Онлайн фирибгарликга қонуний чек қўйиш вақти келмадими?
1️. Банкдан “муҳим хабар” ёки “қўнғироқ” бўлади.
2️. SMS орқали келган кодни айтасиз.
3️. Бир лаҳзада барча пулларингиздан айриласиз.
Ҳозирда фирибгарлар интернет ва телефон орқали кибермаконда хоҳлаганини қилиб юрибди, уларни тўхтатадиган йўқ. Банк ҳам, мобил оператор ҳам, ижтимоий тармоқ ҳам — ҳеч ким жавобгар эмас.
Нима қилишимиз керак унда?
🇬🇧 Мисол учун, Британия “Коммуникация” ва “Зарарли хабарлар” тўғрсида қонун қабул қилди — натижада кибержиноятлар 17 % га камайди.
🇪🇺 Европа ва 🇨🇦Канадада одамлар шахсий маълумотларини ким, қачон, нимага ишлатаётганини электрон тўлиқ назорат қилиш имконияти яратилгандан сўнг — бундай жиноятлар 12 % га камайган.
Бизда‑чи?
🇺🇿 Ўзбекистонда ҳам бу каби қонунчиликни такомиллаштириш вақти етиб келди. Онлайн платформа фойдаланувчилари устидан мониторинг олиб борувчи мустақил ташкилотлар, масъул давлат органларининг назорати, жавобгарлик механизмлари жорий этилиши зарур.

PISA тадқиқоти бўйича бўлаётган шов-шув ва муҳокамаларни кузатиб хулоса қиляпманки, ҳамма ўзини ҳақ деб билиб, масалага кенгроқ қарашни истамаяпти. Қилдан қийиқ ахтаришга ўхшаб кетяпти тобора.
PISA тести обрўли, 70 йиллик тарихга эга OECD ташкилоти (Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти) томонидан ўтказилади. Тадқиқот 25 йилдан бери бутун дунёда ўтказилади, унда 100 дан ортиқ давлат иштирок этган. Шунга кўра унинг бирор ўйинларга аралашишдан манфаати йўқ, аксинча қўрқув ва эҳтиёткорлиги бор. У ўзининг қиммат обрўсини қадрлайди.
Ўзбекистон эса бу тадқиқотлар учун маблағ сарфлаб ўзи иштирок этишни истаган экан, демак унга тоза ва ҳаққоний натижалар керак.
Кеча тадқиқот асосчиси Андреас Шляйхер ўзи айтди, Президент мактаблари натижалари умумий натижага катта таъсир қилмайди деб. Шундай экан, Ўзбекистон томони Президент мактабларини рўйхатга киритишдан бошқа мақсади бордир, деб ўйлаш керак мантиқан. Чунки шу мактабларнинг холис баҳоси ҳаммамизга керак: катта ресурслар кетяпти ва катта умидлар боғланган бу мактаб ўқувчиларига. Кўп умидлар оқланяпти ҳам, ўқувчилари Гарвардга киряпти, натижа кўрсатяпти.
Масалан, Охирги 4 йилда Президент мактабларининг 110 нафар битирувчиси дунёнинг ТОП 100 таликка кирувчи ОТМларида таҳсил оляпти экан.
Энди PISA тадқиқоти муаллифи изоҳидан кейин тинчланиш ўрнига унинг жавобидан узуқ-юлуқ парчалар чиқариб, хато қилганини тан олмаслик, можарони асоссиз чўзиш тўғри эмас. Хайпга жуда берилиб кетяпмиз, рости.
Президент мактаблари репрезентативликка таъсир қилар эканми – йўқ!
Ўқувчилар тасодифий танлаб олинар эканми – ҳа (буни Андреас Шляйхер айтди).
Яна нима керак шунча гап чувалаштириб.? Ўзи арзимас масала, қанча одам ишини ташлаб неча кундан бери баҳслашади. Умумий натижани ўзгартирмас экан, бўлди қилиш керак энди.
Ҳали натижалар чиқсин, ўшанда муҳокамага арзийдиган гаплар бўлади.
@shahnozxon

Газета.uz
PISA’нинг Ўзбекистон бўйича натижаларида президент мактаблари ортиқча таъсирга эга бўлмайди — Андреас Шляйхер
PISA тадқиқоти асосчиси Андреас Шляйхер Ўзбекистондаги тадқиқотларда барча президент мактаблари қўшимча гуруҳ сифатида иштирок этаётганини ва улар умумий натижага ортиқча таъсир ўтказмаслигини маълум қилди. «Бу мактабларни қўшишни Ўзбекистон томони сўраган»…
TBC Bank билан омонат очиш – қулай, тез ва ишончли!
TBC Bank билан омонат очиш учун банкка бориш шарт эмас — ҳамма ишни мобил илова орқали битиринг.
TBC Bank'да омонат очишнинг кўплаб қулайликлари мавжуд. Масалан: жамғармага маблағ қўшиш ёки ундан фоиз йўқотмасдан маблағ ечиб олишингиз мумкин.
Тўлдириладиган муддатли омонатни ҳам эркин тарзда тўлдириб бориш имконияти мавжуд, ундан пул ечиб олиш эса 1 ой ўтгач камида 1 млн сўм қолдирилиш шарти билан фоиз йўқотмасдан амалга оширсангиз бўлади.
Молиявий эркинлик — сизнинг қўлингизда!
📱Омонатларни TBC UZ иловаcида очишингиз мумкин.
👉 Батафсил: http://go.tbcbank.uz/uzomonatinfo

Контент яратувчилар учун муҳим хабар
Энди блогерлар, инфлюенсерлар ва веб-сайт эгалари қонун билан ҳимояланади!
🎯 Улар қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
✅ Контентингиз ноқонуний ўчирилганда шикоят қилиш;
✅ Платформалар фаолияти ва контент чекловлари ҳақида тўлиқ маълумот олиш;
✅ Нохуш контентни чеклаш ва онлайн муҳит устидан назоратни ошириш.
📌 Энг муҳими – эндиликда Сиз ўз ижодий ва тижорат фаолиятингиздан расман даромад олиш имкониятига ҳам эга бўласиз!
Фойдаланувчи ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган янги қонун – контент яратувчилар ва фойдаланувчилар учун янги имкониятлар эшигини очади!

Мен шеър айтсам, айтмадим тил учинда…
Бугун Ўзбекистон халқ шоири Халима Худойбердиева таваллудига 78 йил тўлди. “Запрет”га тушган кам сонли, балки ягона шоира эди раҳматлик. Қуйидаги фалсафий шеъри бугун шоира оламдан ўтганидан кейин янада чуқур маъноли туюлади.
БИЛМАСЛАР
Кўрдим қишлоқ, гўзал шаҳарлар кўрдим,
Оҳорлари кетиб борар, билмаслар.
Жамалаксоч пари-пайкарлар кўрдим,
Баҳорлари кетиб борар, билмаслар.
Тугмак бўлса етмас белбоғ учлари,
Дунё молин маҳкам тишлар тишлари -
Боғларининг ширинзабон қушлари -
Олқорлари кетиб борар, билмаслар.
Отлари-я, қорабайир отлари
Гижинглайди, деб ўйласам, додлади.
Ёли бўрон бўлганлигин ёдлади -
Шунқорлари кетиб борар, билмаслар.
Кузатиб бу дунёнинг ўр-қирини,
Билмай қолдим келмак, кетмак сирини.
Ёлғон ёрлар ялашиб бир-бирини,
Чин ёрлари кетиб борар, билмаслар.
Чарсиллаган бир ўт ёнар ичимда,
Мен шеър айтсам, айтмадим тил учинда.
Бу талатўп, қув-қув, чоп-чоп ичинда,
Ҳалима ҳам ўтиб борар, билмаслар.
«Буюк қушлар» китобидан
Шоирамизнинг жойлари Жаннатда бўлсин. Юз йилда бир дунёга келади бундайлар.

Сиз интернетда шахсий маълумотларингизни қандай ҳимоялайсиз?
🌍 Янги қонун лойиҳасига кўра онлайн платформаларга (масалан, Facebook, Telegram, Instagram ва ҳк) фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти юкланяпти.
Нима ўзгармоқда?
🔹 Онлайн платформалар фойдаланувчилар маълумотларини қонуний равишда ҳимоялаши керак;
🔹 Шахсий маълумотлар рухсатсиз тарқатилса, жавобгарлик белгиланади;
🔹 Ҳар бир фойдаланувчи интернетдаги ҳуқуқларини билиши ва ҳимоя қилиши зарур.

Нега Урганчдаги новвойхоналарда нон сотилмайди?
Кеча Урганчда эдим. Бир маҳаллада “Новвойхона” деган жойга яқинлашганда иссиқ тандир нон ҳиди димоққа урилди, егим келиб “Нон нечпул” десам сотилмайди деди новвой. Унда нега новвойхона деб пешлавҳа илинганига тушунмадии.
Кейин билсам, Урганчдаги “Новвойхона”лар нон ёпиб сотадиган савдо нуқтаси эмас, нон ёпиб бериш хизмати, яъни сервис экан. Одамлар хамир қилиб опчиқишаркан, бу ерда ёпиб беришаркан.
Одамлар кўп қаватли уйда яшайди ёки шунчаки тандирга киргиси йўқ, балки ишлайди, банд. Хуллас, ажойиб стартап экан. Қўйиб берса аҳоли ўзи учун иш ўрни ҳам яратяпти, аёлларнинг уйдаги оғир юмуши ҳам камайяпти, бир қизиган тандирда бир нечта буюртмани ёпиш мумкинлиги эса ресурсларни тежаяпти, экологияга ҳам фойда.
Менга бу ғоя ёқди.
Фақат Хоразмда “Новвойхона”да нон сотилмаса ҳайрон бўлманг :) Лекин бирам ранг-барангки нонлари: помидорли, гўштли, қоқовли, қатпатир... мммм, мазалии!

“Экологияни болаларга ўргатиш керак” деймизу, ўзи ўргатадиган ўқитувчиларимиз кимдан, қаердан, қандай билим оляпти — шуни ўйлаймизми?
Президентимизнинг қарорида жуда муҳим бир нуқта бор: экология соҳасида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ва докторантлар энди ривожланган хорижий давлатларда стажировкага юборилади. Бу “меҳнатга мукофот”мас, илмий фронтга тайёргарликдай гап.
Дунё ўзгаряпти. Табиатни нафақат қўриқлашга, балки уни ҳимоя қилишни илмий асосда тушунтиришга муҳтож бўлган давр келди. Бир пайтлар аудиторияда “чиқиндини сарлаш”ни муаллим оғзаки айтган бўлса, энди шундай муаллим керакки, у MIT, ETH Zurich ёки Tokyo University'да шу чиқинди билан боғлиқ инновацион лойиҳаларни кўриб, ўз талабасига илмий ва ҳаётий тарзда етказа олсин.
Таълим тизимида энг катта ресурс – инсон. Ва бу инсонни ривожлантиришга йўналтирилган ҳар қандай ташаббус стратегик сармоя ҳисобланади.
Қарор орқали юртимизда фақат ўқитувчи малака оширмай, экологик масалага ёндашувнинг ўзи ўзгаради. Диққатни ёшларга эмас, уларга йўл кўрсатувчи устозларга қаратиш — узоқни кўзловчи сиёсат намунаси бўлади.
Энг муҳими, бу стажировкалар бир ёки икки кишини эмас, бутун таълим тизими, жамият ва экотарбияни ўзгартиришга хизмат қилади.

Қонунчилик янги тушунчалар билан бойимоқда
Қонунлар ҳаётимизни тартибга солувчи муҳим ҳужжатлар ҳисобланади. Янги тушунчаларнинг ҳуқуқий базада ўз аксини топиши нафақат қонунчиликни мустаҳкамлаш, балки жамиятдаги аниқ масалаларни ҳал этишга хизмат қилади.
Қонун доирасида:
✔️ Янги ижтимоий ва гуманитар тушунчалар расман тан олинмоқда;
✔️ Давлат ва жамият ўртасидаги муносабатлар замонавий мезонларга асосан тартибга солинмоқда;
✔️ Қонунчилик рақамли технологиялар даврига мослашмоқда.
Янги ҳужжатга кўра, масалан, «контент» атамаси онлайн-платформаларда жойлаштириладиган маълумотлар ва материаллар – матн, тасвир, товуш, видео ва бошқа ахборотлар сифатида тавсифланган. Қонунда контентнинг ишончлилиги ва ҳимояланиши таъминланиши қайд этилган.
#ҚонунВаТартиб
#ҲуқуқийТушунчалар
#МедиаСаводхонлик

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тарбия — ё ҳаёт, ё мамот (с)
Тарбияда хато — бутун умрга татигулик хато. Ҳеч бир ота-она фарзандим ёмон бўлсин демайди, лекин бу кам. Тарбияда мақсаду ниятнинг ўзи етарли эмас. Ота-она кўп нарсалардан воз кечиши, керак бўлса, ўзини ўзгартириши орқали яхши ибрат кўрсатиши керак.
Роликда ўсмир болалар билан ишлаш осон эмаслиги кўрсатилган. Баъзан ўқувчилар бирор “ишкал” қилса, синф раҳбари ва мактаб маъмуриятига қандай қийин бўлишини ўйлайман. Аслида “дунёда мендан бошқа ҳамма ноҳақ” деб ўйлайдиган бу ёшда болаларни керак бўлса ўзларидан ҳам ҳимоя қилиш учун ота-она ва мактаб бир “команда” бўлиши лозим.
Шу ҳақда Республика Маънавият ва маърифат маркази видеоролик намойиш этди. Видеони барчага улашиш керак деб ҳисоблайман, чунки тарбия — умумий масъулият. Фарзандларимизни асрайлик — уларнинг тарбиясига етарли вақт ва эътибор ажратайлик.
#yangiruhiyat

Бугун ҳамма битирувчиларга тилак билдиряпти. Менинг бу йил тилакка тилим тутиляпти, одатдагидек бурро эмасман. Чунки бугун менинг тўнғичим — ўғлим ҳам мактабни битиряпти. Нимаики ёзмай, у ўқийди ва амал қилади, ҳеч бўлмаса эслаб қолади ва орадан йиллар ўтиб эсимга (балки “юзимга” ҳам) солади. Бу гал ўғлимга нимаики десам, ҳамма битирувчиларга ҳам шуни раво кўраман.
Ҳурматли битирувчилар, энди сизларни “сен” деб гапиришга ҳам истиҳола қиламиз, вояга етиб катта одам бўлдинглар. Сизларга қанчалик ҳавас қилаётганимизни тасаввур қилолмайсизлар. Олдингизда ҳали бой берилмаган ва фойдаланилмаган имкониятлар кўп. Истасангиз илм ўрганинг, истасангиз ҳунар. Ўрганаётиб бир босқичга етганда бу менинг ишим эмас экан, ўзимни бошқа соҳада синайман энди десанглар ҳам бўлаверади — сизларга айрим тажрибалар ва хатолар ҳам ярашади.
Хато қилмайман деб ўйламанглар, хатолар барибир бўлади. Хатоларга етук инсондек муносабатда бўлинглар, тўғри хулоса чиқаринглар.
Ҳали касб танлашга улгурмадингларми — бу нормал. Чунки 17-18 ёшда бутун умрга таъсир қиладиган қарорни қабул қилишга барибир ёшлик қилишингиз мумкин. Яна бирор йил ўзингизга вақт беринг — ўқинг, соҳаларни шунчаки ўрганишни бошланг, мабодо бу сизнинг соҳа бўлмаса, бакалаврни тугатиб магистратурага аниқ қарор билан киришингиз мумкин.
Асосийси, умрнинг энг самарали бу даврини бекорчиликка сарфламанг. Унутманг, сизларни боқадиган ва юзага чиқарадиган касб — бугун энг “тренддаги” ёки энг кўп пул келтираётган соҳалар эмас, фақат сизга ёққан ва кўнглингизга ўтирган, ўзингиз мазза қилиб шуғулланадиган соҳадир. Ўзингизни ўрганинг ва кўнглингизга ўтирган соҳа билан чуқур шуғулланинг — муваффақият сири шу.
Қаерда бўлманг, нимаики қилманг, дуодамиз. Сизлар бизни юксалтирадиган авлод бўлишингизга ишонамиз!

Кўпчилик ўйлайди: омонатдан исталган пайтда пул ечиб бўлмайди ёки бу фоизларнинг йўқолишига олиб келади.
Аслида эса ҳаммаси шартларга боғлиқ. TBC Bank’нинг айрим омонатлари қулай шаклда тақдим этилган: даромадни йўқотмасдан маблағ ечиш ва тўлдириш мумкин, йилига 21% гача фоиз олиш имкони бор.
Қайси омонатлар эканини карточкаларда тушунтирдик ⬆️
TBC Bank омонатлари шартлари: go.tbcbank.uz/uzomonatinfo
Reklama

Forwarded from Zakovat intellektual klubi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўйларимизда келин-куёв бир-бирига торт едириш одати қачондан ва қандай кириб келди, биладиганлар борми?
Бу яхши ёки ёмон одат демоқчи эмасман, ҳар ким ўз тўйида ўзи истаган ишни қилади. Асли торт едиришнинг ёмон жойи ҳам йўқ – биргаликдаги ҳаётни ширинлик билан бошлаш ва бундан кейин нимаики келса бирга баҳам кўриш нияти бор бунда.
Лекин менга масала тарихи қизиқ. Кўпинча тушунмай, кўр-кўрона кўчириб қилишаётгандек. Чунки анъанавий ўзбек оилаларида келин-куёв бир-бирига нисбатан илиқ муносабатларини кўз-кўз қилишмайди. Бу ерда эса бирдан юзлаб одамлар орасида ўзаро меҳр кўрсатишга журъат топишяпти.
Торт едиришга ўзимизга хос зўравонлик, абъюз ҳолатлари аралашаётгани яна бир масала. Асосан келинлар зўравонлик қурбони бунда ҳам.
Яна нимагадир Тошкентда йўқ бу одат, ҳудудларда кузатиляпти фақат.
Меҳнат миграцияси таъсирими ё? У ёқдан кўр-кўрона кўчириб келишяптими?
Ижтимоий ҳолатнинг ижтимоий онгга таъсирини кўрсатувчи яққол мисол бўлса керак, назаримда.
("Тўйда ўзбекча торт едириш" видеоларидан атай илова қилмадим, одамларни яна ортиқча ҳижолат қилиб нима қилдим. Ютубда кўп бунақа видеолар)