Telegram Web Link
Совуқ уруш 2: сунъий интеллектлар уруши бошланди, шекилли

Хитойнинг янги сунъий интеллект платформаси DeepSeek туфайли биржаларда технологик компаниялар 1,2 трлн доллар маблағ йўқотди. Кремний водийсида хавотирмиш.

Ҳамма АҚШ сайловларию Россия-Украина можароларига овора бўлиб турганида Хитой боплади, хуллас.

DeepSeek нима?
Содда қилиб айтганда, ChatGpt нинг хитойча версияси. Классика! Лекин ҳаммаси бунчалик содда эмас.

DeepSeek нинг пуллик версияси ҳозирда машҳур бўлган Chatgpt дан арзон. Хитойнинг фишкаси!

2023 йилда чиқарилган унинг иловаси АҚШда iPhone орқали кўчириб олинган иловалар рейтингида 1-ўринни эгаллаган.

Илова бошқа чат-ботлар, масалан, OpenAI нингChatGPT сиидан фарқли равишда, сўровга жавоб юборишдан олдин ўз фикрини аниқ шакллантириб ифодалаб олиши билан ажралиб туради.

Компаниянинг таъкидлашича, унинг R1 версияси OpenAI нинг сўнгги версияси билан бир хил даражада ишлайди.

Энди нима бўлади?

1. Қуролланиш эмас, сунъий интеллект технологиялари пойгаси бўлади.

2. Ҳарбий базалар эмас, балки маълумотлар сақланадиган ва қайта ишланадиган Data-марказларга ҳужум қилинади.

3. Энергия ресурслар учун катта ов бошланади – катта маълумотларни қайта ишлаш учун барқарор ва арзон электр станциялари (АЭС, гидро ва газ электр станциялари) керак.

4. Юқори тезликдаги чипларга эҳтиёж бир неча баробарга ошади.

5. Космик сунъий йўлдошларга эҳтиёж ҳам ортади. Чунки улар Ердаги кабелли ва денгиз орқали маълумот узатиш тизимларидан кўра самаралироқ.

Оддий фойдаланувчи нима қилиши керак?

Ҳушёр бўлиб ўзининг миясини ишлатиши керак!

Фарҳод Файзуллаев DeepSeek нинг ва умуман сунъий интеллектнинг бераётган маълумотлари холис эмаслигини айтмоқда. Яъни барибир инсоннинг ўзи ўйлаши, фикрлаши ва таҳлил қилиши керак, агар алданиб қолишни ва бировларнинг ноғорасига ўйнашни истамаса.

@shahnozxon
“Ойина.уз”дан катталар учун мультфильм.

Мигрантлар ва ватан соғинчи ҳақида.

У ерда сен роботсан, фақат меҳнатинг керак. Ватанда ота-онанг ва яқинларингга ўзинг кераксан демоқчи.

Шокир Холиқов ва жамоаси яхши бадиий ечим топган!

Мультфильмни бу ерда кўринг ва фикрларингизни қолдиринг:

https://youtu.be/piPzV0WoZLs
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдан Нью-Йоркка учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилибди.

Қандай бахтли чақалоқ экан-а. Туғилибоқ учоқда учгани етмаганидек, унча-бунча ўзбекистонлик оёғи етмаган Исландияда мазза қилиб ухлаб ётибди ҳозир.

Учоқнинг ўз касбининг устаси бўлган жамоаси ва бортдаги йўловчи-шифокорларга қойил ва раҳматлар!

Кинога ўхшайди (кино асли ҳаётга ўхшайди-ку)

@shahnozxon
Тошкент ҳавоси яна антирейтингларда етакчи ўринда, Ҳар йили қишда шу аҳвол такрорланяпти. Сабаб эса иситиш мавсуми, яъни энергия.

Эсимдан, бир неча йиллар аввал Тошкент чанг бўрони ичида қолганида "Нима учун Экопартия" бир оғиз шу мавзуни гапириб ҳам қўймайди" деб фейсбук саҳифамга пост қўйгандим.

Партиялар ҳам ўзларини танитиш, ҳам муаммога эътибор қаратиш ва амалий ечимлар сари қадам ташлаш учун шундай табиий вазиятлардан фойдаланиб қолиши керак.

Бугун Экопартия вакиллари буни англаб, чекланган ресурслар тақчиллиги йилдан йилга янада ортиб бораётгани шароитида "яшил энергия" концепциясини илгари сурмоқда.

Дупутат Жавлон Абдуллаев масаланинг ечими сифатида қайта тикланувчи муқобил энергияга ўтиш эканини ёзди.

Партиянинг яна бир аъзоси Ойбек Раҳимов эса мамлакатда "яшил" энергияни ривожлантириш иқлим ўзгариши каби салбий оқибатларни камайтиришга ёрдам беришини таъкидламоқда.

Ўзбекистонда "яшил" энергия имкониятлари кўплигини хорижий экспертлар ҳам айтмоқда.

Энди депутатларимиздан кейинги қадам – тегишли лойиҳалар кутамиз.

@shahnozxon
Интеллектуал "қароқчи"лардан товон пули ундирган машҳурлар (ТОП-8)

Рейтинг товон пули миқдорига кўра тузилган.

Йўлчи Рўзиев – 185 миллион сўм
Азалбегим — 152 млн сўм
Усмон Азим — 90 млн сўм
Нигина Нарбаева – 70 млн сўм
Шамсиддин Садоий — 60 млн сўм
Шоҳжаҳон Жўраев — 20 млн сўм
Жава (Жавоҳир Абдухолиқов) — 20 млн сўм
Жалолиддин Аҳмадилиев — 10 млн сўм

Рўйхатдан Адлия вазирлиги ҳамда мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар томонидан сўнгги йилларда муаллифлик ҳуқуқи ҳимоя қилинган машҳур ижодкорлар ўрин олган.

Қонунчиликка кўра, муаллифлик ҳуқуқини бузганлик уччун 375 минг сўмдан 7,5 миллион сўмгача жарима ҳамда 7,5 миллион сўмдан 375 млн сўмгача товон пули ундириш мумкин.

Бировникини бесўроқ айтманг, ўзингизники ҳалол!

@shahnozxon
OOKLA 2024-yilda internet tezligi bo‘yicha Ucell'ni eng yaxshi operator deb e’tirof etdi*

“Bu yuksak mukofot O‘zbekistonning telekommunikatsiya sohasi va raqamli iqtisodiyotini rivojlantirishga yo‘naltirilgan sezilarli investitsiyalar natijasidir: 2024-yilda 136 million dollardan ortiq va uch yil davomida 389 million dollar. Mamlakatning eng yirik uyali aloqa operatorining har bir xodimi Nukusdan Termizgacha o‘z hissasini qo‘shdi,” deb ta’kidladi bosh direktor Andrey Shishkovskiy.

2024-yilda 9 490 ta yangi mantiqiy baza stansiyalari, shu jumladan 745 ta beshinchi avlod stansiyalari tijorat foydalanishiga topshirildi.

9,5 milliondan ortiq abonentlar kompaniyaga bo‘lgan yuksak ishonchning asosiy ko‘rsatkichidir. Farg‘ona vodiysidagi aholi punktlarining 87 foizi 5G qamrovi bilan ta’minlangan. Ucell tarmoqni faol modernizatsiya qilmoqda va optik tolali infratuzilmani rivojlantirmoqda, hatto eng chekka hududlarda ham yuqori tezlikdagi aloqaga kirishni ta’minlayapti.

*Mobil va keng polosali tarmoqni tahlil qilish sohasida jahonda yetakchisi boʻlgan Ookla® xalqaro kompaniyasi Speedtest Intelligence ma'lumotlarining tahlil natijalariga koʻra.
Reklama
Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси муҳокамага қўйилди


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан ташаббус қилинган Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Мазкур Концепция лойиҳасини қонун билан тасдиқлаш назарда тутилган.
 
Маълум бўлишича, ижтимоий муносабатларга муайян бир динга хос қоидаларни жорий этиш, аёллар ва эркаклар ҳуқуқлари тенглигини шубҳа остига қўйиш, ижтимоий ахлоқ нормалари, миллий ва умуминсоний қадриятларни инкор этиш, тиббий хизматдан, илм-фан ва маданият ютуқларидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларни чеклашга қаратилган ғоя ва қарашлар тарқалиши ҳолатлари учрамоқда.
 
Айни пайтда ташаббус қилинган ҳужжат билан фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси дунёвий давлат эканлигига оид конституциявий қоидаларни рўёбга чиқаришга ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, вазифалари, принциплари, устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш механизмларини белгилаш таклиф этилмоқда.
 
Мазкур ҳужжатга кўра, диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади – фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун тенг шарт-шароитлар яратиш, турли динларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашиш, конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятда диний бағрикенгликни ва дунёвийликни таъминлашдан иборат.
 
Концепцияда белгиланган асосий вазифаларнинг бажарилиши устидан самарали парламент назоратини амалга ошириш мақсадида Олий Мажлис палаталарининг қарори билан парламент комиссияси ташкил этилиши назарда тутилмоқда.

Мен дунёвий давлатнинг бир фуқароси сифатида лойиҳани қўллаб-қуваатлайман. Сиз ҳам ўз муносабат ва фикрларингизни муҳокама порталида қолдиринг. Бу ерда:

https://parliament.gov.uz/oz/regulation/35
Ғалати қўнғироқ бўлди.

Нотаниш рақам, эркак киши рус тилида гапира бошлади. Исм-фамилиямни айтди ва ўзини “милиция ходими” деб таништирди. “Милиция? Бизда милиция бор эканми? Биз уларни бошқача атаймиз-ку” дедим. “Да я по старому просто” (Мен шунчаки эскичасига айтдим) деди.

Фирибгарлик ҳиди кела бошлади. Шартта ўзбекча гапира бошладим. “Ўзингизни таништиринг, қайси бошқарма ва бўлимдансиз, гувоҳномангиз рақамини айтинг” (гувоҳнома рақамини нимага сўраганимни ўзим ҳам билмайман, шунчаки саволлар сонини кўпайтириб ҳужумни кучайтирмоқчи эдим :) )

Телефонни қўйиб қўйди.

Албатта, суҳбатни у истагандек, яъни унинг саволларига жавоб бериш тарзида ўтказганимда қаердадир қайсидир яқиним бир балога йўлиққани ёки ўзимга қандайдир муаммо яқинлашиб келаётгани ҳақида қўрқинчли хабарлар бошланар эди.

Бизнинг ички ишлар ходимлари аксар ҳолларда давлат тилида мурожаат қилишади, ўзбек тилини тушунишади ва ўзларини “милиция” деб аташмайди.

Эҳтиёт бўлинг, қаерлардадир бизнинг телефон рақамларимиз ва исмларимиз ҳақидаги маълумотлар “оқиб ётибди”

Шунинг учун нотаниш рақамдан сизга бошқа тилда мурожаат қилиб, исм-фамилиянгизни айтиб саволлар бера бошлашса, ҳатто ўша тилни билсангиз ҳам, ўзбекча гапиринг. Телефонни қўйиб қўйишса, масала равшан.

Фирибгарлар билан ўзбек тилида гаплашинг, бу ҳам сизни қутқариши мумкин.

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда учувчиликни ўрганган сирдарёлик ватандошимиз Ўзбекистонга қайтиб келибди.

Одамлар шопирликдан учувчиликкача ўсяпти, орзусига етяпти. Сиз бугун орзуйингизга етиш учун уйқудан уйғонишдан бошқа нима иш қилдингиз? Ҳеч бўлмаса, ўрнингизни тўғриладингизми?

@shahnozxon
Китоб улашяпмиз!

Бугундан Адлия вазирлиги ташаббуси билан Республикамиздаги барча давлат хизматлари мараказларида китоб улашиш тадбири – “Зиё улаш” номли акция бошланди.

Асли бу акциянинг иккинчи мавсуми. Биринчи мавсуми ўтган йили адлия органлари ва муассасалари ходимлари томондан амалга оширилган, унда мамлакатимиздаги ҳар бир туманнинг биттадан (жами 208 та) маҳалласида “Зиё улаш” кутубхоналари очилган эди. Бу сафар биз китоб улашиш жараёнини кенгайтириб, кенг жамоатчиликни ҳам жалб қилмоқчимиз. Келинг, биргаликда китобларни ўқиш ва улашиш маданиятини шакллантирайлик.

Акцияда иштирок этиш учун нима қилиш керак?

Агар уйингизда ўзингиз ўқиб бўлган ва бошқаларга манфаати тегиши мумкин деб ҳисоблайдиган китобларингиз бўлса, исталган давлат хизматлари марказига олиб бориб топширинг. Шунингдек, у ерда мавжуд китобардан истаганингизни олиб кетиб ўқишингиз мумкин. Бу ишни такрор-такрор, узоқ вақт давомида қилишингиз мумкин. Акциямиз муддатсиз, яъни ҳар доим бўлади.

Шунингдек, сизлар келтирган китоблардан тўпламлар қилиб ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга беминнат тарқатилади.

Битта китобдан юзлаб одамлар баҳраманд бўлиши мумкин.

Китоб улашинг – зиё кўпаяди!

@shahnozxon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инстаграмда қозоғистонлик вундеркинд Сая Қидиралининг саҳифасига кириб қолдим.

Сая 17 ёшда, оддий оилада дунёга келган, туғилибоқ эгизак акаси оламдан ўтган, оилада ёлғиз қиз, ота-онаси ажрашиб кетишган. Қиз ёшлигидан инглиз тилини ўрганишга қизиққан. Натижа шуки, ҳозир бу ўсмир қизнинг ўз IELTS мактаби, яхшигина даромади (онасига квартира, ўзига машина сотиб олибди) бор. Сая IELTS дан 9 балл олибди ва бутун дундаги IELTS-тренерлар орасида энг ёш 9 баллик IELTS ўқитувчиси сифатида Геннес рекордлар китобига кирибди.

Саянинг видеоларини кўриб эътиборим тушгани, қиз инглиз ва рус тилини яхши билса ҳам, онаси билан мулоқотда қозоқ тилида гапиряпти. Бир неча тилни биладиганлар кўп, лекин одатда она тилини унутиб қўйишади ёки гапга ҳадеб инглизча сўз қўшаверишади. Сая эса она тилида деярли тоза гапиряпти.

Мен бу натижалар ортида Саянинг онаси турибди деб ўйлайман. Она тилини билиш ва сақлаб қолиш учун боланинг тили шу тилда чиққан ва уйда мулоқот она тилида бўлиши керак. Она тили деб бекорга айтишмайди-ку.

Болаларингиз қайси тилни ўрганиб, қай тилда таълим олмасин, ўз она тилида тили чиқишини таъминланг ва шу тилда мулоқот қилинг. Хорижий тилларни ўргатадиганлар кўп, она тилини фақат оилада ота-оналар сақлаб қолади.

Она тили нима учун керак?

Ота-она ўқиган китобларни ўқиш, фильмларни кўриш, буви-боболар билан суҳбатлашиш, ота-онанинг бошқалар билан мулоқот-муносабатини кузатиш, яъни ўзи мансуб жамиятга уйғун қадриятлар билан дунёқараши шаклланиши учун керак. Бегонадек бўлиб қолмаслиги, атрофидан ҳамдард-ҳамфикр топиши учун ҳам керак. Ота-она эса фарзанди катта бўлгач: "болам мени тушунмайди, биз бошқа-бошқа дунёмиз" демаслиги учун ҳам керак.

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбек миллий академик драма театрида “Биринчи қалдирғоч. Маъсума” спектаклини кўрдим.

Адашмасам, октябрда премьераси бўлган янги саҳна асари. У ёзувчи Исажон Султоннинг “Маъсума” романи мотивларига кўра яратилган пьеса асосида саҳналаштирилган. Бош ролда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева.

Маъсума (Қориева) биринчи ўзбек театр актрисаларидан, чин маънода қалдирғоч. У ҳақида, хусусан, узоқроқ қариндошимиз бўлгани тўғрисида мана бу постимда аввал айтгандим.

Маъсума — ҳақиқий жадид. Биз жадид деганда кўпроқ боболарни эслаймиз. Жойлари жаннатда бўлсин, уларнинг миллатга хизматлари бебаҳо. Лекин бизда жадид момолар ҳам ўтган. Маъсума Қориева уларнинг бири — энг ёрқинларидан.

Театр жадидларимизнинг кенг оммага таъсир қила олувчи энг кучли воситаси эди (ўқиш-ёзишни билмаган кўпчилик театр таъсирида фикри ўсган). Лекин ҳали аёллар паранжи остида бўлган ўша пайтларда саҳнага чиқиш мисли кўрилмаган жасорат, бир ўлимни бўйнига олиш эди, қаҳрамонлик эди. Маъсума шундай қаҳрамонлардан.

Тузум уни бўлаклаб маҳв этди. Эркаклар ғоя учун қурбон бўлса, якка ўз жонини қурбон қилади. Аёллар эса оиласи, фарзандларини ҳам қурбон қилади. Спектаклда маърифат учун борини тиккан жасур аел акс эттирилади.

Лола Элтоева, ҳеч бир муболағасиз, аллақачон замонамизнинг буюк актрисасига айланган. Худди Сора Эшонтўраевадек… худди Римма Аҳмедовадек… зални титратдилар.

Албатта кўринглар, тавсия қиламан.

Мен яна кўрмоқчиман, дублёр Дилноза Кубаеванинг талқини ҳам қизиқ мен учун.

@shahnozxon
Малайзиялик олимлар Имом Бухорий ва Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендиялар дастурларига жалб этилади

Давлатимиз раҳбарининг Малайзияга ташрифи яхши янгиликлар билан бошланди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан Малайзиянинг бир қатор ташкилотлари, шу билан бирга ўзимиздаги маҳаллий илмий марказлар билан бирга "Маданий мерос: Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўприк" мавзусидаги халқаро давра суҳбати ташкил қилинибди.

Унда таълим соҳасида малайзиялик олимларни Имом Бухорий ва Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендиялар дастурларига жалб этиш, шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Малайзия халқаро ислом университети ўртасида қўшма таълим дастурини ишлаб чиқиш, жумладан, Visiting Professor дастури бўйича ўзбекистонлик ўқитувчиларнинг Малайзия олий ўқув юртларида иштирокини таъминлаш таклиф қилинди.

Илмий соҳада эса Малайзия Ислом маданияти институти ва Имом Бухорий номидаги марказ ўртасида мусулмон олимларининг тиббиёт соҳасидаги илмий меросини ўрганиш ва қайта тиклаш ҳамда Имом Бухорий меросини тадқиқ этиш таклиф этилди. Бундан ташқари, маънавий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида малайзиялик диндорларга Ўзбекистондаги Имом Бухорий, Имом Термизий ва Баҳоуддин Нақшбанд билан боғлиқ муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш имконини берувчи "Умра плюс" махсус зиёрат дастурини ишга тушириш таклиф этилди.
Forwarded from Shokirjonov news
Телеграм мессенжерига гўёки «МИБданмиз» дея хабарнома жўнатиб, одамларни чув тушириш ҳолатлари учраётгани ҳам хабар қилинмоқда

МИБдагиларнинг тушунтиришича, улар ҳеч қачон қарздорлар билан Телеграм мессенжери орқали алоқага чиқишмайди.

МИБ томонидан қарзни ундириш учун қарздорнинг номидаги телефон рақам(лар)ига фақат СМС хабарнома жўнатилади.

1 рақами билан белгиланган шаклдаги СМСда қарздорнинг исм-фамилияси, ижро ишининг 14 та рақамдан иборат ID рақами ва ижрочига боғланиш учун телефон рақами кўрсатилади.

СМСда кўрсатилган телефон рақами орқали ижро ишини юритаётган МИБ ижрочисига боғланиб ёки mib.uz сайтида ID рақамни киритиб, қарз ундируви ҳақида маълумот олиш мумкин.

МИБдан одатда одамларга солиқ, сув ва уй-жой мулкдорлари ширкатларининг коммунал тўловлари, суд, экология, ЙПХ, ППХ жарималари ундирилиши борасида огоҳланлантирувчи СМСлар боради.

Шунингдек, кредит тўлов муддати ўтказиб юборилса, банк ёки микрокредит ташкилотлари судга берган бўлса, гарчи кредитни ёпган бўлсангиз ҳам суд давлат божи тўланмасдан қолиб кетган бўлса, у ҳам МИБ орқали ундирилади.

⚠️ Яна бир бор ёдингизда сақланг: МИБдан деб Телеграмдан келган хабарга мутлақо эътибор берманг.

‼️Телефонингизга келган СМСларга эса эътиборли бўлинг.

Чунки 1-рақам билан белгиланган, илк марта келган СМСни беэътибор қолдириб, 5 кунлик муддатни ўтказиб юборсангиз, жаримага ижро йиғими ҳам қўшилади ва мол-мулкларингиз ва хорижга чиқишингизга тақиқ ўрнатилади (2-СМСда бу ҳақда хабар берилади).

3-СМСда эса энди ижро йиғими қўшилиб, кўпайган суммани тўлашингиз кераклиги хабар қилинади.

Ушбу маълумотни гуруҳларда бўлишинг, токи кўпчилик хабардор бўлсин.

Каналга обуна бўлинг:
➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/06 23:19:43
Back to Top
HTML Embed Code: