Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
😍ҚАЙСИ КУНДА ТУҒИЛГАНСИЗ?
1️⃣ — хотираси сустроқ, муҳаббатда бахти доим кулиб боқавермайди. Агар севгилиси маҳкам турмаса муносабатлари бузилиб кетиши мумкин.
2️⃣ — кўнглига яқин одам билан жисман эмас, руҳан яқинлашишга мойил, севгига ақл билан ёндашади.
3️⃣ — шиддаткор, кўнгил хушлик жону дили. Озини бошқалардан, ҳатто, севгилисидан ҳам бир поғона устун қўяди.
4️⃣ — муносабат ўрнатишда қийналади, тушкунликка берилувчан, қўллаб-қувватланишга муҳтож ва рашкчи.
5️⃣ — бойликка оч ва кибрли, улардан бевафолик чиқса ажабланманг.
6️⃣ — романтик, ишончи комил киши ва нарсаларга ўта садоқатли
7️⃣ — ўзгарувчан, ёнидаги одамга қаноат қилмай яхшироғини ахтариб юради, лекин жуда омадли ва қувноқ.
8️⃣ — романтик ва садоқатли. Кўпинча алданиб қолади. Унинг севгиси бир марта ва бир умрли бўлиши мумкин.
9️⃣ — хато қилишга эҳтиёткор. Кам ҳолларда чинакам севиб қолади ва бир умр шу севгиси билан яшаб ўтади.
🔟 — келишувчан ва киришимли, қобилиятли бўлиб феъли ўзининг нусхаси бўлган жуфтни мақул кўради.
1️⃣1️⃣ — мустақилликни яхши кўради, кўнгли очиқ ва садоқатли. Хиёнат ва мағлубиятни кўтара олмайди.
1️⃣2️⃣ — юмшоқ феълли, севса, болаларча меҳр билан севади.
1️⃣3️⃣ — ички дунёсига кириш мушкул. У билан бирга яшаш сабр-тоқатни талаб қилади.
1️⃣4️⃣ — муомаласи сабаб уни севиш мумкин эмасдай туйилади, аммо унинг қандайдир оҳанрабоси бор.
1️⃣5️⃣ — хаёлпараст, тез ёниб-ўчади. Агар уни тушунишга уринсангиз, муносабатларингиз мустаҳкам бўлади.
1️⃣6️⃣ — бир хилликни ёқтирмайди. Кўнгли бўш. Севса, қаттиқ боғланиб қолади.
1️⃣7️⃣ — кайфиятига қараб, феъли узгариб туради, унга панд берсангиз, алоқани буткул узиб кетиши мумкин.
1️⃣8️⃣ — уятчан ва тортинчоқ. Муносабатларда жиддий вазиятларга хуши йўқ.
1️⃣9️⃣ — чўрткесар, ҳукмрон шахс. Ҳатто, севги ҳам унинг манфаатига хизмат қилишини истайди.
2️⃣0️⃣ — руҳият дунёсида яшайди, севгилисини ҳам шунга чорлайди.
2️⃣1️⃣ — у ҳам руҳиятга мойил, кичкина вазиятга ҳам бутун диққатини қарата оладиган даражада таъсирчан.
2️⃣2️⃣ — рашкчи, аразчи, эътиборга муҳтож. Ҳиссиёти кучли эмас, аммо севса, вафодор бўлади.
2️⃣3️⃣ — севгилисини ўзига буйсунтиришни ёқтиради. Агар шундай жуфт учраса, турмуши яхши ўтади.
2️⃣4️⃣ — ўзини заиф ҳисоблайди. Орзулар дунёсида яшайди, севгиси ҳам шунга яраша. Янгиликларни яхши куради.
2️⃣5️⃣ — у реалист. Ҳатто, севги ҳам одамни моддий томондан таъминлайдими-йўқми, таҳлил қилади.
2️⃣6️⃣ — жуда зийрак, кўнгилчан, қатъиятли, руҳий яқинликка муҳтож, севгилиси учун қурбонликка тайёр.
2️⃣7️⃣ — ўзгарувчан, келишувчан, ақлли, кучли характерга эга. Севгилисини ҳам ўз тоифасидан излайди.
