Telegram Web Link
Бугун футбол. Муҳим учрашув.

Бугун БААни ютсак, эрталабгача бутун Ўзбекистон ухламаса керак.

Бугун арафа. Ҳамма ош қилади. Ошни еб, футболни ютамиз.

Бугун бутун Ўзбекистон БААдаги терма жамоамиз билан қалбан бирга.

Аббос, газини бос!

Абдуқодир, сен кўп нарсага қодир!

Тимур оға, темирни қизиғида босинг.


Бугунги матчда кўпроқ психологик тайёргарлик аҳамиятлига ўхшаяпти. Ўйиндан олдинги "ўйин"лар шунга ишора қиляпти. Сизлар эса зўрсизлар, йигитлар. Ҳаммасини қўшиб, бир қилиб ютиб келинглар шу қилганига.

Биз ҳар қандай натижада ҳам сизлар билан биргамиз!

Бугун футболчиларимизни қўллайдиган бир челлендж керакка ўхшаяпти. Ҳамма ижтимоий тармоққа қўлловчи постлар ёзсин. Биргалашиб ютамиз!

@shahnozxon
👍297
Женнифер Лопеснинг Тошкентдаги концертига чипталар нархимиш😳

Мана бу ерда Жей Лонинг концертига дунёнинг турли шаҳарларидаги нархлар келтирилган. Манбага ишонсак, энг арзон чипта Абу Дабида –115 доллар, энг қиммати Астанадаги концертга – 882 доллар чиқяпти. Бизникилар янаям инсоф қилишибди, энг арзон чиптамиз 100 долларга ҳам бормаяпти.

Лекин барибир қиммат а?

Яхшиям Жей Лонинг мухлиси эмасман.

@shahnozxon
😱5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💫 Toshkentda birinchi bor!
Loonaland — yorqin neon, yorugʻlik va ertaknamo muhit uygʻunlashgan, hayratlanarli darajada fotogenik joy!

🌙 Yoritilgan daraxtlar, sehrli dekorlar va yuragingizni junbushga keltiradigan atmosfera.
Har bir burchak — xuddi tushdagi kadrga oʻxshaydi. 📸

Bularning barchasi — bor-yoʻgʻi 50 000 soʻmga!

Romantik uchrashuvlar, oilaviy sayrlar va unutilmas kontent uchun eng toʻgʻri manzil.

📍Manzil: Magic Safari

👶 3 yoshgacha bolalarga kirish bepul!

Ish vaqti: 19:00 dan 22:30

Instagram | Telegram | Facebook | Youtube

Reklama
2👍1
ОЛТИН ОЧКО ОЛИНДИ!
ЎЗБЕКИСТОН ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА!🔥🔥🔥

Яшасиин👏👏👏 Ҳаммамизга муборак бўлсин!

Тарих ёзилди. Ўзбек футболи тарихида биринчи марта биз мундиалга борамиз!!! ✈️✈️✈️ Ўттиз тўрт йиллик орзу ушалди ва ниҳоят!! Футболимиз янги даражага чиққани кўринди! Биз футболда ҳам сўнгги йилларда кучайдик!

Барчамизга муборак бўлсин. Ҳайитликнинг зўри бўлди! Раҳмат, йигитлар! Сизлар қаҳрамонсизлар!!!👏👏👏

Барчани табриклайман!

Уйқумиз келмаса керак бу тун. Урааааа!!!👏👏👏

@shahnozxon
👍295👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФИФА Президенти Жанни Инфантино:

“ФИФА Жаҳон чемпионатига хуш келибсиз, Ўзбекистон.

Сизни 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига тарихий саралашингиз билан табриклайман.

Ажойиб саралаш ўйинларидан сўнг, Шимолий Америкадаги финалларга муносиб чиқдингиз.

Жаҳон мухлислари «Оқ бўрилар»нинг глобал саҳнада ўйинини кутмоқда. Баракалла!

Биринчи ФИФА Жаҳон чемпионатингиздан завқ олинг.

Глобал саҳнага хуш келибсиз.”
👏2110🤔1
“Манчестeр сити” табрикламоқда!🇺🇿🇺🇿🇺🇿
👍3912👏3🤝3
Ассалому алайкум, азизлар.

Қурбон ҳайит айёмингиз муборак бўлсин. Юртимиз тинч,элимиз фаровон бўлиб, мамлакатимиз ривожланиб бораверсин!

Ҳар бир хонадондан файз, ҳар бир қалбдан хотиржамлик, ҳар бир тилдан шукроналик аримасин!

Асосийси, доим соғ-саломат бўлайлик!

@shahnozxon
👏12
Биз ғолибмиз
ва бу бирам яхши-ее!
🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Умуман футбол кўрмайдиган дугоналарим гуруҳида ҳам футбол мавзуси.

Бунақа ҳаммани бирлаштирган охирги мавзу пандемия эди шекилли)

Мухолифми, рақибми, дўстми, душманми — ҳамма бир-бирини табриклаяпти.

Ҳеч ким “нимага унга бунча эътибор, нимага бунга бунча мукофот” демаяпти. Деса, энг номақул гапни айтган бўлади-да.

Мана нима учун спорт керак.

Бу кун бутун Ўзбекистон биргаликда бутун дунёнинг ҳавасини, табригини, олқишини қабул қиляпти.

Ҳамманинг кайфияти кўтарилди, ўзини бахтли ҳис қилиш даражаси ўсди, қадди тикланди, ғурури каттарди, нақадар яхши замонда ва маконда яшаяпман деяпти. Майда-йирик зиддиятлар аҳамиятсиз бўлиб қолди.

Бундай якдил ва узил-кесил ғалаба бизга муборак.

Биз бугун ғолибмиз. Ютганимиз шу — бирдамлик, бирлик!

@shahnozxon
38👍11👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бирам позитив видео экан
💃💃💃🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Қозоқ бовурларимиз қандай хурсанд! Раҳмат, қардошлар🙏🙏🙏

Бу ғалабамиз Марказий Осиё ва туркий халқларни ҳам бирлаштирди!

@shahnozxon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
44👍14🤝5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларнинг энг севимли танловларидан бири — “Бўзатов FEST” янги истеъдод эгаларини кашф қилди

Давлат раҳбарининг ёшлар салоҳиятини юзага чиқариш бўйича ташаббуси асосида йўлга қўйилган “Бўзатов FEST” танловнинг 2025 йилги республика босқичи 3-7 июнь кунлари илк бор Тошкент шаҳрида юқори атмосферада бўлиб ўтди.

Катта тайёргарлик, кучли рақобат ва унутилмас лаҳзаларга бой бўлган финалда янги ёш истеъдод эгалари аниқланди.

Бир неча йиллардан бери шахсан ўзим ҳам бу танловнинг мухлисиман. Аввалги йилларда финални кузатиб бориш имконим ҳам бўлган. Танлов ҳақида кўп яхши гапларни айтишим мумкин. Чекка қишлоқлардаги истеъдодларни топиш ва кашф қилишда, уларни муносиб рағбатлантириб, кейинги поғоналарга кўтарилишларида энг яхши кўприк вазифасини ўтаб келмоқда. “Бўзатов FEST” танловини аллақачон брендга айланиб улгурган, истеъдодли ёшларнинг фабрикаси, деган бўлардим.

Видеодаги йигит “Ёшлар овози” — Бўзатов FEST танловининг бу йилги мавсумида 16-22 ёш тоифасида эстрада йўналишида биринчи ўринни қўлга киритган хоразмлик Қодирберган Аминбаев бўлади. Ажойиб ижродан сиз ҳам баҳраманд бўлинг.

@shahnozxon
8👍1
Forwarded from Abror Zohidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 Ажойиб аукцион: Футбол ғурурининг рамзи — улкан дўппи эгасига айланишни истайсизми?

Демак бошладик – шу машҳур дўппи учун ким 10 минг сўм беради?

Сиз суратини кўриб турган улкан ва машҳур дўппи шунчаки оддий нарса эмас — у минглаб ўзбек ишқибозларининг қайғу ва қувончи, стадионлардаги ҳамжиҳатлик ва ғурур тимсолидир!

Бу дўппи жаҳоннинг турли бурчакларида ўзбек футболчиларига ҳамроҳлик қилган, қанчадан-қанча ғалаба ва мағлубиятларга гувоҳ бўлган, Унинг эгаси — андижонлик машҳур футбол мухлиси, Андижон фан-клуби фаоли Нодирбек Тўйчиев уни “Сен кучлисан” хайрия жамоасига туҳфа этди.

🎯 Эндиликда у онлайн кимошди савдосига қўйилади. Ундан тушган маблағ оққон касалига чалинган болаларга сарфланади.

🤲 Футбол муҳаббати ва инсонпарварлик бирлашадиган пайт келди! Сиз ҳам қатнашинг ва яхшиликка шерик бўлинг!

Аукционда иштирок этмасангиз, бемор болажонлар учун эҳсон қилишингиз мумкин. Карта 9860120113552208 Аброр Зоҳидов номида. Тушумлар ҳақида маълумот ёритиб борилади.

Илтимос, тарқатишда ёрдам беринг!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👍65👏2🤔1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон критик минераллар соҳасида глобал саҳнага чиқмоқда — бу бизга нима беради?

Тошкент халқаро инвестиция форумининг энг фаол иштирокчиларидан бири — Ўзбекистон технологик металлар комбинати.

Унинг бугунги кунда 25 дан ортиқ турдаги муҳим минералларни қамраб олган 70 дан зиёд лойиҳани амалга оширмоқда. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 1,6 миллиард долларни ташкил этади.

Бу бизга нима беради?

1. Юқори даромад – экспорт ва саноат учун барқарор манба.
2. Глобал таъсир – халқаро бозорда стратегик ўрин.
3. Сармоя ва технологиялар – чет эллик инвесторлар ва ҳамкорликлар оқими.
4. Янги иш ўринлари – саноат кластерлари ва технопарклар орқали.
5. Инновацион ривожланиш – “яшил иқтисодиёт” ва илғор технологиялар сари қадам.

Маълумот учун:
Критик минераллар — яшил иқтисодиёт, телефон, электромобил, қуёш панеллари, сунъий йўлдош каби замонавий техникалар учун керак бўлган металлар.


@shahnozxon
👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Оддий столба” деб ўйламанг…

Аслида эса бу одамларнинг хавфсизлиги, болаларнинг ҳаёти масаласи.

Анча йиллардан бери қийшайиб турган, ҳар куни аҳоли учун хавф туғдираётган ёғоч столба ниҳоят ўзгарди.

ЎзХДП депутати Дилбар Мамажонова аҳоли шикоятига кўз юмишни эмас, ҳал этишни танлади. Унинг аралашуви билан муаммо бор-йўғи икки соатда бартараф этилди.

Оддий кўринади, лекин натижаси оддий эмас. Бу – одамларнинг хотиржамлиги, болаларнинг хавфсизлиги.

Тўлиқ видео:
https://www.youtube.com/watch?v=IFJADQ4qfRU

@shahnozxon
👍102
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний тамаки савдоси - бу қонун устуворлигини оёқ ости қилиш, соғлом турмуш тарзига қарши чиқиш, келажакка бефарқликдир. Келинг, Ўзбекистонда ноқонуний тамаки савдоси бўйича хавотирли рақамларга бир назар соламиз!

Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласини ўрганиш тадқиқоти натижалари билан танишиб чиқдим ва сизлар билан муҳим рақамларни баҳам кўришни истадим.

2025 йил май ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ноқонуний тамаки савдосининг улуши 9,0% ни ташкил этди. Бу ўртача кўрсаткич бўлиб, айрим ҳудудларда вазият янада мураккаб:

* Фарғона водийси: 17,4%
* Наманган вилояти: 22,0%
* Фарғона вилояти: 22,1%
* Қашқадарё вилояти: 14,3%
* Қарши шаҳри: 10,9%
* Андижон вилояти: 7,3%

Бу юқори кўрсаткичлар солиқ тўловларининг катта қисмининг давлат бюджетига тушмаётганини англатади. 2025 йилнинг биринчи беш ойида ноқонуний тамаки савдоси туфайли давлат бюджетига келтирилган зарар 195 миллиард сўмни ташкил этди. Бу жуда катта маблағ бўлиб, у ёрдамида кўплаб мактабларни таъмирлаш ёки аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш каби долзарб масалаларни ҳал қилиш мумкин эди.

Шу муаммолар билан курашишда қандай чоралар кўришимиз мумкин? Биринчидан, махсус назорат ва ҳуқуқ-тартибот органларини кучайтириш, контрабандага қарши самарали чора-тадбирлар олиб бориш. Иккинчидан, аҳолининг бу муаммо ҳақида хабардорлигини ошириш ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш. Учинчидан, қонуний тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва нархларни рақобатбардош қилиш орқали ноқонуний савдони камайтириш.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор #тарқатинг

«MINEX Central Asia 2025» форумига рўйхатдан ўтиш якунланишига оз қолди!

ТМК Сизни 24-25 июнь кунлари Марказий Осиёдаги энг етакчи ва нуфузли соҳа тадбирларидан бири — «MINEX Central Asia 2025» форумида иштирок этишга таклиф қилади.

Ушбу форум критик минераллар бўйича глобал келажак масалаларига бағишланган бўлиб, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинати мезбонлигида ташкил этилмоқда.

📍 Агар Сизнинг фаолиятингиз камёб минераллар, барқарор таъминот занжирлари, яшил трансформация ёки минтақавий шериклик билан боғлиқ бўлса, бу Форум айнан Сиз учун!

📎 Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш: https://2025.minexasia.com

ТМК Сизни «MINEX Central Asia 2025» форумида кутмоқда!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки ҳафта аввал "Қўштирноқ" подкастида тил, алифбо ва ўзлик масалаларида яхши суҳбат қилган эдик. Ҳозир кириб қарасам, атиги 1,7К кўрилибди. Ваҳ-ваҳ-ваҳ, бу яхшимас-ку! Тезда кириб кўринглар-чи!

Тепадаги видеоча - бир шингил холос, иштаҳа очарга.

Фикрларингизни кутаман!
Кўрсангиз ҳам, кўрмасангиз ҳам, миннатдорман🙏

@shahnozxon
👍83🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Орзу, лекин ундан анча чуқурроқ алланима ҳақида

“Худойи” оддий ном эмас, менимча. Бу роликдаги бола орқали бутун бир авлод тақдирига назар ташланади. Илмдан юз ўгирган, баланд мақсадлар ўрнига дабдабали тўйлар, тилсиз телефонлар орқасидан югурганлар фожиаси…

Республика маънавият ва маърифат маркази тайёрлаган бу роликни, албатта, кўринг. Балки, шундан сўнг фарзандингизга, унинг қизиқиш ва орзуларига бошқачароқ қарай бошларсиз: https://youtu.be/T6cydTJ6J78

#yangiruhiyat

@shahnozxon
👍63
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Критик минераллар глобал бозорида трендга чиқяпмиз

Дунё камёб ер элементлари учун рақобатга киришган бир вақтда, Ўзбекистоннинг стратегик позицияси мустаҳкамланяпти.

Канадада бўлиб ўтган Камёб ер элементлари уюшмасининг халқаро анжуманида Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) ҳам иштирок этиб, расмий аъзоликка қабул қилинди. Шу билан мамлакатимиз дунёнинг энг йирик камёб ер металлари саноати тармоғига қўшилди.

Канадада ТМК дунёнинг 15 дан ортиқ йирик компаниялари билан учрашувлар ўтказди. Energy Fuels (АҚШ), JOGMEC (Япония), Saskatchewan Research Council (Канада), Neo Materials каби саноат гигантлари билан илмий-тадқиқот, технология трансфери ва қўшма лойиҳалар юзасидан музокаралар олиб борилди.

Бу жараёнлар Ўзбекистонни камёб ер металлар бозорида глобал ўйинчига айланиши учун муҳим.


Батафсил
1
Муҳримнинг пости тушкун кайфиятни баттар тушкунлаштирди. Бироқ ҳақиқат шу – нима дея оламиз? Дунё яна урушқоқ, серзарда, бир-бирига ишонмайдиган одамлар маконига айланди.

Кеча ўғлим билан шу ҳақида суҳбатлашгандик.

Нуриддин: Ойи, булар ҳаммаси яна уришяпти. Нимага деб ўйлайсиз?

Мен: Билмасам, ўғлим, нотўғри одамлар сиёсатга келса, шунақа бўлса керак.

Н: Россия майли, лекин Америка бошига келган Трампни одамларнинг ўзи сайлади, демократик йўл билан келди-ку. Демак, одамларнинг кўпчилиги урушни ёқлашяпти. Уруш нималигини кўрмаган авлод келди, она. Булар урушни ҳазил деб ўйлашяпти.

Мен: Балки... Урушнинг фожиалари ҳақида шунча шоҳ асарлар яратилди: ёзилди, суратга олинди. Таъсир қилмай қўйди-я.

Н: Ҳозирги одамлар "Инстаграм", "Тик-ток"да, киноям кўрмаяпти, китоб ҳам ўқимаяпти. У ерда эса урушга қарши тарғибот йўқ, урушнинг ўзи бор. Масалан, Ғазодан, Украинадан бомба тушган шаҳарлар, яраланган одамлар, ўлганлар видеолари чиқиб ётибди. Қанча кўп қонли видеолар чиқса одамлар шунчалик урушқоқ бўлиб кетяпти.

Мен: Ҳаа, парадокс. Мана адабиёт, санъат нимага керак. Улар реалликни шундай кўрсатмайди, улар реалликни эзгуликка хизмат қиладиган тарздаги талқинини олиб чиқади. Ахборот – бу ҳали эзгулик дегани эмас. Уни санъат эзгуликка айлантира олади.

Шунақа суҳбатлар билан бугунги урушларнинг сабабини она-бола ўзимизча изладик.

Лекин яхши ишлар бўлмаяпти. Ҳамма қуролланиш жазавасига тушяпти. Охири бахайр бўлсин!

@shahnozxon
👍1412😢3
Бу тайинловлар, ишдан олувлар шунақанги қалтис мавзуки... Ҳеч ҳам булар ҳақида ёзгим келмайди, ҳатто ўзим биринчи манба бўлишим мумкин бўлган ҳолларда ҳам. Чунки бу масалада биринчи бўлишдан кўра ҳақ бўлиш, яъни тез эмас, тўғри маълумот тарқатиш муҳимроқ. Айнан тайинловлар мавзусида бу қийин иш.

Бирдан қайсидир аноним каналда чиққан хабарни сенга отишади, шошиб қоласан, биринчи бўлгинг келади, сендан улашишларини, сенга ҳавола беришларини истарсан балки ва... хато қиласан.

Маслаҳат: шошманглар. Сув ўз ўзанида оқади барибир. Кимнингдир лавозими ўзгарса, эртасига ҳам ўша лавозимда ўтиради камида, индинига ҳам. Яъни хабар долзарблиги йўқолмайди. Асосийси, ишининг натижаси бўлсин ва халққа манфаатли бўлсин.

@shahnozxon
💯20👍126😢1
2025/07/08 19:22:28
Back to Top
HTML Embed Code: