Аёллар ҳар даврда ижод қилган: Бобурийлар даври аёллари илмий-адабий мероси ўрганилади.
Бу ҳақида 18-26 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган маданий мерос ҳафталиги доирасида маълум қилинди.
Лойиҳанинг мақсади Бобурийлар даври аёлларининг илм-фан ривожига қўшган ҳиссасини аниқлаш, уларнинг илмий меросига оид қўлёзмалар факсимиле нусхасини тайёрлашдан иборат.
Тарихда ижодкор, аллома ёки жамоат арбоби бўлган эркаклар ҳақида маълумотлар етарлича. Аммо илмли ва тараққийпарвар аёллар томонидан қилинган буюк ишлар ҳақида тадқиқотлар кам.
Шу боис ташаббус айни вақтида бўлди. Ўтмишда ижод қилган аёлларнинг ҳаётини ўрганиш шахсан менга ҳам доим қизиқ бўлган.
Батафсил маълумот👉 Ислом маркази | Маданий мерос
@shahnozxon

Аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган «Moving Up» бизнес акселератор дастурининг иккинчи лойиҳаси ўз ниҳоясига етибди. Шахсан мен, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш борасидаги бундай ташаббусларни олқишлайман. Европа тикланиш ва тараққиёт банки, ТEАМ университети, TBC Bank ва payme ҳамкорлигидаги ушбу дастур ишбилармон аёлларга янги билимлар бериш билан бир қаторда, уларнинг ўзларига бўлган ишончини оширишга ҳам ёрдам беряпти.
Аёл киши сифатида айтсам, бундай лойиҳалар рости мени жуда қувонтиради. Чунки, улар тўсиқларни енгиб ўтишга кўмаклашади ва ўз имкониятларига шубҳа қилган аёллар учун бизнес оламига эшиклар очади. Бизнесда эса эркаклар қатори аёллар ҳам бир қатор қийинчиликларга дуч келишади ва Moving Up каби дастурлар бу қийинчиликларни енгиб ўтишда аёлларга кўмак кўрсатади.
Бизда бу каби лойиҳалар кўпроқ бўлиши керак, чунки фақат қўллаб-қувватлаш ва таълим орқалигина ҳар бир аёл ўз амбицияларига эришиши мумкин бўлган муҳит яратиш мумкин. Дастурнинг ҳар бир иштирокчиси билан фахрланаман ва дастурга келаси фаолиятида янги марралар тилаб қоламан.

Мақтанмасам бўлмайди!
Бу каналда шахсий постларни камроқ ёзаману, аммо буни ёзмасам бўлмайди.
Ўғлим SAT имтиҳонидан 1450 балл олибди! 90 фоиздан юқори натижа! Бу балл билан "Чирмовуқ лигаси"га кирувчи ТОП университетлар талабалигига ҳам даъво қилиш мумкин экан! Жуда хурсандман.
Менинг ақлли болам! 2 ой олдин 1300 олиб хафа бўлганди росса. SAT ўқитувчиси излагандик. Ҳасанхўжа Муҳаммад Содиқ ҳақиқий профессионал! Бир ойда шундай натижага олиб чиқди. Барака топсин!
Маълумот учун: "Чирмовуқ лигаси"га Гарвард, Йель, Пенсилвания, Пиринстон, Браун, Дартмут (коллежи), Колумбия, Корнелл университетлари киради. Ушбу университетлар юқори таълим сифати билан ажралиб туради, ижтимоий элитага мансубликни билдиради. Бундан бошқа университетларга ҳам имкониятларимиз ошди.
Дуо қилинглар, шу ўғлим халққа фойдаси тегадиган инсон, олим, фозил бўлсин!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent shahar hokimligi bu yil ham “Toshkent yoshlarni sevadi” festivalini o’tkazadi.
Ma’lum qilinishicha, har yili o‘tkazilishi an’anaga aylangan “Toshkent yoshlarni sevadi” loyihasining bu yilgi mavsumi doirasida poytaxtda istiqomat qiluvchi 1000 nafar qiz SMM sohasiga mutlaqo bepul o‘qitiladi.
Buning uchun Toshkent shahrida istiqomat qiluvchi, 30 yoshgacha bo‘lgan qizlar 25-oktabrga qadar @smaktabbot telegram boti orqali ro‘yxatdan o‘tishlari lozim. Loyiha haqida ushbu kanalda batafsil ma’lumotlar berib boriladi.
Poytaxt hokimligi qizlarni o‘qitish, ularning daromadini oshirib moliyaviy mustaqilligini ta’minlash borasida aniq chora-tadbir yo‘lga qo‘yayotgani quvonarli. Agar bu amalga oshsa, minglab qizlarning hayotida ijobiy o‘zgarishlar bo‘lishi tabiiy.

Кеча “Матонат” фильмимиз премьераси бўлди. Бугун кечга Youtube премьераси режалаштирилган.
Ушбу ҳужжатли фильм ҳаётнинг қақшатқич зарбаси остида ҳам синмаган кучли аёл ҳақида.
Деновлик Дилором Йўлдошева ҳикояси икки йил олдин бошланган, сўнгги олти ой давомидаги қаҳрамонимиз ҳаётини босқичма-босқич суратга олиб бордик. Шу вақт давомида қаҳрамонимиз билан опа-сингилдек бўлиб, бир-биримизга кичик туҳфалар илиниш даражасига чиқдик. Дилоромни опа синглисини яхши кўргандек яхши кўриб қолдим — менинг синглим йўқ ўзи.
“Имкон” ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳаси доирасида Адлия вазирлиги, ҳомийлар, ННТлар билан ҳамкорликда олти ой давомида олиб борилган ижтимоий экспримент муваффақиятли якунланди — бугун бу йўлни сиз ҳам кўриб баҳо беришингиз мумкин.
Фильмда бир эмас бир неча қаҳрамонлар бор — эр, она, овсин, маҳалла-кўй. Улар кеча кинозалга йиғилганларнинг барчасини таъсирлантиришди. Премьерадан кейин биз ташкилотчилар умуман назарда тутмаган табиий муҳокамада айтилган гаплар бунга тасдиқ.
Шу жойи жуда қизиқ бўлди. Биз фильм титрлари кўриниши билан ҳамма залдан чиқа бошлайди деб ўйлагандик. Ҳеч ким қимирламай жим ўтириб қолганида бироз ғалати бўлдик — нимани кутишяпти, нима қиламиз энди?
Кейин эса ҳаммаси табиий оқим билан кетди — улар ўз таассуротларини айта бошлашди, яна қарийб 1 соат!
Бугун кечга “Матонат”ни Youtube да кўришингиз мумкин (ҳаволасини берамиз). Ҳозир юқоридаги тизерни илиниб тураман. Фикрларингизни эса премьерадан кейин кутаман. Чунки бу лойиҳа биз учун жуда муҳим, қайсидир маънода шахсан менинг қарашларимни ўзгартирди. Қўллаб, дуода ва ёнимизда бўлганларга раҳмат🙏🙏
Айтганча, лойиҳа давом этади. Янги қаҳрамонлар бор, ҳомийлар билан ишлашга очиқмиз.

"Миллий тикланиш" демократик партиясининг Бухородаги навбатдаги оммавий тадбирида асосий эътибор партиянинг 2025-2029-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ҳамда номзодлар билан таништиришга қаратилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга кўрсатилган номзодлар иштирокида ўтказилган тадбирда партия раиси бугун сайловчиларга қуруқ ваъдалар эмас, аниқ ва лўнда таклиф ва ташаббуслар, эртамизга хизмат қиладиган ғоялар кераклигини, бугун сайловчига юзаки баҳслар, тортишувлар эмас, чин юракдан, Ватан, миллат манфаати йўлида айтиладиган оддий ва содда гаплар кераклигини таъкидлабди.
Партия ҳудуд танлашда ҳам адашмаган. Негаги, Бухоро маданий мерос обектларига бой ҳудудлардан бири. "Миллий тикланиш" эса “Қадриятларга таянган тараққиёт!” шиорини илгари суради.
#saylov24

Shahnoza Soatova blogi
Кеча “Матонат” фильмимиз премьераси бўлди. Бугун кечга Youtube премьераси режалаштирилган. Ушбу ҳужжатли фильм ҳаётнинг қақшатқич зарбаси остида ҳам синмаган кучли аёл ҳақида. Деновлик Дилором Йўлдошева ҳикояси икки йил олдин бошланган, сўнгги олти ой давомидаги…
“Матонат” фильмини бугун соат 18:00 да мана бу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
https://youtu.be/oTCyEmyI1jo
https://youtu.be/oTCyEmyI1jo
YouTube
“Matonat” filmi (hayotiy voqealarga asoslangan)
Ushbu film Adliya vazirligi tashabbusi bilan yoʻlga qoʻyilgan “Madad” ijtimoiy-huquqiy loyihasi doirasida suratga olingan.
Loyihada “Kambagʻallikdan farovonlik sari” tamoyili asosida kam taʼminlangan, ijtimoiy himoyaga muhtoj, boquvchisini yoʻqotgan va nogironligi…

“Ҳошия” подкастимизнинг навбатдаги 2-сони чиқди.
Бу сафар журналист Инобат Ахатова иккимиз Ўзбек тили байрами арафасида Ўзбекистон халқ артисти, актриса, ёзувчи Дилором Каримова ҳамда киношунос ва адабиётшунос Иқбол Қўшшаева билан ўзбек тили, зиёлилар, “асфальтми ё санъат дилеммаси” каби мавзуларда гаплашдик.
Ушбу ҳаволадан ўтиб кўришингиз мумкин:
https://youtu.be/PtYuLz9u634
Ҳар қандай муносабат, фикр ва мулоҳазага хурсанд бўламиз.
@shahnozxon
Бу сафар журналист Инобат Ахатова иккимиз Ўзбек тили байрами арафасида Ўзбекистон халқ артисти, актриса, ёзувчи Дилором Каримова ҳамда киношунос ва адабиётшунос Иқбол Қўшшаева билан ўзбек тили, зиёлилар, “асфальтми ё санъат дилеммаси” каби мавзуларда гаплашдик.
Ушбу ҳаволадан ўтиб кўришингиз мумкин:
https://youtu.be/PtYuLz9u634
Ҳар қандай муносабат, фикр ва мулоҳазага хурсанд бўламиз.
@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Behbudiy bobo Qo’yliq bozorida “Turkiston bolalarini maorifsiz qo’ymangiz” deb xitob qilyaptilar.
Siz yana qaysi oydinlarimizni odamlar orasida ko’rishni istar edingiz?
#oydilar_odamlar_orasida
Siz yana qaysi oydinlarimizni odamlar orasida ko’rishni istar edingiz?
#oydilar_odamlar_orasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХДП қурилишларда яшил зона, мактаб, боғча, поликлиника, автотураргоҳ кабиларни инобатга олиш бўйича талабларни қонун даражасида қатъий белгилашга эришмоқчи.
Бу ҳақда 18 октябрь куни Наманган шаҳри Уч фаввора ҳиёбонида сайловчилар билан ўтказилган оммавий тадбирда айтилган. Тадбирда аҳолига партиянинг сайловолди дастури ҳақида батафсил маълумот берилган.
Хусусан, партия қурилиш соҳасида жамоатчилик ҳамда Давлат назоратини кучайтириш, қурилишларда яшил зона, мактаб, боғча, поликлиника, автотураргоҳ кабиларни инобатга олиш бўйича талабларни қонун даражасида қатъий белгилашга эришмоқчи. Бу бетартиб қурилишлар олдини олиши баробарида, қурилиш жараёнларини аҳолига ва атроф-муҳитга зарарсиз тартибда ташкил этишга хисса қўшади.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг бош ғояси кучли ижтимоий сиёсат ҳисобланади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Заковат” телеўйинида мени энг яхши билимдон деб тан олишди! Айниқса, Абдурасул аканинг эътирофи жуда ёқимли бўлди🙏
“Заковат”да аёллар янада кўпроқ бўлиши керак.
Ўйин ҳадемай YouTube га жойланади, ҳаволасини қўяман.
@shahnozxon
“Заковат”да аёллар янада кўпроқ бўлиши керак.
Ўйин ҳадемай YouTube га жойланади, ҳаволасини қўяман.
@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роппа росса бир ҳафтадан кейин сайлов!
Сайлов бўлаётгани ва номзодлар ҳақида бу йил анча фаол ва замонавий тарғибот бўлди.
Эслатиб ўтаман, 16 октябрдан 23 октябргача сайловга олдиндан овоз бериш ишлари давом этмоқда.
Овоз беришда фаол қатнашинг! Бу сизу бизнинг, юртимизнинг келажагига оид муҳим масала.
#saylov24
@shahnozxon
Сайлов бўлаётгани ва номзодлар ҳақида бу йил анча фаол ва замонавий тарғибот бўлди.
Эслатиб ўтаман, 16 октябрдан 23 октябргача сайловга олдиндан овоз бериш ишлари давом этмоқда.
Овоз беришда фаол қатнашинг! Бу сизу бизнинг, юртимизнинг келажагига оид муҳим масала.
#saylov24
@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун "Ўзбек тили байрами" куни
Тил миллат зийнати дейишади. Дарҳақиқат ҳар қандай давлатни тараннум қилувчи, унинг ўтмиши ва келажагидан сўзловчи, мавжудлигини белгиловчи воситаларидан бири бу унинг тилидир.
Бугун, 21 октябрь “Ўзбек тили байрами” куни. Ўз тилини ҳурмат қилиш, уни ривожлантириш ҳар бир миллатнинг бурчи. Ўзбек тилини асраш ва уни ҳурмат қилиш мавзуда "Миллий тикланиш" партияси доим сўз юритади. Партиянинг сайловолди дастурида ҳам ўзбек тилини давлат тили сифатида барча соҳаларда ривожлантиришга эришиш кўзда тутилган.
Ўзбек тилининг софлигини келажак авлод учун ҳам асрайлик!