2️⃣8️⃣ — садоқатли, руҳий яқинликка мойил, юмшоқ фелли. У билан турмуш қурилса, бахтли яшаш мумкин.
2️⃣9️⃣ — ўзгарувчан, мақтанчоқ. Бундай севгилингизни бошқариш мушкул эмас.
3️⃣0️⃣ — ҳукмрон, мақсадига интилувчан. Унга юмшоқ табиатли ва бўйсунувчан жуфт керак.
3️⃣1️⃣ — садоқатли, кўнгли тоза. Шу билан бирга жаҳли тез ва инжиқ. Кўнглига йўл топган кишини бахтли қила олади.
Telegram | Instagram | Youtube
Telegram
Шифо-инфо
«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35
❤13
🍦10 ИЮНЬ ХАЛҚАРО МУЗҚАЙМОҚ КУНИ
👥Американинг Бен & Жеррйъс компанияси ташаббуси билан ўтказилди.
1987 йилда дўстлар Бен Коен ва Жерри Гринфилд музқаймоқ курсини тугатгандан сўнг музқаймоқ дўконини очдилар. Улар юк ташувчи бўлиш ниятида юк машинасини сотиб олиш учун пул ишлашга ахд қилишди. Аммо музқаймоқ бизнеси тезда машҳур бўлди. 1979 йилда бизнес бошланганлиги йиллиги муносабати билан улар бепул музқаймоқ кунини ташкил этишди. Кейин бу кун бутун мамлакатга, сўнгра дунёга тарқалди.
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤2
МУЗҚАЙМОҚДА ҚАНДАЙ ВИТАМИНЛАР БОР?
🍦 Маълумки, музқаймоқ бутун дунёда энг оммалашган хушхўр, мазали егуликлардан биридир. У жазирама об-ҳавода аъзои-танани нафақат “совутади”, балки йўқотилган куч-қувватни тезда тиклаш хусусиятига эга.
🍦 Музқаймоқ стресслардан ҳимоя қилиб, уйқусизликдан асрайди.
🍦 Музқаймоқ таркибида А, В, Д, Р, Е сингари дармон-дорилар, салмоқли миқдорда темир, калий, магний, натрий, фосфор каби маъданларни сақлайди.
🍦 Музқаймоқни ейиш – томоқни чиниқтириш, демакдир: томоқни паст ҳароратга ўргатиб, чиниқтиради ва маҳаллий иммунитетни ишлаб чиқаришга ундайди.
🍦 Соғлиққа зарар қилмаслиги учун музқаймоқни секин, кичик-кичик луқмадан истеъмол қилиб туриш талаб этилади.
©Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос
Telegram | Instagram | Youtube
❤2👍1
🫵 СИЗ КУП ТЕРЛАЙСИЗМИ?
✅ Кўп терлаш кўпинча буйракдаги муаммолар сабабли кузатилади. Ёпишқоқ тер моддалар алмашинуви бузилишининг даракчисидир.
✅ Ачимсиқ ҳидли тер организмдаги яллиғланиш жараёни туфайли юзага келади. Шунингдек, гормонал ўзгаришлар натижасида ҳам тер ҳиди ўзгариши мумкин.
✅ Пешона ва бўйин соҳасини совуқ тер босиши эса ўпка касалликларига (зотилжам, сил каби) ишора қилиши мумкин.
✅ Хавотир олганингизда кўп терлайсизми? Бу ҳолат асаб тизимида бузилишлар бўлганда кузатилади.
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤2
❗️Чет элдан қайтганлар ва хорижликлар учун мажбурий ОИВ текшируви
💁♂Парламентда муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаси билан 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 90 кундан ортиқ муддатда чет элда бўлиб қайтганлар ҳамда ишлаш учун Ўзбекистонга келган хорижликларни мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш белгиланмоқда.
🌏 Ўзбекистон фуқароларини ОИВга мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, чет эл фуқаролари учун эса уларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤4👍3
ХАР КУНИ 1 ДОНАДАН ОЛМА ЕСАНГИЗ НИМА БУЛАДИ?
Агар 30 кун давомида ҳар куни 1 дона олма ейсангиз, танангизда қуйидаги ажойиб ўзгаришлар рўй беради:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍1
💔 Қалб оғриғи нима? У қаердан келади? Қалб қандай оғрийди?
■ Психолог қабулидан лавха
"Қалбим оғриди... Ғужанак бўлиб ётиб олсаму, ҳеч нарсани ўйламасам дейман. Ҳеч кимни кўрмасам... Ҳеч нарса қилмасам... Ҳамма нарса барибир. Сендан ҳеч нарса талаб қилишмаса бўлди. Бекорчигаям йиғлайвераман. Ичимдаги оғриқни унутиш учун ўзимни чалғитаман: баъзан ўтирволиб овқатланаман, баъзан тўйиб ичаман.......Негааа ??😔"
🔺 Оғриқнинг кўриниши қўрқув, жахл, тушкунлик, кўнгилгинг қолиши, ғамгинлик, соғинч тарзида бўлиши мумкин.
Оғриқлар келиб кетар экан яшаш учун кучни камайтираверади.
Оғриқ борлиги ичингда аста-секин сени ҳаётдан узоқлаштирувчи муаммо борлигини айтади холос.
❓Муаммо нима? Кечирмаслик, айблаш, нолиш, хафа бўлиш, кутиш, соғиниш, кўнгил қолиши, жахл қилиш замирида сизнинг кечаги кун билан яшашингиз ётади!...
ДАВО УЧУН ТАВСИЯ👇
✅ Орқага қараманг!
✅ Кечиринг.. яъни КЕЧИНГ!
✅ Орқага қараманг!
✅ Унутинг дуо айланг!
✅ Орқага қараманг!
✅ Соғинманг, кутманг!
✅ Орқага йўл йўқ!
✅ Жахлингизни йиғиштириб қўйиб келажак сари олға!
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
Telegram
Шифо-инфо
«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35
❤7
🚨 БУЙРАК ТОШИ ҲОСИЛ БЎЛИШИГА САБАБ БЎЛАДИГАН МАХСУЛОТЛАР🚨
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИНГИЗДАН РАНЖИМАНГ, ЙЎҚСА...
👥 300 нафар иштирокчилар орасида ўтказилган сўровномага кўра, ўзининг хатти-ҳаракатларидан тез-тез норози бўладиганлар семиришга мойил бўлишар экан. Айниқса, ўзига бўлган ишончи панд берганда, ширинлик ёки кўп миқдорда таом ейдиганлар вазн ортишидек муаммога тўқнаш келиши ўз исботини топди.
💁♂ «Ҳаммаси инсоннинг руҳиятига боғлиқ. Ўй-фикрлари тўғри ё нотўғри эканига иккиланадиган кишилар ўзлари билмаган ҳолда кўпроқ таомланиб, шу билан тинчланишга ҳаракат қилишади. Бу эса, табиийки, семиришга олиб келади», дейди мутахассислар.
Сиз ўзингиздан ранжиб турасизми?
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤2
🔥БУЙРАКДА БЎЛСА ҚУМ — ТАРИҚ ҚИЛАДИ ГУМ
Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос:
Кристалга айланган «тош»лар ва қумларни организмдан чиқариш жараёнини тезлаштириш мақсадида:
▪️200 гр тариқ ёрмасини 3 литрли шиша банкага солиб, унинг устидан қайноқ сув қуйилади. Уни илиқ мато билан ўраб, кечасига қолдирилади.
🌝 Эрталаб қарасангиз, идишда оқ тусли малҳам ҳосил бўлади. Бу суюқликни кунига 4-5 маҳал 50-75 мл.дан қабул қилинади.
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤5
🔥 ЭНГ ФОЙДАЛИ МЕВА
🍋Изланиш натижаси
Тадқиқотчилар шуни аниқладиларки, энг фойдали мева нордон цитрус меваси — лимон бўлиб, у ўзининг таъми билан бизни бироз титратади, лекин танага жуда катта фойда келтиради.
🍋 Нега лимон жуда фойдали?
Лимоннинг сири кичик бўлакда тўпланган С витамини, флавоноидлар ва антиоксидантларнинг юқори концентрациясидир. Лимон кислотаси зарарли эмас, аксинча, иммунитетни қўллаб-қувватлайди ва организмга касалликларга қарши курашишга ёрдам беради.
☝️Олимлар лимон шарбатини сувга, салатларга ва шўрваларга қўшиб, таниш ичимликни самарали саломатлик одатларига айлантиришни тавсия қилишади.
❗️«Шифо-инфо» газетасининг 24-сонида бундан ҳам фойдали тавсияларни ўқишингиз мумкин!
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤2
Ёстиқсиз ухлаш – бел ва бўйин оғриғига табиий ечим!
Кўпчилик ёстиқсиз ухлаш ноқулай деб ўйлайди. Аслида эса:
– Ёстиқсиз ухлаш умуртқа учун тўғри ҳолатни сақлайди
Бел ва бўйиндаги оғриқларни камайтиради.
– Жуда юмшоқ ёстиқ эса бўйин мушакларини зўриқтиради
Бошга қон оқимини чеклайди, бу эса уйқусизлик ва бош оғриғига олиб келиши мумкин.
‼️ Хулоса: Агар бўйин ёки бел оғриғидан шикоят қилсангиз, бир кеча ёстиқсиз ухлаб кўринг. Табиий равишда енгиллик ҳис этасиз!
🔔 Telegram | Instagram | Youtube
Кўпчилик ёстиқсиз ухлаш ноқулай деб ўйлайди. Аслида эса:
– Ёстиқсиз ухлаш умуртқа учун тўғри ҳолатни сақлайди
Бел ва бўйиндаги оғриқларни камайтиради.
– Жуда юмшоқ ёстиқ эса бўйин мушакларини зўриқтиради
Бошга қон оқимини чеклайди, бу эса уйқусизлик ва бош оғриғига олиб келиши мумкин.
‼️ Хулоса: Агар бўйин ёки бел оғриғидан шикоят қилсангиз, бир кеча ёстиқсиз ухлаб кўринг. Табиий равишда енгиллик ҳис этасиз!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍2
Ҳар куни чарчоқ ва кучсизлик — оддий ҳол эмас.
Бу кўпинча организмдаги ички муаммолар ҳақида сигнал бўлиши мумкин.
Қуйида ушбу аломатлар билан боғлиқ асосий сабаблар келтирилган:
🧬 1. Қон етишмовчилиги (анемия)
• Сабаби: Темир, B12 ёки фолий кислотаси етишмовчилиги.
• Белгилари: Чарчоқ, терининг оқариши, бош айланиши, юрак тез уриши.
⸻
🧠 2. Гормонал дисбаланс (қалқонсимон без билан боғлиқ)
• Сабаби: Гипотиреоз — қалқонсимон без гормонларининг камайиши.
• Белгилари: Уйқучанлик, семириш, совуққа чидамсизлик, соч тўкилиш.
⸻
🍽️ 3. Овқатланишдаги муаммолар
• Сабаби: Нотўғри овқатланиш ёки овқат ҳазм қилишдаги бузилишлар.
• Белгилари: Энергия етишмаслиги, ошқозон-ичак муаммолари, витамин танқислиги.
⸻
😴 4. Уйқу сифатсизлиги ёки уйқусизлик
• Сабаби: Стресс, экранларга кўп қараш, кечки пайтда тўғри ухламаслик.
• Белгилари: Тонгда ҳам чарчоқ, диққатни жамлай олмаслик.
⸻
⚡️ 5. Қандли диабет ёки қанд миқдорининг беқарорлиги
• Сабаби: Қондаги глюкоза даражасининг нотўғри бўлиши.
• Белгилари: Тез чарчаш, чанқаш, тез-тез сиёш, кўришда муаммолар.
⸻
😓 6. Психологик омиллар (стресс, депрессия, хавотир)
• Сабаби: Узоқ давом этган руҳий зўриқиш.
• Белгилари: Ички тушкунлик, мотивация йўқлиги, доимий руҳий чарчоқ.
⸻
🦠 7. Сурункали яллиғланиш ёки инфекциялар
• Сабаби: Организмдаги яширин, сурункали инфекциялар.
• Белгилари: Ҳарорат кўтарилмаса ҳам чарчоқ, иммунитет заифлиги.

❤10
Витамин K — организм учун жуда муҳим бўлган ёғда эрийдиган витаминлар гуруҳига киради. Унинг асосий вазифаси — қон ивишини назорат қилиш, яъни жароҳатлардан сўнг қоннинг тўхташига ёрдам беради. Шунингдек, у суякларнинг мустаҳкамлиги ва юрак-қон томир тизими саломатлигида ҳам муҳим ўрин тутади.
🧬 Витамин K турлари:
1.K1 (Филлохинон) – асосан ўсимлик манбаларида учрайди (испанак, брокколи, карам).
2.K2 (Менахинон) – организм томонидан ишлаб чиқарилади ва айрим ферментланган маҳсулотларда (масалан, натто) ва ҳайвон маҳсулотларида бўлади.
🛡 Витамин K нинг фойдали томонлари:
• Қон ивишини таъминлайди
• Суякларни мустаҳкамлайди
• Юракни ҳимоя қилади
• Остеопороз хавфини камайтиради
🍃 Витамин K манбалари:
• Карам, брокколи, исфаноҷ, салат барглари
• Жигар, тухум сариғи
• Ферментланган маҳсулотлар (натто, айрим турдаги сырлар)
⚠️ Эътибор:
Витамин K камлиги қон кетишига, суяклар заифлашишига ва бошқа муаммоларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун овқатланишда у етарлича бўлиши муҳим.
🔔 Telegram | Instagram | Youtube
🧬 Витамин K турлари:
1.K1 (Филлохинон) – асосан ўсимлик манбаларида учрайди (испанак, брокколи, карам).
2.K2 (Менахинон) – организм томонидан ишлаб чиқарилади ва айрим ферментланган маҳсулотларда (масалан, натто) ва ҳайвон маҳсулотларида бўлади.
🛡 Витамин K нинг фойдали томонлари:
• Қон ивишини таъминлайди
• Суякларни мустаҳкамлайди
• Юракни ҳимоя қилади
• Остеопороз хавфини камайтиради
🍃 Витамин K манбалари:
• Карам, брокколи, исфаноҷ, салат барглари
• Жигар, тухум сариғи
• Ферментланган маҳсулотлар (натто, айрим турдаги сырлар)
⚠️ Эътибор:
Витамин K камлиги қон кетишига, суяклар заифлашишига ва бошқа муаммоларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун овқатланишда у етарлича бўлиши муҳим.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5
❓ТEЗ-ТEЗ ПEШОБ ЧИҚАРЯПСИЗМИ? УНДА БУ МАҚОЛДАГИ ХАЛҚОНА ДАВОЛАРНИ ЎҚИНГ
📍 Сийиш билан боғлиқ муаммолар аксарият кишиларда учраб туради. Буйракдан кўра кўпроқ сийиш билан боғлиқ муаммо пешоб ажратиш йўллари ила боғлиқ бўлади. Агар пешоб жуда кўп ажралса ва тез-тез пешоб қистаса, қандайдир хасталик аломати бўлиши мумкин. Баъзан баъзи нохушликлар туфайли, қовуқ ва уретра яллиғланишига хос аломатлар туфайли тез-тез сийишга сабаб бўлиши мумкин...
👉 БАТАФСИЛ ЎҚИНГ
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤4
САБЗАВОТЛАР НИМА ДEЙДИ?🍋
🍉 ТАРВУЗ — думалоқман тарвузман, болга тўлган ҳовузман.
🎃 ОШҚОВОҚ — бағримда куч, дармон бор, емасалар армон бор.
🥬 КАРАМ — кийган тўним қалин, қатлам, есанг тананг мустаҳкам.
🧄 САРИМСОҚ — сал аччиқман қилма оҳ-воҳ, дард кетади топмай паноҳ.
🧅 ПИЁЗ — гриппни мен йўқ қиламан, кўнглингни тинч, тўқ қиламан.
🍠 ШОЛҒОМ — озорланса ошқозон, еб кўр мени ҳар азон.
🪀 ТУРП — асал билан қўшиб егин, йўтал нари кетар билгин.
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM