Telegram Web Link
Кеча бир дилбар, бир баланд суҳбат бўлди.

Кеча шоира Гулжамол Асқарованинг ижодига бағишланган мушоира кечасида қатнашдим.

“Миллий ифтор” шаклида ўтказилган кечага ҳақиқий мумтоз миллий либосларда бориш керак экан. Мен-ку иш билан бўлиб зарур либосларни топа олмадим, лекин бошқа иштирокчилар бу шартни бажаришибди. Худди Бибихоним, Нодирабегим, Увайсий, Хонзода бегиму Анбар Отинлар даврасига тушиб қолгандек бўлдим.

Фаол ва адабиётга мафтун аёллар: олималар, шоиралар, журналистлар, шифокору раҳбар аёллар – хуллас, дилбар шахслар йиғилди.

Гулжамол Асқарованинг шеърларини ўқидик, мумтоз қўшиқлар тингладик, Дилноза Кубаевадан кечамиз қаҳрамонинг ижод намуналарини эшитдик, шеърият, адабиёт, миллий либослар ҳақида суҳбатлашдик – мазза қилдик.

Яъни “Миллий ифтор”да нафақат оғиз очдик, Ҳамза таъбири билан айтганда, “фикр очдик”, маънавий озуқа олдик.

Бизга шундай шаклдаги маданий йиғинлар кўпроқ керак, бу миллий анъаналар фақат таому либос билан эмас, адабиёт, илм, санъат ва маданиятда ҳам намоён бўлишини, бу бизнинг миллий генетик кодимиз эканини кўрсатувчи муҳим тадбирлардир.

Йиғин деса фақат овқат ейишу рақс тушишни (бунга қаршилигим йўқ) тушунилмаслигимиз керак. Ёки расмий кийимда минбардаги зерикарли маърузаларни тинглаш ҳам биз истаган нарса эмас. Мушоира, адабий суҳбат, илмий мунозара, интеллектуал ўйинлар – булар мулоқотнинг замонавий ва савияли шакллари.

Шундай шаклларни оммалаштириб, миллий қадриятларимизни тарғиб қилаётган “Ўзбеклигим – ўзлигим” такшилотига кўплаб ташаккурлар!

Гулжамол Асқарова эса беназир!
Халқ шоираси унвонига лойиқ.
Видеода ўқилган шеърининг ўзиёқ айтиб турибди.

#milliyiftor

@shahnozxon
Нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоатчилик олдида шаффоф бўлиши керак

Қонунчиликда “нодавлат ташкилотлар фаолиятига аралашиш мумкин эмас” деган кафолат бор, аммо амалиётда баъзи бюрократик тўсиқлар ёки чекловлар нодавлат ташкилотларнинг эркин ишлашини қийинлаштириб келганини ҳам инкор этиб бўлмайди.

Энди, бу тўсиқларга барҳам бериляпти. Янги қонунга кўра, агар мансабдор шахслар ННТ фаолиятига ноқонуний аралашса, жазоланади. Бу эса нодавлат ташкилотлар ўз вазифасини эркин ва тўлақонли бажариши учун янги йўл очади.

Бундан ташқари, жамоатчилик назорати расман кучаяди. Яъни, фуқаролик жамияти институтлари тайёрлаган хулосаларни давлат органлари бир ой ичида кўриб чиқиши шарт. Кўриб чиқмаслик оқибати маъмурий жарима бўлади. Бу жамоатчилик фикрининг ҳеч қандай эътиборсиз қолмаслигини таъминлайди.

Шунингдек, янги тартибга кўра:

– Талончилик ёки фирибгарликка алоқадор шахслар жамоат фонди оча олмайди.
– Чет элдан келган маблағлар ва лойиҳалар ҳақида жамоатчиликка очиқ маълумот берилиши шарт.

Янги қонун – эркин фуқаролик жамияти ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш йўлида муҳим ижобий қадам деб ишонаман.
Сизнинг фикрингиз муҳим!

Ўзбекистонда инсонларнинг овқатланишга бўлган муносабатини ўрганиш мақсадида тадқиқотчилар аноним сўровнома ўтказишмоқда.

Бир неча дақиқа вақтингизни аямасдан қисқагина сўровномада қатнашсангиз, жамият учун манфаатли лойиҳага фойдангиз тегади. Тадқиқотчилар ҳам Сиздан миннатдор бўлишади.

Маълумотлардан фақат умумий таҳлил мақсадида фойдаланилади.

Сўровнома бу ерда: https://forms.gle/QcmruJ6HUn4eUxeKA

Олдиндан раҳмат!

@shahnozxon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дабдаба ва ҳашамга ўчлик ҳақиқий бахт келтирмайди. Дунёнинг манаман деган бойлари “Ҳашамат — қолоқлик белгиси” дея ҳаёт тарзида, тўй-маъракасида, саёҳатда , ҳамма жойда минимализмни танлаяпти. Чунки моддий бойликлар доимо ўзгариб туради, уларга боғланган ҳаёт эса беқарор бўлади.

Бахт — бу руҳий хотиржамлик, самимий муносабатлар ва маънавий бойликда.

Умид ёшлардан. Биздаги ҳашаматга ўч одатларни улар ўзгартира олади Республика маънавият ва маърифат марказига профессионал ва таъсирли тарғибот учун раҳмат — ёшларга етиб борадиган қилиб мавзуни тушунтирибди.

Чунки бугунги аудитория, айниқса, ёшлар рақамли муҳитда яшайди.

Роликни албатта кўринг.

#yangiruhiyat #maromiylik

@shahnozxon
Биз бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз. Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. 

Ушбу сўзлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг бундан 8 йил аввал БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқидан олинди. Ўшанда Давлат раҳбари Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази барпо этилишини маълум қилган ва жаҳон ҳамжамиятини маърифат йўли билан жаҳолатга қарши курашишга даъват этган эди.


Ана шу даъватнинг амалий ифодаси сифатида 2018 йилда дунёда ўхшаши йўқ мегалойиҳа – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини барпо этиш учун тамал тоши қўйилган.

Дунёда ислом цивилизациясининг ҳақиқий моҳиятини кўрсатадиган марказлар кўп эмас. Ўзбекистонда қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази айнан шундай бетакрор масканлардан бири бўлади.

Куни кеча ушбу кенг миқёсли лойиҳани халқаро ҳамжамиятга тақдим этишга бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Анжуман иштирокчилари географияси шуни кўрсатдики, бу лойиҳа халқаро ҳамжамият эътиборида. Италия, Туркия, Малайзия ва бошқа кўплаб давлатлар қурилаётган марказга ўз музейлари ва кутубхоналаридан ноёб экспонатлар тақдим этишга тайёр. Болонья университети ўзбек олимлари учун бир миллиондан ортиқ китобдан фойдаланиш имкониятини бермоқда.

Бу марказ Ўзбекистоннинг бой маданий ва илмий меросини дунёга намойиш этишга хизмат қилади. Айниқса, ёшлар учун тарих ва маърифат ўчоғи бўлиши аниқ.
Билл Гейтс нимага қизини камбағал инсонга турмушга бермайди?

Камбағал ва бадавлат инсонлар руҳияти ҳақида интернетдан чиқиб қолган ҳикоя

Бир куни молия ва инвестициялар бўйича анжуманда нутқ сўзлаб турган Билл Гейтсга залдан савол тушди: “Сиз дунёдаги энг бой инсонлардан бири сифатида қизингиз камбағал одамга турмушга чиқишини қабул қилган бўлармидингиз?”

Билл қуйидагича жавоб берди:

Бойлик бу банкдаги ҳисоб рақамида турган катта миқдордаги пул эмас, бошланишига шуни англаб олиш керак.

Бойлик – бу бойлик ярата олиш қобилиятидир.

Мисол: лотереяда миллион доллар ютиб олган одам бадавлат эмас, шунчаки қўлида тасодифан кўп миқдорда пул пайдо бўлиб қолган камбағал инсон. Шунинг учун ҳам лотореяда ютган 90 фоиз миллионерлар орадан 5 йил ўтиб яна камбағал бўлиб қолишади.

Шунингдек, пули йўқ бадавлат инсонлар ҳам бор. Масалан, тадбиркорлар. Кўпчилигининг уйида 100 доллар ҳам йўқ, ҳаммасини бизнесга тикишади. Улар бойлик сари ҳаракатда, чунки улар молиявий интеллектини ва имкониятларини ривожлантирмоқда, асли бойлик шу.

Камбағаллар ва бойлар бир-биридан нимаси билан фарқ қилади?

Агар инсон мактабни битиргач яна ўз устида ишлашда давом этса, янги билим ва малакаларни, илму ҳунарни ўрганишдан эринмаса, тиришқоқ бўлса, билингки, у потенциал бой одам.

Агар айб Эшматда, Тошматда, давлатда, жамиятда ва яна кимлардадур деб ўтирса, атрофда ҳамма ўғри, улар менинг ҳақимни еяпти, мен ҳеч нима қилмасам ҳам улар ўғирламай қўйса бойиб кетишим керак деб ўйласа, бу камбағал одам.

Давлатни, жамиятни танқид қилиш мумкин, фақат ўзи мунтазам ҳаракатда бўлиб, ривожланишдан тўхтамаса, меҳнат қилмаса, танқиднинг ўзидан қорни тўйиб қолмайди.

Бойлар “менга ахборот ва билим беринг, ўзим учаман” дейди.

Камбағаллар “менга учишим учун кимдир пул бериши керак” дейди.

Мен “қизим камбағалга турмушга чиқмайди” деганимда пулни назарда тутмайман, ўша йигитнинг бойлик ярата олиш қобилияти ҳақида гапираётган бўламан.

Факт шуки, кўп жиноятчилар камбағалдир. Улар пул олдида ўзини йўқотиб қўяди, шу сабабли ўғирлашади, босқинчилик қилишади, чунки ўзлари шу пулни қандай ишлаб топишни билишмайди.

Бир куни банк қоровули сумка тўла пул топиб олади ва банк бошқарувчисига беради.
Одамлар уни аҳмоқ дейишади, аслида у пули йўқ бадавлат инсон эди.
Орадан бир йил ўтиб банк уни ресепшнга ишга ўтказади, 3 йилдан сўнг мижозлар билан ишлаш бўлими бошлиғи бўлади, 10 йилдан кейин банкнинг ҳудудий филиалига бошлиқ этиб тайинланади. Энди у юзлаб ходимларни бошқармоқда, йиллик даромади эса ўша сумкадаги пулдан анча баланд.

Бойлик – бу аввало инсон психологияси, тўғри фикрлашидир.

P.S. Ушбу ҳикояни камбағалликни айб деб кўрсатиш учун таржима қилмадим. Ҳикоядаги мотивацион руҳ – ҳалол бўл ва ҳаракат қил, шунда пуллар ўзи келади деган мазмун – менга ёқди. Бойиш учун маълум базавий шароитлар (таълим, тенглик, хавфсизлик, қонун устуворлиги...) кераклигини рад этмайман.

@shahnozxon
Мени мафтун этган "Лазги" балети Қозоғистонда намойиш этилди

“Абай номидаги Қозоғистон миллий опера ва балет театри саҳнасида қадимий рақсимиз – лазги жонланди”, дея ўз саҳифасида ёзади Саида Мирзиёева.

Президент ёрдамчиси мазкур ҳодисадан қувонгани, қардош мамлакатлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани ҳақида ёзаркан, қуйидаги фикларни билдирди:

Бундай маданий тадбирлар гўзал санъатимизни намоён этибгина қолмай, қардош миллатлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлашга, ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтаришга ёрдам беради”.

Бунгача "Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси" балети Лондон, Москва, Боку каби пойтахтлар опера ва балет театрларида намойиш этилган эди. Чиндан ҳам дунёни забт этишга лойиқ асар.

@shahnozhon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⭐️ Umra va Haj ziyoratlariga ketishda aldanib qolmang!

Bugungi kunda litsenziyasi bo'lmasdan turib fuqarolarning ishonchiga kirib ularni Umra yoki Haj ziyoratiga yuboramiz degan shovvozlar ko'payib qolgan. Mazkur holat yuzasidan yurist Akbarshoh Teshaboyevdan huquqiy tushuntirish.

Xabarni Umraga bormoqchi bo'lgan tanishlarizga tez yuborib qo'ying!🛫

⭐️ Akbarshoh ⭐️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, азизлар.

Наврўз айёми муборак бўлсин! Қишдан чиқиб олдик, худога шукр. Баҳор йилнинг баракасини белгилайдиган палла. Йилимиз қут-баракали, самарали келсин! Ҳар бир хонадонга, ҳар бир ватандошга бахт ва саломатлик, юртимизга тинчлик ёр бўлсин!

@shahnozxon
2025/07/04 15:14:41
Back to Top
HTML Embed Code: