Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бизни тарбиялаган "миллий контент" ҳақида лонгрид

Болаларимизга ўзимиздан яхши устоз йўқ. Айниқса дид тарбиясида.

Ҳар куни уйда эрталабдан "Алиса" орқали Шерали Жўраев, Рустам қори Турсунов, Фахриддин Умаровларнинг лирик қўшиқларини қўйиб эшитаман. Болалар "уфф" дейишади, хоналарига кириб эшикларини ёпиб олишади ёки қулоқликни тақишади. Мен эса пинагимни бузмайман :)

Ёшлигимда якшанба куни онам эрталабдан "Машъал" радиосини қўйиб уй ишларини бошлардилар. Менга "Машъал" ёқмасди, мен учун ўша пайтда зерикарли Шашмақом, мумтоз ва лирик қўшиқлар қўйиларди, орасида ҳар ярим соатда бонг уриб қандайдир хабарлар берарди. Соат 9 да аллақайси каналда "Табассум" бошланарди – менга ёқарди. Соат 12 да "Қишлоқ ҳаёти" деган зерикарли пропаганда дастур кетарди. Лекин орасида яхши қўшиқлар қўйиларди. Соат 14 ми ё 15 да радиоспектакл – "Ғариблар", "Макр ва Муҳаббат", "Тошкентнинг нозанин маликаси", "Парвона" каби дурдоналарни болалигимдан эшитиб тасаввурим ўсганини энди биляпман. Ўша пайтда эса булар менга зерикарли, онамнинг ёши ва дидига мос контентлар эди, холос. Ҳамон улар қулоғимда, хотирамда, онгимда қолган. Таассуротлар, тинглаш давомида қилган хулосаларим мени ривожлантирганини энди биляпман.

Ҳозир Таваккал Қодиров, Комилжон Отаниёзов, Олмахон Ҳайитова, Султонпошша Ўдаева, Абдурауф Олимов каби хонанадаларнинг қўшиқларини ностальгия билан тинглайман. Улардаги мотивлар мени тўлқинлантиради.

Коммуна Исмоилова ижросидаги "Болама ўхшайди овозинг сани" қўшиғи таъсирида "Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам" достонини ўқиб чиққаним – менинг ютуғим. Қандай миллий контентлар эди-я! Ҳақиқий хазина!

Ҳозир "Алиса" орқали ўзимча шундай "плейлист"лар тузаман, болаларнинг қулоғига кирсин деб. Бир куни катта бўлганида, дунёнинг қайси чеккасида бўлмасин, мени соғинса, шу қўшиқларни тинглар ёки аксинча, шу қўшиқларни тинглаганида болалиги, уйи, ватани ва мен эсига тушарман. Бир нарса аниқки, бефарқ ўтиб кетишмайди, чунки уларни вақтида безовта қилган қўшиқлар булар – "эсимда, ойим мажбурлааб эшиттирардилар" дейишса керак :)

Машинадами, уйдами, қаерда бўлсангиз ҳам болаларингизга сифатли ўзбекча контентларни қўйиб бераверинг, бир соатга, ярим соатга бўлса ҳам. Фақат мунтазам қўйиб беринг. Фарзандларингиз сизга яқин бўлади (оталар ва болалар муаммоси камаяди), ватанга яқин бўлади, маърифатга яқин бўлади, муҳаббатга яқин бўлади.

@shahnozxon
Сизни уйдан ҳайдашса — чиқиб кетиш шарт эмас!

Бу ҳақида қонун нима дейди? Ҳуқуқшунос Акбаршоҳ Тешабоев буни адвокатча эмас, ўз таъбири билан айтганда, одамчасига
тушунтирибди.

🏠 “Бу менинг уйим, чиқ!” Бу гап сизнинг ҳаётингизда айтилганми?
Катта эҳтимол билан, ҲА.

Аммо…
Унутманг, қонун шунчаки гапни эмас, фактни ҳимоя қилади.

✔️ Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўра:
Агар сиз уйда доимий ёки вақтинча рўйхатда турсангиз,
сизни фақат суд орқалигина чиқариш мумкин.


👉 Сизни айтадиган жавобингиз шу бўлиши керак:
❗️ Отам бўлса ҳам, чиқ дегани билан чиқмайман, эрим айтса ҳам шундай! Чунки мен бу ерда доимий рўйхатда тураман. Гарчи оилавий муносабатларимиз тугаса ҳам бу ерда яшаш ҳуқуқим бор!

📌 Сизга ҳеч ким уйдан “чиқ” дея олмайди, агар доимий ёки вақтинча рўйхатда бўлсангиз.

Тушунтириш тугади.

Шунақа, Акбаршоҳ укам ва ниҳоят ҳуқуқий масалаларни оммабоп тилда тушунтириш йўлини топди шекилли. Давом этинг, яхши кетяпсиз.

@shahnozxon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Охирги пайтлар Қонунчилик палатаси ишига алоҳида қизиқиб қолдим. Олдин ҳам 1-2 мажлисларни кўриб турардим-у, лекин ўтириб қарамаганман. Бугун бўш вақт бор эди, YouTube’ да ялпи мажлисни кузатдим.

Депутатлар тинчишмаяпти, фаол ишлашяпти экан. Ҳар бир қонун лойиҳаси майдалаб, ҳижжалаб кўриб чиқиляпти.

Айтганча, бу рақамларда ҳам кўриняпти. Масалан, мана бу инфографикаларда лойиҳа ва қабул қилинган қонундаги фарқлар кўрсатилган: жарималарнинг камайгани, оғир жазолар олиб ташлангани, пулли нарсалар бепул бўлгани, имтиёзларнинг муддати узайтирилгани кабиларни кўриш мумкин. Яъни лойиҳада қандай бўлса шундай ўтиб кетмаяпти, Қонунчилик палатасида анча ўзгаряпти.

Бугун бу жараённи онлайн кузатдим. Ҳеч ким ҳеч қаерга шошётгани йўқ. Ҳақиқий муҳокамалар бўляпти экан. Барча фракциялар ўз позициясини билдириб ўтяпти.

Ўзи қонунлар шошма-шошарлик билан қабул қилинадиган нарса эмас. Шошишмасин, яхшилаб қарашсин. Биз кузатиб турибмиз бу ёқдан :)

@shahnozxon
Forwarded from Sevara Urinbayeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Никоҳ шартномаси мустаҳкам оила пойдевори(ми?)

Никоҳ шартномаси нима? Шаърий никоҳ қонунийми? Никоҳга мажбурлаш ҳолатлари учун қандай жавобгарлик бор? Никоҳ ёшини камайтириш мумкинми? Ишсиз шахслар учун алимент миқдори қандай ҳисобланади? “Аёллар кўрсин”да айнан шу мавзуларда муҳим тавсиялар, долзарб саволларга жавоблар, фойдали маслаҳатлар олинг!

Тўлиқ видео 👉 https://youtu.be/H7iZ41r_N4g

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Forwarded from Bobur Bekmurodov
Ўзбекистонда россиялик фуқаролар камситилгани, ҳўрлангани ёки калтакланганини ҳеч эшитганмисиз?

ЙЎҚ!

Бизнинг фуқароларимизга ҳам Россияда шундай муносабат бўлиши шарт!

Иттифоқчилик шундан бошланади.
Тошкент вилояти Бўка туманида аҳолига оилавий пудрат асосида берилган ер участкалари аукционга қўйилаётгани жамоатчилик орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Маълумотларга кўра, 5 йил аввал туман ҳокимлиги қарорига асосан ажратилган 15 та ер участкасини аҳоли ўз маблағлари ҳисобидан ўзлаштириб, 100 мингдан ортиқ тут кўчатлари экиб, парваришлаб келаётган эди. Бироқ ҳозирда бу ерлар номаълум сабабларга кўра аукционга чиқарилиши белгиланган.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси бу ҳолатни эътиборсиз қолдирмади. Қонунчилик палатаси депутати Фирдавс Шарипов мазкур масала юзасидан Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳамда Бош прокурор Нигматилла Йўлдошев номига расмий депутатлик сўрови юборди.

Сўровда мазкур ерларда иш олиб бораётган оилалар орасида ногиронлиги бўлган ва ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган фуқаролар борлиги алоҳида қайд этилган.

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Хусусий клиникалар ҳақиқатан ҳам назорат остидами?” — Азимовнинг саволи жонли муҳокамага сабаб бўлди

Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган “Ҳукумат соати”да Соғлиқни сақлаш вазири депутатлар олдида ҳисобот берди. Кун тартибида эса жуда жиддий мавзулар бўлди — тиббиётдаги коррупция, назоратсиз хусусий клиникалар, ва фуқароларнинг шикоятлари.

ЎзЛиДеП депутати Сайдулла Азимов эса барчанинг диққатини тортган саволни берди:
“Вазирлик хусусий тиббиёт муассасаларида рецепт ёзиш ва даволаш усуллари устидан назорат олиб боряптими?”

Бу савол кўпчиликнинг тилида юрган шубҳаларни очиқ-ойдин кўтарди. Вазир эса жиддий таҳлиллар билан жавоб берди.

Тафсилотлар видеолавҳада.

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизни юзлаб йиллардан кейин эслаб юришларини истасангиз, "Хамса" ёзгудек истеъдодингиз, Регистон қургудек давлатингиз ёки канал қазигудек қувватингиз бўлмаса – дарахт экинг.

Тарихчи-манбашунос Ҳилола Назированинг айтишича, Хоразмда Огаҳий эккан тут дарахти бор. Касби мироб (ирригатор) бўлган Огаҳий бир нечта тут дарахтлари эккан экан, улардан биридан ўзига тобут ясашган экан. Яна бири эса унга жонли ёдгорлик бўлиб ҳамон тирик яшнаб турибди.

Шундай ноёб ва ибратли маълумотларни улашаётган олимамизга алоҳида ташаккур айтаман. Унинг Инстаграм саҳифасига ўтсангиз, бундан ҳам ажойиб маълумотларни кузатишингиз мумкин.

Ҳилолахон, ҳавасдамиз, кузатяпмиз. Олға!

@shahnozxon
Уч яшар Нурмуҳаммаднинг дардига шифо керак! Бефарқ ўтиб кетманг, илтимос.

Ижтимоий тармоқда бир неча зиёлилар уч яшар болакайнинг жарроҳлик амалиёти учун хайрия акцияси бошлашди.

Фейсбукда ёзувчи Шукур Жаббор ва шоир Рустам Мирвоҳид гўдак Нурмуҳаммаднинг дардига даво излашмоқда. Мен ҳам бефарқ ўтиб кета олмадим.

Постда айтилишича, оилага синов қўш келган: Нурмуҳаммаднинг дадаси ҳам касал. Боланинг дадаси собиқ ҳарбий бўлиб, қораталоғи ишламай тўшакда ётибди.

Муродов Нурмуҳаммад 2021 йил туғилган. 3 ярим ёш. Унга туғма трахея стенози ташхиси қўйилган. Мутахассислар бу операция фақат Германия ва Россияда амалга оширилиши, бошланишига тахминан 40 минг доллар атрофида сарф-харажат кетишини айтишган. Она бечора қийин аҳволда, умид билан ёрдам сўраяпти.

Келинг, шу гўдаккина тузалиб кетсин, имкон қадар ёрдам берайлик ва дуо қилайлик! Постни максимал улашинг🙏

Барча ҳужжатларни, Нумуҳаммаднинг ҳозирда нажот излаб ҳалак юрган онаси телефон рақамини ва банк картаси рақамини илова қиляпман.

Пул ўтказилса, қанча пул ўтгани ҳисоботини ҳам очиқ, шаффоф олиб бормоқчимиз дейишмоқда зиёлилар.

Пластик рақами:
5614 6812 1276 0031
Шодмонова Ўғилой

Телефон рақами
998 88 638 02 82
Бу йигитлар ҳақиқий қаҳрамон!

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида 17 ёшли футболчиларимиз чемпион бўлишди.

Иккита қизил карточкадан кейин 9 киши бўлиб мезбон Саудияни 2:0 га ютиш — бунга қанча журъат, руҳий ва жисмоний тайёргарлик керак!

Болалар нафақат рақиб жамоага — ҳакамга, рақибнинг мухлислари армиясига, ўзимизнинг подадан олдин чанг чиқарган айрим “футбол экспертларига”, хуллас, керак бўлса, ҳаммага қарши ўйнашди ва ютишди! Мана буни жасорат деса бўлади!

Барака топинглар, йигитлар. Ота-онангизга раҳмат!

@shahnozxon
❗️Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийсига Исломбек Исмоилов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан, футболчилар эса «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси бош мутахассиси Отабек Джураев ва «Футбол ТВ» телеканали муҳаррири Орифжон Толипов «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

Орифжон Толипов (@tolipovorif) "Заковат" телеўйинидаги жамоадошимиз. У кеча шарҳни қиёмига етказди. Ориф Толипов "Заковат"ниям яхши ўйнайди. Чин дилдан табриклайман ва келаётган ўйинларда унга омад тилайман – Орифжоннинг муваффақиятли даври бардавом бўўлсин ва "Заковат" жамоамиз ҳам ютиб кетсин :).

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қонун ким томонда: агентлик, тадбиркор ёки фермер?

Мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қилинган ҳар бир қадам олқишга лойиқ. Қонунчилик палатасида кўриб чииқлаётган қонун лойиҳаси ҳам шу бўйича.

Лекин қонун лойиҳасининг бошқа тарафиям бор, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги судларга ариза берса, давлат божи тўламайдиган бўляпти.

Бунинг орқасидан ушбу қонун билан ким аниқ манфаат олади — агентликми, тадбиркорми, фермерми? Шу савол кўпчилик фракцияларнинг бош эътиборида бўлди. Агар ҳаммага тенг шароит бўлмаса, бу эртага “монопол ҳуқуқи”ни яратмайдими?

@shahnozxon
Лавровга раҳмат: ўзлигимизни бир “туртиб” бергани учун!

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг кечаги тил масаласидаги гапига депутат, журналист ва фаоллардан яхши жавоблар бўляпти.

Хусусан, журналистлар Навбаҳор Имомова ва Ибрат Сафонинг чиқишлари эътиборимни тортди. Ростан ҳам, бизни ҳозир қатъий ва мустаҳкам ўзлигимиз, жипслигимиз ва ўз тилимиз қутқаради.

Лавровга ўзи меҳмон бўлиб борган МУСТАҚИЛ мамлакатдаги ёзувнинг рус тилида эмаслиги ёқмаса ёқмабди, бу унинг муаммоси. Лекин биз буни ўзимизнинг муаммога айлантирмайлик. Аксинча, ўз манфаатларимиз йўлида ўзбек тилини ривожлантиришдан қолмайлик.

Тил борасида “майда-чуйда масала” деган гап йўқ, ҳамма нарса муҳим. Кўпинча ўзбек тили ҳақида тармоқда баҳслар чиқса ё таклифлар айтилса, “ҳамма муаммоларимиз ҳал бўлиб кетдими, фақат шу қолдими”, деб энг охирги ўриндаги, умуман муҳим бўлмаган масаладек муносабат билдирилади, аҳамияти пасайтирилади.

Куни кеча твиттерда бир фаол “ўзлик”ни баландпарвоз гап деди. Унга эргашувчилар кўп эди, улар учун бу аҳамиятсиз ёки тушунарсиз нарса эди. Балки бу ўзлик нималиги шу пайтгача тўғри тушунтирилмагани, уни фақат ёзувчи-шоирлар асарларида айтишгани-ю бирор олим илмий категория сифатида таърифлаб, тушунтириб бермагани натижасидир.

Лекин кимдир четдан келиб ўзлигингизга тегса, шунақа сезасиз, қаттиқ тегади. Бу баландпарвоз гап эмас, реал воқелик эканлигини ҳис қиласиз.
Чунки тил – ўзликнинг ўзаги. Бу менинг гапим эмас, машҳур олимларнинг гапи.

Фақат бу туйғуни тепиб эмас, гижгижлаб эмас, тўғри тарбиялаб, парваришлаб вояга етказиш керак. Шунда пояси тик дарахтдек бўламиз.

Лавров воқеаси мана шуни яна бир марта урғулади.

Умуман олганда, давлат тили борасида бир қанча яхши ишлар бўляпти: таржима лойиҳалари, стартаплар. Куни кеча Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова имзолаган буйруқ ҳам айни вақтида чиқди: энди ҳамма ўқувчилар таълим тилидан қатъий назар ўзбек тилидан давлат имтиҳони топширади!

Ёки Реклама тўғрисидаги қонун, хусусан, реклама тили борасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қилаётган ишлар ҳам эътиборли.

Албатта, осон бўлмаяпти, лекин чекинмай тизимли ишлашяпти. Янада кўпроқ натижаларга олиб бориш керак.

Чунки ҳов Сирдарёнинг бир чеккасидаги балиқхонада давлат тилида бўлмаган меню ёки Сурхондарёнинг Мачайидаги дорихонада ўзбекча бўлмаган дори йўриқномаси – мантиқсизлик-да.

Банкларга кирсангиз кўпининг шартномалари ўзбекча эмас, мижозлар шошганда ўқиб-ўқимай, тушуниб-тушунмай имзолаб кетишади. Буни биров муҳим деб ўйламайди ҳам.

Хафа бўлманг-ку, аслида, Лавровнинг хафа бўлишига асос ҳам йўқ, бизда рус тили жуда эъзозда!

Ўзбек тилини бундан-да ривожлантириш қолди.
Керак бўлса озар, турк қардошларимиздек хорижий мамлакатларда ўзбек тили ва маданиятини тарғиб қилувчи маданий марказлар очиб ташлайлик.

Бунга пул қизғанмайлик, жамоатчиликка тушунтирайликки, бу тиббиётдан, таълимдан ва ҳоказо ижтимоий масалалардан кам аҳамиятли эмас. Бу ўзлик масаласи, бу мустақиллик масаласи!

Сергей Лавровга эса, шу масалаларни кўтариш учун сабаб яратиб берганига раҳмат деймиз ва ўз билганимиздан қолмаймиз!

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хусусий клиникалардаги тиббий хатолар юзасидан депутатлик сўрови юборилди

Сўнгги пайтларда нотўғри ташхис, хато муолажа ва шошма-шошарлик оқибатида кўплаб инсонлар ҳаётида юз бераётган муаммолар жамоатчилик эътибоиига тушди..

Расмий рақамларга қарасак, 2023 йилда — 67 нафар шифокор, 2024 йилда — 94 нафар, 2025 йилнинг биринчи чорагида — 16 нафар тиббий ходим жавобгарликка тортилган.

Фарғона ва Бухорода содир бўлган ўлимлар, пластик жарроҳликдаги катта хатолар — бу кечириб бўлмайдиган ҳолатлар эмасми?

“Адолат” СДП депутати Гулнора Абдувоҳидова хусусий клиникалардаги тиббий хатолар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирига сўров йўллади.

Ҳар бир беморга шифо бериш — фақат вазифа эмас, юксак масъулият ҳамдир.

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўчада болалар аравачаси билан юриб қолсангиз, биринчи душмангиз зиналар бўлади.

Қаерга қарама зина, кичкина дўконга кириб-чиқиш учун ҳам 3-4 талик зина қуриб қўйишган камида. Лекин пандуси йўқ.

Ёки пандуси бўлса ҳам, шунақа тиккаки, аравача тугул, соғлом одам ўзи юриб чиқолмайди. Ногиронлиги бор одамлар бунақа пандуслардан қандай фойдаланади?

Қонунчилик палатасидаги ногиронлиги бор биринчи депутат Жасур Жумаев билан “Депутат билан бир кун” лойиҳасини янги сони олинди:
https://youtu.be/7Gwle8okd18

Тўлиқ видеони аниқ кўриб чиқинглар, шаҳар инфратузилмаси бўйича қиладиган анча ишларимиз бор экан.
❗️Жарима баллари 1 май кунидан бошлаб кучга кирмайди

Жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда.

Шу боис, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади.

Манба

@shahnozxon
ЎзЛиДеп” тадбиркорларнинг манфаати учун қонун лойиҳаси ишлаб чиқибди

Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Унга кўра хусусий секторда тадбиркорлар ва иш берувчиларнинг ҳуқуқларини кучайтириш назарда тутилган. Яъни Меҳнат кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда

Янги таклиф этилаётган тартибга кўра, меҳнат шартномасини ходим ташаббуси билан бекор қилиш жараёнида иш берувчи иштирокини таъминлаш белгилаб қўйилмоқда. Бу ходимнинг меҳнат муносабатларига нисбатан масъулиятини янада оширади, дейилган

Шу билан бирга, иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёнлари ҳам соддалаштирилади. Энди касаба уюшмаси ёки маҳаллий меҳнат органи билан келишиш шарт эмас, фақат хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

Лойиҳа тадбиркорларни ходимни расман ишга олиб ишлатишига рағбат кучайтиради деган мақсадда ишлаб чиқилибди.

Лойиҳадаги таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар фақат хусусий секторга тааллуқли.

@shahnozxon
2025/07/04 14:39:09
Back to Top
HTML Embed Code: