Telegram Web Link
ХАЁЛ

Дунё... 
дунё... 
кўп қадим дунё... 
на туби бор, на чегараси. 
Сомон йули бузилган зиё — 
сайёранинг тилло зарраси. 
Хаёл ўсган ёруғ лаҳзада
эҳтиёт бўл фосиқ дунёдан. 
йиқилмагин оний ларзадан
самоларга талпинган одам. 
Эҳтиёт бўл номард жўрангдан, 
синаб кўриш учун дошингни, 
олмасин-да тағин мўлжалга
пистирмадан ёруғ бошингни.

Шавкат РАҲМОН
👍87👏1
Кунлар пиша бошлайди яна,
рангларини бошингда элар,
Хаёлингни чақмоқлар каби
ёритгувчи лаҳзалар келар.
Яна япроқ ёзган дарахтга,
атиргулга дўнарсан нуқул.
Кечалари чап кўкрагингда
қафасини синдирар булбул.
Бор кадарни енгмоққа яна
етиб ортиб қолар бардошинг.
Энди ўзинг истамасанг ҳам
юлдузларга тегади бошинг.

Шавкат РАҲМОН
👍1310👏2
Ишон, одам, баҳорга ишон,
қара, гўдак каби беғубор —
мингинчи бор оловдай порлоқ
гулларини кўрсатар баҳор.
Баҳор сенга ишонар, қара,
сузиб чиқди кўзига юрак —
қараб турар сенга интизор,
сен баҳорни севишинг керак.
Кўзига боқ, ҳайдама уни —
мингинчи бор қилмагин хато.
Остонангдан кетмайди баҳор,
сен аслингга қайтмагунча то.
Шарқиратар асов сойларин,
нафасидан ранглар уфурар,
ўйнайверар яшил қушларин,
гулларини ёндираверар...

Шавкат Раҳмон
👍108
ДАРЁ

Қўйвормайди кўҳна ўзаним,
кундуз яшар самарларимда.
Сайрагандай қумри, булбуллар
товлангувчи камарларимда.
Тоғлар тиниқ қорини берар,
яшил водий — ёниқ гулларин,
кечаларнинг бағрини ёқдим,
мазахладим сассиқ кўлларни.
Сув ичгани келган қўйлардай
қирғоқларим тўлдирган тошлар.
Мажнунтоллар майда ўрилган
кокилларин бағримга ташлар.
Тирик сувман — гажир, ўйноқи,
кунлар ухлар қучоқларимда,
бекор боқмас ҳамиша мафтун
дарахтлару ўт-гиёҳлар ҳам.

Шавкат РАҲМОН
6👍4🔥2
ҚИЙИҚ

Унча қув эмасди шекилли, фақат
кўзлари ғалати кулиб турарди, 
ўзини хотиржам тутарди, аммо
негадир юраги каттиқ урарди.

Гоҳо оқ, гоҳида қизил кўйлакда
бир неча кунимга кириб чиқди у, 
кўзларин ўйнатиб кулган чоғида
жуда ҳам ярашиб кетарди кулгу.

Мен сезмай қолибман, ўйноқи кўзи
юракнинг тубига бориб етибди, 
жарангдор ва сирли кулгисин, айёр
дағал кунларимга осиб кетибди.

Шавкат РАҲМОН
16👍9🔥9
ЁЗ РАВИШИ

Нурларини йиғиб олар кун,
осмон ерга ташлар соясин.
Юлдузларин ёқиб қўяр тун,
кесиб қўяр ойнинг поясин...
Шуълаланиб, шарқираб ётар
кўк сувларда ой синиқлари.
Етиб келар муздай шабада —
қари тоғнинг хўрсиниқлари.
Ялпизларнинг бўйин уфуриб
шўх жилғалар водийга чопар.
Ҳовузларни ёпиниб олган
қурвақалар жимликни қопар.
Қизиб кетар ер томирлари...
Тунга илиқ бўйлар таралар.
Бирдан кайноқ ёз оқиб келар
жимиб қолган боғлар оралаб.

Шавкат РАҲМОН
👍202
Бобочинор сергак мудрарди
кар, вайсақи шериги билан.
Аллақайдан келар судралиб,
кузак — худди уч сариқ илон.
Бобочинор уйғонди чўчиб,
таниб қолар илонларни, оҳ,
тунги елга сийнасин очиб,
дам оларди ҳомиладор боғ.
Ғижирлайди безовта чинор,
огоҳ этиб шовиллайди: ку-у-з,
аммо учта сап-сариқ илон
оғочларга ўрларди, афсус.
Ожиза боғ уринди ҳар ён,
изиллатиб сўнгсиз тонгларни.
Ногоҳ қутилар кўтарди фарёд —
оғочларнинг шўрлик жонлари.

Шавкат РАҲМОН
11🔥5👍4
УЧАЁТГАН ОДАМ

Тобора тушларим қизиқ тус олар,
тобора қисқарар қуш тушларидай.
Кўпинча учаман,
узоқ учаман
шундоқ теракларнинг уч-учларида.
Сезаман,
тиғдайин шохлар жисмимни
ўзимнинг қонимга бўяр, алҳазар.
Юрагим қамалган қушдай потирлар,
қувар қон ҳидини олган калхатлар.
Шундоқ бир шум ҳолат исканжасида
ернинг тортиш кучин енгмоқчи бўлиб,
силкийман қонталаш қанотларимни,
минг бор тириламан,
минг бора ўлиб.

Юксакда бир олам — мовий рангларда,
озод руҳлар учун бошпана берган.
Учиб кетолмасдим,
гўё жисмимни
кўринмас ришталар боғлаган ерга.

Шундоқ бир шум ҳолат исканжасида
юрак ўйноғидан совуқ тер босиб,
уйғонар эканман,
ойлаб ўйлайман
ғаройиб тушларнинг таъбир, маъносин.
Нега мен учаман,
қайга учаман,
нега такрорланар ғаройиб тушлар?
Демак, қачонлардир қанотим бўлган,
демак аждодларим тўралган қушдан.
Ҳафталаб ўйлайман,
ойлаб ўйлайман,
не учун қушларга тортар қонларим?
Қачондир баҳайбат қуш эдим, десам,
нега сиз куласиз, оғажонларим!

Қуш эдим,
ўт билан ўйнашган бир қуш,
балки ўт куйдирган қанотларимни.
Шу холос, йилларча уриндим бекор
ўқийман деб, куйган ёдим хатини.

Мен қушман,
қачондир ерга қулаган,
кейинча заминга мослашган жисмим.
Ғаройиб тушларим эса, шубҳасиз,
ёдимнинг куймасдан қолган бир қисми…
Гоҳ эса ўнгимда
куймасдан қолган
хотирам парчаси сабаб бўларми,
гавжум шаҳарларнинг кўчаларида
қанотдай ёзилиб кетар қўлларим.
Қайга учиш керак,
билмайман, аммо
биларсиз бемалол ухлаётганлар —
силкиниб-силкиниб кулаётганлар?!
Билсангиз,
шу тобда жисму жонимни
заҳарга айланиб, ёқар қонларим.
Қушдай бўзлаб учдим бошларингизда,
қушлигин унутган, оғажонларим!

Зора эсласангиз,
зора тилагим,
балки насиб бўлар сизлар-ла учмак.
Ҳозирча кечирдим, сақламадим кек,
чунки мен одаммас,
чунки мен қушман.

Шавкат РАҲМОН
🔥9👍5😢52
ЯНА САВОЛ

Оёғимга ботмон тошларни
болаликдан боғлаб қўйди ким?
Энди халос бўлмоққа етмас
ёвузлардан асраган умрим.
Худо берган сонияларни
хароб қилди қайси ғаламис?
Агарда шу тоғлар бўлмаса,
Учар эдик самоларда биз.

Шавкат РАҲМОН
9👍4🔥4😢2
САВДОГАР ВА ТЎТИҚУШ

Қушларни суярди савдогар азал,
шундан топар эди кўнгил хушини.
Ҳамма қушларидан кўрарди афзал
одамдай гапирган тўтиқушини.
Яна бир эрмаги тижорат эди,
тевалар кўзғолиб қолди бир наҳор.
Савдогар қафасбанд тўтига деди:
«Ҳинд сори борурман, не тилагинг бор?»
«Эй саховатли зот, кўнглим хўб чоғдир,
биринчи тилагим — соғ-саломат қайт,
иккинчи тилагим — палон боғдаги
тўтилар қавмига мендан салом айт».

Йил ўтди.
Сафардан қайтар маҳалда
карвон тўти айтган макондан ўтди.
Бир кавсар эди-да,товланиб лаълдай
шохларда тизилмиш минглаган тўти.
Хушфеъллик ҳамиша керакли хислат.
аввал салом айтди, андин сўнг калом:
«Турон боғлариндан бир тўти сизга
камина орқали йўллади салом».
Ҳаво тўлқинланди чексиз оҳлардан,
ногоҳ ғуж оғочлар тўлғонди оғир —
тўтилар тўкилди зумрад шохлардан,
рангин шуълалардай тўкилди бир-бир.

Бу ҳолдан кўзғалиб қолди тевалар.
савдогар қайғуриб-қайғуриб қайтар.
Бу ёмон хабарни шўрлик беватан —
йўл қараб ўлтирган тўтига айтар.
Эй воҳ, бу қандайин кўргилик бўлди,
савдогар ҳайратда — ўнгими ё туш —
бу ёмон хабардан тўтиқуш ўлди,
ўлди саройини безаб турган қуш.
Савдогар бўзлади, бўзлади ёмон,
кўнглини безаган қушни йўқотди.
Қафаснинг эшигин очгани замон
ўлган қуш ўзини осмонга отди.
«Эй саховатли зот, кечиргил мени,
қушларнинг тилини фақат қуш билгай.
Уларнинг бир сирин очайин энди —
бири банди бўлса, бари йиқилгай...»

...Шу-шу узлат қилиб, ҳаққа етгандай,
ҳалиям кўнглига сиғмай ҳатто зар,
ушбу воқеани ўтган -кетганга
гапириб юрармиш хушфеъл савдогар.
🔥117👍7👏2
❗️"Агар мустақилликни қурол билан ҳимоя килиш зарур бўлса, мен кўнгилли бўлиб жангга жўнайман... Ўғлим ҳам боради... Сизлар ҳам борасизлар... ҳамма бориши керак..."

Шавкат Раҳмон (1950-1996).
25🔥15👍5
OVOZIM

Nahot, she’rlar aytdim 
bo‘shliqqa qarab, 
nahotki, sovrildi olov so'zlarim,
nahotki haq bolsa, el-u yurt asli,
quruq so‘zlar degan gumroh do‘stlarim?!
Nahot, bekor o‘tdi 
gulday umrimning
ming yilga tatirlik oltin chog‘lari,
nahot biror ruhni uyg‘otolmadi
shoir yuragimning qaldiroqlari?!
Nahotki, birorta dilga yetolmay,
behuda sarflanib qancha kuch-chidam,
kelib ketaverar yorug‘ dunyoga,
kelib ketaverar menday kuychilar?!
Menga minbar emas, 
unvonlar emas,
latta chechaklaru 
ehsonlar emas, 
olov bir sahroni,
yurtim xayoli
nurga gurkiragan sahro bering, bas.
Erku muhabbatning muxtor elchisi —
yotmasman tuproqqa do‘nib, tinchlanib,
jasadim tirikdir yorug‘ dunyoda,
oyning sinig‘iday chaqnar sinchlarim.
Agar yetti qavat yerning qa’rida
yotsam-da larzaga solib havoni,
elimning yuragin 
topar baribir
jismimni kuydirib uchgan ovozim.

Shavkat RAHMON
👍159🔥4
ДАСТХАТ

Гўзаллик, покликдан уялиб, 
қисилиб, қимтиниб турасан, 
қоп-қора деворга суяниб, 
ёп-ёруғ хаёллар сурасан.

Илоҳам, тонг каби юзингга
ҳирсланиб, ҳезланиб боқарлар, 
кўзларин қоқарлар кўзингга, 
қалбингни азоблаб ёқарлар.
 
Йиқилма, ўзингни ушлагин, 
отсинлар жаҳолат тошини, 
лабингни қаттиқроқ тишлагин, 
кўрсатма кўзларинг ёшини.

  Шавкат РАҲМОН
🔥28👍94
Энди жим турасиз,
сира илож йўқ —
дунё ўзгармади сиз айтган сўздан, сиз қурган қасрлар вайрона бўлди, алафларга тўлди сиз оққан ўзан.
Энди жим турасиз,
оғир, биламан,
аммо ҳар кимсага тақдир насибдир,
билмоқчи бўлсангиз агар, шоирлик жасорат сўзининг таржимасидир.
Энди жим турасиз,
Эшитинг элни,
эл асло демайди, зоғлар куйласин, энди кенгликларда ҳақ сўрамасдан, ерни безаб ётган боғлар куйласин.
Куйласин,
келди-да куйламоқ гали,
куйласин мангулик қўшиқларини, бузсин-да сиз каби ақли қисқалар хатарсираб турган тўсиқларини.
Ана... қулоқ солинг...
эшитяпсизми,
куйлар шоир шамол,
куйлар шоир қор,
шоир қоронғилик,
шоир тоғларда
шоир дарёларнинг шовиллаши бор.

Шавкат Раҳмон
👍1911😢2
ЙЎЛОВЧИ

Ўттиз уч ёшимда
ўттиз уч минг йил
ҳасрати, доғи бор қарашларимда, сангтарош хўрсинар қадимдан буён
олам тошларини тарошлар экан...
Қадам босганимда чайқалади ер, чайқалар ёдимнинг оғирлигидан.
Бирор аср ухлай,
ичайин чоғир,
бергин, ер, минг йиллик чоғирларингдан.
...Вирдан афсонавий кишвар очилди,
симирдим қип-қизил гулларнинг исин.
Олам гўзал экан —
шунда илк бора
эшитдим қалбимнинғ теран йиғисин.
Борлиқни унутиб ухладим лаҳза, руҳимдан увалиб кетгандай ғуллар.
Сўнг чучиб уйғондим куз нафасидан,
сарғайиб қолганди
қип-қизил гуллар.

Шавкат Раҳмон
👍104🔥3👏2🙏1
ФИКР

Дарёга айландим,
ўйчан дарёга,
руҳимда қадимги осойишталик. Қаъримга беркитдим долғаларимни,
руҳимга бўйсунди дунё ишлари.
Ўйлайман яшамоқ моҳиятини,
қаттиқ нигоҳларим осмон хатида. Вужудим сезмайман,
лаззат оламан
ҳар фикр — руҳимнинг ҳаракатидан.
Бироқ ўжар кундуз
товланар экан,
яшил замзамали йироқ тоғлардан ирмоқлар — жодугар пари қизларни бошлаб келар тошлоқ қирғоқларимга.
Қизлар кўйлакларин
ўтларга ёйиб,
ўйнатиб жарангдор товушларини, хаёлчан юзимга оқшомга қадар
отиб ўтиришар майда тошларни.
Руҳим ҳаракати тўхтамас, бироқ
ҳар кун давом этар бу гўзал ёвлик. Менга осойишта лаҳзалар керак, жодугар қизларга —
шўхлик, асовлик.

Шавкат Раҳмон
10👍6👏3🔥2😢1
БАҲОРНИНГ ИЛК КУНИДА ХОТИНИНИ КЎРГАН ШОИРНИНГ
КЕЧИНМАЛАРИ


Бу аёл…
Кўзимга қушдай кўринди,
мусича, каптардай — сурганда хаёл.
Қайданам созладим тасаввуримни,
қушга ўхшайверар ҳадеб бу аёл!
Гўё хоб элитган…
Суврати сўлғин,
сездирмай жилмаяр гўё ҳумойлик.
Сўлиш ё гирями — ғалати тўлқин,
кўзлари ҳазинлик ёхуд хуморлик.
Баҳорга ўхшатсам…
баҳор ярашмас —
бу аёл баҳордан минг бора гўзал.
Пойига ташлашга — қалбни тарашлаб,
ёниқ сўзлар керак,
самимий сўзлар.
Баҳорнинг бир зумрад бўсағасида
кафтлари қушлардай…
Овозсиз сўйлар.
Дунё, бу аёлга ўхшатадиган
борми бирор тимсол қушингдан бўлак.
Ҳадикли нигоҳни сирли қирида
осмонни чоғларкан қушдай беғубор,
сезаман,
аёлнинг нозик кифтида
қандай оғир сўзлар,
ғамгин сўзлар бор.
Кўринмас сўзларни аёл кифтидан
бирма-бир оламан сеҳргар каби.
Қўллари титрайди аёлнинг бирдан,
кўзлари титрайди,
титрайди лаби…
Гўёки парвоздан олдинги ҳолат;
нозик кафтларида энг сўнгги малол —
гўёки сўнгги сўз,
оғир сўз қолган,
сўнгги сўзни олсанг,
учгудай аёл…

Шавкат РАҲМОН
8👍8
КАЙФИЯТ МАНЗАРАСИ

Далв ойи.
Атрофда бир ҳовуч қор йўқ.
Девона оғочлар кезмиш туманда.
Кўнгилнинг ҳолини сўрашга ёр йўқ,
Жўмард йўқ сўйлайин десам Турондан.
Наҳрлар сўйилган,
қоннинг ранги йўқ,
ичимда бўридай увлар бир шамол.
қиличдай чарақлар ой нурида йўл,
кенгликда ухлайди улкан бир қарол.
Оловдан сўйлайми,
сўйлайми майдан,
дарбадар набидай ўқийми оят.
Бу сохта булбуллар намунча сайрар.
намунча пўйроздан оқар ҳақорат.
Қарол жим ухлайди бу қиш палласи,
бор-йўғин каламуш галаси ташир
шамолда тебранган улкан калласин
талашиб-тортқилаб қашқирлар ғажир.
Валатлар
айниган дилларин кўриб,
ёпиқ дарчаларни муштлайди титраб.
Эй кўнгил,
пойингда бир тупроқ бўлдим.
Кетмагил,
шу ерда баралла йиғла.
Далв ойи.
Суронлар тўфонларидан
қашқирлар тирқираб қочган бир онда
ўлдим рўйжада хоб ўпқонларидан,
жонимни қийнаган ёвуз бир қондан.
Қарғалар босди сўнг…
чилпарчин ёруғ,
қоришди талваса — нур билан рўё.
Турон кенгликлари сориғдан сориғ,
улкан бир ўлакса ётгандай гўё…

Шавкат РАҲМОН
👍135
QAYTAR DUNYO

Essiz, shundoq umr,
uqib yetmabsiz,
azaldan nodonga dunyo torligin,
loaqal keksani hurmat qil degan
oddiy bir maqolning borligin.
Kecha itlik qilib,
donoligidan
sizdayin nodonga pastdan qaragan
nuroniy odamni abgor qildingiz,
qildingiz nodonga xos bir harakat.
Endi xavfsiraysiz orqaga qarab,
ne bo‘ldi, boshdan yo humo uchdimi?
Yursa, yuribdi-da izlaringizdan
sanoqsiz bolalar
tugib mushtini.

Shavkat RAHMON
👍19🔥83👏3
СЎЗ ҚУДРАТИ


Ариқ бўйидаги
сарғиш чимзорда
пашшага таланиб ётган майхўрга ўзингни валига сиғинадиган
авом бир қул каби
қарашга ўргат.
Ичир Сирдарёдай улуғ меҳрингни ҳовучлаб-ҳовучлаб очиқ қалбингдан.
Кўксингга қўл қўйиб,
таъзим қилавер,
буюксиз деявер ҳар бир гапингда. Синамоқчи бўлсанг сўз қудратини,

ўзингни мажбур қил,
ўзингга буюр,
ичиб Сирдарёдай улуғ меҳрингни, эсипаст, албатта, бўлади буюк.
Сўнгра ғолибона тикилишидан
сен титрай бошлайсан томчи симобдай,
гўё сен ётгандай куппа-кундузи пашшага таланиб
сарғиш чимзорда...

Шавкат Раҳмон
🔥126👍2
2025/10/22 09:26:05
Back to Top
HTML Embed Code: