Forwarded from Nostandart Huquq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дебатда аёл спикернинг фаоллиги қувонтирди
5 октябрь куни сиёсий партияларнинг иккинчи дебатлари очиқ, шаффоф ва қизғин ўтганига гувоҳ бўлдик. Дебатлар деярли барча телеканаллар орқали жонли эфирга узатилди, тўғридан тўғри мулоқот учун имконият яратилди.
Дебатларда аёл спикернинг фаол иштирок этгани ҳам мени қувонтирди. У ўзига ишонч билан фикр билдирганида Ғарб мамлакатлари ёки Канада, Янги Зеландия сингари давлатлар сиёсатида гендер тенглиги йўлида эришилган тараққиёт ёдимга тушди.
Хусусан, унинг хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги фикрлари қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Партия лидерларининг гендер тенглик борасидаги ташаббуслари кўпроқ қўллаб-қувватланиши керак. Чунки бизга жамиятнинг ҳар бир қатлами ва гуруҳи қарашлари ҳамда манфаатларини ўзида акс эттирган Парламент керак.
Бунда айрим таклифлар қаттиқ танқидга учраса, баъзилари тўла қўллаб-қувватланиши ҳам табиий ҳол)
#saylov24
@shahnozxon

Бугун Халқаро қизлар куни.
Тармоқда кўпчилик чиройли қизчаларининг суратини қўйиб санани байрамдек нишонлашмоқда. Айримлар қизлари учун совғалар қилиб оилавий байрам нишонлаш ниятини ҳам айтяпти. Бу албатта қувонтиради. Қизларга кўпроқ эътибор беравериш керак.
Лекин байрам уюштириш етарли эмас Халқаро қизлар куни (International Day of the Girl Child) - БМТ томонидан 2011 йилда эълон қилинган ва ҳар йили 11 октябрда нишонланадиган, қиз болалар дуч келадиган ўзига хос муаммолар ва хавфларга бағишланган кун.
Бу сана бутун дунёдаги қизлар бошдан кечираётган ижтимоий муаммолар ва тенгсизликка эътибор қаратиш учун танланган бўлиб, у бевосита жамиятнинг аёл жинсига бўлган муносабати билан боғлиқ. Булар қаторига таълим олиш, тўлақонли овқатланиш, тиббий хизмат олиш имкониятлари, ижтимоий ҳуқуқлар, камситилиш, зўравонлик ва вояга етмаган қизларнинг мажбурий никоҳидан ҳимояланиш киради.
Яъни ушбу кунда биз қизларимизга қандай жамият қолдиряпмиз, у жамиятда беғуборларимиз камситилмайдими, тенг имкониятлар бериладими, эзгу орзу-истакларини рўёбга чиқара оладими деб ўйлайдиган кун.

ХДП ўз номзодларини таништириш учун видеоролик ишлабди.
Роликда номзодларнинг қиефасини танитишга урғу берилган ва бу назаримда тўғри.
Эътибор берганмисиз, Facebook, Instagram каби тармоқлар инсон юзи акс этган контентларни кўпроқ тарқалишига йўл қўйиб беради. Чунки инсоннинг юзи — иссиқ, у шахсни танитади, бошқаларнинг эсида қолади ва илиқлик пайдо қилади.
Бу гал сайловчилар депутатларни танимаймиз дея олишмайди назаримда.
Маълумот учун, бу йил Ўзбекистон миллий сайлов тарихида биринчи маротаба барча депутатлик ўринларига 5 та партия томонидан 100 фоиз номзодлар кўрсатилгани қайд этилган.
Қисқаси, охири билан суюнтирсин.

Кеча Халқаро қизлар куни муносабати билан ижтимоий тармоқларда ажойиб челленжга кўзим тушди, балки сиз ҳам кўргандирсиз – "Қизимга" лойиҳаси тармоқда машҳур эркакларнинг қизларига дил изҳори ҳамда келажакка тавсияларини акс эттиради.
Медиалойиҳа дунё бўйлаб қизлар дуч келаётган муаммоларга эътибор қаратишга, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини тарғиб қилишга ҳамда мавжуд стереотипларга қарши курашишга қаратилган.
Бу ғоялар қиз тарбиялаётган эркакларнинг, яъни оталарнинг тилидан чиқиши янада аҳамиятли. Чунки аёллар ҳуқуқи деса эркаклар бирдан эр сифатида фикрласа, қизларга тенг имкониятлар дейилганда оталик ҳисси уйғонади. Бу тўғри тарғибот йўли деб ҳисоблайман.
Ташаббус менга ҳам жуда ёқди. Лойиҳада қатнашганларнинг видеоларини кўриб қандайдир илиқлик ҳис қилдим, айримларида эса кўзга ёш ҳам келади. Энди қизалоқ ўз отасини ушбу лойиҳада кўриши унга қанчалик фахр туйғусини беришини тасаввур қилаверинг.
Қиз фарзанд ҳаётида отанинг роли беқиёс, уни ҳеч нима билан алмаштириб ё ўрнини тўлдириб бўлмайди. Лойиҳада ҳам ҳар бир иштирокчи жамиятдаги мавжуд стереотипларни бузиб ташлайдиган энг муҳим фикрларни етказмоқда. Кўришни тавсия қиламан.

ЎзЛиДеПчилар
“Қўштирноқ” подкастида
Партиялар ўз мақсадларини илгари суриш учун турли усулларга мурожаат қилишяпти. Масалан, подкастларга чиқишяпти.
“Қўштирноқ” подкастининг янги сонида ЎзЛиДеПдан депутатликка номзод Нодир Жумаев ва Наргиза Саломова ўз партияларининг сайловолди дастури ҳақида гапиришган — партия дастурини аниқ ва содда тушунтиришга ҳаракат қилишган.
Шу ҳаволадан ўтиб кўришингиз мумкин.
#sаylоv24

YouTube
O'zLiDeP: biz faqat tadbirkorlar partiyasi emasmiz/ #Qoshtirnoq
Hozir mamlakatimizda muhim siyosiy jarayon. Saylov 2024. O'zbekiston Parlament saylovi. Oxirgi yillarda odamlarimizni siyosiy bilimlari ancha oshgan. Saylovda partiyalar chiqishlari ham o'zgargan. Raqobatni kuzatish ham qiziqroq. Bugun yetakchi partiya O'zLidep…
“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (12.10.2024) қабул қилинди
Қарорга кўра, қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:
⁃ Зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;
⁃ штатида диний таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;
⁃ вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;
⁃ 1 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағни “Зиёрат” жамғармасига захира қилиб қўйиш;
⁃ ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;
⁃ зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат “Умра” визасини расмийлаштириш;
Бунда, “Умра” визасидан ташқари виза билан фуқароларни олиб бориш ноқонуний фаолият ҳисобланади.
⁃ “Умра” хизматларини Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни банк муассасалари орқали амалга ошириш;
⁃ зиёратчиларга “Умра” амалларини бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва сифатли “Умра” хизматларини кўрсатиш, шунингдек, Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчиларга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;
⁃ халқаро йўналишларда йўловчи ва юк ташиш бўйича 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга ҳамда ушбу давр мобайнида йўловчи ташишнинг халқаро ва миллий қонунчилик талабларини бузмаган авиакомпаниялар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, зиёратчиларни юборишдан олдин уларга бориш-келиш авиачипталарини харид қилиш;
⁃ зиёратчиларни тоифаси 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхоналарга жойлаштириш;
⁃ “Умра” хизматини учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслик;
⁃ “Умра” хизматини лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа жойда жойлашган ваколатхона ва филиал орқали амалга оширмаслик.
❗️Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) этиб белгиланган.

Ўзбекистонда тамаки маҳсулотларининг яширин бозори даражаси бўйича қайси ҳудудлар "етакчи" ?
Ҳозирги пайтда, мамлакатда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоcининг энг юқори кўрсаткичлари ушбу ҳудудлар ҳиссасига тўғри келяпти: Фарғона водийси – 21,8%, Наманган – 41,6%.
Бу бўйича воҳа вилоятларида вазият мана бундай кўриниш олган: Жиззах – 21,8%, Қарши - 11%, Навоий вилояти туманлари – 11,8%. Тошкент вилоятининг Олмалиқ туманида эса – 19,9%.
Бу рақамлар назорат билан боғлиқ жиддий муаммолар борлигини кўрсатади ва бу жуда ёмон. Негаки, ноқонуний сигареталар билан бир қаторда қалбаки дори воситалари ҳам мамлакатимизга кириб келяпти. Бунга мисол қилиб, яқинда божхона постларидан бирида ноқонуний равишда Ўзбекистонга олиб киришга уринилган 17 минг 135 дона дори воситалари ушланиб, мусодара қилинганини келтириш мумкин.
Ноқонуний сигареталар сотиладиган савдо шохобчаларида эса фуқароларимиз ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдид солувчи қалбаки спиртли ичимликлар ҳам кўп сотиляпти.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари бу муаммога эътиборлироқ бўлиши керак деб ўйлайман. Бундай "бизнес" билан шуғулланувчи "уддабуронларнинг" ҳамюртларимиз соғлиғи эвазига пул ишлаш имкониятини йўққа чиқариш вақти аллақачон келган.

ХДП номзодларини танийсизми?
Халқ демократик партияси ўз номзодларини таништириш мақсадида видеоролик тайёрлабди.
Сайловга ҳаракат жуда қизғин кетмоқда. Ҳеч бир партия ҳаракатдан тўхтамаяпти. Агар уларни кузатаётган бўлсангиз, партия сайловолди дастурларини билмасликни ҳамда уларнинг номзодларини танимасликни иложи йўқ.
Маълумотларга кўра, бу йилги сайловда номзодларнинг 42,5 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.
Аёллар ҳар соҳада ривожланаётганини кўриш нақадар қувонарли.

Тошкентда фавқулодда “пробкаа”. 18:00 дан кейин кўчада юришга тўғри келди. Қоронғи, машина кўп… бошим оғриб кетди. Шопирларга худо сабр берсин.
“Автомат коробка”лар чиқиб машина ҳайдаш осонлашгани сайин машина ҳайдаш қийинлашиб кетяпти (тавтология учун узр).
Йўлда эркакларимиз мард — рулдаги аёлга доим йўл беришади, бирор мураккаб вазият бўлса, ёрдамга шай. Рулдаги аёллар бошқа машиналарга унча йўл беришмаса-да, пиёдаларни деярли ҳамиша ўтказиб юборишади.
Шунақа йўл-йўлакай кузатишлар билан Чилонзордан Яшнободга бир соату 40 дақиқада келдим. Жамоат транспортини, айниқса, трамвай ва метрони ривожлантирмасак бўмайдууу😭

Аёлнинг дардини аёл тушунади: хоҳ у сиёсатчи бўлсин, хоҳ уй бекаси
"Парда" подкастида партиядан депутатликка номзодлар Гулруҳ Агзамова ва Рисолат Абдуллаева чиқишибди. Улар партия дастурида белгиланган аёлларга оид ташаббуслар ҳақида гапиришган. Анча қизиқ ва таъсирли суҳбат бўлган: муаммолар натижалар, оқибатлар, фактлар мисолида тушунтириб беролган.
Сиёсий майдонда аёлларнинг муносиб ўрни бўлиши шарт. Гулруҳ Агзамова айтганидек, аёлнинг дардини аёл тушунади: хоҳ у сиёсатчи бўлсин, хоҳ уй бекаси. Мамлакатдаги аёллар ҳуқуқлари сиёсатдаги аёлларимиз ёрдамида янада мустаҳкамланишига умидим катта.
Маълумот учун: “Адолат” партияси cайловолди дастурида жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизлар фаоллиги ва ролини оширишни, гендер тенглигига эришиш, хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтидорли ҳамда юқори малакали хотин-қизларни давлат бошқаруви ва сиёсатга фаол жалб этиш, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишда фаол иштирокчи бўлишни ўзининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгилаган.
Подкастни қуйидаги ҳаола орқали томоша қилишни тавсия қиламан.
https://youtu.be/g2zKU-Pd12o?si=wJW3BqvBOuaiJxDh

Siyosiy jarayonda ayollar faolligi | Adolat sotsial demokratik partiyasi @loyiha_project
Parda Podkastning bugungi sonida O’zbekiston “Adolat”sotsial-demokratik partiyasi tomonidan Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi deputatlikka ko’rdatilgan nomzodlar bilan siyosiy jarayonlarda ayollarning faolligi, saylov oldi g’oyalari va sud tizimi haqida alohida…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна дебат бўлади
Эртага, 18 октябрь куни соат 17:00 да сиёсий партиялар ўртасида жонли эфирда навбатдаги дебат бўлиб ўтади.
Дебат 4 раунддан иборат бўлган таълим, илм фан ва ёшлар сиёсатига бағишлаган.
Эфирни Uzreport TV, Sevimli, RTV, My5, Zo'rTV телеканалларида — ўзбек тилида, Дунё бўйлаб телеканалида — рус тилида, Foreign Language телеканалида — инглиз тилида томоша қилишингиз мумкин.