Telegram Web Link
Парламентда кўпчилик блоки тузилди

Икки партия фракцияси– “Миллий тикланиш” билан ЎзЛиДеП – “Тараққиёт блоки”ни тузишибди.

Ўзи охирги кунлардаги парламентдаги муҳокамалардан кўриниб қолганди – кўпчилик овози билан иш битмайди, гап натижа беришда.

Бу сиёсий блокнинг ҳақиқий қиймати — халқ учун фойда беришида бўлади.

Агар қонунлар янада пухта тайёрланса, парламентда турли нуқтаи назарлар очиқ муҳокама этилса, унда бунақа сиёсий блоклардан наф бор. Акс ҳолда, бу шунчаки навбатдаги пиар ҳамкорлик бўлиб қолади.

Мени қизиқтираётган савол: бу бирлик қанчагача давом этади? Ҳар бир блок вақтинчалик эмас, стратегик бўлиши керак. Ҳар бир фракция керак бўлса очиқ танқид билан ҳам чиқиши керак. Шундагина бу ҳамкорлик халқда ишонч уйғотади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси ўтказилади

Олимпиада 7-13-май кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтади.

Унда Туркия, Озарбайжон, Беларус, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон жамоаларидан 202 нафар иштирокчи қатнашади.

Ал-Хоразмий номидаги III Халқаро Математика ва Информатика олимпиадаси илк маротаба 2 та фан (математика ва информатика)дан ташкил этилмоқда.

Барчага омад тилаймиз ва Ўзбекистон жамоаси учун мухлислик қиламиз!

@shahnozxon
Фирибгарлар ечиб олган пулни банклар ўз-ўзидан қайтармайди – судлашиш керак!

Тармоқларда “банк картасидан фирибгарлар томонидан пул ечиб олинса ва бу ҳолат банк ёки тўлов ташкилотларининг киберхавфсизлик қоидаларига амал қилмагани туфайли содир бўлса, келган зарар айнан банкларнинг ҳисобидан қопланади” деган хабар кенг тарқалмоқда.

Бу жуда яхши. Аммо “деталларда Иблис яширин” дейишади-ку. Айнан деталларни билиб олмасак, ортиқча кутилмалар ва тушунмовчиликлар юзага келади, сарсон ҳам бўламиз.

Хуллас, бунинг ўзига яраша тартиби бор.

Аввало, фирибгарлик билан пул ечиб олингани, яъни жиноят бўйича жиноят иши қўзғатилади.

Жиноят иши доирасида банкнинг киберхавфсизлик ва ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этмаганлиги юзасидан экспертиза ўтказилади. Экспертиза натижасида бу факт тасдиқланиши керак.

Ундан кейин жиноят натижасида етказилган зарарни банк ҳисобидан ундириш бўйича судга талаб киритилиши мумкин.

Бу билан кибержиноятни содир этган шахс жазосиз қолиб кетмайди, албатта. Уни қидириб топиш, жавобгарликка тортиш терговнинг вазифаси.

Айбдор кибержиноятчи топилиб жавобгарликка тортилади. Шунда банк регресс тартибда тўлаб берган моддий зарарини жиноятчидан ундириш бўйича судга талаб билан чиқиши мумкин.

Лекин шу тартиблар орқали бўлса ҳам пулларнинг қайтарилиши жуда яхши! Демак, банклар киберхавфсизликни кучайтиради, жиноятчининг топилишидан уларнинг ҳам манфаатдорлиги ортади, одамларга эса йўқолган пуллари қайтарилиши мумкин (агар ўзлари соддалик қилиб шахсга доир маълумотлар ва СМС-кодларни ҳаммага айтаверишмаса).

@shahnozxon
"Бемалол ижод қилиш" – бу бировнинг ҳақини ейиш дегани эмас, Юлдуз опа!

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг мурожаатини кўрдим. Умумий мазмун: "Шоирлар шеърига муаллифлик ҳуқуқи даъво қилиб бизни ижод қилгани қўймаяпти, қонунларни қайта кўриб чиқинглар".

Қонунлар, хусусан, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунлар ҳам халқаро ва миллий тажрибалардан келиб чиқиб, қолаверса, халқаро ҳуқуқ талаблари ва стандартлари асосида ёзилади. Бутун дунёда ишлайдиган қонунлар нима учун Юлдуз Усмоновага ёки унинг тарафдорларига келганида истисноли бўлиши керак, қайта кўрилиши керак?

Юлдуз опа, сизга ва сиз тарафкашлик қилаётган санъаткорларга СУД орқали ажрим чиқарилиб, жавобгарлик белгиланяпти. Суд ҳамма томонни эшитиб, фактларни кўриб ажрим чиқаради. Сиздек юлдузларга жавобгарлик белгилар экан, айниқса ҳушёр бўлса керак: акс ҳолда адвокатларингизу мухлисларингиз қўядими?

Кейин сиз халқ артисти сифатида сал кенгроқ ўйлашингиз керак эмасми? Дунё фақат сизу шогирдларингизнинг манфаатидан иборат эмас-ку. Одамларда бировнинг ижодини, интеллектуал меҳнатини ҳурмат қилиш маданиятини шакллантиришга давлат мукофоти ва унвонлари соҳиби сифатида сиз ҳам масъул эмасмисиз?

Муаллифлик ҳақи ҳимоя қилинмагани учун бизда янги ғоялар кам, асосан "ғоя импорти" устида ўтирибмиз. Кўчирилган қўшиқлар, сифатсиз таржима қилинган сўзлар, нусхаланган клипларга тўлиб кетди-ку ҳамма ёқ. Кўчирмакашлик ва бировнинг ақлий меҳнатидан ҳеч бир малолсиз фойдаланиш бизнинг қон-қонимизга сингиб кетди. Бу бизни бошқаларга ғоявий қарам қилиб, ҳатто ўз гапимизни бир таъсирли тарзда айта олмайдиган даражага келтирди. Бу ерда сиз айтган асл ватанпарварлик намунаси айнан ўзингиздан бўлиши керак эмасми: ўзимизнинг миллий ижодкорларни қўллаб-рағбатлантириш, ҳеч бўлмаса уларнинг ҳақини миннатсиз адо этишни тарғиб қилиш шаклида.

Ҳақини даъво қилган ижодкорларга мухлисларингиз ғазабини йўналтирмай, бировнинг ижод маҳсулига беписанд қараш ортидан келадиган катта ижтимоий-иқтисодий ва ҳатто сиёсий зарарларни ҳам ўйланг, опа. Сиз ахир кўлмакдаги балиқ эмассизки, бунча тор қарасангиз масалага. Аллақачон ижод океанида эркин сузаётган, ҳатто мактаб яратган ижодкорсиз.

Ҳурматли хонандалар. Муаллифлик ҳуқуқи билан бўлаётган бу можароларга ижобий қаранглар, чунки барча масалалар қонуний майдонга кўчяпти. Репертуарингизни бир қараб чиқинглар, қўшиқлар матнлари муаллифлари билан боғланиб розилигини олиб расмийлаштириб қўйинглар. Шунда турли шов-шувлар ва суд ишлари бўлмайди. Шоирларнинг ҳам меҳнатини қадрланглар.

Яхши ибрат кўрсатинглар, ортингиздан келаётганлар бировнинг муаллифлигини қадрлашни сизлардан ўргансинлар. Ватанга шундай бир хизматни ҳам қилинглар, одамларни бировнинг ҳақини эъзозлашга шахсий ибрат орқали ўргатинглар.

Албатта, бу тўловларни ҳужжатлаштириб, шартномасини қилинглар. Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни расмийлаштиришда шартномалар фақат ЁЗМА тузилиши керак!

@shahnozxon
Уруш йилларида чинакам инсонпарварликни улуғловчи ўзбек оиласи ҳақида эшитмаган инсон бўлмаса керак! Бу темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласи.

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан янги фильм премьера қилинади. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан суратга олинган фильм "Севимли" телеканалида 9 май соат 16.20 да намойиш этилади.


Турли миллатга мансуб бўлган 15 нафар болаларни асраб олган Шомаҳмудовлар оиласи кўрсатган инсонпарварлик мана, 80 йилдирки, нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг энг илғор давлатлари томонидан ҳам эътироф этиб келинмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мухолифатга микрофон тегди(ми)?

Парламентда мухолифат тўғрисида қонун лойиҳаси кўрилмоқда.

Айтишларича, янги қонун лойиҳаси парламентдаги мухолифат ҳуқуқларини кафолатлайди. Биринчи марта мухолифат учун аниқ кафолатли, таъсирга эга ҳуқуқий асос яратиляпти, дейиляпти.

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, мухолифатнинг қонун ишлаб чиқишда реал иштироки ортиши кутиляпти. Яъни “ҳамма бир томонда” деган даврлар тугайди.

Шунингдек, мухолифат “Ҳукумат соати”да амалдорларни бемалол савол-жавоб қилиш имкониятига эга бўлади. Ҳар чоракда савол-жавоб мавзусини ҳам таклиф қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Реал синов энди бошланади. Мухолифат бўлмоқчи бўлганларга ҳам, бошқаларга ҳам.
Forwarded from Alisher Qodirov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таълимга хиёнат

Куни кеча Қуйи палатада Ҳисоб палатасининг ўтган йилги ҳисоботи эшитилди. Депутат Шаҳноза Жолдасова одий таълим масъулларига аччиқ саволлар берди.

Хусусан, олий таълим тизимида 500 га яқин ўқитувчида сохта — кўчадаги принтердан чиқарилган сертификатлар бор. Ана шу “қоғозлар” орқали улар қўшимча устама олишяпти!

Ҳаттоки, айрим талабаларга ҳам ноқонуний устамалар тўланган экан. Бу шунчаки қоидабузарлик эмас, бу — таълимга нисбатан хиёнат.

Бу муаммога кўз юммаслик керак. Ахир шифокор ҳам, муҳандис ҳам, ўқитувчи ҳам айнан бу тизим орқали етишиб чиқади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Георгий тасмаси эмас, Шараф тасмаси билан👏👍🙏

Буни кўриш ва ортидаги маънони туйиш ёқимли!

Бугун фақат Шараф тасмаси тақиладиган кун.

Хотира ва қадрлаш куни Ватан учун жонбозлик кўрсатган ва жон берган барчани хотирлаймиз, ҳақларига дуо қиламиз.

Бу урушни қоралаш, ёмон кўриш куни!

@shahnozxon
Интернетда хавфсиз муҳитга эҳтиёж бор

Каналимнинг мурожаат ботига бир канал ҳаволасини қолдириб кетишибди, кирсам – даҳшат! Вояга етмаган қизларнинг суратларини қаторлашиб, устига турли шарманда гаплар ёзишибди. Тушундимки, кимдир болаларнинг тармоқдаги суратларини олиб, улардан ноқонуний контент яратиб тарқатмоқда ва каналига одам йиғяпти. Бу – ҳақиқатдан даҳшат!

Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда жиноятларнинг тури кўпайди, кибержиноятлар, терроризмга ёллаш, ёлғон ахборот билан манипуляция қилиш, шантаж... Афсуски, болалар ҳам бу жиноятлар қурбонига айланишмоқда.

Эшитишимча, қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ҳадемай муҳокамалар бошланади. Истардимки, лойиҳада мана шундай ноқонуний контентларга қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор берилса. Чунки интернет маконида хавфсизликни, айниқса, болаларнинг ҳимоясини кучайтиришга катта эҳтиёж бор.

Шу билан бирга, ота-оналардан ўз фарзандларига интернетда хавфсизлик қоидаларини тушунтириб, ўргатиб боришлари зарурлигини ҳам эслатмоқчиман.

#ИнтернетХавфсизлиги
#НоқонунийКонтентгаҚарши
#РақамлиСаводхонлик
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Унда қуйидаги асосий принциплар белгиланяпти:

қонунийлик – онлайн муҳитдаги барча фаолият қонун доирасида амалга оширилади;

фойдаланувчилар ҳуқуқларининг устуворлиги – фойдаланувчиларнинг маълумот олиш, фикр билдириш ва хавфсиз интернетдан фойдаланиш ҳуқуқлари таъминланади;

цензурага йўл қўйилмаслиги – қонун билан тақиқланмаган контентга нисбатан эркинлик кафолатланади;

шаффофлик ва хавфсизлик – ноқонуний контентнинг тарқалишига қарши курашилади ва шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги таъминланади.

🔍Қонун лойиҳасида блогерларга мажбурият сифатида кўрсатилган бажарилиши қийин бўлган нормалар қайта кўриб чиқилмоқда.

🔍Хавфсиз ва зарарсиз онлайн муҳитни таъминлаш мақсадида инфлюенсерларнинг жамоатчилик олдидаги мақоми аниқ белгиланмоқда.

🔍Янги жавобгарлик чоралари, жарималар белгиланиши кўзда тутилмаган, юқоридаги мажбуриятларни бажармаган тақдирда уларга нисбатан ҳуқуқий чоралар сифатида молиявий санкциялар ёки бошқа жазо турлари кўзда тутилмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўрбоши аёллар ҳақида биласизми?

Ҳа, қўрбошилар қаторида аёллар ҳам худди эркаклардак, баъзан эркаклардан ҳам кучли жасорат кўрсатгани ҳақида маълумотлар мавжуд.

Мисол тариқасида, карманалик Нодира қиз Иброҳимбекнинг қўшинида махсус аёллар гуруҳига бошчилик қилди ва Шарқий Бухорода қизил аскарларга қарши жанг қилди.

Олтиариқлик, Шакархон эса, Фарғона водийсида Қизил аскарларга қарши мардларча жанг қилиб, аёвсиз курашган, керак бўлса сўнгги томчи қони қолгунича уришиб, Скобелев шаҳридаги ўз ўлимини кутиб ётган эркак асирларни озод қилгани ҳақида маълумотлар мавжуд.

Ўшлик Холхўжа Эшоннинг синглиси Ойшахон қўрбоши – бу аёлни ўша давр одамлари “Ойим қўрбоши” деб, номласа, Рус командирлари “Амазонка аёл” (Жангчи аёл) дейишарди. Ўшлик Ойимнинг чиндан ҳам жасоратли эканини босқинчилар ҳам билар эди. Ойим Ўзгандаги қамоқхонадан бир қанча маҳбусларни озод қилган.

Шунингдек, Водийдаги бошқа жасоратлари бу ойимни тарихга муҳрлади. Бироқ бу афсонавий жангчи аёлни Советлар турли-туман бўҳтонлар билан халқимизга ёмонотлиқ қилиб, гап сўзлар тарқатишган.

Булар интернетда "қўрбоши аёллар" деб қидирув берилганда чиққан маълумотлар, холос. Манбалардан янада кўпроқ қаҳрамон аёллар топилса керак.

Эҳ, булар ҳақида қандай зўр фильмлар ва сериаллар ишлаш мумкин-а, шундай материал! Сценарийнавислар, режиссёрлар, ана сизларга мавзу!

@shahnozxon
"Заковат" телеўйинида баҳорги мавсум
5-ўйини, яъни бизники Youtube га
қўйилибди.

Постерга гап йўқ – экрандаги энг қизиқ мимикаларимизни "тутиб" олиб постер қилишади доим.

Ўйинга эса баҳони сиз беринг.

Нима деб ўйлайсиз, ким энг яхши билимдон бўлди бу сафар?

Қуйидаги ҳаволада кўриш мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=C-fq18sN_t0

@shahnozxon
Янги қонун болаларни интернет маконида муҳофаза қилади

Тунов куни интернетда болаларга нисбатан қандай таҳдидлар борлигини битта мисолда айтган эдим. афсуски, бу ягона ҳолат эмас, тартибсиз бу маконда энг ҳимоясиз қатлам – айнан болалар.

Бугунги кунда болаларни интернетдаги хавфсизлиги жаҳон ҳамжамияти, шу жумладан, мамлакатимиз учун ҳам долзарб муаммолардан бирига айланган.

"Онлайн платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги янги қонун вояга етмаганларни турли хатарлардан асраб-авайлашга қаратилиб, улар учун хавфсиз рақамли муҳит яратишга хизмат қилади.

Қонунда 3 та асосий жиҳат кўзга ташланади:

Болаларни онлайн таҳдидлардан ҳимоя қилиш механизмлари яратилади;

Контент назорати ўрнатилиб, зарарли ахборот тарқатилиши чекланади;

Вояга етмаганларнинг маълумотлари муҳофаза қилинади.

Қонундаги “Ёлғон ахборотни ўчириш” моддасига кўра, ёш авлод ёлғон маълумотлардан ҳимоя қилинади, уларни асоссиз хабарлар тузоғига илинмаслик чоралари кўрилади.

#КонтентҲимоя
#БолаларОнлайнТаҳдид
#Киберхавфсизлик
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Парламентда қутбли қарашлар (мухолифат) пайдо бўляпти. Энди нималар ўзгаради?

Ўтган ҳафтадаги парламент мажлисида “мухолифат” тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокама қилингани ҳақида хабар бергандим. Бу яхши сигнал эди.

Бугун ХПД ўзини параламентдаги мухолиф фракция деб эълон қилибди.

Мухолифат керак, у демократия учун жуда муҳим ва нормал ҳолат. Бекорга мухолифат бутун дунёда демократиянинг асосий белгиларидан бири ҳисобланмайди.

Энди парламентда ҳам мухолифат бор. Парламентда бир-бирига танқидий қарайдиган иккита қутб кураш олиб борадиган кўринади.

Бироқ, мухолифатчилик оддийгина қарши чиқиш, шовқин-сурон ёки тўполон кўтариш дегани эмас. Балки, мулоҳаза билан муҳим масалаларни кўтариб, муаммоларга оқилона ечимлар тавсия этишдир.

ХДП айнан шундай босиқлик билан ўз қарашларини илгари суришни бошлади. Бу ёғига нима бўилшини кўрамиз. Хусусан, мавжуд қийинчиликларга нисбатан самарали ечимлар ва муқобил таклифларни, бир сўз билан айтганда, мухолифатчиликнинг реал самарасини кутамиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустабид занжирларин узган билаклар,
ишга туш!
Субҳидамда ухламай айтган тилаклар,
ишга туш!
Гоҳи санчиб оғриган қон юраклар,
ишга туш!
Неча йил кўнглимдаги Бузург уфоринг, янграсин!

Шу видеода Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб ватанпарварлик қўшиғини айтаётган ёшларга раҳмат. Улар жуда тўғри тактика қўллашди.

Ғояга қарши тақиқ эмас, янги ва тенг кела оладиган ғоя билан курашиш самаралироқ баъзан.

Шаҳар марказида ҳар йили совет байроғини кўтарадиганлар Хотира ва қадрлаш куни Ўзбекистонда Ўзбекистон байроғининг кўтарилишига қандай шайтонлашганини кўряпмиз. Демак шундай давом этиш керак. Ҳар йили 9 май куни "Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон" деган тадбирни кенг миқёсда ўтказиш керак. Ватанпарварлик қўшиқларини куйлаб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтариш керак.

Чунки бир дарёга икки марта тушиб бўлмайди.

@shahnozxon
Интернет муҳитини яхшилаш – ҳар биримиз учун муҳим ва керак!

Чунки ҳар биримиз ҳар куни бу макондамиз.

«Онлайн-платформалар ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги янги қонун интернет маконида хавфсизлик ва шаффофликни кучайтиришга қаратилган.

Ҳар бир фойдаланувчи қонунга амал қилиши шарт!

Ноқонуний контент тарқатиш ва жойлаштириш мумкин эмас!

Шахс ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш – асосий қоида!

Онлайн фаолиятингиз жавобгарликка сабаб бўлмаслиги учун қонунлар ва ахлоқий нормаларга риоя қилинг!

@shahnozxon
Андижондаги сўнгги сув тошқини кўплаб оилалар ҳаётига салбий таъсир кўрсатди. Воқеага муносабат билдираётган жамоатчилик эътирозлари қаторида депутатлар ҳам четда турмади.

Экологик партия фракцияси вакили, депутат Ботирали Шодиев Бош прокурор ва Сув хўжалиги вазирига мурожаат билан чиқди. Унинг сўрови орқали нафақат фуқароларга етказилган зарар, балки лойиҳалаш ва хавфсизлик нормаларига амал қилингани, ҳудуддаги сув инфратузилмаси ҳолати ҳам кўриб чиқилмоқда.

Депутатларнинг бундай фаол ва ташаббускор ҳаракатлари уларнинг халқ дардига бефарқ эмаслигини, сайловчилар олдидаги масъулиятни чуқурроқ ҳис қилишаётганини кўрсатади.

@shahnozxon
Шундай кейсларни ўқиб ЖКнинг бир нечта моддасини бузиб юборгинг келади 🔥☄️

Мурожаат келди уни ИИВга юбордим.

“Ассаломуалайкум яхшимисиз, сиз билан қандай боғлансам бўлади.
Мактаб ўқувчисига эркак ўқитувчи томонидан севги-мухаббат. 7-синф қиз видеоси тарқаб кетган.
Ўтган йили хам 10-синф қиз ўзини-ўзи осиб қўйганди.

Махалладан кеча ички ишларга ариза қилинса чора кўрмаяпти. Кеча мактабда йиғилиш қилиб жисмоний тарбия ўқитувчини ишдан бўшатилди.
Ўқитувчисини терговчидан таниши бор экан

Видеода ўқитувчи 7 синф
қизни мошинасига солиб
севги изхор қилган ва видеога олиб бу видеодан
қурол сифатида фойдаланган.
Видеони тарқатаман деб.
Хозир қишлоқда номусига
теккан экан деб гап тарқаб
кетди. Ўтган йили худи
шунга ухшаш холатда қизни видеоси тарқаб кетиб
20 март куни 10 синф қиз
ўзини осиб ўлдирди”.

Ота-оналар, фарзандларингизга катталар нима деса “хўп” дейиш керак деб ўргатманг!

Ўзингни хафа қилдириб қўйма, бизга ишон, биз сени қўллаб-қуватлаймиз, шахсий чегарангни ҳимоя қил деб ўргатинглар. Фарзандингизни яқин дўсти, сирдоши бўлинг!
Shahnoza Soatova blogi
Шундай кейсларни ўқиб ЖКнинг бир нечта моддасини бузиб юборгинг келади 🔥☄️ Мурожаат келди уни ИИВга юбордим. “Ассаломуалайкум яхшимисиз, сиз билан қандай боғлансам бўлади. Мактаб ўқувчисига эркак ўқитувчи томонидан севги-мухаббат. 7-синф қиз видеоси тарқаб…
Ақиданинг шу постига қўшимча: менга ҳам видеолар жўнатишди, бир вояга етган йигит ўсмир қизнинг бошини айлантириб онлайн видеоқўнғироқ пайти ечинишга мажбур қилган. Энди шу видеоларни кимдир тарқатяпти.

Афсуски, бу видео ягона эмас, бир нечта. Балки эски видеолардир, балки айбдор аллақачон жазосини олгандир (балки ҳали олмагандир, шу ишини бошқа қизчалар билан давом эттираётгандир) – муаммо шундаки, рақамли оламга бир тарқаган видео ва суратлар кейин йўқолмайди.

Бир инсон тақдирини синдириш нақадар осон бўлиб қолди. Болаларингизни эҳтиёт қилинглар, бу ҳақида тегишли суҳбатлар ўтказинглар. Интернетда хавфсизликни тушунтиринглар. Қайта-қайта!

@shahnozxon
2025/06/28 05:33:41
Back to Top
HTML Embed Code: