдириб, ўз фикрингизни билдириш имкониятингиз ҳам бор.
Каналга обуна бўлинг:
👉 @shokirjonov
"Олтин қалам – 2024" соҳиби журналист Шуҳрат Шокиржоновнинг Телеграм каналини ўқишни сизга ҳам тавсия этаман.
👉 @shokirjonov — Kun.uz журналисти Шуҳрат Шокиржонов томонидан юритилади.
Каналда сиёсий-ижтимоий ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга журналист нигоҳи акс этган.
Энг муҳими — мухлисларнинг мурожаатлари ҳам бериб борилади ва кўпинча мурожатлар ижобий ечим топади. Ёритилаётган мавзулар остида шарҳ қолдириб, ўз фикрингизни билдириш имкониятингиз ҳам бор.
Каналга обуна бўлинг:
👉 @shokirjonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍋😍Haqiqiy "Moxito" - issiq kunlar uchun maxsus yaratilgan ichimlik
🌱🌞 Tabiiy ingredientlar: yangi uzilgan laym, yalpiz va toza suv - mukammal tetiklik uchun kerak bo'lgan barcha mahsulotlarni o'zida jamlagan.
😋 Chanqoqni bir zumda qondiradi
🧊 Har bir qultumda salqinlik lazzati
‼️ Takrorlashga urinmang - professionallar tomonidan ijro etilgan!
“Ochakovo”dan haqiqiy “Moxito” bilan yozingiz yanada yorqinroq va mazali bo'ladi 😍
Rasmiy Instagram sahifamizga obuna bo'ling: https://www.instagram.com/moxito_uzbekistan/
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда исталган фойдаланувчининг пости, айниқса нозик мавзуда бўлса, кўплаб муҳокамаларга, жумладан хейтга (нафратга) сабаб бўлишини кўп кўрамиз (бошдан ҳам ўтган)
Бу борада айниқса аёллар ва қизларга нисбатан бошқача тоқатсизлик ва шафқатсизлик кузатилади.
Айнан шундай ҳолатлар, шунингдек, онлайн зўравонликнинг бошқа турлари бўйича тадқиқот ўтказилмоқда.
Тадқиқот доирасидаги сўровномада сиз ҳам ўзинингизнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича тажрибангизни ўртоқлашишингизни сўрайман. Атиги 3 дақиқа вақтингиз кетади, лекин яхши ишга ёрдам берасиз.
https://ee.kobotoolbox.org/x/rpBMyYn5

ee.kobotoolbox.org
Enketo Express for KoboToolbox
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Синглисини ишга киритмоқчи эмиш-да, бошқа қизларни ишга олмасликни маслаҳат берармиш.
Аёллар ҳуқуқи ҳақида кўпчилик шунақа фикрлайди – бошқалар учун бошқача, ўзиникилар учун бошқача...
Битта жамиятда яшаяпмиз, ахир. Ҳуқуқ ё ҳаммага, ё ҳеч кимга!

Фарғонада 2500 қути тамаки билан йўлга чиққан Ласетти тўхтатиб қолинди
Ласетти "Фарғона-Водил" йўналишида ҳаракатда бўлган ва Фарғона шаҳрида вилоят божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тўхтатилиб, гувоҳлар билан кўздан кечирилганда салон ва юкхонадан жами 30 млн сўмлик 2500 қути "Милано" тамаки маҳсулотлари топилди.
Товар божхона текширувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва акциз маркалари бўлмагани сабабли мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.
Афсуски, айни пайтда водий тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси бўйича (33%) Республикада 1 ўринда бўлиб турибди.
Лекин шахсан мен контрабанда маҳсулотларини кўлга олишнинг ўзи етарли эмас деб ҳисоблайман. Амалга оширилган чора-тадбирлардан ташқари, жараёнга ошкораликни ҳам қўшиш керак. Айбдорлар қандай жазога тортилгани, қанча товар мусодара қилингани, энг муҳими, ушбу мусодара қилинган товарлар қандай, қаерда ва қанча миқдорда йўқ қилингани ҳақида оммавий ахборот воситаларида доимо маълумотлар бериб бориш керак.

👍1
Кўпчилик ҳудудларни ривожлантириш деганда, қурилиш, инвестиция киритиш, иш ўрни яратиш кабиларни тушунади. Аслида, ҳудудларни ривожлантиришни мактабларни ривожлантиришдан бошлаш керак. Билимли инсонлар бўлмаса, ҳеч нима ривожланмайди
Сўнгги пайтларда Навоий вилоят ҳокими Нормат Турсуновни тез-тез мактабларга борганини кўряпман. Кеча Хитойга инвесторлар билан келишгани борганида ҳам у ердаги мактабларни кўрибди, халқ таълими бошқармаси мудири билан учрашибди, мактаб фаолияти, таълим жараёнларини ўрганибди.
Ҳамма ҳам таълимга сармояни вақтида ва етарлича ажратавермайди. Агар ҳоким бунга шахсан бош қўшса иш жадалроқ юриши ҳам ҳеч кимга сир эмас. Демак, Навоийда мактаблар янада ривожланади, яна ҳам яхшироқ, билимлироқ кадрлар чиқади деб умид қилсак бўлади.
Қўллайман, маъқуллайман, тарғиб қиламан. Ҳокимлар мактабларга кўпроқ бориб туришсин.

Кечга вақтингиз бўлса, "Битта ҳаёт" фильмини кўринг – афсусланмайсиз.
“Битта ҳаёт” фильми уруш пайти Прагадаги болаларни қутқарган британиялик биржа ишчиси ҳақида. Фильм “Шиндлер рўйхати” мотивларини ёдга солса ҳам, аслида бўлган реал воқеа асосида суратга олинган.
BBC-films урушда одамларни ўлдириб эмас, аксинча ўлимдан қутқариб қаҳрамонлик қилиш мумкинлигини таъсирли очиб берган (йиғламай иложи йўқ). Ҳаммасидан ҳам, қилган яхшиликларини унутиб, қила олмаган яхшиликлари учун бутун умр ўкиниб яшаган Николас Уинтон (Энтони Хопкинс) образи қалбингизни титратади. Бош қаҳрамон ўзи қутқарган юзлаб ҳаётларни кам деб ўйлайди, қутқара олмагани минглаб болалар учун аза тутиб яшайди. Токи бир куни унга қилган ишининг аҳамиятини кўрсатиб бермагунларича.
Таққос учун: Иккинчи жаҳон урушида концлагерларда 1,5 млн бола бўлган, улардан фақат 200 тасигина тирик қолган. Уинтон эса 10 кишилик жамоаси билан 669 та болани асраб қолади. Орадан 40 йил ўтиб у асраб қолган болалар ўзидан кўпайиб 10 минг кишига етади!
Агар бугунги кунимизга параллел келтирсак, бизда 2023 йилда 2283 киши, жумладан 263 нафар бола автоҳалокатдан ҳалок бўлди. Қиш кириши билан ис газидан ўлаётган болалар, "Док-1 макс" туфайли ўлган 65 гўдак... Биз бугун бой берган ҳар бир ҳаёт истиқболда яна ўнлаб, юзлаб инсонларнинг туғилишини ва яшашини йўққа чиқаряпти. Биз эса уларга шунчаки бир рақам деб қараяпмиз.
Ҳар биримиз сақлаб қолинмаган, бевақт тугаган ҳар битта ҳаёт учун масъулмиз. Биз йиғлашимиз керак – ақлимиз кирмагунча!
Фильмни албатта вақт топиб кўринглар.

80 кун давомида 8 та китоб ўқинг ва 20 миллион сўм ютинг.
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Oyina.uz портали соврин миқдори 66 млн сўм бўлган “Китоблараро 80 кун” марафонини бошлади!
Тўрт босқичдан иборат марафонда 8 китобни ўқинг ва махсус синовлардан ўтиб, ғолиб бўлинг!
1-ўринга 20 миллион сўм ваъда қилинган. Совринли ўринлар эса одатдагидек учта эмас, ўндан ортиқ!
Тўлиқ маълумот ва марафонда иштирок этиш учун манзил: @oyinatanlovbot