Telegram Web Link
БУГУН 30-МАЙ БУТУНЖАҲОН СКЛЕРОЗГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ


🧠 Склероз мия ва умуртқа бўйлаб тарқалган асаб толаларига таъсир қиладиган жиддий касаллик. Асаб толаси бириктирувчи тўқима билан алмашади ва унда чандиқлар ҳосил бўлади.

🧔‍♂ Склероз кўпинча 45-64 ёшдаги одамларда учрайди, аммо унинг биринчи намоён бўлиши 20-40 ёшдаёқ кузатилиши мумкин.

😐 Афсуски, бу дардга ҳали даво йўқ. Бироқ касалликнинг ривожланишини тўхтатиш ва пайдо бўлган аломатларни юмшатиш усуллари мавжуд. Касалликнинг бир нечта аломатлари бор:

1⃣ Кўриш қобилияти ўзгариши энг кенг тарқалган дастлабки аломатлардан бири. Оптик асаб деярли биринчи бўлиб склероз билан оғрийди. Бу ҳолат кўриш қобилияти ёмонлашишига олиб келади. Масалан, обектларни кўриш хиралашади, атроф туманлашади.

2⃣ Заифлик ва чарчоқ умуртқа поғонасидаги нервларнинг шикастланишидан келиб чиқади ва биринчи навбатда, оёқларга таъсир қилади: юриш ёки узоқ вақт туриш қийинлашади.

3⃣ Ҳиссий беқарорлик. Хавотир, асабийлашиш, кайфиятнинг тез ўзгариши, бирдан йиғлаш ва хафа бўлиш.

4⃣ Шунингдек, эшитиш қобилияти бузилиши, қўл қалтираши, ютиниш ва нафас олишдаги муаммо, норавон нутқ, бош оғриғи каби аломатлар ҳам склерознинг илк босқичлари бўлиши мумкин.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
4
#Билганингиз_фойда

ҲЎЛ МЕВАЛАР: ОВҚАТДАН ОЛДИНМИ ЁКИ... 


САВОЛ: – Ҳўл мевалар (нок, анжир, шафтоли, узум, анор) овқатдан олдин ёки кейин қабул қилинадими? Шу ҳақида маълумот берсангизлар.
Наргиза СУЛТОНОВА, Тошкент шаҳри.

❗️ЖАВОБ: – Мухлис ўринли савол йўллаган. Ҳўл мевалар, фанда данакли ва данаксиз мевалар, дея юритилади. Дарҳақиқат, дастурхон кўрки бўлмиш меваларни қачон тановвул қилиш кераклиги барча учун фойдали. Шу боис, қуйида меваларни қандай ва қачон тановвул этилишини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Батафсил бу ерда ўқинг


🔔Telegram | Instagram | Youtube
4👍3
"FRANK MEDIC" КЛИНИКАСИДА ПРОСТАТА АДЕНОМАСИ ВА ПРОСТАТИТНИ ОПЕРАЦИЯСИЗ ДАВОЛАСА БЎЛАДИМИ?

Тунда тез-тез ҳожатхонага қатнаяпсизми? Пешоб босими пастми?
🙈 Жинсий майл сусайиб боряптими? Анча вақтдан бери қорнингизда цистостома борми?
❗️ Ёшингиз 40 дан ошган бўлса, простатит ва простата аденомаси хавфи бор!
Буни фақат операция қилиб даволаш керакми?
🦋 Йўқ! «Frank Medic» клиникаси ходимлари Сизни юқоридаги муаммолардан операциясиз, радиотўлқинли терапия ёрдамида халос бўлишингизга ёрдам беради.

♻️ Операция наркозсиз, кесмасдан, 1 соат давомида ўтказилади.
♻️ Шундан сўнг ўша куннинг ўзидаёқ уйга кетишингиз мумкин.
♻️ Аденома ҳажмининг аҳамияти йўқ.
❗️
«Frank Medic» клиникаси раҳбари Вдовин Дмитрий Андреевичга ҳар куни қўнғироқ қилишингиз мумкин.

"Frank medic" клиникаси манзили:
Тошкент шаҳри, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 9-проезд.

+998901787011
+998555038999
+998555037060

https://maps.google.com/maps?q=41.272202,69.263598&ll=41.272202,69.263598&z=16
Хизматлар лицензияланган.
Реклама
🔥1
☀️ Боланинг терисини қуёшдан қандай ҳимоя қилиш мумкин?


Кичкинтойларнинг териси нозик ва таъсирчан – бу барчага, ҳатто қора танли болаларга ҳам тегишли! Болаликда қуёшдан куйиш келажакда тери саратони хавфини оширади.

✳️ Бола терисини зарарли ултрабинафша нурларидан ҳимоя қилишнинг 5 та асосий қоидаси:

🔸Соя – соат 11:00 гача ва 16:00 дан кейин сайр қилинг.
🔸Кийим – енгил, лекин ёпиқ кийимларни танланг.
🔸Шляпа ёки панама – қулоқ ва бўйинни ёпиш учун кенг ҳошияли.
🔸Қуёшдан ҳимояловчи крем – СПФ 30-50, кўчага чиқишдан 20 дақиқа олдин суртинг.
🔸УВ-филтрли кўзойнаклар – болаларнинг кўзлари айниқса заиф.

Қайси кремни танламоқ керак?

Минерал – бир ёшгача бўлган болалар учун.
Сувга чидамли – агар бола чўмилаётган бўлса.
Ҳидсиз – аллергия келтириб чиқармаслик учун.

💡Муҳим! Кремни ҳар 2 соатда ва чўмилгандан кейин янгилаб туринг.

Тери қизарган бўлса:

➜ Болани сояга олиб боринг.
➜ Пантенол ёки совитувчи гел суртинг.
➜ Кўпроқ сув беринг.

Қуёшдан асранг!


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
3
31 МАЙ - БУТУНЖАҲОН ТАМАКИДАН ВОЗ КЕЧИШ КУНИ


Тамаки истеъмоли билан боғлиқ соғлиқ учун хавфлар ҳақида хабардорликни ошириш ва тамаки истеъмолини камайтириш бўйича самарали сиёсатни тарғиб қилиш мақсадида ҳар йили 31-май куни Бутунжаҳон тамакига қарши кураш куни нишонланади. Ҳар йили ўтказиладиган бу кун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан олиб борилади ва тамакининг одамлар, оилалар ва жамиятга зарарли таъсирини таъкидлайди.

Тамаки истеъмоли глобал соғлиқни сақлаш муаммоси бўлиб қолмоқда, ҳар йили 8 миллиондан ортиқ киши тамаки билан боғлиқ касалликлар туфайли ўлимга дучор бўлмоқда.

Бутунжаҳон тамакига қарши кураш куни тамаки истеъмолини камайтириш ва аҳоли саломатлигини яхшилаш бўйича шошилинч чоралар кўриш зарурлиги ҳақида муҳим эслатма бўлиб хизмат қилади.

👉 Постни яқинларингизга юборишни унутманг!

Telegram | Instagram | Youtube
4
🙆‍♀ БОШИНГИЗ ОҒРИЯПТИМИ? СОЧЛАРИНГИЗНИ ТАРАНГ!


💁‍♀ Ҳа япониялик олимлари бош оғриғининг дорисиз осон бир даво усулини тавсия этишмоқда. Бош оғриғини ёғоч тишли тароқ билан бартараф этса бўлар экан. Қандай қилиб дейсизми?

🔥 Ёғоч тишли тароқ ёрдамида бошнинг олд қисмидан орқа тарафга, кейин орқадан олдинга ва икки ён тарафга бир маромда тарайсиз. Қон айланиши яхшиланиши ҳисобига оғриқ аста-секин камаяди.
Агар бош оғриғи қон босими кўтарилиши ёки қон томирлар билан боғлиқ бўлса ҳам бу муолажа яхши самара беради.


🔔Telegram | Instagram | Youtube
3
ЛАВЛАГИ ЕЙИШНИ ОДАТ ҚИЛИНГ


🔴 Лавлаги таркибида магний бор, бу атеросклерознинг олдини олиш ва асаб тизимининг фаолиятини нормаллаштиришда самарали эканлиги исботланган.

🩸Қон томирлари билан боғлиқ муаммолар учун лавлаги фойдали бўлишининг яна бир сабаби органик кислоталарнинг юқори миқдори бўлиб, улар томирларда тромбларнинг шаклланишига тўсқинлик қилади.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
3
#Иймон_шифоси

🔶 «ФОТИҲА» сураси:
АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...

🔶 «ЯСИН» сураси:
Охиратда чанқоғингизни қондиради ...

🔶 «ВОҚЕА» сураси:
Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...

🔶 «МУЛК» сураси:
Қабр азобидан сақлайди ...

🔶 «КАФИРУН» сураси:
Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...

🔶«ИХЛОС» сураси:
Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...

🔶 «ФАЛАҚ» сураси:
Кулфатдан сақлайди ...



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
4👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БОЛАЛАР САЛОМАТЛИГИ – ОЛТИН ХАЗИНАМИЗ


Бугун 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.
Барча болалар соғ-саломат ва бахтли бўлишларини тилаб қоламиз. 



🔸Соғлом болалар соғлом оила гулғунчаларидир.

🔹Болалар эртанги кунимизнинг ҳакамларидир.

🔸Фарзандларингизга яхшилик қилишни истасангиз, уларни қувонтиринг.

🔹Болалар билан ҳам тўғрисўз бўлиш лозим.

🔸Яхши тарбия – бизнинг бахтли кексалигимиз.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
4
🌈 БОЛАНИНГ РАВОН ГАПИРИШИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КEРАК? ПEДИАТР МАСЛАҲАТИ


🔻 Бола билан ҳомиладорлигингиздан бошлаб суҳбатлашишни бошланг.

🔻 Бола тилида суҳбатлашманг.
Бола 6 ойдан ўтгач у билан  оғизни чўччайтириб "ширингина" гапиришнинг фойдаси йўқ.

🔻 Боланинг кўзларига қараб гапиринг. Ота-она гапираётганида бола унинг лаб қимирлашини кузатади, шу йўл билан унинг тили чиқиши осонлашади.

🔻 Болага кўп савол беринг.
Бола жавоб бера олмаган тақдирда ҳам, унга савол беришга одатланинг.

🔻 Болага кўп эртак ўқинг.
Китобдаги янги сўз ва иборалар болани тили чиқишида муҳим аҳамиятни касб этади.


Telegram | Instagram | Youtube
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ КЎП ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНАДИГАН 5 ТА ЗАРАРЛИ МАҲСУЛОТ


👉 Яқинларга улашиб қўйинг


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
3
Шўрва кўпиги: олиб ташлаш керакми ёки йўқми?


Шўрва пиширганда юзага келадиган кўпик ҳақида турли фикрлар бор. Кимдир уни зарарли деб ҳисоблайди, кимдир эса фойдали дейди. Келинг, ҳақиқатни билиб олайлик!

🔸 Кўпикда нима бор?
– Ивиб қолган оқсиллар (альбумин, миоглобин)
– Майда ёғ заррачалари
– Гўштдаги табиий аралашмалар

🔸 Кўпик зарарлими?
Йўқ! Унда антибиотик ёки зарарли моддалар тўпланган деган гап илмий жиҳатдан тасдиқланмаган.

🔸 Фойдали бўлиши мумкинми?
Унчалик эмас. Шўрванинг асосий фойдали моддалари (коллаген, минераллар, аминокислоталар) суюқликнинг ўзида қолади.

🔸 Кўпикни олиб ташлаш керакми?
Шўрва тиниқ бўлиши учун – ҲА
Фойдали моддалар сақлансин деса – ЙЎҚ


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
4
🌏 2 ИЮНЬ БУТУНЖАҲОН ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ВА ОРТИҚЧА ОВҚАТ ИСТЕЪМОЛИДАН САҚЛАНИШ КУНИ


👆Инсон организми деярли барча керакли моддаларни озиқ-овқат ва сув орқали олади. Озиқ-овқат маҳсулотларининг таркиби ва уларнинг хусусиятлари саломатлик, жисмоний ривожланганлик, меҳнат қобилияти, ҳиссий ҳолат ва умуман, умр кўриш давомийлиги ва сифатига бевосита таъсир қилади. Инсон организмига шу қадар таъсир қилишга қодир бўлган яна бошқа бир омилни топиш қийин.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
2👍1
🩸 Гемоглабинни оширишнинг 6 усули


1. Қизил лавлаги. Уни ҳар куни бир маҳал овқат билан бирга қирғичдан чиқариб истеъмол қилинг.

2. Сабзи шарбати. Бир ҳафтада 3-4 марта бир стакандан унинг шарбатини ичиш яхши самара беради.

3. Гречка. Ушбу маҳсулотдан бир ҳафтада бир марта мунтазам равишда таомлар тайёрланг.

4. Тухум (айниқса, сариғи ёрқин рангда бўлса яхши).

5. Ёнғоқ, майиз ва асал. Улардан тенг миқдорда олиб, гўштқиймалагичдан чиқаринг. Эрталаб наҳорга бир ош қошиқдан енг.

6. Наъматак ва асал. Иммунитетни мустаҳкамлашга кўмаклашувчи бу малҳам гемоглабинни кўтаришда ҳам беназирдир.

💁‍♀Озода ЭРГАШЕВА,  олий тоифали шифокор


«Шифо-инфо» газетасидан


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШНИНГ ОДДИЙ ҚОИДАЛАРИ

💁‍♀️ Гули ШАЙХОВА, тиббиёт фанлари доктори, профессор, нутрициолог:

Тибетликларнинг бир гапи бор: суюқ овқатни чайнаб е, қуюқ овқатни ич! Бу суюқ овқатни ҳам майда-майда қисмларда, қуюқ овқатни эса суюқ кўринишга келгунча чайнаб ейиш кераклигини англатади. Чайналган масса ошқозонга ўзи оқиб кирадиган даражада бўлиши керак.

Ичимликларни овқат маҳалида ичманг: чой ва шарбатларни овқатланиб бўлгач, 30 дақиқадан сўнг ичиш мумкин.

Секин овқатланинг, ишингиз қочиб кетмайди. Тўйганлик ҳақидаги сигнал ошқозондан мияга 30 дақиқадан сўнг боради.

Диққатингизни чалғитманг. Овқат маҳалида телевизор кўриш, суҳбатлашиш, китоб ўқиш мутлақо мумкин эмас. Бутун диққатингизни организмингизни озиқ моддалар билан тўйинтираётганлигингизга қаратинг.

Тушкун кайфиятда дастурхон олдига ўтирманг. Акс ҳолда, ёмон кайфиятингизни овқатга қўшиб еб қўясиз.


🔔Telegram | Instagram | Youtube
3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖИГАРЛАРИМ ОМОН БЎЛСИНЛАР


Бир кўрпани талашиб ўсган,
Қийқириб ёқалашиб ўсган,
Бир печга  ўт қалашиб  ўсган,
Жигарларим омон бўлсинлар.

Тариқ мисол сочилганларим,
Сочи оппоқ очилганларим,
Ор-номусдан  тож илганларим-
Жигарларим омон бўлсинлар.

Кўнглимдаги чўнг минорларим,
Жавоҳир-у, лаъл, динорларим,
Қадди бўйи тик чинорларим-
Жигарларим омон бўлсинлар.

Сўроқлаган кунда, кун ора,
Ташвиш ила тўлган дун ора,
Ёлвораман кунда минг бора-
Жигарларим омон бўлсинлар.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
3👍1
2025/07/13 22:26:32
Back to Top
HTML Embed Code: