Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ КЎП ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНАДИГАН 5 ТА ЗАРАРЛИ МАҲСУЛОТ


👉 Яқинларга улашиб қўйинг


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
3
Шўрва кўпиги: олиб ташлаш керакми ёки йўқми?


Шўрва пиширганда юзага келадиган кўпик ҳақида турли фикрлар бор. Кимдир уни зарарли деб ҳисоблайди, кимдир эса фойдали дейди. Келинг, ҳақиқатни билиб олайлик!

🔸 Кўпикда нима бор?
– Ивиб қолган оқсиллар (альбумин, миоглобин)
– Майда ёғ заррачалари
– Гўштдаги табиий аралашмалар

🔸 Кўпик зарарлими?
Йўқ! Унда антибиотик ёки зарарли моддалар тўпланган деган гап илмий жиҳатдан тасдиқланмаган.

🔸 Фойдали бўлиши мумкинми?
Унчалик эмас. Шўрванинг асосий фойдали моддалари (коллаген, минераллар, аминокислоталар) суюқликнинг ўзида қолади.

🔸 Кўпикни олиб ташлаш керакми?
Шўрва тиниқ бўлиши учун – ҲА
Фойдали моддалар сақлансин деса – ЙЎҚ


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
4
🌏 2 ИЮНЬ БУТУНЖАҲОН ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ВА ОРТИҚЧА ОВҚАТ ИСТЕЪМОЛИДАН САҚЛАНИШ КУНИ


👆Инсон организми деярли барча керакли моддаларни озиқ-овқат ва сув орқали олади. Озиқ-овқат маҳсулотларининг таркиби ва уларнинг хусусиятлари саломатлик, жисмоний ривожланганлик, меҳнат қобилияти, ҳиссий ҳолат ва умуман, умр кўриш давомийлиги ва сифатига бевосита таъсир қилади. Инсон организмига шу қадар таъсир қилишга қодир бўлган яна бошқа бир омилни топиш қийин.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
2👍1
🩸 Гемоглабинни оширишнинг 6 усули


1. Қизил лавлаги. Уни ҳар куни бир маҳал овқат билан бирга қирғичдан чиқариб истеъмол қилинг.

2. Сабзи шарбати. Бир ҳафтада 3-4 марта бир стакандан унинг шарбатини ичиш яхши самара беради.

3. Гречка. Ушбу маҳсулотдан бир ҳафтада бир марта мунтазам равишда таомлар тайёрланг.

4. Тухум (айниқса, сариғи ёрқин рангда бўлса яхши).

5. Ёнғоқ, майиз ва асал. Улардан тенг миқдорда олиб, гўштқиймалагичдан чиқаринг. Эрталаб наҳорга бир ош қошиқдан енг.

6. Наъматак ва асал. Иммунитетни мустаҳкамлашга кўмаклашувчи бу малҳам гемоглабинни кўтаришда ҳам беназирдир.

💁‍♀Озода ЭРГАШЕВА,  олий тоифали шифокор


«Шифо-инфо» газетасидан


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШНИНГ ОДДИЙ ҚОИДАЛАРИ

💁‍♀️ Гули ШАЙХОВА, тиббиёт фанлари доктори, профессор, нутрициолог:

Тибетликларнинг бир гапи бор: суюқ овқатни чайнаб е, қуюқ овқатни ич! Бу суюқ овқатни ҳам майда-майда қисмларда, қуюқ овқатни эса суюқ кўринишга келгунча чайнаб ейиш кераклигини англатади. Чайналган масса ошқозонга ўзи оқиб кирадиган даражада бўлиши керак.

Ичимликларни овқат маҳалида ичманг: чой ва шарбатларни овқатланиб бўлгач, 30 дақиқадан сўнг ичиш мумкин.

Секин овқатланинг, ишингиз қочиб кетмайди. Тўйганлик ҳақидаги сигнал ошқозондан мияга 30 дақиқадан сўнг боради.

Диққатингизни чалғитманг. Овқат маҳалида телевизор кўриш, суҳбатлашиш, китоб ўқиш мутлақо мумкин эмас. Бутун диққатингизни организмингизни озиқ моддалар билан тўйинтираётганлигингизга қаратинг.

Тушкун кайфиятда дастурхон олдига ўтирманг. Акс ҳолда, ёмон кайфиятингизни овқатга қўшиб еб қўясиз.


🔔Telegram | Instagram | Youtube
3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖИГАРЛАРИМ ОМОН БЎЛСИНЛАР


Бир кўрпани талашиб ўсган,
Қийқириб ёқалашиб ўсган,
Бир печга  ўт қалашиб  ўсган,
Жигарларим омон бўлсинлар.

Тариқ мисол сочилганларим,
Сочи оппоқ очилганларим,
Ор-номусдан  тож илганларим-
Жигарларим омон бўлсинлар.

Кўнглимдаги чўнг минорларим,
Жавоҳир-у, лаъл, динорларим,
Қадди бўйи тик чинорларим-
Жигарларим омон бўлсинлар.

Сўроқлаган кунда, кун ора,
Ташвиш ила тўлган дун ора,
Ёлвораман кунда минг бора-
Жигарларим омон бўлсинлар.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
3👍1
3 ИЮНЬ БУТУНЖАҲОН ВЕЛОСИПЕД КУНИ


🚲 2018 йил 12 апрель куни Бирлашган Миллатлар Бош Ассамблеяси томонидан «3 июнь – Бутунжаҳон велосипед куни» деб белгиланган.

•-••-••-••-••-••-••

🚴‍♀ Велосипед ҳайдаш пайтида қон кислород билан доимий равишда тўйинади, у бошқа озиқ моддалар билан бирга мия ҳужайраларига ва тананинг бошқа муҳим органларига сингиб боради. 



🔔Telegram | Instagram | Youtube
1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️New York Times огоҳлантиради

😱Cоcомелон болангизга ширин мултфилм эмас, секин зарба бўлаётган хавф бўлиши мумкин!


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
👍2
💊 Магний нима ва унинг танамизга қандай фойдалари бор биласизми?
Anonymous Poll
36%
Билмас эканмиз 🙁
64%
Тулиқ маьлумотим юқ😔
🔥2
Жуда купчилик Магний хақида маьлумотга эга эмас экан😞

Шу постимга 30-та 🔥реакция йиғилса!


💊 Магний нима?
💊 Нима учун истеьмол қилишимиз керак?
💊 Магний етишмаса танамизда нималар содир булади?

Барчаси хақида тулиқ ёритиб берамиз☺️

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
🔥28👍8👌1
🧪 МАГНИЙ – БАДАН УЧУН ТАБИИЙ МУЖИЗА

🔷 Магний нима ва у қаерда учрайди?

Магний — организмда учинчи энг кўп учрайдиган минерал бўлиб, у ҳар бир ҳужайрада мавжуд. У 300 дан ортиқ биохимиявий реакцияларда иштирок этади ва организмда тинимсиз фаолият юритади.

Унинг катта қисми суяклар (60% гача), қолгани мушаклар, тўқималар ва қонда жойлашган.

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔷 Магнийнинг организмдаги асосий вазифалари:

1. Энергия ишлаб чиқариш:
Магний АТФ (энергия молекуласи)нинг тузилиши ва фаолияти учун зарур. Агар магний етишмаса, тананинг энергия ишлаб чиқариш қобилияти пасаяди.

2. Асаб тизими ва руҳий ҳолат:
У асаб импулсларини узатишда иштирок этади. Магний миқдори етишмаса, инсон асабий, безовта, ҳадикли бўлиши мумкин.

3. Юрак соғлиғи:
Магний юрак мушакларининг тўғри қисқаришини таъминлайди. У қон босимини барқарор сақлашда ҳам ёрдам беради.

4. Қандли диабетда ёрдамчи:
Магний инсулин самарадорлигини оширади ва қондаги глюкоза даражасини назорат қилади.

5. Ҳомиладорлик ва аёллар саломатлиги:
Айниқса ҳомиладор аёллар учун жуда муҳим, чунки у бачадон мушакларини бўшаштиради ва оғриқларни камайтиради.

6. Мушаклар саломатлиги ва дам олиш:
Магний мушакларни бўшаштиради, спазмлар ва судораларни камайтиради.

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
2👌1
🔷 Магний етишмовчилиги сабаблари:

• Нотўғри овқатланиш
• Узоқ муддатли стресс
• Овқат ҳазм қилиш тизими муаммолари (гастрит, ичакдаги сўрилмачилик)
• Қаҳва, спиртли ичимликлар ва газли ичимликлар кўп истеъмоли
• Айрим дориларни узоқ муддат қабул қилиш (диуретиклар, антибиотиклар)

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔷 Етишмовчилик белгилари:

• Чарчоқ, заифлик
• Уйқусизлик
• Асабийлашиш, руҳий тушкунлик
• Қон босими ошиши
• Мушак тортилиши (особенно кечқурун)
• Юрак уришининг тезлашиши ёки тўхтаб қолиши
• Бош оғриғи, айланиши
• Қўл-оёқнинг увишиши

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
3
🔷 Қандай ҳолатларда магний қабул қилиш керак?

• Уйқусизлик, чарчоқ ва асабийликда
• Мушаклар тортилганда ёки юрак уриши бузилганда
• Ҳомиладорлик даврида
• Қон босими юқори бўлганда
• Соғлом мия ва юрак фаолияти учун

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
2
🔹 Магний қандай озиқ-овқатларда учрайди?

• Бодом, ёнғоқ, кунжут
• Исмалоқ, брокколи, лавлага
• Авокадо
• Қора шоколад (баланд какао миқдори билан)
• Бутун дон маҳсулотлари
• Банан

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Магний хақидаги маьлумотлар фойдали булдими?
Anonymous Poll
80%
Жуда фойдали булди рахмат🥰
20%
Куп нарсаларни билмас эканман😌
2025/07/13 20:41:59
Back to Top
HTML Embed Code: